Telegram Web Link
#IQLIM

🇺🇿☀️ Ўзбекистонда аномал иссиқ кузатилиши кутилмоқда. Бунга мамлакат Энергетика тизими тайёрми?

Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти мамлакатимизда жорий ёздаги аномал иссиқ қачон бўлишига оид прогнозларини эълон қилди. Хабарда айтилишича, жорий йилнинг июль ва август ойи бошларида ғайритабиий (аномал) иссиқлик даврлари кузатилиши мумкин.

👉 БАТАФСИЛ ЎҚИШ: 👈

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#RASMIY_XABAR

🏘📃 Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар эътироф этилмоқда 

Сенатнинг ялпи мажлисида “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

Таъкидланганидек, ушбу Қонуннинг мақсади ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Қонун билан ер участкаси ва унда қурилган иморатга бўлган ҳуқуқни, шунингдек якка тартибдаги уй-жой қурилган ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ижара ҳуқуқини эътироф этишнинг аниқ тартиблари белгиланмоқда.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Namangan24 | Расмий канал pinned «​​#HIDOYAT_SARI 📖 Барчамиз учун дунё ва охиратга фойдали бўлган етти тож 1⃣ Зикрнинг тожи: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайин қодийр" Маъноси: Ягона Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Унинг шериги…»
#IBRAT_VAQTI
ҚАРИЯ ВА ЎЛИМ

🕌 Бир куни Сулаймон ибн Абдулмалик Дамашқ масжидига кирди. Унда қария бир мўйсафид ўтирганини кўрди. Унинг олдига бориб:

- “Эй қария! Ўлишни хоҳлайсизми?” - деди.
У: - “Асло, йўқ. Эй Амирул мўминийн” - деди. Сулаймон:
- “Нега. Ёшингиз бир жойга бориб қолибдику?” - деб сўради.

У: - “Ёшлик ва унинг ёмонликлари кетди. Қарилик ва унинг яхшиликлари келди. Турсам ҳам Аллоҳга ҳамд айтяпман, ўтирсам ҳам Аллоҳга ҳамд айтяпман. Шу икки ҳолат давом этишини истайман” - деди.

Халифа: - “Умрингизнинг узун бўлишига қайси амалингиз сабаб бўляпти, айта оласизми?” - деди.

У: - “Эй Амирул мўминийн! Таҳоратни мукаммал қиламан. Намозни чиройли адо қиламан. Силаи раҳм одатим. Кўзим ва маълум аъзоларимни иффатда сақлайман. Аллоҳ берган ризқлардан ўзгаларга мурувват қиламан” - деб жавоб берди.

Шунда Сулаймон ибн Абдулмалик:
- “Бежизга ўлим сизни четлаб ўтмаяпти экан” - деди.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#ORAMIZDAGI_ODAMLAR

📹🍎🍑🍒 Уйчининг болга тўлган боғлари - Туман Кенгаши депутати, O'zLiDeP фаоли Моҳидил Бўронова раҳбарлигидаги "Маҳбубахон она" фермер хўжалиги боғларида шафтоли ғарқ пишди. Айни вақтда бу ерда 30 нафарга яқин хотин-қизнинг мавсумий бандлиги таъминланди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#RASMIY_XABAR

🇲🇳🇺🇿 Мўғулистон Президенти 2024 23–26 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади

Тошкент шаҳрида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух ўртасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#MUNOSABAT

📹💰 "Ўзлари бола вақтида "Бола пули" олишган. Катта бўлиб, мансабга эришгач, болаларни "Бола пули"дан махрум қилишмоқда" - собиқ депутат Расул Кушербаев "Суюнчи пули"ни қисқартирилиши ҳақида фикр билдирди

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ELGA_XIZMAT

💼🇺🇿 Президент Администрацияси ҳузуридаги Республика Ишчи гуруҳи Чортоқ туманида: табиий ва суюлтирилган газ таъминотидаги мурожаатлар ҳал этилмоқда!

👉 @namanganim24 👇
#ELGA_XIZMAT

💼🇺🇿 Президент Администрацияси ҳузуридаги Республика Ишчи гуруҳи Чортоқ туманида: табиий ва суюлтирилган газ таъминотидаги мурожаатлар ҳал этилмоқда!

🔥🚚 Шу кунларда Республика Ишчи гуруҳи томонидан Чортоқ туманида аҳоли мурожаатлари ўрганилиб, уларга ечим топиш чоралари кўриляпти. Бунда коммунал соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилган.

Жумладан, "Ҳудудгаз Наманган" газ таъминоти филиали томонидан табиий газ қурилмаларини соз ҳолатга келтириш, суюлтирилган газ етказиб бериш ишлари бажарилмоқда.

Хусусан, тумандаги Нурафшон, Байналмилал, Ифтихор, Ласкидон, Зафар Диёр  маҳаллаларида табиий газ тармоқлари эстетик жиҳатдан тартибга келтирилиб, бўяш ишлари бажариляпти. Шунингдек Ора-Ариқ, Сарой, Қорабоғ, Соҳибкор маҳаллаларидаги истеъмолчиларга 24,2 тонна миқдоридаги суюлтирилган газ етказиб берилди.

Шунингдек, "Ҳудудгаз Наманган" газ таъминоти филиали директори Иброҳимжон Мамаджонов томонидан Чортоқ туманида олиб борилаётган ишлар жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, истеъмолчилар билан табиий ва суюлтирилган газдан оқилона фойдаланиш ҳамда истеъмолчиларга табиий ва суюлтирилган газ етказиб беришни янада яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тушунчалар берилди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#YOSHLAR_OVOZI
ДУНЁ САҲНАЛАРИНИ ЗАБТ ЭТАЁТГАН ЯНГИҚЎРҒОНЛИК ИСТЕЪДОД СОҲИБИ (видео)

📹👏 Бугунги кунда кўплаб иқтидорли ёшлар қаторида, Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида туғилиб ўсган истеъдод соҳибаси Ширин Абдуллаева юртимиз довруғини юксалтирмоқда.

Ширин ҳозирда Хитойнинг Пекин шаҳрида жойлашган Цинхуа университетининг Ижтимоий фанлар факультети талабаси. Ёшлик пайтидан санъат билан ҳамоҳанг ўсиб-улғайган Ширин “Зулфия” номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган.

🎥🎙 Ёш талантли хонанда Ширин Баҳодировна Абдуллаева томонидан, 1970-йиллардаги ретро ашулалардан саналган "Нон нашидаси" қўшиғи янги талқинда ижро этилиб, ретро мусиқа муҳлисларининг олқишларига сазовор бўлди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OILA_DAVRASIDA
#MashaAlloh

📹📿 Ўз вақтида ўқилган намознинг саломатликка катта фойда эканлигининг илмий исботлари

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#TAFAKKUR
ТАВАЛЛО

📓 Ўқинг Анвар қори, ўқинг, биродар,
Муқаддас Қуръоннинг оятларидан.
Руҳимга тинимсиз ёғдулар ёғар,
Чексиз самовотнинг қаватларидан.

Ўқинг "Фотиҳа"ни, ўқинг "Ёсин"ни,
Тавба эшиклари очилсинлар ланг.
Тазарру деб билинг кўзда ёшимни,
Ўқинг, барчамизга шафоат тиланг.

Ўқинг, бор гуноҳлар буткул тўкилсин,
Аршгача юксалсин савобнинг ҳадди.
Ўқинг ёвузликнинг бели букилсин,
Токи эзгуликнинг рост бўлсин қадди.

Инсонни минг йиллар жаҳолатидан
Аслига қайтарган иймон-ку ахир.
Ўқинг, илоҳий сўз ҳароратидан
Эрисин ҳаттоки тош қотган бағир.

Ўқинг, зарра ғубор қолмасин дилда,
Кундуз қуёш гувоҳ, тунда гувоҳ ой.
Мўминлар қатори ўша манзилда
Бормикан менга ҳам тангачалик жой?..


📝 Абдулла Орипов,
Ўзбекистон халқ шоири,
Ўзбекистон Қаҳрамони


📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
2024/10/01 09:41:55
Back to Top
HTML Embed Code: