Telegram Web Link
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌹 Ассалому алайкум!
🌼Тонг муборак бўлсин!
🌷Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Илм, тарих, дунё

🎓 Араблар
(ва араб бўлмаган мусулмонлар) асос солган илмлар

🔻Жамиятшунослик (социология, ал-ижтимоъ) - Ибн Халдун
🔻Об-ҳавони кузатиш (метеорология, ал ирсодул жаввия) Закариё Қазвиний (форс)
🔻Криптоанализ – (яширилган шифр ва кодларни калитсиз ечиш фани, таҳлили шафарот) - Киндий
🔻Сонлар назарияси, таҳлил (redundancy analysis (таҳлили такрор) Абу Юсуф Исҳоқ Киндий
🔻Араб мусулмон фалсафаси  - Абу Юсуф Киндий
🔻Робототехника (рубутаат) – Абулизз Жазарий
🔻Офтальмология, кўз анатомияси (басийраат)  -Ибн Ҳайсам
🔻Статистика (ҳисоблаш)  - Собит ибн Қурра
🔻Ҳисоб, дифференциал ҳисоб (тафосил ва такомил) - Собит ибн Қурра
🔻Соғлиқни  сақлаш - Ибн Батлон
🔻Алкогол (кимёвий йўл билан этил спирти олиш, алкухул) Каҳҳол (Абу Бакр Розий ҳам дейишади)
🔻Ўсимликшунослик (ботаника) набат - Зиёуддин ибн Байтар
🔻Доришунослик (фармакология) сойдалия Зиёуддин ибн Байтар
🔻Жарроҳлик (хирургия) Абулқосим Заҳровий
🔻Кимё (химия) Жобир ибн Ҳайён
🔻Генетик ўзгаришлар (инҳирофил варотий) - Али Масъудий
🔻Алжабр (алгебра) Мусо Хоразмий (ўзбек)
🔻Араб грамматикаси (наҳв) - Абу Асвад Дуалий
🔻Аруз илми (шеър ўлчови, вазнга солиштириб ўлчаш фани) – Аллома Халил ибн Аҳмад Фароҳидий
🔻Бадиъ (адабиёт, араб филологияси) - Ибн Мўътаз Биллоҳ.


📜 Изоҳ: Франциялик олим Жоливет Костелот “Тарих қонуни” китобида ёзади: “...Шу боис мусулмонлар тараққиёти жуда тезлаб кетди. Натижада ақлни лол қолдирувчи Ислом маданияти юзага келди. Фатҳлар билан бирга Ислом маданияти ҳамма жойга ёйилди. Ислом маданиятининг асари санъат, адабиёт, шеър ва илмларда акс этди. Шу билан фалсафа, фалакиёт илми, кимё, тиббиёт ва руҳий илмлар машъали бир қанча аср мусулмонлар қўлида қолди. Улар ихтирочиларга айландилар. Шунчаки ихтирочилар эмас, балки илм асосларини жуда ўткир ва ўта қобилият билан қўлга киритган ихтирочилар эди".

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Аудио Қуръон:

📌 1. Тўлиқ 114 та сура

📌 2. Пораларга бўлинган ҳолда 30 пора Қуръон

Устоз Раҳматуллоҳ қори Обидов (Булбул қори)
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

"ОТА-ОНАМНИ РОЗИ ҚИЛДИМ" ДЕБ ЎЙЛАМАНГ


🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДИНИЙ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРУВЧИ КОЛЛ-МАРКАЗ ФАОЛИЯТИ КЕНГАЙДИ ВА ИННОВАЦИОН ХИЗМАТЛАР ҚЎШИЛДИ!


🏷 Билармидингиз? 📞 👳🏻‍♂️

Агар бирор бир диний масалада қийналаётган бўлсангиз, буни ечими осон. Юртимизда анчадан буён Диний Қўмита қошида ☎️ Сall-марказ ўз фаолиятини олиб бормоқда ва шу кунгача қанчадан қанча инсонларга манфаат келтиришга улгурди. 🤲

Саволингиз борми? Унда сиз ҳам Ўзбекистон мусулмонлар идораси диний саволларга жавоб берувчи Сall-марказга мурожаат қилиб кўринг:

📌 +998 78 150-33-44 телефон рақамлари орқали Сall-марказга қўнғироқ қилинади ва фатво бўйича малакали мутахассислардан жавоб олинади.

🗓 Сall-марказнинг иш тартиби душанба кунидан жума кунигача, соат 9:00 дан 17:00 гача давом этади (ибодат вақтлари истисно қилинади, дам олиш кунлари шанба/якшанба).

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Forwarded from Muslim.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис_775

БИРОВНИНГ ДАРДИГА ОФИЯТ СЎРАБ ДУО ҚИЛИШ



عَنْ عُثْمَانَ بْنِ حُنَيْفٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَجُلًا ضَرِيرَ الْبَصَرِ أَتَى النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: ادْعُ اللهَ أَنْ يُعَافِيَنِي، قَالَ: إِنْ شِئْتَ دَعَوْتُ، وَإِنْ شِئْتَ صَبَرْتَ فَهُوَ خَيْرٌ لَكَ، قَالَ: فَادْعُهُ، فَأَمَرَهُ أَنْ يَتَوَضَّأَ فَيُحْسِنَ وُضُوءَهُ، وَيَدْعُوَ بِهَذَا الدُّعَاءِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ وَأَتَوَجَّهُ إِلَيْكَ بِنَبِيِّكَ مُحَمَّدٍ نَبِيِّ الرَّحْمَةِ، إِنِّي تَوَجَّهْتُ بِكَ إِلَى رَبِّي فِي حَاجَتِي هَذِهِ لِتُقْضَى لِيَ، اللَّهُمَّ فَشَفِّعْهُ فِيَّ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ

Усмон ибн Ҳанийф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Бир кўзи ожиз киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Аллоҳга дуо қилинг, менга офият берсин», деди.
«Хоҳласанг, дуо қиламан. Хоҳласанг, сабр қил. Бу сен учун яхшидир», дедилар».
«Дуо қилинг», деди.
Бас, уни таҳорат қилишга, таҳоратини мукаммал қилишга ва ушбу дуони ўқишга амр қилдилар:
«Аллоҳим! Албатта, мен Набийинг Муҳаммад – раҳмат Набийси ила Сендан сўрайман ва Сенга юзланаман. Эй Муҳаммад! Албатта, мен сен ила Роббимга ушбу ҳожатим юзасидан уни чиқсин, дея юзландим. Аллоҳим! Унинг менинг ҳақимда шафоатини қабул қил».


✍️ Термизий ва Ибн Можа ривоят қилганлар.


📜 Шарҳ: Бошқа ривоятда «Бас, кўзи очилган ҳолда қайтиб кетди» дейилган.
Ушбу ҳадисда эса кўзи ожиз киши кўзи очилиши ҳақида дуо қилишларини сўрамоқда. Одатда Пайғамбар алайҳиссалом доимо беморликни даволашга амр қилганлар. Аммо бу кишига у ҳақда сўз очмаганларидан унинг кўзи қаттиқроқ беморликка учраган бўлса керак.

☝️Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Аҳли фазл кишидан беморликка офият бўлиши учун дуо сўраш жоизлиги.
2. Бировнинг дардига офият сўраб дуо қилиш яхши эканлиги.
3. Кўзи ожиз бўлиб, даво топа олмаган инсон сабр қилса, катта ажрларга, ҳатто кўзи очилгандан ҳам юқорироқ даражага эришиши.
4. Дуо сўраган кишига икки нарсадан бирини: дуо қилиш ёки дуо қилмасликни танлашни таклиф қилиш жоизлиги.
5. Дуо қилишдан олдин яхшилаб таҳорат қилиш аҳамиятли эканлиги.
6. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни васила, шафоатчи қилиб, дуо қилиш мумкинлиги.

Ушбу ҳадисни бу фаслга қўшиш ила тавассул жоиз эканлигига ҳужжат келтирилмоқда. Дуони тўғридан-тўғри Аллоҳ таолонинг Ўзига қилавермасдан, орага Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни шафоатчи этган ҳолда дуо қилишга ишора этилмоқда. Шу билан бирга, бировдан дуо сўраб туравермай, инсон ўзи ҳам ихлос билан дуо қилиши кераклигини кўриб турибмиз.

Гоҳида киши ўзи дуо қилганида дуоси қабул бўлмаётганини мулоҳаза қилиб қолади. Шунда қандайдир бирор василага эҳтиёж сезади. Ана шундай пайтда васила ила дуо қилиш жоиз бўлади.

Манба: “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан


📚 KУНЛИК ҲАДИС
Forwarded from Muslim.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌹 Ассалому алайкум!

🌼Тонг муборак бўлсин!

🌷Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АБОРТНИНГ ГУНОҲИ КИМГА
#оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Агар аёл киши хомиладор бўлса бунга эри норозилик қилиб болани аборт қилдирасан гуноҳи менга бўлсин агар туғсанг рози эмасман деса, аёл эрини райига қарамасдан болани дунёга келтирса бўладими? Агар эр гуноҳи менга деб болани олдирса гуноҳи аёлга ҳам бўладими ёки фақат эригами? Агар олдин ҳам аборт қилдирган бўлса яна аборт қилса гуноҳи қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аллоҳга осий бўладиган ўринда аёл эрига итоат қилмайди. Мабодо шаръий сабабларсиз олдирса иккиси ҳам гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/150138)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Қуръонга_муҳаббат

«Фарзандини қори қилмоқчи бўлган киши оиланинг луқмасига эътибор бериши муҳимдир».

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/10/05 20:14:14
Back to Top
HTML Embed Code: