Telegram Web Link
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ESLATMA

🗓❗️Бугун барча ходимлар ишдан камида бир соат олдин чиқиб кетиш ҳуқуқига эга

2024 йил 30 сентябрдаги иш куни байрамдан олдинги кун ҳисобланади, шунинг учун унинг давомийлиги камида бир соатга қисқартирилади. Ушбу норма Меҳнат кодексининг 121-моддасида назарда тутилган.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TABASSUM

📹 "Ҳамма ўзида йўғини орзу қилар эканда..." 😂

☝️ Кулинг, умрингиз узун бўлади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#MUALLIM_QADRI

🇺🇿🧑‍🏫 Президентимизнинг таълим соҳаси вакиллари билан мулоқотида қандай масалалар илгари сурилди?

▫️Келгуси ўқув йилидан халқаро стандартлар асосида малака сертификатини бериш йўлга қўйилади.

▫️Келгуси 4 йилда 200 хусусий боғча қурилиб, янги 30 минг ўрин яратилади.

▫️“Йил ўқитувчиси” танлови ўтказилади ва унда 208 туман ва шаҳардан ғолиб чиққан ўқитувчиларга Президент совғаси сифатида уй-жой берилади.

▫️Нуфузли халқаро фан олимпиадасида олтин медаль олган ўқувчига – 170 миллион сўм, кумуш медалга – 102 миллион сўм, бронза медаль учун – 68 миллион сўм мукофот пули берилади.

▫️Педагогика йўналишидаги олийгоҳларнинг иқтидорли талабалари учун Абдулла Авлоний номидаги стипендия ташкил этилади.

▫️1300 таянч мактаб ва 200 боғча танлаб олиниб, улардаги етакчи ўқитувчилар ёш педагоглар учун “Касбий ривожланиш куни” ва “Касбий ривожланиш соати” ўтказилади ва бунинг учун етакчи ўқитувчиларнинг иш ҳақига 20 фоиз устама қўшилади.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#SHONLI_SANA

📹🏬 "Наманган муҳандислик - қурилиш институти 45 ёшда!" - 1979 йилда филиал сифатида ўз фаолиятини бошлаган ушбу олийгоҳ бугунги кунга келиб республикамизнинг нуфузли олий таълим муассасаларидан бирига айланди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#HIDOYAT
НАМОЗ ТАҚВИМИ: ОКТЯБРЬ ОЙИ, НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН

☝️📿
Намоз - мўъминнинг меърожи бўлиб, у билан киши Аллоҳга муножот қилади. Намоз динимиз устуни ҳисобланади. Икки дунё саодатига эриштирувчи калитдир.

📖 "... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир" (Қуръони карим, "Нисо" сураси 103-оят).

📖 Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу борада шундай марҳамат қилганлар:
"مَنْ حَافَظَ عَلَيْهَا كَانَتْ لَهُ نُورًا وَبُرْهَانًا وَنَجَاةً يَوْمَ الْقِيَامَةِ، وَمَنْ لَمْ يُحَافِظْ عَلَيْهَا لَمْ يَكُنْ لَهُ نُورٌ وَلاَ بُرْهَانٌ وَلاَ نَجَاةٌ"

(رواه الإمامُ أحمدُ عن عبد اللَّه ابن عمر رضى الله عنهما)

яъни: "Ким намозни ўз вақтида ўқиса, қиёмат куни намоз у киши учун нур, ҳужжат ва нажот бўлади. Ким намозни ўқимаса, қиёмат куни у киши учун нур, ҳужжат ва нажот бўлмайди"
(Имом Аҳмад ривоятлари).

* Пешин бир хил вақт 12:50да ўқилади.

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#BILGANINGIZ_FOYDA

❗️Узоқ умр кўриш учун муҳим ва фойдали маслаҳатлар:

🔹 Телефонда чап қулоқда гаплашинг.
🔸 Бир кунда икки марта кофе ичманг.
🔹 Таблеткани совуқ сув билан қабул қилманг.
🔸 Соат 18:00 дан кейин тўйиб овқатланманг.
🔹 Ёғли таомлардан бироз тийилинг.
🔸 Эрталаб кўпроқ кечда камроқ сув ичинг.
🔹 Қўл телефонлари қувватчиларидан (зарядник) узоқроқ юринг.
🔹 Телефон орқали узоқ гаплашманг.
🔸 Ухлаш учун энг яхши вақт кеч 22:00 дан эрталаб 06:00 гачадир.
🔹 Тиббий муолажадан сўнг, дарров ухлаш учун ётманг.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#TABRIKNOMA
МЕҲР НУРИ ЁҒАР ДОИМ, ЮЗИНГИЗДАН УСТОЗЛАР!

📝
Буюк Алишербек лутф этган мисол,
Савод ўргатдингиз қанча ранж билан.
Тўлаб бўлармикан бу қарзни алҳол,
Узиб бўлармикан юзта ганж билан.


🗓 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни.

👩‍🏫 Юртимиздаги барча фидойи ўқитувчи ва заҳматкаш мураббийларни касб байрамлари билан чин дилдан самимий табриклаймиз!

Aзиз Устозлар, илм йўлидаги шижоатингиз, метин иродангиз, тоғдек сабрингиз, билим уммонидаги сабоғингиз доимо сарбаланд бўлсин! Доимо элимиз ардоғида юринг!

🤲 Сизларга Аллоҳдан мустаҳкам саломатлик, куч-ғайрат, оилавий хотиржамлик, ҳамиша шогирдларингиз бахту камолини кўриб юришингизни тилаймиз.

👏 Касб байрамингиз муборак бўлсин, ҳурматли Устозлар, қадрли ўқитувчилар, азиз мураббийлар!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#HAMDARDLIK

⚫️ "Namangan24.uz" ахборот-таҳлилий портали, Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Наманган вилояти вакиллиги жамоалари Наманган шаҳридаги "Ҳомиддин қори" жомеъ масжиди имом-хатиби Муҳаммад Бобур домла Насриддиновга бобоси

90 ёшли Абдулаҳад ҳожи ота Насриддиновнинг вафот этганлиги

муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради.

🤲 Аллоҳ таоло ўтганларни раҳматига олсин, омин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

🕌 Жаноза Наманган шаҳридаги Янги йўл маҳалласидаги эски Бедауруғда - "Мирёқуббой Мирҳакимбой" жомеъ масжидида Пешин намозидан сўнг ўқилади.

🚏
Локация 👈

🌐 namangan24.uz сайти
👉 @namanganim24 👈
#SPORT_TAYM

🏆🇺🇿🇸🇦 Ўзбекистон кубоги финал учрашувини Саудия Арабистони ҳакамлари бошқариб боради!

🗓🏟 Аввал хабар берганимиздек, 2024 йил 5 октябрьь куни Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадионида "Навбаҳор" ва "Андижон" жамоалари ўртасида Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтади.

⛳️ Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказининг хабар беришича, мазкур учрашувга Саудия Арабистонидан таклиф қиланган Холид Солиҳ ал-Тураис бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси реферилик қилади. Бош ҳакамга қанотларда унинг ҳамюртлари Абдулраҳим Ҳабиб ал-Шаммари ва Муҳаммад Маки Алабакри ёрдам беришади.

🎥 Ўйинда видеотакрор тизими - "VAR"га саудиялик Султон Санат ал-Ҳарбии масъуллик вазифасини бажаради. Кубок финалига ҳамюртимиз Владислав Цейтлин назоратчи сифатида бириктирилган.

Эслатиб ўтамиз, кубок финали 5 октябрь, шанба куни соат 17:00да бошланади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#FIDOYI_MUALLIMLAR

📹 Олий математиканинг забардаст фидойиси!


Ҳаётини таълим ва илм-фанга бағишлаган наманганлик Абдулбоқи Раҳмонов математикани ҳаёт фалсафаси деб билади. Салкам эллик йилдан буён ёшларга ушбу фандан сабоқ бериб келаётган бу инсоннинг бугунги кунда кўплаб шогирдлари залворли муваффақиятларга эришмоқда.

Дифференциал тенгламалар ва унинг тадбиқлари бўйича етакчи мутахассис сифатида танилган Абдулбоқи Раҳмонов Наманган муҳандислик технология институти қошидаги Иқтисодий таълим регионал маркази директори, Наманган муҳандислик технология институт қошидаги академик лицейи директори каби масъулиятли лавозимларда самарали фаолият юритди. Наманган муҳандислик технология институтида 47 йилдан бери ишлаб келмоқда.

Бугун 16 набира ва ўнга яқин эваранинг суюкли бобоси саналган бу фидойи устоз юзлаб ёшлар қалбида математикага муҳаббат ва иштиёқ уйғотган ҳамда уларга фан сирларини чуқур ўргатиб, илм йўлида қанот бўлган ҳақиқий педагогдир.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SARHISOB

☝️🇺🇿🗓 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида 2024 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган асосий тадбир ва воқеалар тақдим этилди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
2024/10/02 00:35:31
Back to Top
HTML Embed Code: