Telegram Web Link
#SHU_KUNNING_MAVZUSI

🐄🫏🐏 Чорва ҳайвонлари идентификация қилинади – бунинг афзаллиги нимада?

🇺🇿 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилган "Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси айнан шу каби масалалар билан чамбарчас боғлиқ.

Гап шундаки, мазкур қонун лойиҳасида чорва ҳайвонларини идентификация қилиш бўйича ягона давлат сиёсатини юритиш, ҳайвонларда юқумли касалликларнинг олдини олиш ҳамда мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш масалалари назарда тутилмоқда.

👉 БАТАФСИЛ ЎҚИШ: 👈

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ESLATMA

🏠Уй-жой учун субсидияга ариза бериш 2024 йил 23 сентябрдан бошланади

Субсидия олиш учун ариза берувчилар ўз даромадларига яқин қариндошларининг даромадларини ҳам қўшиши мумкин.

Ўртача даромад миқдори қуйидаги даражада бўлиши лозим:

🔸Тошкент шаҳрида: 2,8 - 9,66 миллион сўм.
🔸Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда: 2,8 - 8,4 миллион сўм.

Аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали топшириш мумкин.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#BU_MUHIM

🇺🇿 Ўзбекистон касаба уюшмалари фаоллари ва республика нуронийларининг Ўзбекистон халқига мурожаати

Президентимиз БМТнинг юксак минбаридан юртимиз аҳолисининг муайян қисми ўртасида камбағаллик борлигини эътироф этиб, юртимизда бу муаммони ҳал этишга қарор қилинганини жаҳон ҳамжамиятига эълон қилганди.

❗️Биз бугун Янги Ўзбекистон халқига мурожаат қилар эканмиз, шундай саволларни ўртага қўймоқчимиз:

Камбағаллик нима? У қандай пайдо бўлади ва унинг сабаблари нимада? Камбағалликни қандай қилиб енга оламиз?

Камбағаллик фақат қонунлар ва фармонлар чиқариш билан эмас, балки жамиятнинг умуммиллий сафарбарлиги, бирлиги, шундай истак ва интилиш билан яшаши ҳисобига камаяди.

👉 Мурожаат билан батафсил танишиш: 👈

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#KRIMINAL

💊 Наманганда 828,1 миллион сўмлик дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилояти бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда "М-С." МЧЖ раҳбари Б. Э. тегишли тартибда рухсатнома (лицензия) олмасдан, Наманган шаҳридаги Лола маҳалласи ҳудудидаги омборхонада Ўзбекистон ҳудудида сақлаш, сотиш, ташиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланган, давлат реестрида кўрсатилмаган умумий баҳоси 828,1 миллион сўм бўлган 659 турдаги жами 220 минг 308 дона дори восита ва тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланди.

Ушбу дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб, "Наманган дори-дармон" акциядорлик жамиятига қарашли махсус омборга сақлаш учун топширилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#SHUKRONA
САЙИДУЛ АЙЁМ, ҲАЖ-УЛ МАСОКИН - ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! (видео)

📹 Ассалому алайкум, азизлар!

📖 Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллам) муборак ҳадисларида:

🤲 "Жума кунида шундай бир соат борки, унда дуо шак-шубҳасиз ижобат бўлади", деб марҳамат қилганлар.

🤲 Аллоҳ тонгимизни ўз нури ва гўзаллиги ила мунаввар қилсин! Табаррук ой ва бу кунда ўзингиз ва яқинларингиз учун қилган дуоларингиз ижобат бўлсин! Ҳақ таоло юртимизни тинчликда ва барчамизни барокатда барқарор айласин, яхшиликлари ила қувонтирсин! Икки дунё саодатини ато этсин!

🕋 Сайидул айём, Ҳаж-ул масокин - Жума муборак бўлсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#BILGANINGIZ_FOYDA
САВОБ ЙИҒИШНИНГ ЯНА БИР ЙЎЛИ

🚰🧂📿 Сиз сув ичаётганингизда 50 та ҳасанотга эга бўлишингиз мумкинлиги ҳақида билармидингиз? "Қандай қилиб", дейсизми?

1️⃣ Ўнг қўлингиз билан ичинг. ("Набавий суннат", 10 та ҳасанот).
2️⃣ Ичишдан аввал "Бисмиллаҳ"ни айтинг.  ("Набавий суннат", 10 та ҳасанот).
3️⃣ Ўтириб ичинг. ("Набавий суннат", 10 та ҳасанот).
4️⃣ Сувни учга бўлиб ичинг. ("Набавий суннат", 10 та ҳасанот)
5️⃣ Ичиб бўлгач "Алҳамдулиллаҳ", деб айтинг. ("Набавий суннат", 10 та ҳасанот).

Шуларга риоя қилиб, жами 50 та ҳасанот - савобга эга бўлдингиз.

☝️ Аллоҳ таоло фазлу карами кенг ва билгувчи Зотдир, кимга хоҳласа ўшанга икки ҳисса қилиб бергай.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ESLATMA

🌙 Муборак жума айёмини қандай амаллар билан ўтказиш керак?

🕋 Сайидул айём, Ҳаж-ул масокин - Жума кунида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратинг:

👕 Янги ва тоза либосларингизни кийиб олинг.

🚿 Жума намози учун ғусл қилинг.

🖐 Тирноқларингизни олинг.

🕌 Масжидга эртароқ боринг ва биринчи сафдан жой олинг.

🚷 Олдинги сафдан жой олиш учун жамоат устидан ҳатлаб ўтманг.

📿 Хутба ўқилаётганда сукут сақланг.

📖 Намоздан кейин "Фотиҳа", "Кофирун", "Ихлос", "Фалақ" ва "Нос" сураларини етти мартадан ўқинг.

🤲 Дуо қабул бўладиган пайтни умидворлик билан қидиринг.

📖 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтинг.

📖 "Каҳф" сурасини ўқинг.

💰 Озми-кўпми садақа беринг.

🪦 Ота-она, солиҳлар, улуғлар қабрини зиёрат қилинг.

🍬 Оила аҳлингизга ширинликлар тарқатинг;

🤲 Асрдан кейин жойнамоз устида имкон қадар “Ё Аллоҳ, Ё Роҳман, Ё Раҳим, Ё Қавий, Ё Қодир”, деб дуо қилинг.

🤲 Аллоҳ бугунги жамики дуо ва ибодатларингизни қабул этсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#HIDOYAT
"КАҲФ" СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ ҚАНДАЙ?

📖 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, келаси жумагача ундан нур таралиб туради”

📝 Байҳақий “Сунанул кубро”да ривоят қилган.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Al-Kahf
Mishary Alafasi
#MUTOLAA
#QIROAT

📖🎤🎧 Мишари Рошид ал Афасий - "Каҳф" сураси

33:16 дақ
💾 15,2 мб

🕋 Сайидул айём, Ҳаж-ул масокин - Жума муборак бўлсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BILGANINGIZ_FOYDA
ЖУМА КУНИ КЎП САЛОВОТ АЙТИНГ! (видео)

📹 📿 Муборак Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📖Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади".

📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#QABUL_2024

📹🏬 Коллеж ва техникумларда ўқишни хоҳловчилар учун қўшимча қабул бошланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг хабар беришича, коллеж ва техникумларда ўқишни хоҳловчиларга қўшимча имконият берилмоқда. Бунинг учун номзодлар 25 сентябргача онлайн ёки бевосита таълим муассасасининг ўзига мурожаат қилишлари мумкин.

Бўш ўринлари мавжуд бўлган коллеж ва техникумларга абитуриентлар тест натижалари асосида иккита мутахассислик фани мос бўлган тегишли касбни танлашлари мумкин бўлади.

🎥 Батафсил: 👇👇👇
https://youtube.com/shorts/pC6RCsNlti8?si=FQtEIuFBpWfZx0yL

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#RASMIY_XABAR

Ўзбекистон Президенти янги тайинланган элчиларнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Бугун - 2024 йил 20 сентябрь куни мамлакатимизга янги тайинланган хорижий элчилар томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш тантанали маросими бўлди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Фавқулодда ва мухтор элчиси Смита Пант, Корея Республикаси Фавқулодда ва мухтор элчиси Вон До Ён, Мўғулистон Фавқулодда ва мухтор элчиси Дааданхуу Батбаатар, Германия Федератив Республикаси Фавқулодда ва мухтор элчиси Манфред Хутерер, Исроил давлати Фавқулодда ва мухтор элчиси Гидеон Лустиг ва Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари Тойво Клаардан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Президентимиз Исроилнинг янги элчисига Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият тез орада адолатли ечим топиши, умумэътироф этилган ҳужжатлар асосида узил-кесил тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишининг қатъий тарафдори эканини тасдиқлади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SPORT_TAYM

⚽️🏆 "FIFA" президенти "Навбаҳор" - "Андижон" жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги финалини стадиондан туриб кузатади

2024 йил 5 октябрь куни Фарғона шаҳрида "Навбаҳор" ва "Андижон" ўртасидаги Ўзбекистон кубоги финал учрашуви ўтказилади.

Айтишларича, учрашувни бевосита Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида томоша қилиш учун Жаҳон халқаро футбол уюшмалари федерацияси ("FIFA") президенти Жанни Инфантино ташриф буюради.

Дарвоеқе, ўзига хос "водий дербиси" бўладиган мамлакат кубоги финалини хориждан ҳакамлар гуруҳи бошқариб бориши маълум қилинди.

Финални юқори савияда ўтказиш мақсадида хориждан ҳакамлар бригадасини жалб этиш устида музокаралар олиб борилмоқда.

Кубок ғолибини аниқлаб берувчи ҳал қилувчи ўйинда "Навбаҳор" клуби ўзининг тўлиқ кўк рангдаги, "Андижон" жамоаси эса тўлиқ қизил рангдаги либосларида майдонга тушади.

Ўзбекистон кубоги финали ўйини учун чипталар, афишалар, анонс ва постерларда "Навбаҳор" клуби мезбон сифатида акс эттирилади.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BU_MUHIM

📹🛵🚲🛺 Ўзбекистонда скутер, велосипед ва мопедларда ҳаракатланишда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланади

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг эллик еттинчи ялпи мажлисда сенаторлар "Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонунни маъқуллади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#SPORT_TAYM

📹⚽️ Суперлига: "Навбаҳор" сафарда "Локомотив" клуби устидан ғалабага эришди!

Бугун - 2024 йил 20 сентябрь куни мамлакат Суперлигаси 19-тури доирасидаги яна бир учрашув якунланди. Тошкент вилоятидаги "Дўстлик" стадионида бўлиб ўтган беллашувда Наманганнинг "Навбаҳор" клуби пойтахтнинг "Локомотив" жамоасига қарши майдонга чиқди.

⛳️ "Темирйўлчи"лар ҳужумчиси Жасурбек Ҳакимов 67-дақиқада
рақибига нисбатан қўполлик ишлатгани сабабли бош ҳакам Никита Мустафин томонидан майдондан четлатилди.

🎥🥅 Бу вакилларимизга қўл келиб, учрашувнинг 79-дақиқасида Комилжон Тожиддинов томонидан киритилган ягона гол "Лочинлар"га ғалаба келтирди.

Шу тариқа, сафардаги муҳим ғалабадан кейин Сергей Лушан шогирдлари 26 очко билан Суперлига жадвалида олтинчи ўринга кўтарилишди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
2024/09/27 11:27:15
Back to Top
HTML Embed Code: