Telegram Web Link
#SALOMATLIK

🥘 Агар чиндан ҳам кечаси қорин очса, нима истемол қилиш мумкин?

Кечаси тухум оқини истеъмол қилиш, агар сиз оч бўлсангиз, ухлаб қолишингизга ёрдам беради. Шифокорлар кечки таомланишни тавсия қилмасаларда, оч қоринга ухлаш яхши эмас!

Тухум сариғи оқсил ва холестеринни ўз ичига олади ва тухум оқи 90% дан 10% гача бўлган нисбатда сув ва осон ҳазм бўладиган оқсилнинг бирикмасидир. Кечаси иккита бутун тухумни (айниқса, юмшоқ қайнатилган) истеъмол қилиш мумкин.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#KUN_SANASI
БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК, АЗИЗ ЁШЛАР! (видео)

🗓 Бугун, 30 июнь - Ўзбекистонда ёшлар куни.

📹 Ушбу сана Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилда эълон қилинган. Ҳар йили юртимизда кенг миқёсда кўтаринки руҳда нишонлаб келинмоқда.

👏 Юртимиздаги билимга чанқоқ талабаларни, ғайрат-шижоатли йигит-қизларни, Ватанимиз келажаги ва ишончи бўлган барча азиз ёшларни байрам билан табриклаймиз!

Илм қилиб, изланиб, танлаган соҳангизни пухта ўрганиб, юксак марраларга эришиб юринг. Сизнинг ютуғингиз, миллатнинг юксалишига хизмат қилади.

👍 Байрамингиз муборак бўлсин, азиз ёшлар!

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ETIROF
НАМАНГАНЛИК ФАОЛ ЁШЛАР ДАВЛАТ МУКОФОТИГА МУНОСИБ КЎРИЛДИ

🇺🇿 Ўзбекистон Президентининг "Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармони эълон қилинди.

🏅 Қувонарлиси шундаки, Наманган вилоятидан қуйидаги ёшлар "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди:

Набихонова Мастурахон Иброҳимхон қизи — Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Наманган давлат педагогика институтидаги бошланғич ташкилоти етакчиси.

Ҳусанов Муҳаммадали Алишер ўғли — Уйчи туманидаги "Sanlitun" масъулияти чекланган жамияти иш бошқарувчиси.

👏 Тақдирланган ёшларни чин дилдан муборакбод этамиз!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ETIROF
НАМАНГАНЛИК ИККИ ФАОЛ ЁШ "МАРД ЎҒЛОН"ЛАР ҚАТОРИДА ТАҚДИРЛАНДИ

🇺🇿🏅 Ўзбекистон Президентининг қарорига кўра, Наманган вилоятидан икки нафар ҳамюртимиз "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирланди:

Юсупов Жасурбек Муратбекович — Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисми учувчи-штурмани;

Урунов Асадбек Давлатали ўғли 
— Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетининг 4-босқич талабаси.

👏 Мукофотланган ёшларни чин дилдан муборакбод этамиз!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#IQLIM

❗️🌝 Июль ойидаги магнит бўронларининг чўққиси саналари маълум бўлди

Ёзнинг иккинчи ойи Ўзбекистон аҳолиси заиф ва ўрта даражадаги магнит бўронлари билан безовта бўлишади

Энг юқори кунлар қуйида келтирилган:
• 1 июль – 3 балл (ўрта куч);
• 2-13 июль – 2 балл (заиф куч);
• 14 июль – 3 балл (ўрта куч);
• 15 июль – 4 балл (кучли магнит бўронлари);
• 16-17 июль – 2 балл (заиф куч).

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#YOSHLAR_OVOZI

📹🕌 "Бизнинг бойлигимиз - илм, йўлимиз - маърифат бўлмоғи керак" - Наманганда 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ёш имом-хатиблар иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

“Бир пиёла чой” дастурхони атрофида самимий руҳда кечган учрашувда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназаров ҳазратларининг диний идора тизимида меҳнат қилаётган ёшларга мурожаатномаси ўқиб эшиттирилди.

Тажрибали устоз-мураббийларнинг юртимиз, динимиз равнақи йўлидаги қимматли тавсиялари тингланди. Янги Ўзбекистон тараққиёти учун хайрли дуоларга қўл очилиб, учрашувнинг барча иштирокчиларига эсдалик совғалари топширилди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#HIDOYAT
НАМОЗ ТАҚВИМИ - ИЮЛЬ ОЙИ, НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН

☝️📿
Намоз - мўъминнинг меърожи бўлиб, у билан киши Аллоҳга муножот қилади. Намоз динимиз устуни ҳисобланади. Икки дунё саодатига эриштирувчи калитдир.

📖 "... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир" (Қуръони карим, "Нисо" сураси 103-оят).

📖 Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу борада шундай марҳамат қилганлар:
"مَنْ حَافَظَ عَلَيْهَا كَانَتْ لَهُ نُورًا وَبُرْهَانًا وَنَجَاةً يَوْمَ الْقِيَامَةِ، وَمَنْ لَمْ يُحَافِظْ عَلَيْهَا لَمْ يَكُنْ لَهُ نُورٌ وَلاَ بُرْهَانٌ وَلاَ نَجَاةٌ"

(رواه الإمامُ أحمدُ عن عبد اللَّه ابن عمر رضى الله عنهما)

яъни: "Ким намозни ўз вақтида ўқиса, қиёмат куни намоз у киши учун нур, ҳужжат ва нажот бўлади. Ким намозни ўқимаса, қиёмат куни у киши учун нур, ҳужжат ва нажот бўлмайди" (Имом Аҳмад ривоятлари).

* Пешин бир хил вақт 12:50да ўқилади.

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#HIDOYAT
БУ ДУНЁДА ШУ ТЎҚҚИЗ НАРСАДАН БОШҚАСИДА ХАЙР ЙЎҚ...

📖 Рабиъ ибн Хайсам роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Тўққиз нарсадан бошқасини айтишда яхшилик йўқ":

1⃣ Таҳлил (Лаа илааҳа иллаллоҳ).
2⃣ Такбир (Аллоҳу акбар).
3⃣ Тасбеҳ (Субҳааналлоҳ).
4⃣ Таҳмид (Алҳамдулиллаҳ).
5⃣ Яхшилик сўраш.
Ёмонликдан паноҳ сўраш.
7⃣ Яхшиликка буюриш.
8⃣ Ёмонликдан қайтариш.
9⃣ Қуръон тиловат қилиш.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim245
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/09/30 05:25:43
Back to Top
HTML Embed Code: