Telegram Web Link
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING
#FlowerFestNamangan

💐🌺 63-Халқаро Гуллар фестивали маданий тадбирларида иштирок этувчилар ҳам ўзига хос кўринишда бўлишади!

Наманган тўқимачилик саноати институтининг дизайн кафедрасида фаолият юритаётган 4 нафар профессор ўқитувчи ҳамда 60 нафар талаба қиз вилоятимизда ўтказиладиган 63-Халқаро Гуллар фестивали учун 20 турдаги 150 дона тантанавор аёллар либосини буюртма асосида тикмоқда.

Айни пайтда институтнинг барча кафедраларида Гуллар байрамига тадорик ишлари қизғин давом этмоқда.

Байрам шодиёналари давомида институтнинг талаба-ёшлари иштирокида “Ўзбекистон-жаҳон майдонида” номли либослар кўргазмаси ташкил этилиши белгиланган.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​#HIDOYAT

📹 Дунёдаги кўп ёмонликлар ҳасад ортидан келиб чиқади, у шайтонга хос сифат - Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф ҳазратлари айтган ибратли сўзларга қулоқ тутайлик, азизлар.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#BU_MUHIM

🏫📢 Умумтаълим мактабларида "Сўнгги қўнғироқ" тадбири чекланган ҳолда ўтказилади

❗️Республика Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг огоҳлантиради: 2024 йил 25 май куни тадбир 1 соат давом этади, унга 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилади.

Турли ресторан ва кафелар, хонадонларда "Битирув оқшоми"ни ўтказиш, шунингдек, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчилар ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул йиғиш тақиқланади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ESLATMA
НАМАНГАН ШАҲРИДАГИ БОБУР БОҒИ ГУЛЛАР БАЙРАМИ ОЛДИДАН ИККИ КУНГА ЁПИЛАДИ

🙋‍♂️ Азиз наманганликлар ва меҳмонлар!

2024 йилнинг 17-18 май кунлари Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида 63-Халқаро гуллар фестивалига тайёргарлик ишлари якуни ва санитария-профилактика куни муносабати билан боғ вақтинча ёпилади.

Бобур боғи 19 май куни очилиш маросимидан сўнг соат 11:00 дан ўз фаолиятини давом эттиришини маълум қилинди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#VALYUTA_KURSI

🇺🇿 Марказий банк 2023 йил 14 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

🇺🇸 1 АҚШ доллари 12 699,85 сўм (-18,23).
🇪🇺 1 Евро 13 694,25 сўм (-15,84).
🇷🇺 1 Россия рубли 139,02 сўм (+1,20).

🏦 Маълумот ўрнида, Ўзбекистондаги тижорат банкларида 1 АҚШ доллари 12 745 сўмдан 12 780 сўмгача  сотилмоқда.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#RESPEKT

📹🚙 Мингбулоқлик фермер ўз ишчисига автомашина совға қилди

Мингбулоқлик Собиржон Эргашев 20 йилдан буён "Файзимуҳаммад ота-Ч" фермер хўжалигида тракторчи бўлиб ишлаб келади. Унинг ҳаётида бугун - 2024 йил 14 май унутилмас кун сифатида қоладиган бўлди.

Фермер Баҳодир Чилматов фидойи механизаторга ҳалол ва садоқатли меҳнатлари учун "Оникс" замонавий автомобилини совға қилди.

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов тракторчига автомобил калитини тантанали тарзда топшириб, барча ишчиларни мана шундай юксак натижаларга эришишга ундади.

📝 Шоҳруҳ Кенжаев,
Мингбулоқ тумани ҳокимининг матбуот котиби


⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#SALOMATLIK

📹🍟🍔 Қайси маҳсулотлар хотирани емиради?

Ҳозир бобо-бувиларидан "Бунча хаёлинг паришон, диққатинг ўзингдамас, хотиранг суст", деган даккиларни эшитувчи ёшлар кўп бўлиши табиий.

Биз ҳар куни тановул қиладиган маҳсулотлар фақатгина ошқозонимизга тушибоқ йўқ бўлиб кетмайди. Бизнинг танамизга озиқ-овқат билан кирадиган моддалар биокимёвий жараёнларга, когнитив функция ҳисобланган хотирага салбий таъсир қилади.

📝 Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#JARAYON

🚙 Наманганда кредитдан катта қарзи бор шахснинг “иномарка” машинаси олиб қўйилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси қидирув шуъбаси ходимлари томонидан олиб борилган навбатдаги тезкор тадбир давомида банк гаровидаги транспорт воситаси топилди.

👉 БАТАФСИЛ ЎҚИШ 👈

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#MashaAlloh

📹 "Чин мўминга хос гўзал хотима" - водийлик нуроний масжидда қазо қилди

🕌 Шу йил 11 май куни Фарғона вилоятининг Қува туманидаги Акбаробод жомеъ масжидида бир отахон бомдод намозини икки ракат суннатини ўқиб бўлиб, ўз омонатини топширибди.

🤲 Аллоҳ кекса марҳумни раҳмати билан мукофотласин. Қилган яхши амалларини ўзига ҳамроҳ қилсин. Барчамизга мана шундай гўзал хотима насиб этсин, омин!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​#HIDOYAT

📹 Йўлда табассум билан юрилади - Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф ҳазратлари айтган ибратли сўзларга қулоқ тутайлик, азизлар.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING
#FlowerFestNamangan

📹💐🌺 63-Халқаро гуллар фестивали ҳар қачонгиданда завқли ўтади!

🗾🪷 Наманганга келишга сабаб қидиряпсизми?! Халқаро гуллар фестивалига саноқли кунлар қолди.

Гуллар юрти 63-бор лол қолдиришга шай. Сиз азизларни нафосат фестивалига чорлаймиз! Келинг, Наманганда кутамиз!

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#KUN_SANASI

🗓 Бугун, 15 май - "Халқаро оила куни"

Бу муҳим сана  БМТ Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 сентябрдаги резолюциясига кўра, 1994 йилдан буён сайёрамиз бўйлаб кенг нишонлаб келинади.

👨‍👩‍👧‍👦 Оила - муқаддас даргоҳ. Оила жамиятнинг асосий бўғинидир. Оила - Ватан ичра кичик бир ватандир. Оила тинч ва фаровон бўлса, жамият ривожланади. Фаровон оилада эса фарзандлар ҳар томонлама соғлом, етук ва баркамол бўлиб камол топади, бахтли ҳаёт кечиради.

Бугун оила куни эканидан фойдаланиб, кунингизни оилангизга бағишланг, уларни хурсанд қилинг! Бугунги кун унутилмас, эсда қоларли кун бўлсин!

👏 Барчангизни оилангизга бахт, мустаҳкам саломатлик, файзу барака тилаймиз!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​#HIDOYAT

📹 Банданинг қалби Аллоҳнинг зикри билан боғлиқ бўлиши керак - Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф ҳазратлари айтган ибратли сўзларга қулоқ тутайлик, азизлар.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/09/28 22:24:22
Back to Top
HTML Embed Code: