Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.

Ҳар нарса ўз вақтини кутади. На гул вақтидан аввал очилади, на қуёш вақтидан эрта чиқади.
Кутгин! Сeники бўлган, (нарса) албатта сeнга кeлади...

Инсоннинг ҳар қаерда ризқи бор.
Ризқ Ўзидан.
Бугун ҳам аслида ризқ.
Бугун билан қўшиб бериладиган ҳар ким ва ҳар нарса ҳам ризқ...

Ризқимиз яхшиликларга, яхши инсонлар даврасига, яхши ниятлар билан ёзилган дастурхонларга қўшилиб юраверсин!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
🧕 Ҳаёси бўлмаган қизни рўмоли Мўмина қилиб қўймайди.

👳🏻‍♂️ Кўзи ерда бўлмаган эркакни соқоли Мўмин қилиб қўймайди.


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
«Ким қаҳр қилса, қаҳр кўради. Ким зарар келтирса, зарар кўради. Ким зулм қилса, зулм кўради. Ким (бировни) айбласа, ўзи ҳам (шу айб билан) имтиҳон қилинади. Аллоҳ таоло муҳлат беради, лекин эътиборсиз ташлаб қўймайди».

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Ҳисоб куни хусусидаги аксар фикрлар мени даҳшатга солади.
Ота-онангни қанчалик яхши кўрсанг ҳам, ҳасанотларингни уларга ҳадя қила олмайсан. Лекин ғийбат қилган кишингни қанчалик ёмон кўрсанг ҳам, ҳасанотларингни унга улашиб юборасан.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
👳🏻‍♂️🧕 АЁЛЛАРГА ИМОМЛИК ҚИЛИШ
#оила #жамоат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Эркак киши аёлларга имомликка ўтганда, уларга имомлик қилаётганини қандай ният қилади? Масалан ҳам эркак ҳам аёлларга, ёки фақат аёлларга имомлик қилганда. Хозирда бу масала уйда ахли оила билан жамоат бўлиб намоз ўқишда бeхато бажаришимиз учундир.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Эркакларга имом бўлганда уларнинг иқтидосини қабул қилдим деб ният қилиш шарт эмас. Аёлларни эса шарт. Чунки аёл киши эркакнинг ёнига келиб туриб олса имомнинг намози бузилади. Агар иқтидосини қабул қилмадим деб ният қилса бузилмайди. Оиладаги эркак ва аёлларга имом бўлаётган киши аёлларга ҳам имом бўлаётгани қалбидан ўтказишининг ўзи кифоя қилади. Аёллар тўлалигича эркак ва ёш болалардан ҳам орқадаги сафда туришлари шарт. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/55272)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Аёллар очиқ-сочиқ юришдан ўраниш томон қадам ташлагани сари Аллоҳ уларни эркакларнинг кўзига шунчалик гўзал қилиб кўрсатаверишини билишса эди…


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#ибрат

Бир пайтлари билакларга безак бўлган бу тақинчоқлар, энди ҳеч қандай фойдаси тегмай ётибди. Бутун умр йиғиб-терганингиз мана шундай сизга зарра қадар наф келтирмайди, магарам уни яхшилик йўлида сарф қилмасангиз!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Қуръонга_муҳаббат

Имрон ибн Муслимнинг вафотидан кейин қизи тушида кўрди ва: «Эй отажон, бизни тарк этганингиздан буён аҳволингиз қандай», деб сўради. «Жуда яхши, қизалоғим, бизга жаннатдаги ризқимиз ҳар куни кўрсатилиб турибди», деб жавоб берди. «Бунга сизни нима эриштирди», деб сўраган эди, «Солиҳ ният ва Аллоҳнинг Китобини кўп тиловат қилганим», деб жавоб берди.

📚 Асбаҳоний «Ҳулятул авлиё» китобидан

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Кимдир ухласа, ҳаётнинг алам-изтиробларидан қутулади. Кимдир ухласа, ҳаёт унинг озор-азиятларидан қутулади.


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Бирор ишнинг уддасидан чиқа олмасанг билгинки, Aллоҳ таоло уддалай олмаслигинг сен учун яхши эканини билади:

- ёки сен бу ишга тайёр бўлмаганинг учун;
- ёки ҳозир уни қилишга қодир эмаслигинг учун;
- ёхуд сенга унданда афзалроқ бошқа нарса борлиги учун.

Aллоҳнинг тақдирингга битган битигига рози бўл, табассум қил ва тушкунликка тушма!

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ.


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис_813

КИМ БИР ҚАВМНИНГ ТИЛИНИ ЎРГАНСА



Зайд ийн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:


📗«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга яҳудийларнинг ёзувини ўрганишни амр қилдилар ва Аллоҳга қасамки, мен яҳудийларнинг ёзишидан эмин эмасман», дедилар.
Ярим ой ўтгандан сўнг мен ўша нарсани у зот учун таълим олдим. Мен ўрганиб бўлганимдан сўнг қачон яҳудийларга мактуб ёзадиган бўлсалар, мен ёзадиган бўлдим. Қачон улар у зотга ёзсалар, мен у зотга уларнинг ёзганини ўқиб берадиган бўлдим»
.

✍️ Термизий ривоят қилган.


📜 Шарҳ: Ушбу ҳадиси шариф бошқа халқларнинг тиллари ва ёзувларини ўрганиш лозимлигига катта ва асосли далилдир. Модомики, бошқа халқлар билан бир оламда яшалар экан, улар билан алоқа қилиш эҳтиёжи бўлади. Бунинг учун эса, уларнинг тилини яхши биладиган одамлар керак бўлади. Агар ҳар бир жамиятнинг бу соҳада ўз одамлари бўлмаса, бошқаларга муҳтож бўлинади. Бошқалар эса бировга мухлис бўлиши қийин. Улар қасддан нотўғри таржималар қилиб, зарар етказиши турган гап. Шунинг учун ҳар бир жамият бу соҳада ўз одамларини тарбиялаб олмоғи лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу нарсага алоҳида эътибор берганлар.

•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
18 ёшда одамлар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашига қизиқасиз;
40 ёшда одамлар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари сизни қизиқтирмай қўяди;
60 ёшда сиз ҳақингизда ҳеч ким ўйламаганини аллақачон биласиз.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
2024/10/06 06:23:11
Back to Top
HTML Embed Code: