Telegram Web Link
#TEXNOLIGIYA

📲🇺🇿 Ўзбекистонга сўнгги саккиз ойда қарийб 2,6 млн дона мобил телефон импорт қилинди

Статистика агентлиги хабарига кўра, 2024 йилнинг январь-август ойларида хориждан импорт қилинган мобил телефонлар қиймати 236,2 миллион долларга тенг.

📱 Ўзбекистон мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
Хитой – 2,1 миллион дона.
Вьетнам – 405,5 минг  дона.
Ҳиндистон – 70,3 минг дона.
Гонконг – 27,1 минг дона.
БАА – 3,4 минг дона.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
​​#IFTIXOR
#BIZ_JAHON

🇺🇿 Халқаро экспертлар: Ўзбекистон ўз демократик тараққиёт йўлига эга

Тошкентда Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази томонидан “Демократик жараёнларни янада такомиллаштириш: замонавий ёндашувлар ва халқаро тажриба” мавзусида халқаро давра суҳбати ўтказилди.

Конференцияда Буюк Британия, Канада, Озарбайжон, Миср, Покистон, Россия каби давлатлардан халқаро даражадаги экспертлар, олимлар, сиёсатшунослар, таниқли мутахассислар қатнашди.

Мулоқот давомида охирги 7-8 йилда мамлакатимизда амалга оширилаётган чуқур демократик ислоҳотлар, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари устувор бўлган Янги Ўзбекистонни бунёд этишдаги инсонпарвар сиёсат, ижтимоий давлатчиликка асосланган конституциявий ислоҳотлар, гендер тенглик, аёллар ва болалар ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш, давлат бошқарувида хотин-қизлар иштирокини кенгайтириш, давлат органларининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини оширишга оид ҳаракатлар, уларнинг натижалари эътироф этилди.

🎙 "– Бугун дунё глобал конституциявий ўзгаришлар жараёнида яшамоқда, – деди Буюк британиялик эксперт, Бирмингем университетининг профессори Крис Торнхилл. – Ўзбекистон Конституциясига киритилган ўзгартишлар мамлакатдаги ижобий ислоҳотларда, унинг халқаро миқёсда ўз ўрнини топишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Эътиборга молик жиҳати, янгиланган Конституцияда халқаро нормалар билан бирга миллийлик ҳам сақлаб қолинган. Болалар мажбурий меҳнатига, аёлларни камситишга тўлиқ барҳам берилди. Ўзбекистонда кечаётган ижобий янгиланиш жараёнлари кўпчилик каби мени ҳам жуда қувонтиради.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
​​#BU_MUHIM

🏘 Энди камбағал оилаларга кўмак чоралари кўрсатишда уй-жойини озода тутиши ҳам инобатга олинади

🇺🇿 Бу ҳақида “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги Президент фармонида айтиб ўтилган.

📋🗓 Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан:

▫️Камбағал оилаларга кўмак чоралари ижтимоий шартнома асосида меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, ўз томорқасидан самарали фойдаланиш (экин экиш), оила аъзолари, шу жумладан, фарзандларининг билим олиши, касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиши ҳамда соғлиғини назоратга олиши, уй-жойини озода тутиши каби шартлар инобатга олинган ҳолда кўрсатилади.

▫️Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 бараваридан кам бўлмаган ойлик иш ҳақи тўланган ҳолда ишга жойлашган Камбағал оилалар реестрига киритилган оила аъзоси учун ижтимоий солиқ уч йил давомида 1 фоиз ставкада тўланади.

▫️Кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам олаётган оилаларнинг расмий банд бўлмаган аъзолари ишга жойлашганда, ўзини ўзи банд қилганда ёки тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйганда ушбу нафақа ва моддий ёрдамни уларнинг муддати тугагунга қадар, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга тўлаш давом эттирилади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ENERGETIKA

⛽️❗️"АИ-80" бензинидан тўлиқ воз кечиш 2028 йилга қолдирилди!

Президент қарорига кўра, Ўзбекистонда "АИ-80" маркали бензинидан фойдаланишни таъқиқлаш 2028 йилдан босқичма-босқич амалга оширилади.

2024 йил январь ойи охирида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев республика Бош вазири Абдулла Ориповга 2025 йилдан бошлаб "АИ-80"русумли бензиндан ("Евро-2" стандарти) тўлиқ воз кечиш масаласини ҳал қилишни топширганди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#HIDOYAT_SARI

📹 "Намоз - гуноҳларни ювувчидир"Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ибратли фикрларига қулоқ тутайлик, азизлар!

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#mol_mulk_soligʻi

📹❗️Солиқларни ўз вақтида тўлашни унутманг!

🙋‍♂ Ҳурматли ватандошлар!

Мол-мулк ва ер солиғини солиқ мобил иловаси орқали тўлашингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 15 октябрь – жисмоний шахслар учун мол-мулк ва ер солиғини тўлашнинг охирги куни.

📝 Наманган вилояти солиқ бошқармаси

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#SALOMATLIK

📹🥑 Қовоқ уруғларининг ўндан ортиқ фойдаси бор

Қовоқ уруғи нафақат тўйимли, балки витаминларга ҳам бойдир. Чорак стакан қовоқ уруғида камида 15 грамм соғлом ёғлар ва 8-10 грамм юқори сифатли оқсиллар мавжуд. Шу билан бирга қовоқ уруғи юқори энергия қийматига эга, унинг калория миқдори 150 грамм.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#IQLIM

❄️ Ўзбекистонда ҳарорат +5 даражагача кескин совуши кутилмоқда

Яқин кунларда бутун республикамиз бўйлаб ҳаво ҳарорати кескин совуши мумкин. Кечаси ҳаво ҳарорати 5-10 даражагача пасайиши мумкин, кундузи эса +20...+25 даражадан ошмайди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OILA_DAVRASIDA

📹 "16 йиллик сабр меваси" - наманганлик хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Самандар Ҳамроқуловнинг иқрори

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TABASSUM

📹 "Нима дейди?.." - аёлини яхши кўрадиганлар кўрмасин... 😂

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#IBRAT_VAQTI

📹 Жаннатга йўлни узоқдан изламанг!

❗️
Ўз уйимиз, хонадонимизда жаннат сари олиб борувчи энг яқин йўллар бор.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SALOMATLIK

🍅🌶🥦🥑 Куз мавсуми учун фойдали сабзавотлар

Терапевт Галина Волкова мавсумий сабзавотларнинг афзалликларини санади. Шифокор сўзларига кўра, сабзавотларда организм учун зарур бўлган кўплаб фойдали моддалар мавжуд.

Мутахассис рационга булғор қалампири, қовоқ ва карамни киритишни маслаҳат берди.

Шунингдек мутахассислар, кимлар помидорни истеъмол қилмаслигини маълум қилди. Қайд этилишича, ошқозон-ичак тракти касалликлари пайтида бу маҳсулот кислоталарни ўз ичига олганлиги сабабли вазиятни янада кучайтириши мумкин.

🏥 Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
​​#SPORT_TAYM

⚽️🏆 "Навбаҳор" - "Андижон" ўртасидаги кубок финали чипталари 1 октябрь — дам олиш кунида водийнинг уч шаҳрида сотувга чиқади

2024 йил 5 октябрь куни Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадионида бўлиб ўтадиган "Навбаҳор" ва "Андижон" жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви учун чипталар мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида 1 октябрь куни сотувга чиқарилади.

Аввалроқ ПФЛ ҳар икки клуб раҳбарлари ва мухлислари билан учрашув ўтказган бўлиб, мазкур масала қандай тартибга солиниши борасида келишувга эришганди. Унга кўра, "Навбаҳор" мухлислари эса 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 31, 32-секторлардан жой олиши мумкин. Чипталар нархи 22, 23-секторлар 100 минг сўмдан, қолган барча секторлар 75 минг сўмдан сотувга чиқарилади.

Чипталарни стадион кассаларига жонли навбатга туриш орқали сотиб олишлари мумкин. Навбатда турган ҳар қандай шахс кўпи билан 4 дона чипта харид қилиши мумкин бўлади.

Беллашувга бўлган қизиқишнинг катта эканлигидан келиб чиқиб, электрон чипталар савдоси йўлга қўйилмайди. Бунда қалбаки чипталар савдосининг олдини олиш масаласига ҳам эътибор қаратилади.

Чипта харид қилган наманганлик ишқибозлардан стадионнинг "Умид ниҳоллари" кўчасига туташган ҳудуддаги 1-кириш дарвозаси орқали финалга ташриф буюриши сўралади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OILA_DAVRASIDA

📹 Болаларга бақириб нимага эришасиз?

👌
Фарзандингизга бақирсангиз, унда қуйидаги салбий ҳолатлар кузатилиши мумкин:
🔹 Бола ўз ўрнини тополмайди.
🔸 Болани қўрқув ва дудуқланишга олиб келади.
🔹 Бола жаҳлдор, меҳрсиз бўлиб боради.
🔸 Боланинг руҳияти ёмон томонга ўзгаради.

❗️ Болангизга бақирган, уни урган бўлсангиз, ҳозироқ уни хурсанд қилинг. Унутманг, ҳозир фарзандингизга нима берсангиз, қариганда шуни оласиз!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#REKORD

🇰🇿🍏🧃 Қозоғистонда 1 минг 700 литр олма шарбати тайёрланиб, жаҳон рекорди янгиланди!

"Шаҳар куни" муносабати билан ўтказилган "Alma Fest" халқаро фестивалида тайёрланган йирик миқдордаги олма шарбати Олма-ота шаҳрига Гиннеснинг рекордлари китобидан ўрин олиш имконини берди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#BILGANINGIZ_FOYDA

🙇‍♂ Вақтида ухлаш ортиқча вазндан халос бўлиш ва бўй ўсишининг энг осон йўлидир

🛌 Соат 22:00 дан 02:00 гача организм ўзидан энг кўп миқдорда мелатонин ишлаб чиқаради. Мелатонин бўй ўсишига жавобгар бўлган гормондир.

Айнан шу гормон организмдаги ортиқча ёғларни эритиш учун жавобгардир. Қолаверса, коллагенларни тиклаш хусусиятига ҳам эгадир.

Бундан ташқари, ушбу гормон
▫️терини янгилаш;
▫️суякни мустаҳкамлаш;
▫️иммунитетни кўтариш;
▫️ҳужайраларни тиклаш каби бир қатор муҳим вазифаларни ҳам бажаради.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
​​#IBRAT_VAQTI
ЖАННАТ ИФОРИ ТАРАЛГАН МАСКАН

🕌 Ҳажга кетаётганимда бир дўстим "Уҳуд тоғига кечанинг ярмида бор", дея қайта-қайта эслатгани сабабли, кечанинг ярмида Уҳудга бордим.

Ҳазрати Ҳамзадан бошлаб, Мусаб бин Умайр, Абдуллоҳ бин Жаҳш (розияллоҳу анҳу) ва Ҳанзалагача (розиаллоҳу анҳумо) юзлаб саҳобанинг дафнгоҳлари бўлган, атрофи девор билан қуршалган майдонга яқинлашдим. Мушки-анбар ифори тараларди у ердан.

Субҳоналлоҳ, қандай хушбўй ҳидлар! Девор атрофида айланар эканман бир-биридан фарқли, бетакрор ҳидлардан ҳайратланардим. Аммо нега ҳайратланяпман, ахир коинот сарвари, акмали таҳиёт Набий алайҳиссалом ҳазратлари Уҳуд ғазосида шаҳидлар ёнига келиб (маолан): "Улар жонларини Аллоҳ йўлида фидо қилганлигига мен гувоҳман. Ҳақ таоло қиёмат куни уларни шу аҳволида, қонлари оққан ҳолда қабрларидан чиқаради. Улардан мушк ифори таралади" демаганмидилар?

Тонг ёришмасидан олдин жаноби пайғамбаримизни бағрига олган ғор томонга йўл олдим. Ғорнинг киравериши икки метрли бетон билан беркитилган. Бу ергача келиб, ичкарига кирмай, ўшал гул ифорини ҳидламай кетишга бўларканми? Деворга тирмашиб, ичкарига бўйнимни чўзарканман, гўё мушки-анбар денгизига бошимни ботиргандек бўлдим. У ерда бир оз қолгач, меҳмонхонага йўл олдим.

Нонушта ҳозирлаётган дўстларим мени ўраб олишди:
Ҳожи ака, бу атрни қаердан олдингиз?
-  Қанақа атр?
-  Сепиб олган атрингизни сўраяпмиз! Яширманг, айтинг қаердан олдингиз?...

☝️ Фикр: товушни, тасвирни ёзиб тарқатишга эришган технология, Масжиди Набий, Жаннат-ул Боқий, Уҳуд шаҳидлари ва жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллалоҳу алайҳи васаллам яширинган ғорнинг ифорини тарқатиш йўлини кашф этишса, олдин дунёда ҳамма маст бўлиб, кейин мусулмон бўлишар эди.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 Namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#HIDOYAT_SARI

📹💰 Аллоҳнинг ғазабини ўчирувчи амал

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
2024/09/30 23:46:03
Back to Top
HTML Embed Code: