Telegram Web Link
#ELGA_XIZMAT

🔥🚚 Наманганда 2024 йилнинг ўтган даврида 50,5 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди

Жисмоний ва улугржи истеъмолчиларга газ таъминотини узлуксиз етказишда сифатли хизмат кўрсатиш муҳим аҳамиятга эга.

"Ҳудудгаз Наманган" газ таъминоти филиали томонидан вилоятимиздаги табиий газ етиб бормаган ҳудудларда аҳоли хонадонларига суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб бериш жараёнида маиший газ баллонларидан хавфсизлик қоидаларига риоя этган ҳолда тўғри фойдаланиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Бу борада Поп, Уйчи ва Янгиқўрғон туманларидаги газ тўлдириш иншоотларидаги маиший газ баллонларни синовдан ўтказиш ҳамда таъмирлаш цехлари томонидан тизимли иш ташкил этилган. Натижада, шу йилнинг 8 ойи давомида 35 минг 800 донадан ортиқ газ баллонлар синовдан ўтказилди, 16 минг 900 дона маиший газ баллонлар таъмирланди.

Маълумот ўрнида, 2024 йил январь-август ойларида вилоят бўйича истеъмолчиларга 50 минг 434 тоннадан ортиқ суюлтирилган газ етказиб берилди.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ELON

🛣 Юксалиш кўпригида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан йўл вақтинча ёпилади


2024 йил 8-сентябр соат 8:00дан бошлаб Давлатобод туманидаги Юксалиш массиви томон олиб борувчи йўлда жойлашган Наманган канали устидаги кўприкда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Ушбу ишлар давомида, автомобил йўлининг қатнов қисми вақтинча ёпилади ва транспорт воситалари учун бошқа айланма йўл ташкил этилади.

☝️📸
Айланма йўл схемаси юқоридаги суратда келтирилган.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#XUSHXABAR
#SPORT_TAYM
#PARALIMPIYA_PARIJ_2024

👏🇺🇿🏆🥇 Наманган спорти ифтихори Нурхон Қурбонова - Паралимпия ўйинлари ғолиби бўлди!

Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган XVII-ёзги Паралимпия ўйинларида пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида "F54" классида найза улоқтириш дастурида финал баҳслари якунланди.

Қувонарлиси, мазкур йўналишда Ватанимиз шаънини ҳимоя қилган мингбулоқлик матонатли спортчи Нурхон Қурбонова 21.12 метр натижа қайд этган ҳолда жаҳон рекордини янгилади ва делегациямиз ҳисобига 10-олтин медални қўшиб қўйди. Нурхон бундан аввал, 2 сентябрь куни "Ф54" классида ядро улоқтиришда 7,75 метр натижа кўрсатиб, бронза медаль олганди.

Дарвоқе, "F54" классида найза улоқтириш бўйича амалдаги жаҳон рекорди ҳам айнан Нурхонга тегишли эди. Наманган вилояти вакиласи шу йил Японияда бўлган жаҳон чемпионатида 20.73 метр натижа билан жаҳон рекордини янгилашга муваффақ бўлган эди.

Нурхон Қурбонова "Токио-2020" Паралимпиясида кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
2024/10/01 22:41:26
Back to Top
HTML Embed Code: