Telegram Web Link
#LIVE
#TAYINLOVLAR
ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ЯНГИ ВАЗИРНИ ТАЙИНЛАДИ

🇺🇿 Бугун - 2024 йил 23 сентябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган йиғилишда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш масалаларига тўхталинди.

Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тасдиқлангани маълум қилинди. У бунга қадар Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани ҳокими бўлиб ишлаган.

Бу вазирлик фаолияти ҳам мутлақо бошқача бўлиши кўрсатиб ўтилди. Маҳаллабай агентлиги тугатилиб, унинг барча вазифалари ҳамда ҳоким ёрдамчилари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтади.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ҳукумат бўйсунувига ўтказилади ва Беҳзод Мусаев унга раҳбар этиб тайинланади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#VALYUTA_KURSI
 
💰 Тижорат банкларида доллар курси ёппасига кўтарилди!

🇺🇿 Марказий банк 2024 йил 24 сентябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

🇺🇸 1 АҚШ доллари 12 747,29 сўм (+17,46).
🇪🇺 1 Евро 14 158,42 сўм (-49,34).
🇷🇺 1 Россия рубли 137,27 сўм (+0,19).

🏦 Маълумот ўрнида, Ўзбекистондаги тижорат банкларида 1 АҚШ доллари 12 740 сўмдан 12 790 сўмгача  сотилмоқда.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Namangan24 | Расмий канал
Photo
#INSON_QADRI_UCHUN

🌲 Наманган вилоятининг Поп туманида саноатлашган "ин-витро" боғ барпо этилади

Юртимиздаги 200 минг оилани камбағалликдан чиқариш учун 50 минг гектар ер ажратилади.

Президент Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ҳокимликларга шу йўналишда ҳисоб-китобларни амалга оширишни топширди.

Сўх, Бахмал, Поп, Оҳангарон туманларида саноатлашган “ин-витро” боғлар яратиш тажрибасини бутун республикага ёйиш зарурлиги қайд этилди.

Бунда, “ипотека боғлари” яратилиб, ҳосилга кирганидан кейин одамларга 5 йилда бўлиб тўлаш шарти билан берилади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SARHISOB
ЎТГАН ҲАФТА "NAMANGAN24.UZ" НИГОҲИДА! (2024 йил 16-22 сентябрь)

👉 Наманганда йўл қоидасини 61 марта бузган фуқародан жарима ундирилди

👉
Наманганда сайлов участкаларининг таркиби тасдиқланди

👉
Собиқ ҳоким вилоят бошқармаси бошлиғи бўлди

👉
Ахси - олис ўтмишдан сўзловчи қадимий ошён

👉
Чуст тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

👉
Марказий сайлов комиссияси раиси Наманганга келди

👉
Ахсикент - уч минг йиллик мозийдан сўзловчи маскан

👉
Наманганда 828,1 миллион сўмлик дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

👉
Наманганда мактаб ўқувчилари учун "Маънавият стипендияси" берилади

👉 Уйчилик саховатпеша инсон Ҳаж сафари учун жамғарган пулига мактабга асфальт босиб берди

👉 Довдуқдан Парижга йўл - Паралимпия ўйинларининг қўшалоқ медаль соҳибаси Нурхон Қурбонова уйидан видеорепортаж

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BU_MUHIM

📹🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев: Уй-жой сотиб олиш бўйича кафолатли экскроу тизими жорий қилинади

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#HIDOYAT
МУХАББАТ ВА ҲАЙБАТ

📖 Умар розияллоҳу анҳу айтдилар:

🔹 “Ким ортиқча сўзларни тарк этса, унга ҳикмат берилади.

🔹 Ким ортиқча қарашни тарк этса, унга қалб хушуъси берилади.

🔹 Ким ортиқча таомни тарк этса, унга ибодат лаззати берилади.

🔹 Ким ортиқча кулишни тарк этса, унга ҳайбат берилади.

🔹 Ким мазахни тарк қилса, унга кўркамлик берилади.

🔹 Ким дунё муҳаббатини тарк қилса, унга охират муҳаббати берилади.

🔹 Ким бошқалар айби билан машғул бўлишни тарк этса, унга ўз айбини ислоҳ қилиш берилади.

🔹 Ким Аллоҳнинг кайфиятини излашни тарк этса, унга мунофиқликдан сақланиш берилади”.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BILGANINGIZ_FOYDA

📹🏘 Ижарада яшайдиган ёш оилаларга 12 ой давомида ҳар ой 1 миллион 125 минг сўмдан тўлаб берилади

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#MAORIF

🧑‍🏫👨‍🏫💰 Ўқитувчилар ойлиги 15 фоизга оширилади

🇺🇿 Президентимизнинг тегишли фармонига кўра, умумтаълим мактабининг педагог ва бошқа ходимлари ойлиги 2024 йил октябрь ойидан эътиборан 15 фоизга оширилади.

Ўқитувчилар учун янгиланган ойлик суммаси қуйидагича:

– Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 3 млн. 169 минг 623 сўм;
– Олий маълумотли ўқитувчи – 3 млн. 390 минг 824 сўм;
– Иккинчи тоифали ўқитувчи – 3 млн. 796 минг 213 сўм;
– Биринчи тоифали ўқитувчи – 4 млн. 230 минг 138 сўм;
– Олий тоифали ўқитувчи – 4 млн. 674 минг 594 сўм.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
​​#BU_MUHIM
ДИН ИШЛАРИ БЎЙИЧА ҚЎМИТА “УМРА” ТАДБИРЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТАЁТГАН ТУРОПЕРАТОРЛАРГА ОГОҲЛАНТИРИШ БИЛАН ЧИҚДИ!

🔎🕋 Ўтказилган таҳлилларга кўра, интернет ва ижтимоий тармоқларда “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ реклама ахборотлари фаоллашганлиги, тегишли лицензия ва рухсатномалар бўлмаган ҳолатда ушбу хизматлар реклама қилинаётганлиги кузатилмоқда.

Жумладан, туроператорлар томонидан 2024 йил октябрь-декабрь ойларида Умра зиёратига юбориш бўйича хизматлар кенг реклама қилинаётгани қайд этилмоқда.

Маълумки, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2024 йил 2 июль куни қабул қилинди.(ЎРҚ-935-сон)

Ушбу Қонунга кўра, лицензияга эга бўлган туроператорлар томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш жорий йил 5 октябрга қадар амалга оширилади.

Бунда, Дин ишлари бўйича қўмита мазкур соҳадаги лицензияловчи ваколатли орган сифатида белгиланди.

2024 йил 5 октябрдан сўнг “Умра” хизматини кўрсатиш бўйича барча турдаги фаолият ноқонуний ҳисобланади.

Ушбу қонунбузарлик учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари - 68 миллион сўм этиб белгиланган.

👌 Огоҳ бўлинг, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларини лицензияга эга бўлмаган субъектлар томонидан кўрсатиш тақиқланган.

Ҳурматли фуқаролар, Дин ишлари бўйича қўмита зиёратчиларимизни "Умра" амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун огоҳ бўлишлари ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмасликлари мақсадида ишончли ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишларини тавсия этади.

📝 Дин ишлари бўйича қўмита

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌏 Namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#KOSA_TAGIDA_NIMKOSA

📹📌 "Таълимни ҳали ҳам ўлдирмоқдалар…" - Беҳзод Ҳамро

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌏 Namangan24.uz
👉 @namanganim24
Namangan24 | Расмий канал
#SPORT_TAYM 🏆 Шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон тўртта медални қўлга киритди! Венгрия давлатида 12 кун давомида бўлиб ўтган навбатдаги 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиб ва совриндорлари тақдирланди. Жумладан, Ўзбекистон делегацияси тўртта медални қўлга киритди.…
#SPORT_TAYM

🏆🚙 Шахмат олимпиадаси қаҳрамонларига автомобиллар совға қилинди!

Венгриянинг Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган 45-бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси иштирокчилари бугун - 2024 йил 24 сентябрь куни Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Тантанали маросимда, нуфузли мусобақада умумжамоа ҳисобида фахрли учинчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон эркаклар жамоасининг ҳар бир аъзосига "BYD Chazor" автомобили совға қилинди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌏 Namangan24.uz
👉 @namanganim24
#RASMIY_XABAR

☝️🇺🇿 Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида қурилиш индустрияси ва қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌏 Namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#HIDOYAT

📹 "Бандага ишонганчалик Аллоҳга ишонмайдими?!"

🕌 Наманган шаҳридаги "Хомиддин қори" жомеъ масжиди имом-хатиби Муҳаммад Бобур домла Насриддиновнинг ибратли фикрларига қулоқ тутинг!

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#MOTIVATSIYA

📹💰📿 Бой бўлишнинг тўртта муҳим фойдаси ҳақида

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#BU_MUHIM

❗️Қариндошининг судланганлиги энди шахс ҳуқуқларини чекламайди!

🇺🇿📋 Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан айрим қонун, ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонунга киритилган ўзгартишларга кўра, қариндошининг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар давлат фуқаролик хизматига ишга қабул қилиш ва ўташ вақтида фуқароларнинг ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
2024/09/30 15:35:27
Back to Top
HTML Embed Code: