Telegram Web Link
#JAHON_AYVONIDA

📹🇮🇷◼️ Форслар ўз раҳнамоси билан видолашди - Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтадиган марҳум Президент Иброҳим Раисий билан видолашув маросими бўлиб ўтди

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 19 май, якшанба куни Эрон-Озарбайжон чегараси яқинидаги Верзеган шаҳри атрофидаги тоғли ҳудудда рўй берган вертолёт ҳалокати оқибатида Эрон Президенти Иброҳим Раисий ҳамда у билан битта бортдаги Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиян, Эроннинг Шарқий Озарбайжон вилояти губернатори Малик Раҳмати ва Табриз имоми Муҳаммад Али ал-Ҳошим ҳам ҳалок бўлишган эди.

Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#MAORIF

🏘💷 2024 йил 1 июндан боғча опаларининг ойлик маоши ошади

Давлат мактабагача таълим ташкилотларида (болалар боғчаларида) ишловчи олий маълумотли педагог ходимларнинг маоши мактаб ўқитувчилариникига тенглаштирилади.

Президентимизнинг 2023 йил май ойида имзоланган қарорига кўра, 2024 йил 1 июндан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги олий маълумотли педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари умумий ўрта таълим муассасаларининг тегишли педагог ходимлариникига тенглаштирилиши лозим.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, давлат боғчаларининг олий маълумотли тарбиячи-методист, тарбиячилари 1 миллион 203 минг 660 сўм олиши белгиланган. Мактабларнинг олий маълумотли бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари эса 2 миллион 90 минг 399 сўм олади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#KRIMINAL

📹💰Наманганда сохта долларларни $50 дан сотаётган шахс ушланди

Вилоят ИИБ хабарига кўра, Поп туманида ўтказилган тезкор тадбирда Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида яшовчи муқаддам судланган шахс 100 АҚШ доллари қалбаки купюрани 50 доллардан ҳисоблаб, жами 2 минг 700 АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки пулларни 1 минг 400 долларга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Қайд этилишича, текшириб кўриш учун олинган пуллар тайёрлаш услуби типография корхонасида махсус ҳимоя воситасида эмас, балки оддий бошқа дастгоҳда тайёрлангани аниқланган.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#JAHON_AYVONIDA

🇮🇷 Эроннинг муваққат президенти Муҳаммад Мухбир ким?

Эронда Президент Иброҳим Раисий ва бошқа бир неча амалдорлар 2024 йил 19 май куни вертолёт ҳалокатида нобуд бўлгач, биринчи вице-президент Муҳаммад Мухбир муваққат Президент вазифасини эгаллади.

Муҳаммад Мухбир 1955 йил 1 сентябрда Дизфулда туғилган. Шаҳид Беҳешти университетида халқаро ҳуқуқ бўйича магистр ва докторлик, Дизфул университетида менежмент бўйича докторлик даражасига эга.

Эрон конституциясига кўра, фавқулодда ҳолат юз берган айни вазиятда Муҳаммад Мухбир вақтинча Президент вазифаларини бажариб туради.

Шунингдек, у парламент спикери ва Эрон суд тизими раҳбари билан биргаликда Раисийнинг вафотидан кейин 50 кун ичида ўтказиладиган янги сайловларни ташкиллаштирувчи кенгаш аъзоси бўлади.

Мамлакат сайлов штаби матбуот котиби Муҳсин Эсламийнинг айтишича, Эронда муддатидан олдинги Президентлик сайлови 2024 йил 28 июн куни бўлиб ўтади. Президентликка номзодларни рўйхатга олиш 28 майда бошланади.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING
#FlowerFestNamangan

📹🗾🌺🌹 Сўнгги уч кунда Халқаро гуллар фестивалини томоша қилиш учун 1,6 миллиондан зиёд турист Наманганга келди

Наманган вилояти Туризм бошқармаси маълумотига кўра, 2024 йил 19 май куни бошланган Халқаро нафосат анжуманининг тантанали очилиш маросими ва анъанавий гуллар автопарадини томоша қилишда 700 мингдан зиёд аҳоли иштирок этган.

Ўтган уч кун давомида жами иштирокчилар сони 1 миллион 675 минг нафардан ортди. Ташриф буюрганлар орасида мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган юртдошларимизнинг салмоғи катта.

Эътиборли томони, фестивални томоша қилиш учун шаҳримизга 70 мингдан кўпроқ хорижликлар келишди.

Ўзига хос тарзда, кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтаётган 63-Халқаро Гуллар фестивалига меҳмонларнинг келиши давом этмоқда.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#LIVE

🌹 "Академик ва ёшлар: илм-фан тараққиётини ёшлар яратади" - Наманганда 63-Халқаро Гуллар фестивали доирасида яна бир нуфузли анжуман ўтказилмоқда!

🇺🇿 "Ўзбекистон–2030" стратегияси доирасида илмий ва инновацион фаолият учун замонавий инфратузилмалар яратиш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлаш мақсадида "Академик ва ёшлар: илм-фан тараққиётини ёшлар яратади" мавзусидаги академиклар ва ёшлар конгресси бошланди.

Наманган шаҳридаги “Маърифат маскани”да бўлиб ўтаётган ушбу анжуманда Наманган муҳандислик-технология институти ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, юртимизнинг етакчи олий ўқув юртлари ректорлари, академиклар, профессорлар, илмий тадқиқот ишларини олиб бораётган 200га яқин илм-фан вакиллари ва тўрт мингдан ортиқ ўқувчи-ёшлар қатнашмоқда.

Эътиборли жиҳати, конгресс якунларига кўра, ўзаро ҳамкорлик шартномлари имзолаш, физика фанини ўқитиш бўйича Наманган тажрибасини оммалаштириш мақсад қилинган.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#SALOMATLIK

📹📍🍷 Лавлаги шарбати одам иммунитетини кўтаради

Шунингдек, лавлаги шарбати спортчилар учун мушак массасини шакллантиришда жудаям фойдалидир.

Дарвоқе, Буюк Британиянинг юрак жамғармаси экспертлари томонидан лавлаги шарбати - юрак-қон томир тизимининг саломатлиги учун энг яхши шарбат сифатида маълум қилинган.

📝 Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#TAYINLOV
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИДА ЯНГИ РАҲБАР ИШ БОШЛАДИ

💼 Ўзбекистон адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Дилмурод Тоҳиржонович Аҳмедов Наманган вилояти адлия бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У мазкур лавозимда ишлаган Хайрулло Исмоилович Собировнинг ўрнида ишга киришди.

Дилмурод Аҳмедов 1984 йил 23 январда Тўрақўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2007 йили Наманган давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос. Иккинчи даражали адлия маслаҳатчиси унвонига эга.

Меҳнат фаолиятини 2007 йилда Наманган вилояти адлия бошқармаси шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими катта маслаҳатчиси сифатида бошлаган. Ўтган йилларда у адлия бошқармасида турли масъул вазифаларда ишлаган. 2019-2021 йилларда Самарқанд вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлган.

Янги тайинловга қадар, яъни 2021 йилдан буён Наманган вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#IQLIM

💦  Шу уч кун давомида юртимизда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

"Ўзгидромет" хабар беришича, 2024 йил 23-26 май кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудлари, пойтахт - Тошкент шаҳри, ҳамда водий вилоятларида кучли шамол бўлади ва жала қуйиш эҳтимоли бор.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#BU_MUHIM

📹⚡️ Тошкент шаҳрида магнитудаси 6,5 бўлган зилзилалар содир бўлиш хавфи бор


Олимларнинг таъкидлашича, пойтахт шаҳри ҳудуди сейсмик потенциали юқори зонада жойлашган. Шу сабабли ҳудудда магнитудаси 6,5 ёки ундан кучли зилзилалар содир бўлиш хавфи мавжуд.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
2024/11/16 12:37:15
Back to Top
HTML Embed Code: