Telegram Web Link
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
МАНТИҚСИЗЛИК ЁХУД ШАЙТОННИНГ ҲИЙЛАСИ

‒ Мен ҳам олдин рўмол ўрардим, бир‑иккита рўмол ўраганларнинг қилган ишларини кўриб, ўрамай қўйдим.
‒ Жуда ориятли экансизда‑а?
‒ Ҳа, мен бунақа ишларни ҳеч қабул қила олмайман‑да, шундай қоним қайнаб кетади..
‒ Ғайратингизга қойил! Лекин бир ҳақли савол туғилади, оғир ботмаса..
‒ Хўш?
‒ Рўмол ўраб ножўя иш қилган бир‑иккитасини кўриб, уларга ўчакишиб рўмолни ёмон кўриб қолибсиз, ҳатто ечиб юборибсиз, тўғрими?
‒ Ҳа, шундай.
‒ Бироқ, бир‑иккита эмас, юзлаб, минглаб рўмолсиз, очиқ‑сочиқ аёллар нималар қилиб юришмайди, сиз назарда тутган нотўғри ишлардан миллионтасини қилишади, нега уларга ўчакишиб рўмол ўраб юбормаяпсиз? Қанчадан‑қанча фоҳишалар ҳаммаси сиздек очиқ‑сочиқ кийинишади, уларга ўхшамаслик учун ҳам бўлса жўртага рўмол ўраш керак эмасмкин сизнинг мантиғингизга кўра?
‒ Ҳа, энди...
Инсон ана шундай, ўзини роса ақлли деб билгани ҳолда оддий ҳақиқатларни қабул қила олмайди, агар қалбида касал бўлса. Чунки инсон 30% қарорни ақли билан, 70% қарорни қалби билан қабул қилади.
Аслида, рўмол ўраш алоҳида амал, алоҳида ибодат. Уни бажарган одам бирорта айб иш қилса, бу билан рўмол ўраш ёмон иш бўлиб қолмайди, ахир. Қўпол қилиб айтгада, у бир тарафда айб иш қилган бўлса‑да, иккинчи тарафда бир яхшилик ҳам қилибди, Аллоҳ таолонинг бир буйруғини бажарибди. Бироқ, бу билан рўмол ўраб туриб ёмон иш қилса бўлаверади, демоқчи эмасмиз, чунки сатри авратдек улуғ амални бажарган аёл ушбу мақомга яраша бўлиши ҳам керак. Лекин беш бармоқ баробар эмас, баъзан кимдир айбини ёпиш учун ҳам рўмол ўраши ёки рўмол ўраб туриб инсонгарчиликдан хато қилиб қўйиши мумкин. Бу билан ибо‑ҳаёни ёмон отлиқ қилиш шайтоннинг ҳийласи, холос. Шайтон инсонларни бевосита нафс қутқуси билан адаштира олмаса, мана шундай ҳийла‑найрангларни топади, бунга ҳушёр бўлиш керак.
Энди намоз бошлай десангиз, «Қўй, ана фалончи, намоз ўқигани билан қилган ишини қара, сен ундан яхшисан‑ку... Сен оз‑моз ичганинг билан бировга азият бермайсан‑ку, нимаси ёмон?» деб васваса қилади. Ёки «Намоз бошласанг, бу‑бу ишларни қилмаслигинг керак, вақти соати келиб бир бошлайсан, ана ўшанда кўради ҳаммаси», деб алдайди. Шунинг учун мусулмон одам хаёлпараст бўлмай, дини кўрстаган ишни қилишга ўрганиши керак.

©Ҳасанхон Яхё Абдулмажид

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
🧎‍♂️ Бомдод намози ҳар тонгда топшириладиган имтиҳондир. Тўшагидан сакраб туриб, намозни ўқиган одам имтиҳондан муваффақиятли ўтган бўлади. Тўшагига ўраниб, намозга дангасалик қилганлар эса ҳасрату надоматда қолади.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Кунингиз мазмунли бўлсин!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
"Динор" сўзининг маъноси

Молик ибни Дийнор роҳимаҳуллоҳ айтадилар;

"Дийнор деб номланишига сабаб, "Дийн" ва "нор" (яъни дин, ва жаҳаннам) дан олингандур.
Кимки ўз ҳаққини олса, ўша унинг дийнидур, кимки бировнинг ҳаққини олса, унга нор (жаҳаннам)дур".

Ибн Касир тафсиридан.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис_797

КИМДАН УЗР СЎРАЛСА-Ю, ҚАБУЛ ҚИЛМАСА


عَن جابر رَضِي اللهُ عَنْهُ قال : قال رسول الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بروا آباءكم تبركم أبنائكم وعفوا عن نساء الناس تعف نساؤكم ومن تنصل إليه فلم يقبل لم يرد علي الحوض. رَوَاهُ الحَاكِمُ

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Оталарингизга яхшилик қилинг, фарзандларигиз ҳам сизга яхшилик қилади. Одамларнинг аёлларининг иффатини сақланглар, аёлларингизнинг иффати сақланиб қолади. Кимдан узр сўралса-ю, қабул қилмаса, Ҳавз (Кавсар)имга келмайди (маҳрум бўлади)”.

✍️ Ҳоким ривоят қилган.

📌 Аллоҳ таоло кечирим сўраганларни кечирмаганларни хуш кўрмайди.

Хулоса шуки, ҳар бир инсон вафот этишидан олдин Аллоҳнинг ҳузурида ҳам, махлуқотларининг ҳузурида ҳам қалбини соф-покиза қилиб олиши иймонинг тақозосидир.
Узрни қабул қилган кишилар хато қилганларни дўст тутиши, борди-келди қилиш даражасида бўлиши шарт эмас. Гоҳида у даражага ўтиб кетиш кечирилган кишини бу каби ўзгаларнинг ҳақига енгил муносабатда бўлишига сабаб бўлиб қолиши ҳам мумкин. Кечирувчининг мақсади кечирилган киши жавобгарликдан халос бўлишигина кифоя қилади.

•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Фақиҳлик билан машҳур бўлган саҳобалар

Бир қанча саҳобалар фиқҳий масалалар билимдони сифатида машҳур бўлганлар. Шу маънода қуйидаги зотлардан кўплаб фатволар нақл қилинган:

– Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу;
– Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу;
– Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу;
– Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу;
– Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу;
– Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу;
– Оиша розияллоҳу анҳо.


Бизни кузатиб боринг 📌

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
МУДДАТЛИ ТЎЛОВГА УМРА
#умра

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳозирда бази тур фирмалар муддати тўловга яни маълум бир вақтга бўлиб тўлашга шарти билан умра сафарини таклиф қилишябди шундай йўл билан борсак бўладими яни қарзга ибодат қилиш ибодатни савобига тасир қилмайдими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Умра сафарига унинг харажатларига қодир бўлганлар бориши керак. Бизнинг юртимиз Макка ва Мадина шаҳарларидан узоқда бўлгани учун унга кетадиган харажатлар катта. Шу туфайли камбағал инсон бу сафар учун катта қарз олиб, банданинг ҳаққини зиммасига юклаб олиши мақталган иш эмас. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/245339)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
ВАҚТДАН ЎЗГАН УЛУҒЛАР

📚Курз ибн Вабра Қуръони каримни кечаси ҳам, кундузи ҳам тўрт марта хатм қилган.
Ибн Идрис эса уйида Каломуллоҳни 4000 марта хатм қилган.

📚Имом Шофиий ҳар йили Рамазонда 60 марта, Имом Бухорий эса 30 марта Қуръонни хатм қилган.

📚Имом Аҳмад ҳар куни 300 ракат намоз ўқиган.

📚Абу Талҳа Ансорий умри давомида 40 йил рўза тутган.
Ибн Мусаййиб 60 марта ҳаж қилган.

📚Имом Аҳмад 60 ёшида минг масалага далил асосида фатво берди.

📚Ибн Ҳазмнинг барча китоблари ёниб кетадии. У китобларининг ҳаммасини ёддан қайта кўчиртиради.

📚Имом Қатода бир туя китобни ёд олган.

📚Имом Шаъбий: “Оқ нарсага ёзилган ҳар бир нарсани ёд олдим”, дегани ривоят қилинади.

📚Ашраф Али Таҳонавий қисқа умри давомида 1500 китоб ёзади. Шунингдек, ўзидан кейин кўпгина муршид ва валий даражасига эришган шогирдлар ҳам қолдирган.

📚Имом Аъзам 500.000 масалага фатво берган. 55 марта ҳажга борган. Бир умр илм олиш ва бериш билан машғул бўлган. Бир неча минг марта Қуръонни хатм қилган.

📚Аҳмад ибн Ҳанбал илм олишга кўпроқ вақт қолсин дея, кунига бир ёнғоқ катталигида таом ер экан. У киши 750.000 ёки 1.000.000 ҳадисни ёддан билган.

📚Имом Ғаззолий, Имом Фахриддин Розий, Имом Суютий каби олимлар кунига ўртача 15-20 бет асар битган.

📚Муҳаддислар султони Имом Бухорий илм сирлари билан қизиқиб, дунё кезиб, олтмиш мингдан зиёд ҳадис тўплаганида, эндигина 16 ёшдан ошган эди. Шунингдек, у зотнинг 63 йиллик умри давомида амалга оширган ишлари бутун умрига таққосланса, 63 йилдан ҳам ортади.

📚Имом Бухорий 300.000 ҳадисни ёд билган.

📚Форобий жуда ёшлигидан тил ўрганиш билан шуғулланиб, умри давомида 70 дан кўп тилда мулоқот қила олган.

📚Муҳаддис, фақиҳ Имом Нававий ўзининг қисқа умри давомида 500 та китоб таълиф қилган.

📚Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ҳар куни 12.000 марта, Холид ибн Марвон эса 100.000 марта тасбиҳ айтар эди.

📚Имом Табарий 86 йил (224–310) умр кўрган. Ёзиб қолдирган китоблари 358 минг варақни ташкил қилади. Алломанинг балоғатгача бўлган ёшини тахминан 14 йил деб белгилаб, 86 дан айирсак, 72 йил қолади. Шунда у зотнинг ёзганлари умрининг ҳар бир кунига 14 варақдан тўғри келади. 72 йил умрини 14 га кўпайтирсак, алломанинг тасниф қилган китоблари мажмуаси келиб чиқади.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
ОТА-ОНАЛАР ДУОИ БАДИДАН САҚЛАНИНГ!

Аллома Замахшарий айтади:

Ёшлигимда бир чумчуқни ушлаб олиб, ўйинчоқ сифатида ўйнаб, бир оёғини синдириб қўйдим.
Шунда онам чумчуққа раҳмлари келиб, мендан ғазабланиб: "ҳей оёғинг сингур..." , деб уришиб бердилар.
Катта бўлганимдан сўнг бир куни Бухорога сафар қилдик, йўлда маркабимдан йиқилиб тушдим ва оёғим синди.
Табиблар "қирқиб ташланмаса бўлмайди", деб ташхис қўйдилар ва ниҳоят онамнинг дуолари урди.

(📚 Имом Заҳабийнинг "Тарихул-ислом" китоби, 11/697).

Аллоҳ Ўзи кечирган бўлсин...

Шу ўринда ота-оналарга ҳам фарзандларга ҳам мурожаат қиламиз:

☝️ Эй ота-оналар!

Фарзандингиз ҳар қанча шўхлик қилса ҳам тилингизга эҳтиёт бўлиб, уларга фақат ва фақат дуойи хайр қилинг!

☝️ Эй фарзандлар!

Ота-оналарингизни хафа қилиб қўйишдан мутлақо узоқ бўлинг! Уларнинг буйруқларидан ранжиб *"уф"* дейиш ҳам улкан гуноҳ!


📿 Дўст томонга |
@nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёмингиз муборак бўлсин!!!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Эслатма

🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби ва жамоаси номидан таъкидлаб ўтмоқчимиз. Телеграм тармоғидаги каналларимиз барчаси расмий фаолият олиб боради:

📌1. Нурли йўл (www.tg-me.com/nurli_yol)
📌2. Кунлик Ҳадис (www.tg-me.com/nurli_yol_hadis)
📌3. Ибодат Масалалари (www.tg-me.com/nurli_yol_fiqh)
📌4. Қуръон (www.tg-me.com/nurli_yol_quron)
📌5. Масжид (www.tg-me.com/oqtepamasjid)

☝️ Биздаги маълумотлар фақат расмий ва текширилган манбалардан олинади. Каналларимизни бехавотир кузатиб боринг.
🌷 Бирга эканлигингиз учун ташаккур!

© Ҳурмат билан, НУРЛИ ЙЎЛ жамоаси.
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!

Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...

Янги кун, солиҳ амаллар учун янги имкониятларга БИСМИЛЛАҲ...

Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
2024/10/04 19:21:47
Back to Top
HTML Embed Code: