Telegram Web Link
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Билиб қўйинг! Эшикни кўп тақиллатган кишига ўша эшик очилиши мумкин. Шундай экан, осмон эшикларини дуо билан тинмай тақиллатаверинг, чунки у шак-шубҳасиз кучли ишонч ва чуқур иймон билан очилади.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
ҚУРБОНЛИК ГЎШТИ

Масала: Ҳалол ҳайвонларнинг етти аъзосини ейиш жоиз бўлмайди. Улар:

1. Оқувчи қон;

2. Эркак ва урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси;

3. Эркак ҳайвоннинг тухими;

4. Сийдик ҳолта;

5. Орқа жинсий аъзоси;

6. Ғудда (безлар);

7. Ўт пуфак.

Масала: “Канзуд дақоиқ” ва “Мароқил фалоҳ” китобларида ҳаром мағиз, яъни умуртқа суяк ичидаги оқ сут каби суюқликни истеъмол қилиш жоиз эмас, дейилган.

Масала: Кўпчилик кишилар қурбонлик қилганларидан кейин ошган гўштини сотиб юборадилар. Бундай қилиш жоиз эмас. Қурбонлик гўштини сотиб юборган бўлсалар, фақир мискинларга уни пулини садақа қилишлари вожиб бўлади.

Масала: Қассобнинг хизмат ҳақини сўйилган қурбонлик гўштидан бериш жоиз эмас.

Масала: Баъзи бир кишилар гўшти арзон тушар экан деб, қурбонлик қилувчиларга шерик бўлиб оладилар. Агар шерикларидан бирортасини нияти гўштни арзонга тушиши бўлса, барча шерикларнинг қурбонлиги дуруст бўлмайди.

Масала: Қассобнинг хизмат ҳаққини гўшт, тери ёки калла-поча билан адо қилиш жоиз эмас. Агар шундай қилган бўлса, уларни қийматича садақа қилиш вожиб бўлади. Лекин, қассобнинг ҳаққини алоҳида адо қилиб, қўшимча уларни унга бериб юборса зарари йўқ. Лекин, эвазига хизмат ҳақини камайтирмаслиги лозим.

Масала: Қассоблик касби дуруст бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замоналарида ҳам қассоблар бўлган. Саҳобаларнинг баъзилари қассоблик касби билан шуғилланганлар.


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
☝️ Бойлик эгасига агар учта шарт топилсагина фойда беради.

Улар:
1. Ҳалол бўлиши.
2. Эгасини Аллоҳ ва Расулининг тоатидан тўсмаслиги.
3. Аллоҳнинг ҳаққини адо қилиши.

📚 "Иймоннинг 77 хислати" китобидан.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#zikr #subhanalloh
📿Субҳаналлоҳ – Жаннатда боғ бўлувчи калима.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи” деса, у учун жаннатда бир хурмо экилади”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

#jannat #kalima #hurmo
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Xadicha.uz
⚡️ҲАЖ ВА УМРАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (2-қисм)

Эркаклар эҳромда қандай оёқ кийим кийиши керак?
💬 Жавоб: Бу ерда

Макруҳ вақтларда тавоф қилиш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Соч олдирмай эҳромдан чиқса
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳожилар арафа куни рўза тутса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Саъй қилаётган кишининг таҳорати бузилса
💬 Жавоб: Бу ерда

Тушда Ҳаж сафарига борса яхши аломати борми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Эҳромга кирмоқчи бўлган аёл ҳайз кўриб қолса
💬 Жавоб: Бу ерда

Эҳромда тиш пастасидан фойдаланиши жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

"Ҳажга бормасдан пулини эҳсон қиламан" дейиш тўғрими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Эҳромдан чиқадиган одам ўзининг сочини ёки бошқа одамнинг сочини олса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Нафл тавоф қилсак бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Умра ибодатидан қайтган зиёратчини кутиб олишдаги хурофотларга
МУНОСАБАТ

Умра сафарини овоза қилиш керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Умрага борганда намоз қандай ўқилади?
💬 Жавоб: Бу ерда

Эҳромдаги эркакнинг оёқ кийими қандай бўлиши керак?
💬 Жавоб: Бу ерда

Совуқда ҳаж ёки умрада икки қават эҳром кийса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Эҳромдаги аёл сурма ва қалам қўйса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Эҳромдаги киши фақат сланс тапочка кийиши керакми? Бошқа пояфзал мумкин эмасми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Масжиди Набавий ва Масжидул Ҳаромда саф масаласи
💬 Жавоб: Бу ерда

Эҳромдаги киши ўнг елкасини очиб намоз ўқиши мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеомурожаат

❗️Фарзандларингизни турли бузғунчи ғоялар таъсиридан асранг


🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
ПЕШИН СУННАТИНИНГ ҚАЗОСИ
#намоз

CАВОЛ: Агар пешин намозининг 4 ракатли суннатини ўқишга улгурмасдан жамоат фарзини ўқишга мажбур бўлсам. Фарздан кейин қайси бир суннатни ўқийман. 4 ракатли суннатми ёки 2 ракатли суннатми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу масала уламоларимиз ўртасида ихтилофлидир. Лекин ихтилоф макруҳлик ё ҳаромлик ҳақида эмас, балки қайси бирини аввал ўқиш афзаллиги борасидадир.

Имом Абу Ҳанифа ва Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳимдан икки ракатли суннат аввал ўқилиши, Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳдан эса тўрт ракатли суннат аввал ўқилиши ривоят қилинган.

Мазкур улуғ имомларимиздан кейин келган олимларнинг масалага ёндошуви ҳам турлича бўлган. Масалан, Ҳанафий мазҳабининг мўътабар фиқҳий матн китоблари, “Табйинул Ҳақоиқ”, “Сирожул ваҳҳож” китобларида 4 ракатли суннатни аввал ўқишга фатво берилган бўлса, “Фатҳул қадир”, “Фатовол аттобия”, “Жомеъу Қозихон”, “Фатҳу бобил иноя” китобларида икки ракатли суннатни аввал ўқиш саҳиҳ қавл дейилган. Ҳар икки тарафнинг ҳам ўз далил ва сабаблари бор.

Демак, бу масалада мазҳабимиз ҳукмни кенг олган. Ҳар икки ҳолат ҳам нотўғри эмас, масала афзаллик ҳақида кетган. Бу ўринда энг муҳими, масалани икки томон бўлиб олиб, ихтилоф ва жанжалга олиб келмаслик керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚ ОРҚАЛИ ИЛМ ОЛАМАН ДЕБ, АДАШИБ ҚОЛМАНГ!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
2024/10/02 18:19:08
Back to Top
HTML Embed Code: