Telegram Web Link
ЖУМАНИНГ СУННАТИ
#жума

САВОЛ: Ассалому алайкум! Кўпчилик пайғамбаримизнинг жуманинг фарзидан олдин 4 ракат суннат ўқимаган деяпти. Мен жуманинг фарзидан олдинги намозга нима деб ният қилишни билмай қолдим. Мен қандай йўл тутишим керак? Бундай деганларга нима деб жавоб қилишим керак?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Уламолардан фақатгина Ибн Таймия раҳматуллоҳи алайҳ жумадан олдинги суннатни инкор қилганлар. Жумҳур уламолар “Жума пешиннинг ўрнига қоим бўлгани учун пешиндан олдинги суннатлар жуманинг ҳам суннатидир” деганлар.

عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُصَلِّي قَبْلَ الْجُمُعَةِ أَرْبَعًا، وَبَعْدَهَا أَرْبَعًا، يَجْعَلُ التَّسْلِيمَ فِي آخِرِهِنَّ رَكْعَةً. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жумадан олдин тўрт ракъат, кейин тўрт ракъат ўқир эдилар. Саломни уларнинг охиридаги ракъатда қилар эдилар».
✍️ Табароний ривоят қилган.

Ушбу ҳадиснинг ровийларидан фақат Муҳаммад ибн Абдурраҳмон Саҳмийни имом Бухорий заиф, деган. Бошқа барча ровийлари ишончли. Аммо Ибн Адий ушбу Муҳаммад ибн Абдурраҳмон Саҳмий ҳақида: «Менинг наздимда бўлаверади», деган. Ибн Ҳиббон эса уни ишончли ровийлар ичида зикр қилган. Бундай одамларнинг ривояти заиф эмас, ҳасан бўлади.

Али Қорий раҳматуллоҳи алайҳи айтадилар: «Бу яхши иснод билан ҳам келган. Ҳофиз Ироқий: «Ул зот алайҳиссалом ундан (жумадан) олдин тўрт ракъат намоз ўқир эдилар», деган».
Энди сиз айтгандан бошқа ривоятларга ўтайлик.
Ривоят қилинишича, «Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу жумадан олдин тўрт ракъат, жумадан кейин тўрт ракъат намоз ўқир эдилар» (✍️ Термизий ривоят қилган).

Бу маънода саҳобаи киромлардан келган бир неча ривоятларни Ибн Можа, Абдурраззоқ, Ибн Абу Шайба ва бошқалар ривоят қилишган.
Язийд ибн Ҳорундан, Ҳаммод ибн Саламадан, Ҳофиядан ривоят қилинади:
📗«София бинти Ҳуяй розияллоҳу анҳони кўрдим. Имом жумага чиқишидан олдин тўрт ракъат ўқидилар. Кейин имом билан икки ракъат жума ўқидилар» (✍️ Ибн Саъд, Зайлаъий ва Ибн Ҳажар ривоят қилишган).

(📚“Ихтлофлар сабаблар ечимлар” китобидан). Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/227692)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Рамазон ойининг тўртинчи жумаси муборак бўлсин!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@nurli_yol 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📗 Тошкент вақти билан

📌 Қадр кечасида қилинган садақа 84 йиллик садақадан афзал.
📌 Қадр кечасида қилинган бир ракат намоз 84 йиллик намоздан афзал.
📌 Қадр кечасида қилинган битта зикр 84 йиллик зикрдан афзал.

Қанчалар буюк имконият қўлингизда, бой бериб қўйманг биродарим!!!
#Эслатма #Рамазон

❗️ҚАДР КЕЧАСИ

Бугун 5 апрел шом намозидан кейин Рамазон ойининг охирги ўн кунлигининг тоқ кечаси (27-кеча) бошланади.

📗 Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар» деганлар
(✍️ Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Рамазон ойининг охирги тоқ кечалари - йигирма биринчи, йигирма учинчи, йигирма бешинчи, йигирма еттинчи ва йигирма тўққизинчи кечаларидир. Ушбу муборак кечалар Лайлатул қадрни топиш учун қулай фурсатдир.

Шундай экан, минг ойдан афзал ушбу кечани ғанимат билиб, уни тоат-ибодат билан ўтказишга ғайрат қилайлик.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
🌔 ҚАДР КЕЧАСИ ҲАҚИДА
#фазилатли_вақтлар

CАВОЛ: “Лайлатул қадр” кечасининг қандай фазилатлари бор? Унда қандай амалларни бажариш керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қадр кечаси ва ундаги фазилатлар тўғрисида Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Қадр” номли бутун бир сура нозил қилган:

﴿إِنَّا أَنْزَلْنَاهُ فِي لَيْلَةِ الْقَدْرِ وَمَا أَدْرَاكَ مَا لَيْلَةُ الْقَدْرِ لَيْلَةُ الْقَدْرِ خَيْرٌ مِنْ أَلْفِ شَهْرٍ تَنَزَّلُ الْمَلَائِكَةُ وَالرُّوحُ فِيهَا بِإِذْنِ رَبِّهِمْ مِنْ كُلِّ أَمْرٍ سَلَامٌ هِيَ حَتَّى مَطْلَعِ الْفَجْرِ ﴾ (سورة القدر/1-5)
яъни: "Албатта, Биз У (Қуръон)ни Қадр кечасида нозил қилдик. (Эй Муҳаммад) Қадр кечаси нима эканини Сизга не ҳам англатур?! Қадр кечаси минг ойдан яxширокдир. У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (Жаброил) Парвардигорининг изни ила (йил давомида қилинадиган) ишлар (режаси) билан (осмондан ерга) тушарлар. У (кеча) тонг отгунича саломатликдир" (Қадр сураси, 1-5 оятлар).

Қадр кечаси Рамазон ойининг нечанчи кечаси эканини Аллоҳ ва Расули томонидан сир тутилган. Саҳобалар Расули акрам алайҳиссаломдан уни қайси кеча эканини сўраганларида ойнинг учинчи ўн кунлигининг тоқ кечаларидан излаш кераклигини айтганлар (📚 “Тафсири Бағавий”).

Пайғамбар алайҳиссалом ушбу кечани тунлари ибодат билан ўтказишга тарғиб қилар эдилар.

📗 Оиша онамиз разияллоҳу анҳо шундай дейдилар: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг охирги ўн кунлиги келса, кечалари ухламас эдилар ва уйдагиларни ҳам ибодат қилишга уйғотар эдилар”.

📗 Ҳадиси шарифлардан бирида Набий алайҳиссалом:

"مَنْ قَامَ لَيْلَةَ الْقَدْرِ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ" (رَوَاهُ الامَامُ البُخَارِيُّ وَالامَامُ مُسْلِمٌ)

яъни: “Ким Лайлатул Қадр кечасини имон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг шу кечагача қилган гуноҳлари мағфират қилинур” – деганлар
(✍️ Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).

☝️Демак, Рамазон ойининг ушбу фазилатли кечаларини ғанимат билиш, уни тоат-ибодат ва солиҳ амаллар билан ўтказишга ҳиммат қилишимиз, кўпроқ ибодат, намоз, зикр, Қуръон тиловати ҳамда илтижо, тазарруъ дуолар билан ўтказишимиз керак.

📗 Айниқса, ушбу кечада Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам таълим берганларидек:

"اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنَّا"

яъни: “Эй Аллоҳ, албатта Сен гуноҳларни афв қилувчи Зотсан, афв қилишни яхши кўрасан, бизларни афв эт” дуосини кўп айтиш мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Тошкент вақти билан

📌 Мусулмон киши қорни тўқ бўлса ҳам, таомга эҳтиёжи бўлмаса ҳам саҳарликда бирорта хурмо ёки бир-икки қултум сув ичиб олса, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатларига эргашган бўлади. Зеро, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу у зотнинг «Саҳарлик қилинглар, саҳарликда барака бор», деганларини айтган.
📌 ФИТР САДАҚАСИ: КИМЛАР НИМА УЧУН ВА КИМЛАРГА, ҚАЧОН ВА ҚАНЧА МИҚДОРДА БЕРАДИ?

Фитр садақаси рўзадан чиқиш муносабати билан бериладиган садақадир. У рўзадор учун Рамазон ойи давомида айтган беҳуда гап-сўзлари, қилган хато ва камчиликларини ювиш ҳамда камбағал-мискинларга таомланиш имконини бериш мақсадида жорий қилинган. Ҳанафий мазҳабида фитр садақаси вожиб амал ҳисобланади.

🔸 ҚАЧОН БЕРИЛИШИ КЕРАК?

Фитр садақасини Рамазон ҳайити куни тонг отгандан бошлаб ҳайит намозига чиқишдан олдинги вақтга қадар бериш вожиб ҳисобланади. Рамазоннинг аввалидан берилса ҳам бўлади.

Аммо Ҳайит намозидан кейинга қолдирмаслик керак. Агарда киши фитр садақасини ийд намозигача бера олмаса, намоздан кейин беради, лекин савоби Рамазон вақтида берганчалик бўлмайди, аммо бериши шарт. Яъни уни беролмай қолган киши зиммасида фитр садақасини бериш вожиб бўлиб қолаверади.

🔸 КИМЛАР БЕРИШИ КЕРАК?

Мусулмон эркагу аёл, балоғатга етган-етмаган, хоҳ оқил, хоҳ мажнун бўлсин, нисоб эгаси бўлсалар зиммаларига фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Ўзида пул йўқларнинг номидан уларга нафақа бериш лозим бўлган шахслар беради.

Шунга ҳам диққат қилиш керакки, киши балоғатга етган фарзандлари ва хотини учун фитр садақа бериши вожиб эмас. Агар балоғатга етган фарзандлари ва аёли учун, улар айтишмаса ҳам, фитр садақасини берса, улар зиммасидан фитр садақаси соқит бўлади.

Ҳайит кечаси туғилган чақалоқ учун ҳам отаси фитр садақа бериши вожиб бўлади. Ҳомила ва ҳайит кунидан олдин вафот этганлар учун эса вожиб бўлмайди.

🔸 КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?

Фитр садақаси мусулмон камбағал-мискинларга берилади. “Фатавои Ҳиндия” китобида келтирилишича, фитрни беришда энг афзали, аввало, (камбағал) ака-ука, опа-сингиллар ҳисобланади. Сўнгра уларнинг фарзандлари. Улардан кейин амаки-аммалар, сўнгра уларнинг фарзандлари. Тоға-холалар ва уларнинг фарзандлари сўнг юқоридагилардан ташқари қариндошлар. Улардан кейин қўшнилар, касбдошлар, кейин ҳамшаҳарлар ёки қишлоқдошлар ҳақли ҳисобланади.

🔸 КИМЛАРГА БЕРИЛМАЙДИ?

Фитр садақаси нисоб миқдорича моли бўлган бой кишига, ўзининг ота-онаси, бобо-момосига, ўзининг ўғил-қизларига ва уларнинг фарзандларига, эр-хотин бир-бирига бериш мумкин эмас.

Шунингдек, ғайридинларга, фисқ ишларини очиқ-ойдин қилиб юрувчи фосиққа, бойга, соғ-саломат ва ишлашга қодир бўлатуриб ишламай юрганга бериб бўлмайди. Бундан ташқари, гуноҳ ва маъсиятга, шунингдек мусулмонларга зарар келтирадиган ҳар қандай ишларга сарфлайдиган кимсаларга берилмайди.

Фитр садақаси муҳтожларнинг қўлларига мол сифатида берилиши лозим. Бу пуллар масжид қурилиши, умумий хайрия ишлари учун берилиши жоиз эмас.

🔸 РЎЗА ТУТМАГАНЛАР ҲАМ ФИТР САДАҚАСИНИ БЕРАДИМИ?

Бирор узр сабабли рўза тута олмаганлар ҳам ўзлари ёки улар номидан нафақа бериши керак бўлган одам фитр садақасини бериши керак.

🔸 ҚАНЧА МИҚДОРДА БЕРИЛАДИ?

2024 йил учун ҳар бир жон бошига фитр садақасининг миқдори:

буғдойдан – 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
арпадан – 20 000 (йигирма минг) сўм;
майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини бериши мумкин бўлади.

☝️ Эслатма! Фитр садақаси қийматлари Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланган бўлиб, ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
⌛️ ИФТОРНИ ЭРТА ҚИЛИШ
#рўза

САВОЛ: Ассалому алайкум! Ифторликда, шомдан ўн минут олдин очса ҳeч нарса қилмайдими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Агар қасддан шундай қилган бўлса, икки ойю, бир кун рўза тутиши зиммасига вожиб бўлади. Билмасдан қилган бўлса, бир кунига бир кун тутиб беради. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/34092)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
2024/10/06 05:22:20
Back to Top
HTML Embed Code: