Telegram Web Link
#SPORT_TAYM

📹⚽️🏆 ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон сафарда Қирғизистонни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадамига айланди

Сречко Катанец шогирдлари ўйин давомида икки марта ҳисобда ортда қолиб, 2-бўлимда ғалабани илиб кетишди. Шу тариқа, миллий терма жамоамиз дастлабки икки турни ҳам ғалаба билан якунлаб, 6 очко билан ҳозирча "А" гуруҳи пешқадамига айланди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси сафида "Навбаҳор" аъзоси, Наманган футболи тарбияланувчиси Одил Ҳамробеков 90+5 дақиқа давомида бутун ўйин давомида ҳаракат қилди.

🏆 "ЖЧ-2026" саралаш босқичи. Осиё минтақаси. "А" гуруҳи. 2-тур. 10 сентябр (сешанба).

🇰🇬 Қирғизистон – 🇺🇿 Ўзбекистон – 2:3
⛳️ Ҳакам: Аҳмад Ал-Али (Қувайт).

☝️🎥🥅 Голлар:
Жоэл Кожо 15, Одилжон Абдураҳмонов 35 – Элдор Шомуродов 17, Ҳусниддин Алиқулов 45, Остон Ўрунов 72.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BU_MUHIM

📹🚙 Ҳайдовчилар, болаларнинг умрига зомин бўлманг!

📝 Наманган вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SPORT_TAYM
#PARALIMPIYA_PARIJ_2024

📹👏🇺🇿🏆 Наманганлик паралимпиячилар муносиб кутиб олинди

2024 йил 28 августдан 8 сентябрга қадар Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган XVII-ёзги Паралимпия ўйинларида наманганлик халқаро тоифдаги спорт усталари – олтин ва бронза медал соҳиби, чустлик Толиббой Йўлдошев, олтин ва бронза медалларга сазовор бўлган минбулоқлик Нурхон Қурбонова ва кумуш медалга муносиб кўрилган тўрақўрғонлик Кумушхон Хўжаева ҳам ғолиблар қаторидан ўрин олиб, ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.

Бунинг натижасида, Наманган вилояти иккита олтин, битта кумуш ва учта бронза медаль билан ҳудудлар ўртасида мамлакат рейтингида биринчи ўринда қайд этилди.

Кеча тунда юртимиз пойтахти – Тошкент шаҳрига қайтиб келган паралимпиячилар эрта тонгдан ўз яшаш манзиллари томон йўлга чиқдилар.

Янги Ўзбекистон қаҳрамонлари Поп туманида, Камчиқ довони “Наманган” назорат масканида карнай –сурнай садолари билан тантанали равишда қарши олинди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SALOMATLIK

🍁🥬 Куз фаслида иммунитетни кўтариш учун нималар ейиш керак?

🍅🥒 "C", "А" витаминига бой помидор ва бодринг.
🫚 Фолий кислотаси ҳамда калийга бой қовоқ.
🥥 Темир, магний ва цинкни ўз ичига олган қовоқча (кабачок).
🥘 Пюре-шўрвалар куз учун мақбул таом. Сабзавотли шўрва витаминларга бой бўлади.
🍵☕️ Ичимликлар орасида чой ва қаҳвадек фойдали муқобил маҳсулот йўқ.
🍙 Шакар истеъмолини камайтириш керак, акс ҳолда организм вирусларга қарши курашишда заифлашиб қолиши мумкин.

📝 Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#QARDOSHLIK

🚗 Қирғиз Республикаси Президенти ўзбек бокс мураббийига автомобиль совға қилди

Бугун Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ўзбекистонлик бокс мураббийи Акмал Ҳасанов билан учрашиб, "Париж-2024" ёзги Олимпия ўйинларида қирғизистонлик Мунарбек Сейитбек ўғлининг ғалабасига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик белгиси сифатида автомобиль совға қилди.

Эслатиб ўтамиз, қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек ўғли Франциядаги Олимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритган эди. У қирғиз бокс тарихида биринчи бўлиб Олимпиада медалини қўлга киритди. Унинг шахсий мураббийи Олимпиадага бора олмай қолгани учун ўзбекистонлик мураббий Акмал Ҳасанов ушбу спортчига секундантлик қилганди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
​​#RASMIY_XABAR
ПРЕЗИДЕНТ: ҲАР БИР ОИЛАДА ОЛИЙ МАЪЛУМОТЛИ АЁЛ БЎЛИШИ КЕРАК

🇺🇿 Бугун - 2024 йил Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, камбағал оилалар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари ҳар бир камбағал оилада, айниқса, хотин-қизлар орасидан камида 1 нафар олий маълумотли бўлиши учун шароит яратилишини эълон қилди. Бунда:

- олийгоҳ, коллеж ва техникум талабаларининг ўзлаштириш кўрсаткичи камида 80 фоиз бўлса, уларга кейинги ўқув йили учун фоизсиз таълим кредити берилади;

- олийгоҳ, коллеж ёки техникумга киришда грант учун етарли баллни 80 фоизини тўплаган камбағал оила фарзандларига қўшимча грант ажратилади.

Бундан ташқари, молиявий мустақил бўлган олийгоҳларни ҳар бири йилига камида 1 миллиард сўмлик грант эълон қилади.

Бу грантлар ҳисобидан, фанларни ўзлаштиришидан келиб чиқиб, камбағал оила фарзандлари контрактининг 20 фоиздан 80 фоизгача қисми қоплаб берилади.

Камбағал оилалар фарзандларини боғча, мактаб, техникум ва олийгоҳларда сифатли таълим олишини ташкил қилиш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш масалаларини мувофиқлаштириш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева зиммасига юклатилди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#HIDOYAT_SARI
#Muftiy_minbari
#Mavludi_sharif

📹 "Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васалламни соғиниб, йиғлаганмисиз?" - Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари фикрларига қулоқ тутайлик, азизлар!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐
namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ETIROF

🏆 Паралимпиячиларимиз давлат мукофотларига муносиб кўрилди

🇺🇿 Ўзбекистон Президентининг "Париж шаҳрида бўлиб ўтган ХVII ёзги Паралимпия ўйинларида юксак натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги қарорига кўра, қуйидаги ҳамюртларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди:

🏅"Ўзбекистон ифтихори" фахрий унвони билан:

Йўлдошев Толиббой Тожибой ўғли — Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон миллий Паралимпия терма жамоаси аъзоси.

Қурбонова Нурхон Ғуломжон қизи — Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон миллий Паралимпия терма жамоаси аъзоси.

🏅"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи" фахрий унвони билан:

Хўжаева Кумушхон Сайдулло қизи — Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий Паралимпия терма жамоаси аъзоси.

🏅"Шуҳрат" медали билан:

Мамадалиева Шаҳзода Адҳамжон қизи — Каноэ бўйича Ўзбекистон миллий Паралимпия терма жамоаси аъзоси.

👏 Спортчиларимизни юксак эътироф билан чин дилдан табриклаймиз!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐
namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#MOZIYDAN_SADO
#NAMANGANGA_KELING

📹🇺🇿🇰🇬 "Ахсикент – Марказий Осиё тамаддуни - тарих ва тараққиёт туташган нуқта"

Наманган вилоятининг узоқ ўтмишидан сўзловчи, Тўрақўрғон ва Мингбулоқ туманларини боғловчи манзилда жойлашган, милоддан аввалги III асрга оид бўлган Ахсикент ёдгорлиги алоҳида аҳамиятга эга. Кўхна Ахсикент бугун кўплаб тарихчи олимлар, археологларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Давлатобод туманидаги "Atour" меҳмонхонасида "Ахсикент – Марказий Осиё цивилизацияси тарихида” илмий-амалий конференцияси ҳам илм аҳлини тарих ва тараққиёт туташган нуқтага бирлаштирди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐
namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TEXNOLOGIYA

📹📲 "iPhone 16 Pro" телефон аппаратини сотиб олиш учун қайси давлатда неча кун ишлаш керак?

"iPhone 16 Pro"нинг ҳозирги нархи 999 АҚШ доллари туради. Сотувлар расман 2024 йил 20 сентябрдан бошланади.

⤵️
Бизни кузатиб боринг!
🌐
namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#SHUKRONA
САЙИДУЛ АЙЁМ, ҲАЖ-УЛ МАСОКИН - ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! (видео)

📹 Ассалому алайкум, азизлар!

📖 Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллам) муборак ҳадисларида:

🤲 "Жума кунида шундай бир соат борки, унда дуо шак-шубҳасиз ижобат бўлади", деб марҳамат қилганлар.

🤲 Аллоҳ тонгимизни ўз нури ва гўзаллиги ила мунаввар қилсин! Табаррук ой ва бу кунда ўзингиз ва яқинларингиз учун қилган дуоларингиз ижобат бўлсин! Ҳақ таоло юртимизни тинчликда ва барчамизни барокатда барқарор айласин, яхшиликлари ила қувонтирсин! Икки дунё саодатини ато этсин!

🕋 Сайидул айём, Ҳаж-ул масокин - Жума муборак бўлсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
2024/09/27 11:22:00
Back to Top
HTML Embed Code: