Telegram Web Link
АҚИҚАДА ҲАЙВОН СУЯГИНИ СИНДИРИШ
#ақиқа #қурбонлик

CАВОЛ: Ақиқа учун сўйилган ҳайвоннинг суягини синдириш мумкинми? Баъзилар мумкин деса, бошқалар мумкин эмас, дейишяпти. Шу ҳақида маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имом Ҳоким раҳимаҳуллоҳ Оиша розияллоҳу анҳонинг шундай деганлари ривоят қилган:

تقطع جدولا و لا يكسر لها عظم“ رواه الحاكم

📗 “(Ақиқанинг гўшти) бўлаклаб (яъни бўғимларидан) кесилади, суяги синдирилмайди”, деганлар. Ҳадиснинг мазмуни “Ақиқага сўйилган жонлиқнинг гўшти аъзоларига қараб суякларни синдирмасдан бўлакланади”, деган маънода бўлади. Мана шундай қилиш мустаҳаб саналади.

☝️ Баъзилар ақиқага сўйилган жонлиқнинг суякларини синдириш гуноҳ бўлади, деб тушунадилар. Гўштини аъзоларига қараб суякларни синдирмасдан бўлаклаш юқорида айтилгандек мустаҳаб ҳисобланади. Имкон қила олса, шундай қилгани афзал. Лекин уни шарт деб тушуниб олмаслик керак. Агар синдириш зарурати туғилса, синдириш жоиз.

" وَلَا يُكْسَرُ عَظْمُهَا، وَإِنْ كُسِرَ لَمْ يُكْرَهْ". (كتاب الذبائح)

“Ақиқага сўйилган ҳайвоннинг суяги синдирмаслик афзалдир. Мободо синдирилса ҳам кароҳияти йўқ” (“Ал-Уқудуд дуррия фи танқиҳил фатово ҳомидия” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
📚 KУНЛИК ҲАДИС
ЁШЛИК – ИЛМ ОЛИШ ВА КАМОЛОТГА ЭРИШИШ ДАВРИ

Шайх Саид Фуда ҳафизаҳуллоҳ айтади: «Ёшлик бу – илм-фан, фазилат ва камолга эришиш вақтидир. Бу вақтда ушбу амаллар орқали савоб ва яхшиликларга ноил бўлиш имконияти қўлга киритилади. Кексаликда эса унга эришиб бўлмайди.  Демак, ёш инсон қувватли ва соғлик вақтида комилликни қўлга киритиш учун бор имкониятини сафарбар этсин. Мана шу айни ҳикмат ва камолотдир».
2024 йил 1  июль куни пойтахтимиздаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуаси мажлислар залида  Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ЎМИ тизимида хизмат қилаётган ёшларга Мурожаатномасини етказиш бўйича тадбир ташкил этилди.
Дастлаб Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Муфтий ҳазратларининг Мурожаатномасини ёшларга ўқиб эшиттирдилар. Сўнгра Муфтий ҳазратларининг Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ва аҳамияти шарҳлаб берилдилар.
"Бугун ёшларимизга Имом Қатода раҳимаҳуллоҳнинг бир туя китобни ёд олганини, Имом Шаъбийнинг: “Оқ нарсага ёзилган ҳар бир нарсани ёд олдим”, деган сўзини, Ашраф Али Таҳонавийнинг қисқа умри давомида бир ярим минг китоб ёзганини, Ибн Рушд умри давомида икки кеча: уйланган ва отаси вафот этган кеча китоб ўқий олмаганини бот-бот эслатиб туришимиз зарур. Шундагина улар устозлар не-не машаққатлар билан шу даражага етишганиин англайдилар ва уларни ҳурмат қилишни ўрганадилар", дея таъкидладилар Абдуқаҳҳор домла. Тадбирlдан сўнг пойтахтимизда фаолият юритаётган ёш имом-хатиблар, имом ноиблари учун дастурхон ёзилди. Ёш имомлар ва ноибларга совғалар берилди.
Хайрли дуолар билан тадбир ўз ниҳоясига етди.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис_839

КИМ ОДАМЛАРНИ ҲИДОЯТ ЙЎЛИГА ЧАҚИРСА


مَنْ دَعَا إِلَى هُدًى كَانَ لَهُ مِنْ الْأَجْرِ مِثْلُ أُجُورِ مَنْ تَبِعَهُ لَا يَنْقُصُ ذَلِكَ مِنْ أُجُورِهِمْ شَيْئًا، وَمَنْ دَعَا إِلَى ضَلَالَةٍ كَانَ عَلَيْهِ مِنْ الْإِثْمِ مِثْلُ آثَامِ مَنْ تَبِعَهُ لَا يَنْقُصُ ذَلِكَ مِنْ آثَامِهِمْ شَيْئًا
 رواه الإمام مسلم

📗 Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам: “Ким одамларни ҳидоят йўлига чақирса, унга ўзига эргашганларнинг ажрларича савоб бўлади. Ким одамларни залолат йўлига чақирса, унга  ўзига эргашганларнинг гуноҳларича гуноҳ бўлади” дедилар

Имом Муслим ривояти


••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
📚 KУНЛИК ҲАДИС
Сени хафа қиладиган нарсани онангга айтма, чунки онанг бунинг учун сендан бир неча баравар ортиқроқ қайғуга ботади.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уйқудан турганда ўқиладиган дуо

« الحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ

Ўқилиши: Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур.

Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз.

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
ЮРАК ТУШГАНДА НИМА ҚИЛСА БЎЛАДИ?
#бидъат

CАВОЛ: Қўрқанда юрак тушиб қолиши бор нарсами нима қилса бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда юрак тушиш ёки юрак кўтариш деган нарса йўқ, балки бу нарса тиббиётга тааллуқли масала. Бу хусусда мутахассис докторларга мурожаат қилиш керак, юракка қувват бўладиган маҳсулотлардан истеъмол қилиш лозим.

Шундай бўлсада беморларга Қуръон оятларини ўқиб дам солиш бор. Бундай беморларни мутахассисларга кўрсатилиш билан бир қаторда унга дам солиш ҳам тез орада шифо топишига сабаб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvouz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
2024/10/04 19:21:07
Back to Top
HTML Embed Code: