Telegram Web Link
ГУНОҲЛАРИМИЗНИ ЎЧИРАДИГАН ОДДИЙ АМАЛИЁТЛАР!

📌 1. 60 сония давомида истиғфор айтиш.

Агар 60 сония ичида тинимсиз «Астағфируллоҳ» (Аллоҳдан мағфират тилайман) десангиз, икки юз марта истиғфорга етишингиз мумкин.

📌 2. Кунига юз марта «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»ни айтиб юринг.

Ушбу зикрни кунига юз марта «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»ни (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман) айтиб юрилса гуноҳлар ўчирилиши мумкин. Бундан ташқари суннатни тирилтирганингиз учун ҳам савоб олишингиз мумкин, ИншаАллоҳ.

«Кимки бир кунда юз марта «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» деса, унинг барча гуноҳлари, ҳатто денгиз кўпикидек бўлса ҳам кечирилади».

📌 3. «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ»ни ўқинг.

«Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» (Аллоҳдан бошқа ўзгартирувчи ва қувват йўқдир) мусулмон шахс Аллоҳнинг ёрдамисиз ҳеч нарсага қодир эмаслигини тан олишидир. Инсонда катта куч-қувват бўлмасин, барибир Аллоҳ таолонинг ёрдамисиз ҳеч нарса қила олмайди. Шунингдек, бу зикр ўзи учун қийин муаммога дуч келган одам томонидан айтилиши ҳамда гуноҳ ва тавба қилишимиз учун кечирим сўраш сифати ҳам бор.

Бу дуони бир дақиқа ичида ўттиз-қирқ марта зикр қилса, жаннатдаги қимматбаҳо хазина соҳибига айланиш мумкин.

📌 4. Аллоҳ таолога энг ёқадиган зикрни айтинг, яъни «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, Субҳаналлоҳил ъазийм»

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат кунида тилга енгил ва тарозида оғир ва Аллоҳ таолога жуда севимли бўлган икки калима Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи Субҳаналлоҳил ъазиймдир (Аллоҳни ҳамд айтиш ва улуғлаш билан поклайман) дедилар».

Бу гўзал каломларни айтишнинг фойда ва афзалликлари сон-саноқсиз, яъни биз уларни ўқиш орқали кўп фойда олишимиз мумкин, жумладан, гуноҳларимиз мағфират қилинади.

📌 5. Салавот айтиш

Ким Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳт васалламга бир марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унга ўн марта салавот айтади ва унинг ўнта гуноҳини ўчиради ва унинг даражасини ўн даражага кўтаради. Аллоҳумма соллли аъала ва барик алайҳ

📌 6. «Субҳаналлоҳ валҳамдулиллаҳ вала илаҳа иллаллоҳ валлоҳу акбар” дейиш.

«Субҳаналлоҳ валҳамдулиллаҳ ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» бошқа зикрларга нисбатан Аллоҳ таоло томонидан энг севимли бўлган фавқулодда айтиладиган зикр ва дуодир.

Агар биз бу калималарни айтиш учун камида бир дақиқа вақтимизни ажрата олсак, дунёдан ва ундаги ҳамма нарсадан яхшироқ нарсани олишимиз мумкин.

📌 7. Кунига ўн марта Ихлос сурасини ўқиш.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки «Ихлос» сурасини кунига ўн марта ўқиса, Аллоҳ таоло унга жаннатдан қаср қуриб қўяди», дедилар.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло барчамизга яхши амалларимизни кўпайтириб, ёмон амалларимизни ўчиришни насиб этсин!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
НАМОЗ ҚАЗО БӮЛИБ ҚОЛСА
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Агар бирор инсонни тишидан қон чиқиб тӯхтамаса ва у одам таҳорат ололмаса намозлари қазо бӯлиб қолса бу учун гуноҳ ёзиладими? Ахир одам ӯзи хохламадику бундай бӯлишини?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Қон тўхтамаса ҳам таҳорат олиб намозни вақтида ўқиш шарт. Бундай одамни соҳиби узр дейилади. Намозни қолдиришга узр йўқ. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/135772)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис_493

БЕГОНА АЁЛНИ ҚЎЛИНИ УШЛАГАНДАН КЎРА

عن معقل بن يسار أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: "لأن يطعن في رأس أحدكم بمخيط من حديد خير له من أن يمس امرأة لا تحل له" رواه الطبراني والبيهقي

Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗«Расулуллоҳ (ﷺ): “Сизлардан бирингиз учун ҳалол бўлмаган аёлни ушлашдан кўра бошига темирдан бўлган михят(игна, бигиз) санчилиши яхшироқдир” дедилар».

Ровийларнинг барчаси ишончлидир.

✍️ Табароний ва Баҳақийлар ривояти.

***

ولأن يزحم رجل خنزيرا متلطخا بطين أو حمأة خير له من أن يزحم منكبه منكب امرأة لا تحل له. رواه الطبراني

📗 Бошқа бир ҳадисда: “Кишининг елкаси ўзига ҳалол бўлмаган аёлнинг елкасига тегишидан кўра, у учун лой ва балчиққа буланган тўнғизга тегишидан яхшироқдир” деганлар.

✍️ Табароний ривояти.


📚 KУНЛИК ҲАДИС | Манба: islom.uz
RAJAB OYI RO‘ZASINI TUTISHNI UNUTMANG!

Abu Hurayra roziyallohu anhu aytadilar:
“Xalilim sollallohu alayhi vasallam menga uch narsani: har oyda uch kun ro‘za tutishni, choshgohdagi ikki rakatni, uxlashdan oldin vitr o‘qishni vasiyat qilganlar”.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
ЖУНУБ ҲОЛДА КИЙИЛГАН КИЙИМ
#ғусл

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Жунуб ҳолдаги киши, ғусл қилинадиган жойгача кийимсиз бормаслик учун устига кийилган кийимни, агар ўша кийимга нажосат тегмаган бўлса, ғуслдан кейин ювмасдан кийиб намоз ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Агар кийимга нажосат тегмаган бўлса, баданидаги жунублик кийимга ҳеч қандай таъсир қилмайди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/34221)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Эслатма

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тарих

🕋 1941 йилда тошқин сабабли Масжидул Ҳаром сув остида қолди.

Шунга қарамай, 12 ёшли бола сузиб тавоф қилишга қарор қилди. Бу бола Баҳрайнлик Али ал-Авадий эди.

Ўша куни Али ака-укалари, дўстлари ва устози билан Маккага келган эди. Масжидул Ҳаромни сув босган бўлса-да, Ал-Авадий сузишни яхши билгани учун Каъбани тавоф қилди.

Камера бу лаҳзаларни тарих саҳифаларига муҳрлаганди.

📿
Дўст томонга | @nurli_yol
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 "РАЖАБ ОЙИДАГИ ДУО ВА ЗИКРЛАР" МАВЗУСИДАГИ НАВБАТДАГИ ЖОНЛИ СУҲБАТГА МАРҲАМАТ!
 
🗣 Бугун, 25 январь пайшанба куни соат 19:30 да “Алҳамдулиллаҳ Ражабга етдик, Рамазонга ҳам етказ Аллоҳим” номли туркум суҳбатларнинг навбатдаги сони онлайн шаклда бўлиб ўтади.

📍 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов ва Тошкент шаҳридаги “Холид ибн Валид” жоме масжиди имом-хатиби Исроилжон домла Исмоилжонов Ражаб ойида қилинадиган дуо ва зикрлар ҳақида суҳбат қилиб берадилар, шунингдек, қориларнинг гўзал қироатларидан баҳраманд бўласиз иншааллоҳ.

Мўътабар манбаларда,
Ражаб ва Шаъбон ойлари Рамазонга тайёрланиш мавсуми экани баён этилган. Инсон жисми ва руҳини рўзага тайёрлаб, ибодатлар ила ўтказса, Рамазондаги рўза унга ҳузур бағишлайди. Шундай экан, азизлар, ушбу кунларни ғанимат билайлик. Руҳимиз ва танамизни поклаб, улуғ ойга тайёрланайлик, зикр ва ибодатларни кўпайтирайлик. Ражаб ва Шаъбон биз учун шундай имкониятлар ойларидир.

🟢  Ижтимоий тармоқлар орқали гўзал суҳбат ва чиройли қироатларни жонли эфирда кузатиб боринг!

▶️ Youtube орқали томоша қилиш

🌐 Facebook орқали томоша қилиш

🌐 Instagram орқали томоша қилиш

🌐 Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

#Alhamdulillah_Rajabga_yetdik_Ramazonga_ham_yetkaz_Allohim
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#эслатма

Шайх Шинқитий:
«Инсон, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юборадиган жума кунги ва жума тунги салавотини у зотга кўрсатилиши ҳақида бироз фикр юритса, унинг бу иши у зотнинг қадрлари олдида арзимас ва оз сонли эканидан ҳаё қилади», деб айтдилар.

Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
2024/10/08 00:33:21
Back to Top
HTML Embed Code: