#Muhandislik_oyligi_ochilish
"Муҳандислик ойлиги” расман очиб берилди
2025 йил апрел ойи Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан юртимизда илк бор “Муҳандислик ойлиги” деб эълон қилинди. Бу ташаббус мамлакатимизда муҳандислик соҳасининг салоҳиятини ошириш, талабаларнинг ижодий ва техник кўникмаларини ривожлантириш ҳамда инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Шу муносабат билан, 8 апрель куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида “Муҳандислик ойлиги”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур маросимда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, шунингдек, муҳандислик йўналишидаги олий таълим муассасалари раҳбарлари ва профессор-ўқитувчилари иштирок этди.
Тадбирни кириш сўзи билан очган вазир Қўнғиротбой Шарипов Президентимиз томонидан муҳандислик соҳасига қаратилаётган алоҳида эътибор, сўнгги йилларда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ва илғор ташаббуслар ҳақида сўзлаб, ёш муҳандисларга ва иштирокчиларга мусобақаларда муваффақият тилади.
Шунингдек, кўргазма доирасида талабалар томонидан яратилган энг яхши инновацион ишланмалар намойиш этилди.
Каналга аъзо бўлинг👇
@nazokat_abdukunduzova

#Amir_Temur #689_yilligi
Бугун, 9-апрел юртимизда йирик давлат арбоби, буюк саркарда, кучли ва марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ҳамда маданият ҳомийси Амир Темур таваллуди муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбонида ўтган тадбирда Президент Администрацияси вакиллари, Олий Мажлис палаталари аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, таниқли ёзувчи ва шоирлар, илм-фан намояндалари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбир доирасида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда олий таълим муассасалари жамоаси буюк саркарда — Соҳибқирон Амир Темур ҳайкали пойига гуллар қўйиб, улуғ бобокалонимиз хотирасига чуқур ҳурмат бажо келтирди.
Амир Темур шахсияти, унинг давлат бошқарувидаги донолиги, адолатпарварлиги, илм-фан ва маданият ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси ҳақида сўз юритилди. Тадбир давомида Амир Темурнинг шонли ҳаёти, юрт тинчлиги ва тараққиёти йўлида қилган буюк ишларига бағишланган театрлаштирилган саҳна кўриниши намойиш этилди.

#ЭЪЛОН
Ҳурматли журналистлар, блогерлар, ОАВ вакиллари!
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 12 апрель – Халқаро космонавтика куни ҳамда 2025 йил – Квант йили муносабати билан “Коинот тузилиши ва элементар зарралар” номли илмий-маърифий тадбир ташкил этилади.
Мазкур тадбир замонавий физика ва космос тадқиқотларига бағишланиб, унда юртимизнинг етук олимлари – академиклар Қодир Ғуломов ҳамда Бобомурод Аҳмедов ўзларининг долзарб илмий мавзулардаги маърузалари билан иштирок этадилар. Улар томонидан коинотнинг мураккаб тузилиши, элементар зарраларнинг табиати, квант физикаси ва космик тадқиқотларнинг янги йўналишлари юзасидан илмий асосланган фикр ва мулоҳазалар билдирилади.
📍Манзил: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
⏰ Вақти: 12 апрель, соат 10:00 да