#RASMIY_XABAR
🕋 “Умра” зиёрати билан боғлиқ фирибгарликларга чек қўйилади
🇺🇿 Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида кўриб чиқилганидек, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида” ва “Давлат божи тўғрисида”ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Эндиликда “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича янги лицензияланадиган фаолият тури жорий этилмоқда. Бунда, ушбу лицензия Дин ишлари бўйича қўмита томонидан берилиши ҳамда ушбу лицензияни олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи белгиланди.
Энди “Умра” тадбирларини лицензиясиз амалга ошириш ёки лицензияларни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олиш БҲМнинг 200 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
⤵️
👉 @namanganim24

Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING
#FlowerFestNamangan
📹🌺🌷🪷 Ватан меҳрининг муфассал таърифини келтирмоқ мушкул. Гўё бунинг учун ўлчов, қиёс мавжуд эмасдек. Бу Ватаннинг муқаддас эканига яна бир далил, албатта
Наманган давлат университети "Пресс клуб"и ижодкорлари энг гўзал гўша - Наманган вилоятини тасвирлар ила таърифлашган.
🎥 Ушбу ролик анъанавий 63-Халқаро Гуллар фестивалига мўъжаз туҳфадир!

#GUL_BAYRAMI_TARIXIDAN
#NAMANGANGA_KELING
#FlowerFestNamangan
НАМАНГАНДА ИЛК ГУЛ БАЙРАМИ ҚАЧОН ЎТКАЗИЛГАН?
🌹 1961 йил 19-20 август кунлари Наманганда илк бор Гул байрами – "Гул кўргазмаси" бўлди. Ўшанда бу ҳақда "Наманган ҳақиқати" вилоят газетасида эълонлар чоп этилганди. Боғ радиоузелида "Гул ва гуллар байрами", деган махсус эшиттиришлар эфирга узатилди.
Шаҳар марказий шифохонаси, энергокомбинат, 2-пахта тозалаш заводи, 3-мактаб, ёш техник ва натуралистлар станциясининг кўргазмалари эътироф этилди. Бу вақтда Наманган шаҳар раҳбари Зоҳиджон Йўлдошев эди.
Гуллар байрами тарихида "Газ-21" автомашиналарида гуллар карвони уюштирилган. Аммо ҳақиқий маънодаги Гуллар фестивали кейинги 2018 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Чинакам гул карвонлари ҳам сўнгги олти йилда намойиш этилди. Унда юртимизда ишлаб чиқарилган автомашиналар, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш техникалари анвойи гуллар билан безатилди.
📝 Раҳимжон Ирисов,
фахрий журналист.

📹🌺🌷🪷 Наманганда 63-Халқаро Гуллар фестивали бошланди - гулларга бурканган Автопарад дилларга сурур улашмоқда
Наманган шаҳрида анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган 63-Халқаро гуллар фестивали старт олади.
Доимгидек навбатдаги нафосат Ҳар йилги анжумани анвойи гуллар билан безатилган турфа русумдани автотранспорт воситалари карвони билан старт олди.
Водийнинг “ҳаво дарвозаси” - Наманган халқаро аэропортидан йўлга отланган 200дан зиёд турли хил русумдаги автомобиллар гулларга бурканган ҳолда ҳаракатланмоқда.
Бундай бетакрор композициялар фестивалнинг ўзига хос "ташриф қоғоз"ларидан бирига айланган.
👏 Бундай ажойиб тамошани ўтказиб юборманг, азизлар!