Telegram Web Link
#ESLATMA

🌙 Муборак жума айёмини қандай амаллар билан ўтказиш керак?

🕋 Сайидул айём, Ҳаж-ул масокин - Жума кунида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратинг:

👕 Янги ва тоза либосларингизни кийиб олинг.

🚿 Жума намози учун ғусл қилинг.

🖐 Тирноқларингизни олинг.

🕌 Масжидга эртароқ боринг ва биринчи сафдан жой олинг.

🚷 Олдинги сафдан жой олиш учун жамоат устидан ҳатлаб ўтманг.

📿 Хутба ўқилаётганда сукут сақланг.

📖 Намоздан кейин "Фотиҳа", "Кофирун", "Ихлос", "Фалақ" ва "Нос" сураларини етти мартадан ўқинг.

🤲 Дуо қабул бўладиган пайтни умидворлик билан қидиринг.

📖 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтинг.

📖 "Каҳф" сурасини ўқинг.

💰 Озми-кўпми садақа беринг.

🪦 Ота-она, солиҳлар, улуғлар қабрини зиёрат қилинг.

🍬 Оила аҳлингизга ширинликлар тарқатинг;

🤲 Асрдан кейин жойнамоз устида имкон қадар “Ё Аллоҳ, Ё Роҳман, Ё Раҳим, Ё Қавий, Ё Қодир”, деб дуо қилинг.

🤲 Аллоҳ бугунги жамики дуо ва ибодатларингизни қабул этсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#BILGANINGIZ_FOYDA

🏘 Эндиликда болаларни давлат боғчасига қабул қилиш онлайн тарзда амалга оширилади

Болаларни боғчага қабул қилиш давлат ташкилотларининг айби билан кечикканда йўлланма ўз кучида қолади.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#HIDOYAT
"КАҲФ" СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ ҚАНДАЙ?

📖 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, келаси жумагача ундан нур таралиб туради”

📝 Байҳақий “Сунанул кубро”да ривоят қилган.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Al-Kahf
Mishary Alafasi
#MUTOLAA
#QIROAT

📖🎤🎧 Мишари Рошид ал Афасий - "Каҳф" сураси

33:16 дақ
💾 15,2 мб

🕋 Сайидул айём, Ҳаж-ул масокин - Жума муборак бўлсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BILGANINGIZ_FOYDA
ЖУМА КУНИ КЎП САЛОВОТ АЙТИНГ! (видео)

📹 📿 Муборак Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📖Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади".

📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#NAMANGAN_VA_DUNYO

🇺🇿🇹🇷 Наманганда Туркия сармояси иштирокида замонавий беш юлдузли меҳмонхоналар қурилади

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги делегация Туркиянинг Афён шаҳрида йирик беш юлдузли "Wyndham Afyonkarahisar" меҳмонхонаси бошқарув раиси Фатих Каан Байхан ва меҳмонхоналар қуриш бўйича таниқли архитектор Мустафа Мермер билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида Наманган вилоятида ҳам беш юлдузли меҳмонхоналар қуриш имкониятлари, берилаётган имтиёзлар тўғрисида маълумот берилиб, "хотел"нинг имкониятлари билан танишилди.

"Wyndham Afyonkarahisar" меҳмонхонаси бошқаруви раиси Фатих Каан Байхан Наманган вилоятида иккита ана шундай меҳмонхона қуриш имконияти мавжудлиги, тез кунларда ўз Ишчи гуруҳини юбориб, меҳмонхона учун жойлар ва имкониятларни ўрганишини маълум қилди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BU_MUHIM

📹❗️Магнит бўронларидан қандай ҳимояланиш мумкин?

Магнит бўронлари пайтида бош оғриғи ёки бошқа нохуш ҳолатлар кузатилганда нималар қилиш керак?

🌐 namangan24.uz
👉
@namanganim24
#ETIROF
#EKOLOGIYA

🌲 Наманган шаҳри Ўзбекистондаги энг яшил шаҳар деб топилди

Республикадаги 14 та маъмурий марказнинг экологик рейтинги тузиб чиқилди.

Бу ҳақида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Иқлим ўзгариши миллий марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Шаҳарлар 100 балли тизимда баҳоланган. Наманган шаҳри 62,29 балл тўплаб, Ўзбекистондаги энг яшил шаҳар сифатида топилди.

Рейтингнинг кейинги ўринларида Самарқанд 61,13 балл ва Навоий шаҳри 59,5 балл билан мос равишда иккинчи, учинчи ўринларни эгаллади.

👌 Экологик барқарор шаҳарлар рейтинги ҳудудларни еттита йўналишда ўрганиш орқали тузиб чиқилган. Бунда ҳаво сифати, ердан фойдаланиш, транспорт, сув, чиқинди, санитария ва энергия соҳалари қамраб олинган.

🌐 namangan24.uz
👉
@namanganim24
#JAHON_AYVONIDA

🇸🇦🇮🇱 Саудия Арабистони Ғарбни Исроилга қарши санкциялар жорий этишга чақирди


Испаниянинг Мадрид шаҳрида ўтказилган Халқаро алоқалар бўйича Европа кенгаши йиғилишида Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири бин Фархон Ғазо секторидаги геноцид сабабли Ғарб давлатларини Исроил ва унинг расмийларига қарши санкциялар жорий этишга чақирди.

У Исроил кучлари томонидан халқаро инсонпарварлик қонунчилигининг бузилишини қоралади. Файсал ибн Фархон Ол Сауд Ғазо тинч аҳолисининг гуманитар эҳтиёжларини қондириш учун Исроилни жавобгарликка тортиш зарурлигини таъкидлади.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#QABUL_2024

🏢 2024 йилги тест синовлари 14 июлдан 28 июлга қадар давом этади

Ўзбекистон давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари шу йилнинг 14 июлидан 28 июлигача ўтказилади.

Тест синовлари кунига икки сменада ташкил этилади. Биринчи смена соат 08:00да, иккинчи смена 15:00да бошланади.

Абитуриентлардан тест синовлари бошланишидан камида бир ярим соат олдин белгиланган ҳудудга етиб келишлари талаб этилади.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#TAYINLOV
НАМАНГАНЛИК ЁШ КАДР РАҲБАРЛИК ЛАВОЗИМИГА ТАЙИНЛАНДИ

🇺🇿💼 Ўзбекистон Республикаси Президентининг  тегишли қарори билан Мўминов Абдулазиз Мажид ўғли Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Абдулазиз Мўминов 1990 йил 4 августда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, Наманган муҳандислик-педагогика институти, Тошкент архитектура ва қурилиш институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Наманган вилояти ҳамда Республика ёшлар ташкилотларида масъул ва раҳбарлик вазифаларида иш олиб борган. Ўз вақтида Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи бўлган.

Тайинловга қадар, яъни 2023 йил август ойидан буён Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

🏅 Салмоқли ютуқлари, ёшларни қўллаб-қувватлаш йўлидаги фидойилиги учун 2012 йилда “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан мукофотланган.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#HIDOYAT

📹 "Аллоҳ сизни яхши кўради. Сиз-чи?"

🕌
Наманган шаҳридаги "Хомиддин қори" жомеъ масжиди имом хатиби Муҳаммадбобур домла Насриддиновнинг ибратли фикрларига қулоқ тутинг!

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Namangan24 | Расмий канал
#QABUL_2024 🏢 2024 йилги тест синовлари 14 июлдан 28 июлга қадар давом этади Ўзбекистон давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари шу йилнинг 14 июлидан 28 июлигача ўтказилади. Тест синовлари кунига икки сменада ташкил этилади. Биринчи смена…
#QABUL_2024

🏢 2024 йилги тест синовларида ўзгариш: Абитуриентлар кам ҳужжат топширгани сабаб тест синовлари 14-25 июль кунлари бўлиб ўтади

Аввалроқ, тест синовлари 28 июлга қадар (15 кун) ўтказилиши айтилган эди. Аммо кутилганидан камроқ абитуриентлар ҳужжат топширгани учун тест синовлари 12 кунда тугайдиган бўлди. Охирги тест синови 25 июлда ўтказилади.

📢 Абитуриентларга юбориб қўямиз!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SPORT_TAYM
ҲУМОЮН ГЕРМАНИЯДА ЎЗ МАҲОРАТИНИ КЎРСАТМОҚДА!

🎾🏸 Германияда теннис бўйича эркаклар ўртасидаги “Wilhelmshöhe Open – 2024” халқаро турнири қизғин паллага кирди.

Мусобақанинг яккалик баҳсларида юртимизнинг биринчи рақамли ракетка соҳиби, Наманган спорт мактаби тарбияланувчиси, халқаро тоифадаги спорт устаси Ҳумоюн Султонов чорак финалга чиқди.

Ҳумоюн яккалик баҳсларининг илк даврасида германиялик Кай Венельтни, иккинчи босқичда яна бир германиялик теннисчи Винсент Марискони мағлубиятга учратди ва чорак финалга йўл олди. Энди ушбу босқичда Султоновга Буюк британиялик Антон Матусевич рўпара келади.

Дарвоқе, Ҳумоюн Султонов, жуфтлик баҳсларида германиялик Лукас Делиано билан тандемда чорак финага қадар етиб борди. Афсуски, ушбу босқичда Антон Матусевич (Буюк Британия) ва Кай Венельт (Германия) дуэтига ютқазиб қўйди.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BU_MUHIM

📹❗️Огоҳ бўлинг: Интернетда турли ёт ғояларни тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлади!

📲💻 Интернет тармоғида ақидапарастлик, радикализм ва экстремистик ғоялари билан йўғрилган материалларни тарқатиш ёки сақлаш бўйича маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

Бундай ҳолатларга дуч келсангиз ёки улар ҳақида муайян маълумотга эга бўлсангиз, Ички ишлар органларининг 102 хизмати ёки 1102 рақамли ишонч телефонига мурожаат қилишингиз сўралади.

👌 Сизнинг мурожаатингиз аноним сақланиши кафолатланади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#SALOMATLIK

📹🍉❗️Ёзги тарвузларни тўйиб истеъмол қилиб олинг, чунки...

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#FESTIVAL

📹🇺🇿 "Биз бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!" - Наманган вилоятининг барча шаҳар ва туманларида Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан "Маънавият фестивали" ўтказилмоқда!

👉 БАТАФСИЛ ЎҚИШ: 👈

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
2024/09/30 21:39:32
Back to Top
HTML Embed Code: