Telegram Web Link
#XAYR_MAKTABIM

📹🏫 "Хайр, бошланғич синфим" - Наманган шаҳридаги 34-умумтаълим мактабида "Сўнгги қўнғироқ" тадбири байрамона руҳда ўтди!

👏 Ёдгора Маҳкамова бошчилигидаги 34-мактабнинг 110 нафар педагоглик жамоаси 2023/2024 ўқув йилини 1275 ўқувчига малакали билим берган ҳолда якунламоқда.

☝️ Хусусан, ўқувчиларнинг 45 фоизини бошланғич синфлардан иборат билимгоҳнинг 4-синфини тугатган 341 бола катта синфларга кузатиб қўйилди. Наргиза Имодинова, Гулчеҳра Кенжалиева, Рената Беришева, Шоҳсанам Иномова каби фидойи муаллимлар ва уларнинг аълочи шогирдларининг ютуқлари эътироф этилиб, тақдирланди.

🎙 - Жажжи ўқувчиларимга ўтган тўрт йил давомида бор меҳрим ва малакам билан илм бердим. Уларнинг бугунги юз-кўзларини кўриб, ҳам қувондим, ҳам хайрлашаётганимга йиғладим. Муҳими, болажонлар заковатли инсонлар бўлиб камолга етишсин, - дейди 4-"е" синф раҳбари Шоҳсанам Иномова.

Байрам тадбирида вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Акбарали Асқаров қатнашди.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#XAYR_MAKTABIM
НАМАНГАН ШАҲАР ҲОКИМИ ЎЗИ ЎҚИГАН ҚАДРДОН МАКТАБИГА БОРДИ

🏫📣 Бу йил Наманган вилоятидаги умумтаълим мактабларининг 11-синфларини 29 042 нафар ўқувчи битириб, мустақил ҳаётга қадам қўймоқда.

Анъанага кўра, 25 май санасида улар учун "Сўнгги қўнғироқ" садолари янгради. Вилоятимиздаги мавжуд 727 та мактабнинг барчасида ушбу тадбир кўтаринки кайфиятда, байрамона руҳда нишонланди.

Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отахўжаев ўзи таҳсил олган 41-сонли умумтаълим мактабига бориб, "Сўнги қўнғироқ" тадбирида иштирок этди. Президентимизнинг битирувчи ёшларга йўллаган табрикларини ўқиб эшиттирди.

Мактабда ўзининг намунали хулқи ва таълим жараёнларида эришган ютуқлари орқали барчага намуна бўлган битирувчилар ҳокимлик ташаккурномаси билан тақдирланди.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#IBRAT_VAQTI

📹 Одам боласи бор нарсасини кўрмайди, йўқ нарсасини кўраверади - Абдуллоҳ домла шукроналик ҳақида

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
​​#BU_MUHIM

🚰 Ичимлик сувидан фойдаланувчи истеъмолчилар диққатига!


Минтақа бўйлаб ёғингарчиликлар кузатилиши туфайли Катта Наманган ва Шимолий Фарғона каналларида сувнинг лойқалик даражаси меъёридан бир неча маротаба кўтарилиб кетиши содир бўлмоқда.

Шу муносабат билан, "Курашхона" ва "Қизилровот" сув узатиш иншоотидан магистрал тармоқлари орқали сув узатиш қисқа муддатга тўхтатилди.

Натижада Наманган шаҳри, Давлатобод, Янги Наманган, Чортоқ ва Уйчи туманлари ҳудудларида ичимлик суви таъминотида узилишлар содир бўлади.

Истеъмолчилардан эҳтиёжлари учун имкон қадар кўпроқ сув захирасини яратиб қўйишларини сўраймиз.

☎️ Мурожаат учун Наманган сув таъминоти АЖ филиал рақамлари:
📞 69 2332314, 69 2330387 Наманган шаҳри.
📞 69 2341737 Янги Наманган тумани.
📞 69 2323615 Давлатобод тумани.
📞 69 4821814 Уйчи тумани.
📞 69 4121531 Чортоқ тумани.

📝 “Наманган сув таъминоти" акциядорлик жамияти

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SPORT

⚽️🏆 Суперлига, 9-тур давом этмоқда: "аутсайдер"ни енга олмаган "Навбаҳор" жамоаси пешқадамликни сақлаб турибди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати Суперлигасининг 9-тур беллашувлари бугун якунига етади.

Бекободда "Металлург" жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси таъқибчилари "Насаф" ва "Пахтакор" клубларининг очко йшқотишлари сабабли мусобақада етакчилик қилишни давом эттирмоқда.

☝️ Юқоридаги инфографикада ушбу турнинг ортда қолган ўйинлардаги натижалари, бўлажак учрашувлар санаси ва вақти ҳамда айни пайтдаги турнир жадвали билан танишасиз.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
2024/09/28 07:22:57
Back to Top
HTML Embed Code: