Telegram Web Link
📌 Тошкент вақти билан

📗«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким рўзадорни ифтор қилдирса, унга унинг ажрича ажр бўлур. Шу билан бирга, рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас», дедилар».


✍️ Термизий ва Аҳмад ривоят қилганлар.

Манба: KУНЛИК ҲАДИС👳🏻‍♂️🧕

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
САХАРЛИКДАН КЕЙИН БИРДАН БОМДОДНИ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#рўза #намоз

CАВОЛ: Сахарлик тугагандан кейин бирдан бомдод намозини ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, саҳарликнинг тугаш вақти — бомдод намозининг бошланиш вақтидир.
Ибодатлар борасида эҳтиёт томонини олиш жиҳатидан, фиқҳий манбаларимизда саҳарликни тонг отдими, йўқми деб шакка тушадиган вақтгача кечиктирмаслик баён қилинган:

وَيُكْرَهُ تَأْخِيرُ السُّحُورِ إلَى وَقْتٍ يَقَعُ فِيهِ الشَّكُّ هَكَذَا فِي السِّرَاجِ الْوَهَّاجِ .

“Саҳарликни (тонг отган ёки отмаганлиги ҳақида) шак воқеъ бўладиган вақтгача кечиктириш макруҳдир. Сирожул ваҳҳож китобида шундай келган” (📚 “Ал-Фатово ал-ҳиндия” китоби).

☝️ Демак, саҳарликни имкони борича тонг ҳақида шубҳага тушадиган вақтгача тақамаслик, балки 10-15 дақиқа эртароқ оғиз ёпиш эҳтиётга яқинроқдир.

Энди бомдод намозида эҳтиёткорлик тонг отиши биланоқ уни ўқиш эмас, балки бироз тонг ёришгач, тонг отгани аниқ бўлганидан кейин ўқиш мустаҳабдир:

(ويستحب الإسفار بالفجر) لقوله صلى اللّه عليه وسلم: "أسفروا بالفجر فإنه أعظم للأجر". قال الترمذي: حديث صحيح، والإسفار: الإضاءة... وحد الإسفار المستحب: أن يكون بحيث يؤديها بترتيل نحو ستين أو أربعين آية ثم يعيدها بطهارة لو فسدت

“Бомдодни тонгни ёриштириб ўқиш мустаҳабдир. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Бомдодни тонг ёришганда ўқинглар. Чунки унинг савоби каттадир", деганлар. Имом Термизий бу ҳадисни саҳиҳ деганлар....Тонгни ёриштиришнинг чегараси – олтмиш ёки қирқ оятни тартил билан ўқигач намози бузилса, янгидан таҳорат қилиб (қуёш чиққунча) яна намозини қайта ўқий оладиган вақтдир”
(📚 “Ал-Лубоб фи шарҳил китоб”).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Тошкент вақти билан

📌 Мусулмон киши қорни тўқ бўлса ҳам, таомга эҳтиёжи бўлмаса ҳам саҳарликда бирорта хурмо ёки бир-икки қултум сув ичиб олса, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатларига эргашган бўлади. Зеро, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу у зотнинг «Саҳарлик қилинглар, саҳарликда барака бор», деганларини айтган.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#эслатма

📌 Фуқаҳоларимиз ҳожатга кирганда боши ёпиқ ҳолатга бўлишни мустаҳаб деганлар. Моҳир дам солувчилар: “Одатда жинлар инсон ичига инсонларни нопок, зикрдан ғафлатда қолган, гуноҳ ишларга машғул бўлган ҳолларида киришга ҳаракат қилади” дейишган.
Жиндан сақланишнинг энг осон йўлларидан бири ҳожатга киришдан аввал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим берган “Аллоҳумма инни аъузубика минал хубси вал хобааис”ни ўқишдир. Жинлар ҳам ушбу дуо ўқилганда инсонга яқинлаша олмаслигини айтишган. Валлоҳу аълам!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🗓 РЎЗАНИНГ БУЗИЛИШИ ИККИ ХИЛ БЎЛАДИ.

📌 Биринчиси – қазо ва каффоратни вожиб қиладиган ҳолатлар.
📌 Иккинчиси – фақат қазони вожиб қиладиган ҳолатлар.

Қазо ва каффорат вожиб бўладиган ҳолатлар. Каффорат Рамазоннинг ҳурматини оёқости қилингани учун вожиб бўлади. Рамазоннинг фарз рўзасини адо қилишни ният қилиб рўза тутган одам уни ўз ихтиёри билан, мажбурлашсиз ва шаръий узрсиз қасддан очиб юборса, ҳам қазосини тутади, ҳам каффоратни адо этади. Лекин Рамазоннинг қазосини ёки бошқа рўзаларни қасддан бузса каффорат вожиб бўлмайди.

🏷 Каффорат қуйидаги ҳолатларда вожиб бўлади:

♦️ 1. Ғизо ёки шу каби нарсани шаръий узрсиз ейиш. Одатда озуқа сифатида тановул қилинадиган барча нарсалар ғизога киради. Дори, папирос, сигара, афюн, наша ва шунга ўхшаш нарсалар ҳам ғизо тоифасига киради. Ушбу ҳолатларда рўзасини очган одам ҳам қазосини тутади, ҳам қул озод қилиш ёки олтмиш кун кетма-кет рўза тутиш, унга қодир бўлмаса, олтмиш мискинга таом бериш билан каффоратни адо қилади.

♦️ 2. Бировни ғийбат қилгани, қон олдиргани, шаҳват билан ушлагани ёки ўпгани, қучоқлашиб ётгани, мўйлабини мойлагани сабабли «рўзам очилиб кетди» деб ўй лаб, қасддан еб-ичиб юборган одам ҳам қазо тутади, ҳам каффоратни адо қилади (Лекин фақиҳ киши «рўзанг очилибди» деб фатво берса, бундан мустасно. Унда фақат қазо тутади, каффорат вожиб бўлмайди).

♦️ 3. Оғзига кирган ёмғир сувини, хотинининг тупугини лаззат учун ичига ютса, кесакхўр одам кесакни ютиб юборса, ҳам қазо тутиб, ҳам каффорат адо қилади.

♦️ 4. Фарж шаҳватини тўла равишда қондириш. Бунда маний тўкилмаса ҳам қазо ва каффорат вожиб бўлади. Жумҳур уламолар: «Жимоъда қатнашгани учун аёл киши ҳам каффорат беради», дейишган.

♦️ 5. Аёл киши ёш боланинг ёки мажнуннинг ўзига яқинлик қилишига имкон берса, унга ҳам қазо, ҳам каффорат вожиб бўлади.

🏷 Қазо тутиш лозим бўладиган, каффорат лозим бўлмайдиган ҳолатлар:

🔹 1. Ғизо саналмаган ва ғизо тоифасига кирмайдиган нарсани тановул қилиш. Бунда одатда ғизо саналмайдиган ва инсон таъби ейишга мойил бўлмайдиган нарсалар кўзда тутилган. Мисол учун, рўзадорнинг хом гуруч, хамир, бирор нарса аралаштирилмаган ун каби нарсаларни ейиши.
🔹 2. Пишмаган мевани ейиш.
🔹 3. Тишлари орасида қолган нўхатдан катта нарсани ютиб юбориш.
🔹 4. Данак, пахта, қоғоз, тери ейиш.
🔹 5. Тош, темир парчаси, тупроқ, тангага ўхшаш нарсаларни ютиб юбориш.
🔹 6. Қасддан ичига исириқнинг тутуни каби тутун киритиш.
🔹 7. Эркак кишининг орқасидан, бурнидан, томоғидан ва аёл кишининг олдидан сув ёки дори киритилиши.
🔹 8. Қулоққа мой томизилса ҳам рўза очилади. Сув томизилса очилмайди.
🔹 9. Қасддан оғзи тўлиб қайт қилса ҳам қазо тутилади. Агар беихтиёр, оғзи тўлмай қайт қилса ёки таом эмас, балғам қайт қилса, рўза очилмайди.
🔹 10. Ғизо ва доринини беморлик, сафар, мажбурлаш, адашиш, бепарволик ёки шубҳа каби шаръий узрлар билан тановул қилса, рўза очилиб, қазоси тутилади.
🔹 11. Оғиз чайилаётганда беихтиёр ичига сув кетиб қолса, рўза очилади ва қазо тутилади.
🔹 12. Бошдаги ёки қориндаги жароҳатга қўйилган дори ичига ёки димоғига кетиб қолиши.
🔹 13. Ухлаб ётган одамнинг қорнига сув киритиб юборилса, рўзаси очилади.
🔹 14. Аёл киши хизматга ярамай қоламан деб таом еса ҳам рўзаси очилиб, қазосини тутади.
🔹 15. Рўзадорлигини унутган ҳолда таом еса ёки жимоъ қилса, рўзаси очилмайди. Аммо бунинг ҳукмини билмай, «бўлар иш бўлди» деб, яна таом еса ёки жимоъ қилса, қазо рўза тутиб бериш лозим бўлади.
🔹 16. Рўза тутишга кечаси эмас, кундузи ният қилиб, кейин «бу ниятим тўғри бўлмаса керак» деган шубҳа билан таом ейилса, рўза очилади ва қазо тутиш вожиб бўлади.
🔹 17. «Ҳали тонг отмаган бўлса керак» деб, еб-ичган ёки жимоъ қилган одам тонг отиб бўлганини билиб қолса, рўзасининг қазосини тутади.
🔹 18. «Қуёш ботган бўлса керак» деб, еб-ичган ёки жимоъ қилган одам қуёш ботмаганини билиб қолса, рўзасининг қазосини тутади.
🔹 19. Шаҳватини тўлиқ бўлмаган ҳолда қондирса ҳам фақат қазо тутади.
🔹 20. Қучоқлаш, ўпиш ва шунга ўхшаш ишлар туфайли маний тўкилса, рўзанинг қазоси тутилади.
🔹 21. Ухлаб ётган аёлга жинсий яқинлик қилинса, ўша аёл ҳам қазо тутади.
🔹 22. Рўзадор киши орқасига пахта, латта ва шунга ўхшаш нарсаларни киритса ҳам рўзаси очилиб, қазосини тутади.
🔹 23. Рамазон рўзасидан бошқа рўзасини очиб юборган кишига фақат қазо тутиш вожиб бўлади, каффорат вожиб бўлмайди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

📚 Мўминнинг қалқони китобидан

🌐 Улашинг: @nurli_yol
📌 Тошкент вақти билан

📗«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким рўзадорни ифтор қилдирса, унга унинг ажрича ажр бўлур. Шу билан бирга, рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас», дедилар».


✍️ Термизий ва Аҳмад ривоят қилганлар.

Манба: KУНЛИК ҲАДИС👳🏻‍♂️🧕

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
РЎЗА НИЯТИНИ ЭСДАН ЧИҚАРИШ
#рўза

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Агарда туриб рўза ниятини айтишни эсдан чиқарса, шу ниятни куннинг қайси вақтгача қилса бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Агар бир кун олдин ифторга етиб олиб, эртага ҳам рўза тутаман деб ният қилган бўлса ўша кифоя қилади. Ният қилмаган бўлса кунни ярмига етказмасдан олдин ният қилиши керак бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/98959)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚
Тошкент вақти билан

📌 Мусулмон киши қорни тўқ бўлса ҳам, таомга эҳтиёжи бўлмаса ҳам саҳарликда бирорта хурмо ёки бир-икки қултум сув ичиб олса, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатларига эргашган бўлади. Зеро, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу у зотнинг «Саҳарлик қилинглар, саҳарликда барака бор», деганларини айтган.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🌟🌙 РАМАЗОННИНГ 8-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

🤲 Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги-тинчлиги давомли бўлишини;

🤲 Ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🤲 Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб қилсин!

🤲 Охиратда тутган рўзангиз сизни Райён дарвозасидан жаннатга олиб кирсин! Амийн!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
РЎЗАДА ҒУСЛ
#рўза

CАВОЛ: Ассаламу алайкум! Савол 1: рўзадор одам ғусл қилса рўзаси очилмаслигини билдим, аммо ғусул вақтида бурунни мияси ачишгунча сув тортадими? Ёки номига чайқаса бўлаверадими? 2: Агар ғуслдаги оғзи ва бурнини ювиш вақтида томоғидан озгина сув кетса рўзаси очиладими? 3: Ўзи рўзадор одам бурун ва оғизни ғусл вақтида кандай ювиши лозим?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Оғиз ва бурунга сув олиб чайиш ғуслнинг фарзларидан саналади. Буруннинг юмшоғ жойи тугаб қаттиқ жойи бошланган жойигача ювиш фарз. Оғизнинг ҳамма жойига сув етказиш ҳам фарз. Бу иккиси номига ювиш билан ҳам адо бўлади. Оғизни ғарғара ва бурунни ачиштириб ювиш мустаҳаб. Рўзада ўша мустаҳабни тарк қилиб турилади. Мабодо оғиз ёки бурун орқали томоқдан ичкарига озгина сув ўтиб кетса ҳам рўза очилади. Валлоҳу аълам.

(https://savollar.islom.uz/wparxiv/38930)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
2024/10/05 13:15:11
Back to Top
HTML Embed Code: