Telegram Web Link
#SAYLOV_2024
НАМАНГАНДА ДЕПУТАТЛИККА НОМЗОДЛАР ТАСДИҚЛАНДИ

🇺🇿 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайлов ўтказувчи Наманган вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилишида халқ депутатлари вилоят, шаҳар, туман Кенгашлари депутатлигига сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодларни рўйхатга олиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Наманган вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи 55 та сайлов округига бешта сиёсий партиянинг ҳар биридан бир нафардан, жами 275 нафар номзод, шаҳар ва туман Кенгашларидаги 345 та сайлов округига бешта сиёсий партиянинг ҳар биридан бир нафардан, жами 1 минг 725 нафар номзод тўғрисидаги аризалар “Е-сайлов” тизими орқали комиссияга юборилган.

Йиғилишда муҳокамалардан сўнг партиялар томонидан Наманган вилояти Кенгашига кўрсатилган 275 нафар ҳамда шаҳар ва туман Кенгашларига кўрсатилган 1 минг 725 нафар номзод маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар сифатида рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BONG

📹🏢 "Неча йиллардан бери кредит тўлаймиз, лекин уйдан дарак йўқ" - Наманганда квартира учун пул тўлаган одамлар алданиб қолмоқда

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ANA_XOLOS

📹🚗 Шаҳар кўчаларида юқори тезликда ҳаракатланган Олимпия чемпиони жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда "Париж-2024" ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, шаҳар кўчаларида “Tahoe” автомашинасида соатига 110 километр тезликда ҳаракатлангани бўйича хабарлар тарқалганди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#HIDOYAT_SARI

📹 "Барча мулк Аллоҳникидир"Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ибратли фикрларига қулоқ тутайлик, азизлар!

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#KUN_SANASI
ВАТАНИМИЗГА СОДИҚ ФАРЗАНДЛАР! (видео)

🇺🇿🗓 26 сентябрь – Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни.

🧾 Ушбу сана Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2021 йил 14 сентябрь куни имзоланган "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида"ги Қонунга асосан тасдиқланган.

👏 Ватанимизга чинакам содиқ фарзандлар - ДХХ хизматчиларини чин дилдан табриклаб, уларга мустаҳкам саломатлик ва ғайрат-жижоат тилаймиз! Юртимиз тинчлиги ва хавфсизлиги йўлидаги хизматдан асло толманг, садоқатли ходимлар!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#JARAYON

📹🏨 Тоғолди Чодак қишлоғида россиялик тадбиркор қурган "Kosmos apart Hotel" дам олиш мажмуаси сотувга қўйилди

Наманган вилояти Поп туманининг тоғолди ва тоғли қишлоғи - Чодакда жойлашган барча қулайликларга эга "Kosmos apart Hotel" меҳмонхона ва дам олиш туризм маскани аукционда сотилмоқда.

Умумий майдони 2 478,76 квадрат метрни ташкил этувчи мажмуанинг бошланғич нархи 3 миллиард 984 миллион сўмга баҳоланган. Аукцион 2024 йил 17 октябрь кунига белгиланган.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#IQLIM

🌪 Магнит бўрони таъсирини рўза тутиш орқали камайтириш мумкин

Сўнгги вақтларда магнит бўронлари тез-тез кузатилмоқда. Ушбу ҳолат қуёш чақнашларининг Ер магнитосферасига таъсири натижасида юзага келади. Магнит бўронлари одамга ҳам таъсир қилади. Айниқса, қон босимининг кутилмаган ўзгаришлари юзага келади. Бошда оғриқ кузатилади.

Биолог олим Бахтиёр Расуловнинг тавсия қилишича, айни шу ҳолатда рўза тутиш магнит бўронларининг одам организмига салбий таъсирини кескин камайтиради. Қон босими меъёрида бўлиши таъминланади, бошдаги оғриқлар йўқолади. Магнит бўронлари чўзиладиган бўлса, давомий рўза тутиш энг мақбул йўл ҳисобланади. Одам табиий усулда, энг оптимал биологик шароитда ҳимояланади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#JARAYON

📲 Телеграм қоидаларини бузганларнинг маълумотлари расмий органларга берилиши мумкин

Павел Дуров мессенжернинг қидирув функциясидан айрим шахслар ноқонуний товарларни сотиш учун фойдаланаётганини айтган. 

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#BILGANINGIZ_FOYDA

📲☀️⚡️ “Soliq” мобил иловаси орқали муқобил электр манбасини сотинг!

☀️Қуёш панели ўрнатган аҳоли томонидан ўз эҳтиёжидан ортиқча ишлаб чиқарилган электрнинг ҳар бир киловатти учун 1000 (Бир минг) сўмдан субсидия берилади, яъни давлат электрни аҳолидан 1000 сўмдан сотиб олади.

🖥 Мазкур субсидияни олиш учун “Soliq” мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтиш лозим.

🏢 Тадбиркорлар томонидан қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган ҳар бир киловатт электр 720 сўмдан сотиб олинади. Бунга оид шартномани тузиш учун “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг туман (шаҳар) филиалларига мурожаат қилиш лозим.

📝 “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Наманган филиали

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ESLATMA

📲❗️ Диққат: "Телеграм"да яна бир янги вирус!

Агар сиз ушбу файлни очсангиз, телефонингиздаги мавжуд барча маълумотлар ўғирланади ва вирус сизнинг номингиздан ҳамма "контакт"ларингизга юборилади.

👌 Дўстлардан келган бўлса ҳам, бундай файлларни очманг. Яқинларни ҳам огоҳлантиринг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#QARDOSHLIK

📹🇺🇿🇰🇬 "Учқўрғон"-"Кенгсай" чегара пости: қулайлик экспорт салоҳиятини оширади

Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаларини бир-бири билан боғловчи “Учқўрғон” ва “Кенсай" назорат-ўтказиш пунктлари фаолиятининг қайтадан йўлга қўйилиши нафақат Наманган ҳамда қўшни давлатнинг Жалолобод вилоятлари аҳолиси учун қулайликдир, балки бутун Фарғона водийсида ташқи савдо юклари ҳаракатида янги даврни бошлаб беради.

Шунингдек, хорижий ва миллий ташувчилар учун энг қисқа ва қулай йўналиш орқали водий вилоятларидан қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларининг нафақат чегарадош, балки хорижий давлатларга экспорти янада тезлашади.

📝 Наманган вилояти Божхона бошқармаси

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#SHUKRONA
САЙИДУЛ АЙЁМ, ҲАЖ-УЛ МАСОКИН - ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! (видео)

📹 Ассалому алайкум, азизлар!

📖 Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллам) муборак ҳадисларида:

🤲 "Жума кунида шундай бир соат борки, унда дуо шак-шубҳасиз ижобат бўлади", деб марҳамат қилганлар.

🤲 Аллоҳ тонгимизни ўз нури ва гўзаллиги ила мунаввар қилсин! Табаррук ой ва бу кунда ўзингиз ва яқинларингиз учун қилган дуоларингиз ижобат бўлсин! Ҳақ таоло юртимизни тинчликда ва барчамизни барокатда барқарор айласин, яхшиликлари ила қувонтирсин! Икки дунё саодатини ато этсин!

🕋 Сайидул айём, Ҳаж-ул масокин - Жума муборак бўлсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#IBRAT_VAQTI
#Mavludi_sharif

📹🕌 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат! - Наманган шаҳрининг Янги Наманган туманидаги
''Имом Бухорий'' (Чаманзор) жомеъ-масжиди имом-хатиби Билолиддин домла Абдуллаев

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ESLATMA

🌙 Муборак жума айёмини қандай амаллар билан ўтказиш керак?

🕋 Сайидул айём, Ҳаж-ул масокин - Жума кунида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратинг:

👕 Янги ва тоза либосларингизни кийиб олинг.

🚿 Жума намози учун ғусл қилинг.

🖐 Тирноқларингизни олинг.

🕌 Масжидга эртароқ боринг ва биринчи сафдан жой олинг.

🚷 Олдинги сафдан жой олиш учун жамоат устидан ҳатлаб ўтманг.

📿 Хутба ўқилаётганда сукут сақланг.

📖 Намоздан кейин "Фотиҳа", "Кофирун", "Ихлос", "Фалақ" ва "Нос" сураларини етти мартадан ўқинг.

🤲 Дуо қабул бўладиган пайтни умидворлик билан қидиринг.

📖 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтинг.

📖 "Каҳф" сурасини ўқинг.

💰 Озми-кўпми садақа беринг.

🪦 Ота-она, солиҳлар, улуғлар қабрини зиёрат қилинг.

🍬 Оила аҳлингизга ширинликлар тарқатинг;

🤲 Асрдан кейин жойнамоз устида имкон қадар “Ё Аллоҳ, Ё Роҳман, Ё Раҳим, Ё Қавий, Ё Қодир”, деб дуо қилинг.

🤲 Аллоҳ бугунги жамики дуо ва ибодатларингизни қабул этсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BILGANINGIZ_FOYDA
ЖУМА КУНИ КЎП САЛОВОТ АЙТИНГ! (видео)

📹 📿 Муборак Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📖Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади".

📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#TEXNOLIGIYA

📲🇺🇿 Ўзбекистонга сўнгги саккиз ойда қарийб 2,6 млн дона мобил телефон импорт қилинди

Статистика агентлиги хабарига кўра, 2024 йилнинг январь-август ойларида хориждан импорт қилинган мобил телефонлар қиймати 236,2 миллион долларга тенг.

📱 Ўзбекистон мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
Хитой – 2,1 миллион дона.
Вьетнам – 405,5 минг  дона.
Ҳиндистон – 70,3 минг дона.
Гонконг – 27,1 минг дона.
БАА – 3,4 минг дона.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
​​#IFTIXOR
#BIZ_JAHON

🇺🇿 Халқаро экспертлар: Ўзбекистон ўз демократик тараққиёт йўлига эга

Тошкентда Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази томонидан “Демократик жараёнларни янада такомиллаштириш: замонавий ёндашувлар ва халқаро тажриба” мавзусида халқаро давра суҳбати ўтказилди.

Конференцияда Буюк Британия, Канада, Озарбайжон, Миср, Покистон, Россия каби давлатлардан халқаро даражадаги экспертлар, олимлар, сиёсатшунослар, таниқли мутахассислар қатнашди.

Мулоқот давомида охирги 7-8 йилда мамлакатимизда амалга оширилаётган чуқур демократик ислоҳотлар, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари устувор бўлган Янги Ўзбекистонни бунёд этишдаги инсонпарвар сиёсат, ижтимоий давлатчиликка асосланган конституциявий ислоҳотлар, гендер тенглик, аёллар ва болалар ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш, давлат бошқарувида хотин-қизлар иштирокини кенгайтириш, давлат органларининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини оширишга оид ҳаракатлар, уларнинг натижалари эътироф этилди.

🎙 "– Бугун дунё глобал конституциявий ўзгаришлар жараёнида яшамоқда, – деди Буюк британиялик эксперт, Бирмингем университетининг профессори Крис Торнхилл. – Ўзбекистон Конституциясига киритилган ўзгартишлар мамлакатдаги ижобий ислоҳотларда, унинг халқаро миқёсда ўз ўрнини топишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Эътиборга молик жиҳати, янгиланган Конституцияда халқаро нормалар билан бирга миллийлик ҳам сақлаб қолинган. Болалар мажбурий меҳнатига, аёлларни камситишга тўлиқ барҳам берилди. Ўзбекистонда кечаётган ижобий янгиланиш жараёнлари кўпчилик каби мени ҳам жуда қувонтиради.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
​​#BU_MUHIM

🏘 Энди камбағал оилаларга кўмак чоралари кўрсатишда уй-жойини озода тутиши ҳам инобатга олинади

🇺🇿 Бу ҳақида “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги Президент фармонида айтиб ўтилган.

📋🗓 Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан:

▫️Камбағал оилаларга кўмак чоралари ижтимоий шартнома асосида меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, ўз томорқасидан самарали фойдаланиш (экин экиш), оила аъзолари, шу жумладан, фарзандларининг билим олиши, касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиши ҳамда соғлиғини назоратга олиши, уй-жойини озода тутиши каби шартлар инобатга олинган ҳолда кўрсатилади.

▫️Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 бараваридан кам бўлмаган ойлик иш ҳақи тўланган ҳолда ишга жойлашган Камбағал оилалар реестрига киритилган оила аъзоси учун ижтимоий солиқ уч йил давомида 1 фоиз ставкада тўланади.

▫️Кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам олаётган оилаларнинг расмий банд бўлмаган аъзолари ишга жойлашганда, ўзини ўзи банд қилганда ёки тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйганда ушбу нафақа ва моддий ёрдамни уларнинг муддати тугагунга қадар, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга тўлаш давом эттирилади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ENERGETIKA

⛽️❗️"АИ-80" бензинидан тўлиқ воз кечиш 2028 йилга қолдирилди!

Президент қарорига кўра, Ўзбекистонда "АИ-80" маркали бензинидан фойдаланишни таъқиқлаш 2028 йилдан босқичма-босқич амалга оширилади.

2024 йил январь ойи охирида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев республика Бош вазири Абдулла Ориповга 2025 йилдан бошлаб "АИ-80"русумли бензиндан ("Евро-2" стандарти) тўлиқ воз кечиш масаласини ҳал қилишни топширганди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
2024/11/19 20:38:21
Back to Top
HTML Embed Code: