Telegram Web Link
#XUSHXABAR
#SPORT_TAYM
#PARALIMPIYA_PARIJ_2024

👏🇺🇿🏆 Наманганлик яна бир паралимпитячимиз Шаҳзода Мамадалиева финалга йўл олди - навбатдаги медаль нақд қилинди!

Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган XVII-ёзги Паралимпия ўйинларининг пара каноэ дастурида ярим финалга етиб келган мамлакатимиз спортчилари зафарни юришларини давом эттирдилар.

Хусусан, "VL3" классида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Наманган вилояти вакили, янгиқўрғонлик Шаҳзода Мамадалиева ярим финалда ҳам муваффақиятли иштирок этиб, ҳал қилувчи финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#BU_MUHIM

“Цефтриаксон” дорисида ўлим хавфи мавжуд эмас - Фармацевтика маркази

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи фуқарода “Цефтриаксон – БХФЗ” дори воситасини қўллаш натижасида ножўя таъсирлар кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази расмий изоҳ берди.

Дастлабки ўрганишлар беморда кузатилган ножўя реакция мазкур дори воситасининг сифати билан боғлиқ эмаслигини кўрсатмоқда.

“Цефтриаксон” препарати қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда лаборатор текширувлар натижасида сертификатлаштирилиб, тиббиёт амалиётида қўллаш учун рухсат этилган.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#XUSHXABAR
#SPORT_TAYM
#PARALIMPIYA_PARIJ_2024

👏🇺🇿🏆 Наманганлик паралимпиячи Рухшона Ўктамова жаҳон рекордини ўрнатди!

Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган XVII-ёзги Паралимпия ўйинларида пара пауэрлифтинг бўйича аёллар ўртасида 61 килограмм вазн тоифасида баҳсларга киришган Чуст туманидан Рухшона Ўктамова 114 килограмм тошни ўзига буйсундириб, ёшлар ўртасида жаҳон рекордини ўрнатди.

Афсуски, ёш спортчимизга совринли ўринларни эгаллаш учун ушбу натижа бироз камлик қилди. Матонатли спортчимиз Рухшона Ўктамова Паралимпия ўйинларини "кучли бешлик"да якунлади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ETIROF

📹🏆🥇👏🇺🇿 Ўзбекистон Президенти Парижда бўлиб ўтаётган XXXIII-ёзги Паралимпия ўйинлари чемпиони бўлган наманганлик спортчилар билан телефон мулоқотида бўлди

Париж Паралимпиясида қатнашаётган Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги олтин медаллар сонини 10 тага етказиб, тарихдаги энг яхши натижасини янгилади. Ўз ғалабалари билан ушбу тарихий натижага ҳисса қўшган енгил атлетикачиларимиз - мингбулоқлик Нурхон Қурбонова ва чустлик Толиббой Йўлдошев билан бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёев телефон орқали суҳбатлашди ва уларни дилдан табриклади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#HIDOYAT

📹 "Амалингиз кузатиб борилмоқда"

🕌 Наманган шаҳридаги "Хомиддин қори" жомеъ масжиди имом-хатиби Муҳаммад Бобур домла Насриддиновнинг ибратли фикрларига қулоқ тутинг!

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#ETIROF

👏🏆 Наманганда Паралимпия ўйинлари қаҳрамонларининг хонадонлари йўқланди

Вилоятимиз ҳокими Шавкат Абдураззоқов XVII-ёзги Паралимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритган Тўрақўрғон фарзанди Кумушхон Хўжаева, чемпионликка сазовор бўлган Мингбулоқ ифтихори Нурхон Қурбонова ва Чуст тумани забардаст спортчиси Толиббой Йўлдошевнинг хонадонларига бориб, матонатли паралимпиячиларимизнинг ота-онаси ҳамда яқинларини салмоқли ғалабалар билан қутлаб, қимматбаҳо совғаларни тақдим қилди.

Эътироф этиш жоиз, "Париж-2024" Паралимпия ўйинларида наманганлик спортчиларимиз 2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалга муносиб кўрилди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
​​#BILGANINGIZ_FOYDA

💳💰 Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш тартиби – олдинги ва бугунги ҳолат

Кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш давлатимизда олиб борилаётган ижтимоий ҳимоя сиёсатининг ажралмас қисми ҳисобланади. Сўнгги йиллар давомида кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш тизими такомиллаштирилиб борилмоқда.

Хусусан, тизимга замонавий ахборот-коммуникация технологияларни жорий этиш орқали инсон омилини бартараф этиш мақсадида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими ишлаб чиқилди ва 2020 йил якунига қадар босқичма-босқич республиканинг барча ҳудудига жорий этилди.

Таққослаш учун, 2021 йилга қадар ижтимоий нафақалар фуқароларнинг маҳалла раислари бошчилигида комиссия томонидан 3-босқичда тайинлаб келинган.

1-босқичда комиссия оила томонидан тақдим қилинган даромадлари тўғрисидаги маълумотларга асосан оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган даромад миқдори аниқланган.

2-босқичда агар оиланинг ҳар бир аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 52,7 фоизидан ортиқ бўлмаганда оиланинг моддий ва мулкий ҳолати ўрганилиб, хулоса тузилган.

3-босқичда тегишли нафақани тайинлаш ва тўлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган.

Бунда, ҳар бир маҳаллада нафақа тўланадиган оилалар сонига лимитлар белгиланган бўлиб, бу ўз навбатида оиланинг ҳолатини субъектив баҳолашга, айрим ҳолларда коррупцион ҳолатларга сабаб бўлган.

Шунингдек, олдинги тартиб бўйича барча оила аъзоларининг даромадлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда ушбу даромадларни тасдиқловчи ҳужжатлар, болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари нусхалари талаб қилиб олинган.

Ҳозирда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига тегишли вазирлик ва идоралар билан электрон ахборот алмашуви йўлга қўйилганлиги сабабли фуқаролардан қоғоз кўринишида маълумотлар талаб қилинмайди. Бу орқали фуқароларнинг ортиқча оворагарчилигини олди олинди.

Маълумот учун, болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун аризалар “Ягона реестр” АТ орқали 16 та вазирлик ва идоралардан олинган 53 турдаги электрон маълумотлар асосида кўриб чиқилади.

📝 Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ANA_XOLOS
#SPORT_TAYM

📹🏐 Паралимпия мусобақаси иштирокчиси полда ухлашга мажбур бўлди

Эронлик волейболчи Мортеза Меҳрзод "Париж-2024" XVII-ёзги Паралимпия  ўйинлари давомида полда ухлашига тўғри келди. Унинг бўйи деярли 2,5 метр бўлгани сабабли у берилган хоналарга сиғмаган.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​#TAFAKKUR
НАФС ВА ИНСОН

● Нафс: - "Мана сенга керак бўлса тахт".
○ Инсон: - "Йўқ керакмас. Исломим бор! Мен учун бу бахт".

● Нафс: - "Балки ёқар ойсулув қизлар?".
○ Инсон: - "Йўқ ёрим бор, бахтлимиз бизлар".

● Нафс: - "Балки сенга керакдир бойлик?".
○ Инсон: - "Қаноатла холим чиройлик".

● Нафс: - "Ундан кўра сен ўйнаб кулгин...".
○ Инсон: - "Қиёмат бор сен хаё қилгин".

● Нафс: - "Бу дунё беш кунлик билгин".
○ Инсон: - "Хақни айтдинг. Сен тақво қилгин".

● Нафс: - "Балки сенга ёқар кайф сафо?".
○ Инсон: - "Ҳалолга хўп, қолгани жафо".

● Нафс: - "Шароблар бор. Маст бўлиб кўргин!".
○ Инсон: - "Уни қўй. Иймон лаззатин туйгин".

● Нафс: - "Кўзингни оч дунё макрдир...".
○ Инсон: - "Макрларга тўсиқ зикрдир".

● Нафс: - "Ахмоқсан сени ҳаётинг ғурбат".
○ Инсон: - "Йўқ умидим абадий Жаннат".

● Нафс: - "Мен нафсингман енгилдим сенга".
○ Инсон: - "Кел Ҳақ йўлда ёрдам бер менга".

● Нафс: - "Розиман ҳўп. Иймон шартларин билдир".
○ Инсон: - "Махлуқ борки Роббига қулдир".

● Нафс: - "Қуллик қандай бўлади айтгин?".
○ Инсон: - "Амрига юр. Наҳийдан қайтгин!".

● Нафс: - "Гуноҳларим кечарми Қаҳҳор?!".
○ Инсон: - "У меҳрибон раҳмли Ғаффор!"

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#RASMIY_XABAR

📹🏆🇺🇿🇰🇿 Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бошланган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилишида қатнашди

13 сентябргача давом этадиган мусобақада дунёнинг 89 та давлатидан 2 минг 800 га яқин спортчи, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда. Ҳамюртларимиз кураш, алиш, арқон тортиш, камондан ўқ отиш, пойга, паҳлавонлар беллашуви каби йўналишларда куч синашади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#JARAYON

🏢 Намангандаги олий таълим муассасаларида янги - 2024/2025 ўқув йили бошланди: шаҳар ҳокими НамМТИда "Мустақиллик дарси"ни ўтди!

Наманган муҳандислик-технология институтида янги ўқув йили бошланишига бағишланган тантанали тадбирда институт ректори, вилоят кенгаши депутати Одилжон Маматкаримов, Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отахўжаев, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Мирзатов қатшандилар.

Янги ўқув йилининг барча талаба ва ўқитувчилар учун муваффақиятли бўлишига тилак билдирилди. Институтнинг ютуқлари ва келгусидаги режаларига тўхталиб, илмий салоҳиятни янада ошириш ҳамда талабаларга замонавий таълим бериш йўналишидаги ислоҳотлар муҳимлиги таъкидланди.

Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отахўжаев олийгоҳ талабалари учун "Мустақиллик дарси"ни ўтди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SARHISOB
ЎТГАН ҲАФТА "NAMANGAN24.UZ" НИГОҲИДА! (2024 йил 2-8 сентябрь)

👉 Наманганда 56 нуронийга "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони топширилди

👉
Нанай - "Туризм қишлоғи"га айланди!

👉
Мактабларда биринчи қўнғироқ садолари янгради

👉
Давлатободда Ўзбекистондаги энг катта мусиқали фавворалардан бири ишга туширилди

👉
Наманган фарзанди Толиббой Йўлдошев – "Париж-2024" ёзги Паралимпия ўйинлари чемпиони!

👉
Наманганлик Кумушхон Хўжаева Паралимпия ўйинларида кумуш медалга сазовор бўлди

👉
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи сайёр қабули халқ дардига дармон ечим

👉
Наманганда 2024 йилнинг ўтган даврида 50,5 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди

👉
Наманган спорти ифтихори Нурхон Қурбонова - Паралимпия ўйинлари ғолиби бўлди!

👉 Наманганлик паралимпиячи Рухшона Ўктамова жаҳон рекордини ўрнатди!

👉 Президент наманганлик паралимпиячи чемпионларни табриклади

👉 Ҳоким чемпионларнинг хонадонини йўқлади

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
2024/10/01 11:38:30
Back to Top
HTML Embed Code: