Telegram Web Link
#HIDOYAT_SARI

📖 Аллоҳнинг олдидаги мақомингизни билмоқчимисиз?

Имом Шофеъий айтадилар:
Агар сиз ўзингизни Аллоҳнинг олдидаги қадрингизни билмоқчи бўлсангиз, У сизни қайси ўринга қўйганига қаранг....

Агар сизни зикр билан машғул қилган бўлса, демак билингки, У ҳам сизни зикр қилмоқчи.

Агар сизни Қуръон тиловати билан машғул қилган бўлса, демак билингки, У сизга гапирмоқчи.

Агар сизни тоатлар билан машғул қилган бўлса, билингки У сизни Ўзига яқин тутибди.

Агар сизни дунё билан машғул қилган бўлса, билингки У сизни Ўзидан узоқлаштирди.

Агар сизни бошқалар билан машғул қилиб қўйган бўлса, билингки У сизни хўрлапди.

Агар сизни дуо билан машғул қилган бўлса, билингки У сизга бермоқчи.

Бас, ўз ҳолингизга қаранг ва Аллоҳнинг олдидаги мақомингизни кўринг.

📝 Одилхон қори Юнусхон ўғли,
наманганлик таниқли уламо


📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#BILGANINGIZ_FOYDA

❗️👀 Ёз фаслида кўзларни қандай ҳимоя қилиш керак?

😎 Қуёш нуридан ҳимояловчи кўзойнаклар ва кенг шляпа ёхуд бош кийим кийиб юринг.

☀️ Узоқ вақт қуёш ёки ёруғ муҳитда бўлганда, кўзларни дам олдириш учун мунтазам танаффус қилинг.

📱 Доимий равишда экранлар (компьютер, телефон, гаджет) олдида ўтиришдан сақланинг. Ҳар 20 дақиқада 20 сония давомида 6 метр узоқликка қаранг.

🧼 Қўлларни мунтазам ювиш ва юзга тегмасликка ҳаракат қилиш орқали кўзларни инфекциялардан ҳимоя қилинг.

🚰 Ёз фаслида кўпроқ сув ичиш кўзларни қуриб қолишдан асрайди.

🕰 Қуёш нури энг кучли бўлган 10:00 дан 16:00 гача бўлган вақтда очиқ ҳавода кўп вақт ўтказмасликка ҳаракат қилинг.

📝 Отабек Икромов,Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#TURIZM

📹🕌 Наманганда 63-Халқаро Гуллар фестивали доирасида "Ҳиндистон - ўзбек фотографи нигоҳида" фотокўргазмаси давом этмоқда!

Таниқли фото-ижодкор Ҳотам Мамадалиев "Mahalla" радиоканалига берган интервьюсида "Ахсикент" археология паркининг ушбу кўргазмага сабаб бўлган Ҳиндистон сафари ҳақида сўз юритди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#TAFAKKUR
РИЗҚ - АЛЛОҲНИНГ ФАЗЛИ ВА АДОЛАТИДИР

📖📝 Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу шундай деганлар:

Ризқ икки хил бўлади:
Бири сени қидирадиган ризқ.
Бири сен қидирадиган ризқ.

Сени қидирадигани ожиз бўлсанг ҳам, сени топиб боради. Сен қидирадиган ризққа эса фақат саъй-ҳаракат билан эришасан. Бу ҳам ризқингдир.

Биринчиси Аллоҳнинг фазли, иккинчиси Аллоҳнинг адолатидир.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#LAYFXAK

📹❗️Нималар энергиямизни оладию, нималар бизни энергия билан тўлдиради?

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#BU_MUHIM

❗️🚭 Эндиликда жамоат жойларида сигарет чексангиз 113 000 сўм жарима тўлайсиз!

☝️📸 ️Фотосуратдаги жойлардан ташқари ёқилғи қуйиш шохобчалари, тўхташ жойлари, савдо объектлари, шунингдек одамлар оммавий дам олишига мўлжалланган барча ёпиқ иншооатлар ҳам бунга киради.

🌐
namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#MADANIYAT

📹🎭 "Театр бу - ибратхонадир!" - Наманган вилояти мусиқали драма театрида театр кунлари ўтказилмоқда!

🏛 Азизлар! сиз ҳам театримизга келинг, кўринг ва ҳаёлот оламида ўзингиз билан якка қолиб, спектаклларимиз орқали ички кечинмаларингизга саёҳат қилинг!

👉🚏 Театр локацияси 👈

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SALOMATLIK

☀️ Ёз фаслида саломатликни сақлашнинг етти муҳим қоидаси

Ёзнинг иссиқ ҳарорати инсон танасида айрим муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли бу фаслда гигиена қоидаларига риоя қилиш, нафақат шахсий тозаликни сақлаш, балки касалликларнинг олдини олишда ҳам муҳим аҳамиятга эга:

🔸Доим тоза ва озода жойларда овқатланиш, тез бузиладиган маҳсулотлардан сақланиш.

🔸Фақат тоза ва дезинфекция қилинган сунъий сузиш ҳавзаларида чўмилиш.

🔸Совун ва антисептик геллар ёрдамида тез-тез қўлларни ювиб туриш.

🔸Иссиқ кунларда тез-тез илиқ душ қабул қилиш.

🔸Жамоат ҳожатхоналаридан фойдалангач, албатта, қўлларни совунлаб ювиш.

🔸Албатта, тоза ва хавфсиз ичимликлар истеъмол қилиш

🔸Уйларни тозалаш, намликни назорат қилиш ва ҳавони алмаштириб туриш.

📝 Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#MAORIF

🏫 Янги ўқув йили учун 1-синфга қабул 20 июндан бошланади

2024-2025-ўқув йили учун 1-синфга қабул шу йилнинг 20 июндиан бошланади. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар беришича, регламентга асосан 1-синфга қабул жараёнлари икки босқичда амалга оширилади:

1-босқич: 20 июндан 31 июлгача микро-ҳудуд доирасида,

2-босқич: 1 августдан 15 августгача микро-ҳудуддан ташқарида.

1-синфга қабул жараёнлари Наманган шаҳрида электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади.

Бунда ота-оналар 20 июндан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин.

Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz)га киритилади.

Электрон қабул жараёнлари юзасидан вазирлик "Cаll"-марказининг 712030704 рақами ёки телеграмдаги @mymaktab_uz расмий канали орқали қўшимча маълумот олиш мумкин.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#SARHISOB

📹 Наманган ҳафта ичида - вилоят телерадиокомпанияси ахборот-таҳлилий дастури айни шу ҳақида. (2024 йил 2 - 9 июнь нигоҳи).

⤵️
Наманган ва дунё ҳақида энг ишончли хабарлар
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OMMAVIY_SPORT

📹⚽️ ДХХ кубоги мусобақаларининг иккинчи босқичи старт олди


Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ёшлар ишлари агентлиги ва Спорт вазирлиги ҳамкорлигида “Соғлом ёшлар – Янги Ўзбекистон келажаги” шиори остида ёшлар ўртасида ўтказилаётган футбол ва мини-футбол бўйича "ДХХ кубоги" мусобақалари қизғин паллага кирди.

2024 йилнинг апрель-май ойларида бўлиб ўтган илк босқич мусобақаларида 209 та туман/шаҳар кесимида 9 448 та маҳалладан 19 698 та жамоа шакллантирилиб, уларда 251 500 нафар ёш қатнашди. Босқич доирасида ўтказилган 37 745 та ўйинни 1 миллиондан ортиқ мухлис томоша қилди.

Иккинчи босқичда (июнь-июль ойлари) юртимиз бўйича 7 500 нафардан ортиқ ёшдан шакллантирилган 627 та жамоа ўртасида саралаш мусобақалари ўтказилади ва унинг ғолиблари Республика босқичига йўлланмани қўлга киритади.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#QABUL_2024

📹🏢 Сиз шифокор бўлмоқчимисиз? - У ҳолда Наманган давлат университетини танланг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING
#FlowerFestNamangan

📹🌺 Гуллар байрами доирасида таниқли сўз устаси Валижон Шамшиев Бобур боғида концерт дастурини ҳавола этади!

63-Халқаро гуллар фестивали доирасида машҳур қизиқчи санъаткор Валижон Шамшиев иштирокида бугун, 2024 йил 10 июнь куни Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи амфитеатрида соат 20:00 дан 21:00 гача бўлиб ўтадиган кулгу кечасига барчани чорлаймиз.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#JAHON_AYVONIDA

🇮🇷 Эрон Президентлиги учун номзодлар маълум бўлди

Эрон Ислом Республикасида Президентлик сайловларида қатнашадиган олти нафар номзод эълон қилинди.

“Конституцияни қўриқлаш кенгаши” томонидан 80 номзод орасидан қуйидагилар саралаб олинди:

💼 Эрон собиқ соғлиқни сақлаш ва тиббий таълим вазири, парламент аъзоси Масуд Пезешкиян.

💼 Парламентнинг амалдаги спикери Муҳаммад Бағер Ғолибаф.

💼 Теҳрон мери Алиризо Заканий.

💼 Собиқ ички ишлар вазири, дин арбоби Мустафа Пурмуҳаммадий.

💼 Эрон Олий етакчисининг Миллий хавфсизлик олий кенгашидаги вакили Саид Жалилий.

💼 Шаҳидлар ва фахрийлар фонди раҳбари Амир-Ҳусайн Газизода-Ҳошимий.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BU_QIZIQ

📹 Тирноқларингиз ҳолатига қараб ўзингизга ташхис қўйишни билармидингиз?

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#VALYUTA_KURSI
 
💰 Долларнинг расмий курси яна тушди!

🇺🇿 Марказий банк 2024 йил 11 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

🇺🇸 1 АҚШ доллари 12 634,92 сўм (-11,95).
🇪🇺 1 Евро 13 572,43 сўм (-202,54).
🇷🇺 1 Россия рубли 142,00 сўм (-0,44).

🏦 Маълумот ўрнида, Ўзбекистондаги тижорат банкларида 1 АҚШ доллари 12 670 сўмдан 12 710 сўмгача  сотилмоқда.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#TAYINLOV
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ БОЖХОНА БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ ЎЗГАРДИ

💼 Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитаси раисининг 2024 йил 6 июндаги буйруғи билан Умиджон Суҳбатжонович Қодиров Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У мазкур лавозимда фаолият юритган Муталлибжон Обиджонович Солиевнинг ўрнида ишга киришди.

Умиджон Қодиров 1983 йилда Фарғона вилояти Риштон туманида туғилган. Меҳнат фаолияти давомида 2006 йилдан буён божхона тизимида турли масъул вазифаларда иш олиб борган. Подполковник ҳарбий унвонига эга.

Янги тайинловга қадар, яъни 2022 йилдан буён Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
2024/09/29 05:31:43
Back to Top
HTML Embed Code: