Telegram Web Link
#BU_MUHIM

❗️ Соат нечада ухлаган маъқул?

Соат нечада ухлашингиз танангизга қандай таъсир қилишини билиб олинг:

🕰 21:00 - Соғлом бўласиз.
🕰 22:00 - Ақлингиз тиниқлашади.
🕰 23:00 - Ортиқча вазн йиғасиз.
🕰 00:00 - Тана дам ололмайди.
🕰 01:00 - Ўз ўзингизни заҳарлайсиз!

👌 Шу хабарни ўқиб, ухлашга ётинг!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ESLATMA

☎️ Агар газ, электр ёки сув ўчирилган бўлса, сизга керак бўладиган телефон рақамлар рўйхати:

• 101 – ёнғин хавфсизлиги бўлими;
• 102 – ички ишлар органлари;
• 103 - тез тиббий ёрдам;
• 104 - газ хизмати;
• 1050 - қутқарув хизмати;
• 1001 - об-ҳаво маълумотларини олиш;
• 1054 - «Сувсоз» рақами;
• 1069/(78)140-19-19 - дори воситалари ёки дорихоналарни қидириш;
• 1347 – иситиш ва иссиқ сув таъминоти масалалари бўйича;
• 1154 – электр таъминоти масалалари учун;
• 1055 - барча турдаги коммунал муаммолар учун.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#MOZIYGA_NAZAR
#NAMANGAN_TARIXI
АХСИКЕНТ - УЧ МИНГ ЙИЛЛИК МОЗИЙДАН СЎЗЛОВЧИ МАСКАН

Наманган вилояти Тўрақўрғон ва Мингбулоқ туманларини боғловчи манзилда жойлашган, милоддан аввалги III асрга оид Ахсикент ёдгорлигида барпо қилинаётган “Ахсикент археология парки” муҳим аҳамиятга эга.

Милоддан аввалги ХII-ХI асрларда Фарғона водийсида илк урбанизация жараёнлари бошланади, деҳқонлар қўналғалари асосида илк шаҳарлар шаклланади. Уларнинг топографияси қалъа, шаҳар ва ҳайвон қамайдиган жойга ажралиб, мудофаа деворлар билан ўраб олинади. Ўз ҳунари моҳирлари пайдо бўла бошлайди. Хусусан, сопол идишлар ишлаб чиқаришда кулоллар, металл буюмлар ва қуроллар тайёрлашда мутахассис усталар ажралиб, шаҳар аҳолисининг алоҳида қатлами сифатида шаклланади.

Бу ўрганишлар Ахсикентнинг уч минг йиллик юбилей санасини нишонлашга асос бўла олади.

Академик олим, археолог Абдулҳамид Анорбоев муаллифлигидаги “Ахсикент археология парки” монография-альбоми ўзбек, рус ва инглиз тилларида нашр қилинди.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#BILGANINGIZ_FOYDA

☝️❗️Телефон кўраётганда бошингизни тўғри тутинг!

Инсоннинг бош қисми 5 килограмм атрофида бўлади, 15 градус эгилсангиз бош 12 кг. юкка айланади, 30 градусда 18 кило, 45 градусда 22 кило, 60 градусда 27 кило юк билан бўйин умуртқаларига оғирлик тушади, бу эса бўйин умуртқалари касалликларига олиб келади!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ESLATMA

☝️📹📲🌛Уйқудан олдин телефон кўриб ётишнинг организмга зарари ҳақида

👌 Ушбу видеони тунда ҳам "онлайн" бўладиган танишларингизга жўнатишни унутманг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TAFAKKUR

📹🔖 Аллоҳ таоло сизга муносиб жавоб қайтаради

Қилган яхшилигингизни билмаганлардан хурсанд бўлинг! Чунки уларнинг ўрнига сизга Оламлар Роббиси жавоб қайтаради.

Одамларнинг бергани қаерда-ю, Аллоҳники қаерда? Тафаккур қилинг!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#SHU_KUNNING_MAVZUSI

🐄🫏🐏 Чорва ҳайвонлари идентификация қилинади – бунинг афзаллиги нимада?

🇺🇿 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилган "Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси айнан шу каби масалалар билан чамбарчас боғлиқ.

Гап шундаки, мазкур қонун лойиҳасида чорва ҳайвонларини идентификация қилиш бўйича ягона давлат сиёсатини юритиш, ҳайвонларда юқумли касалликларнинг олдини олиш ҳамда мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш масалалари назарда тутилмоқда.

👉 БАТАФСИЛ ЎҚИШ: 👈

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ESLATMA

🏠Уй-жой учун субсидияга ариза бериш 2024 йил 23 сентябрдан бошланади

Субсидия олиш учун ариза берувчилар ўз даромадларига яқин қариндошларининг даромадларини ҳам қўшиши мумкин.

Ўртача даромад миқдори қуйидаги даражада бўлиши лозим:

🔸Тошкент шаҳрида: 2,8 - 9,66 миллион сўм.
🔸Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда: 2,8 - 8,4 миллион сўм.

Аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали топшириш мумкин.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#BU_MUHIM

🇺🇿 Ўзбекистон касаба уюшмалари фаоллари ва республика нуронийларининг Ўзбекистон халқига мурожаати

Президентимиз БМТнинг юксак минбаридан юртимиз аҳолисининг муайян қисми ўртасида камбағаллик борлигини эътироф этиб, юртимизда бу муаммони ҳал этишга қарор қилинганини жаҳон ҳамжамиятига эълон қилганди.

❗️Биз бугун Янги Ўзбекистон халқига мурожаат қилар эканмиз, шундай саволларни ўртага қўймоқчимиз:

Камбағаллик нима? У қандай пайдо бўлади ва унинг сабаблари нимада? Камбағалликни қандай қилиб енга оламиз?

Камбағаллик фақат қонунлар ва фармонлар чиқариш билан эмас, балки жамиятнинг умуммиллий сафарбарлиги, бирлиги, шундай истак ва интилиш билан яшаши ҳисобига камаяди.

👉 Мурожаат билан батафсил танишиш: 👈

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#KRIMINAL

💊 Наманганда 828,1 миллион сўмлик дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилояти бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда "М-С." МЧЖ раҳбари Б. Э. тегишли тартибда рухсатнома (лицензия) олмасдан, Наманган шаҳридаги Лола маҳалласи ҳудудидаги омборхонада Ўзбекистон ҳудудида сақлаш, сотиш, ташиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланган, давлат реестрида кўрсатилмаган умумий баҳоси 828,1 миллион сўм бўлган 659 турдаги жами 220 минг 308 дона дори восита ва тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланди.

Ушбу дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб, "Наманган дори-дармон" акциядорлик жамиятига қарашли махсус омборга сақлаш учун топширилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#SHUKRONA
САЙИДУЛ АЙЁМ, ҲАЖ-УЛ МАСОКИН - ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! (видео)

📹 Ассалому алайкум, азизлар!

📖 Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллам) муборак ҳадисларида:

🤲 "Жума кунида шундай бир соат борки, унда дуо шак-шубҳасиз ижобат бўлади", деб марҳамат қилганлар.

🤲 Аллоҳ тонгимизни ўз нури ва гўзаллиги ила мунаввар қилсин! Табаррук ой ва бу кунда ўзингиз ва яқинларингиз учун қилган дуоларингиз ижобат бўлсин! Ҳақ таоло юртимизни тинчликда ва барчамизни барокатда барқарор айласин, яхшиликлари ила қувонтирсин! Икки дунё саодатини ато этсин!

🕋 Сайидул айём, Ҳаж-ул масокин - Жума муборак бўлсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/09/30 21:41:44
Back to Top
HTML Embed Code: