Telegram Web Link
#ESLATMA

🗓🕌 Кундалик намоз вақтлари тақвими - 2024 йил 12 ноябрь (ҳижрий 1446 йил - Жумадул аввал ойи, ўнинчи санаси), сешанба куни учун (Наманган вақти билан)

🌄 Қуёш вақти   06:58
🏙 Қиём вақти   12:02

                           Азон           Такбир
🌙 Бомдод     05:36 |   | 06:21
🌙 Пешин        12:40 |   | 12:50
🌙 Аср              15:15 |   | 15:25
🌙 Шом           16:59 |   | 16:59
🌙 Хуфтон       18:15 |   | 18:25

📖 "... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир" (Қуръони карим, "Нисо" сураси 103-оят).

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#TEZKOR_XABAR
#ENERGETIKA

🔥💡💳 Газлашмаган ҳовлиларга "свет" учун чегирма бериш ҳақидаги ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди

Республика Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов 2025 йил 1 январдан газлашмаган ҳовлиларга электр энергияси учун 50 фоиз чегирма берилиши режалаштирилаётганини айтганди.

Ўзбекистонда табиий газ билан таъминланмаган ҳудудларда аҳолига электр энергияси учун тўлов қилишда енгиллик яратишга қаратилган қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг қайд этишича, ҳужжат лойиҳаси айни пайтда тегишли ташкилотларга юборилган.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#VALYUTA_KURSI
 
💵💶 Доллар ва Евронинг расмий ва банклардаги курси тушишда давом этмоқда

🇺🇿 Марказий банк 2024 йил 12 ноябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

🇺🇸 1 АҚШ доллари 12 801,81 сўм (-19,17).
🇪🇺 1 Евро 13 677,03 сўм (-146,14).
🇷🇺 1 Россия рубли 130,64 сўм (-0,60).
🇨🇳 1 Хитой юани 1 779,20 сўм (-12,54)

🏦 Маълумот ўрнида, Ўзбекистондаги тижорат банкларида 1 АҚШ доллари 12 840 сўмдан 12 885 сўмгача  сотилмоқда.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#HODISA

⚠️🚞🚐 Наманганда поезд билан тўқнашган "Damas" ҳайдовчиси ҳалок бўлди


2024 йил 9 ноябрь куни эрталаб Наманган вилояти ҳудудида, "Уйчи-Чортоқ" темирйўл бекатлари оралиғининг 118-километри биринчи тўсиғидаги қўриқланмайдиган темирйўл кесишмасида фожиа юз берди.

Наманган вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, темирйўл кесишмасида 1961 йилда туғилган ҳайдовчи "Damas" русумли автомашинани бошқариб, "тўхташ" ишораси белгисига амал қилмай темирйўлда ҳаракатланиб келаётган тепловознинг юк вагонига урилган. Бунинг оқибатида, ҳайдовчи оғир тан жароҳати билан воқеа жойида вафот этган.

"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти маълум қилишича, поезд машинисти шошилинч равишда тормозни босган, аммо тўқнашувнинг олдини олишнинг иложи бўлмаган.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SALOMATLIK

🥗 Инсон саломатлиги учун ғоят фойдали саналган витаминларнинг манбалари

🥕 А — сабзи, цитрус мевалари, сариёғ, пишлоқ, тухум.
🥛 D — сут, тухум, балиқ жигари, ёғли балиқ турлари.
🌻 Е — маккажўхори, кунгабоқар, зайтун мойи, нўхат.
🥗 К — яшил баргли сабзавотлар, исмалоқ, Брюссел гуллари, оқ карам ва гулкарам, донлар.
🥩 Β1 — мол гўшти, жўхори, ёнғоқ.
🌾 В2 — буғдой кепаги, соя, брокколи, жигар, тухум сариғи, пишлоқ.
🥒 РР — яшил сабзавотлар, ёнғоқлар, донлар, хамиртуруш, гўшт, товуқ, жигар, балиқ, сут, пишлоқ.
🍖 В5 — хамиртуруш, дуккаклилар, қўзиқоринлар, гуруч, жигар, гўштлар.
🥚 В6 — яшил баргли сабзавотлар, гўшт, жигар, балиқ, сут, тухум.
🍌 Β9 — ёнғоқ, яшил баргли сабзавотлар, ловия, банан, апельсин, тухум, гўшт.
🧀 В12 — хамиртуруш, денгиз ўтлари, жигар, икра, тухум, пишлоқ, сут, творог, гўшт, балиқ.
🥚 Н — тухум сариғи, жигар.
🥕 Бета-каротин — сабзи, майданоз, исмалоқ, кўкатлар, қовун, помидор, карам, брокколи, ўрик.

📝 Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

🌐 Namangan24.uz
👉 @namanganim24
#RASMIY_XABAR
#LIVE

📹🇺🇿🇦🇿🇺🇳 Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев айни вақтда Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси – "COP29" тадбирларида иштирок этмоқда

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SPORT_TAYM

🇺🇿🇺🇳⚽️ "Футболимиз янада равнақ топади" — Ўзбекистон Президенти "FIFA" раҳбари билан учрашди

Глобал саммитлар жаҳон етакчиларининг учрашув ва музокаралари учун муҳим майдон ҳисобланади. Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган "COP29" саммити ҳам бундан мустасно бўлмади.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Бокуда Жаҳон халқаро футбол федерациялари уюшмаси ("FIFA") президенти Жанни Инфантино билан норасмий суҳбат ўтказди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#YASHIL_MAKON
#EKOLOGIYA
БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ НАМАНГАНДА КЎЧАТ ЭКДИ

🇺🇿💼🌲 Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Қаҳрамони Очилбой Жуманиязович Раматов ҳамда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов “Бўстон сув узатиш иншооти”да бўлди.

Бош вазир ўринбосари сув иншоотини кўздан кечириб, ҳудудда ташкил этилаётган яшил майдонга кўчат экди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#JAHON_AYVONIDA

📹🚦 Португалияда Фаластин – Исроил можароси ҳақидаги янги светофорлар ишга тушди

Маълум бўлишича, светофорнинг қизил чироғи ёнганда "Исроилни тўхтатинг" ёзуви чиқади, яшил чироқ ёнганда эса "Ғазога озодлик" ёзуви чиқади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BILGANINGIZ_FOYDA

☝️📹🏡🗾 Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларга тўлиқ эгалик ҳуқуқи берилмайди

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти томонидан 2024 йил 5 августда имзоланган “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун шу йилнинг 8 ноябридан кучга киритилди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#INSON_QADRI_UCHUN

🧾 Наманганда 70 ёшли фахрийга туғилганлик гувоҳномаси берилди

Наманган вилояти Косонсой тумани Мовароуннаҳр маҳалласида истиқомат қилувчи Муҳаммадхон Амонуллаев туман адлия бўлими ҳузуридаги Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимига ариза билан мурожаат қилди.

Нуронийнинг ушбу мурожаати ўрганилганда, 1955 йилда таваллуд топган фуқаро турли сабаблар билан туғилганлик гувоҳномаси қайд этилмагани маълум бўлди. Косонсой тумани ФҲДЁ бўлими фуқаронинг аризасига асосан далолатнома ёзувини тиклаб, туғилганлик ҳақида гувоҳномаси расмийлаштирилди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#DILXUSH_NAVOLAR

📹🎼 "Она" – хушовоз хонанда Азим Муллахоновдан ажойиб тарона!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ESLATMA

🗓🕌 Кундалик намоз вақтлари тақвими - 2024 йил 13 ноябрь (ҳижрий 1446 йил - Жумадул аввал ойининг ўн биринчи санаси), чоршанба куни учун (Наманган вақти билан)

🌄 Қуёш вақти   06:59
🏙 Қиём вақти   12:02

                           Азон           Такбир
🌙 Бомдод     05:37 |   | 06:22
🌙 Пешин        12:40 |   | 12:50
🌙 Аср              15:14 |   | 15:24
🌙 Шом           16:58 |   | 16:58
🌙 Хуфтон       18:14 |   | 18:24

📖 "... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир" (Қуръони карим, "Нисо" сураси 103-оят).

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#IBRAT_VAQTI

📹📖 "Ҳидоят мерос эмас, ҳидоят Аллоҳ хоҳлаганларга бериладиган неъмат! – наманганлик таниқли исломшунос Аброр Мухтор Алий

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#BU_MUHIM

📹 "Инсоннинг Аллоҳ олдидаги қадри ва ўз жонига қасд қилишни ёмонлиги" - Ёсинхон Аҳмадхонов, Ўзбекистон халқаро Ислом академияси талабаси

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#KUZ_TAROVATI

📹💦 "Бу куз сен бор бўлган кузлардан фарқли..." – наманганлик шоир Носиржон Жўраев ижодига мансуб шеърни ёмғир шудрингларида мароқ билан тингланг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TEZKOR_XABAR

📹🏔❄️ Камчиқ довонида қор ёғишда давом этмоқда

Айни дақиқаларда водий вилоятларини пойтахтимиз билан боғловчи катта магистрал йўл – "А 373" автомобил йўлининг Камчиқ довонидан ўтган қисмида гупиллаб қор ёғмоқда.

Ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришлари сўралади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#JARAYON

🇺🇿 Наманганда "Бағрикенглик ҳафталиги" ўтказилади

Вилоятимизда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан эълон қилинган 16 ноябрь – "Халқаро бағрикенглик куни" муносабати билан бутун мамлакатимиз бўйлаб "Ўзбекистон – бағрикенг диёр" шиори остида ташкилланган маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилади.

👉 Батафсил ўқиш: 👈

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SALOMATLIK

🧠 Хотира ва мия фаолиятини яхшилаш учун нималар истеъмол қилиш керак?

🍵 Яшил чой ташвишларни камайтиришга ва депрессив ҳолатларни енгиллаштиришга ёрдам беради, самарадорликни оширади ва миянинг когнитив функцияларини яхшилайди.

🥚🍳 Тухум таркибида кўплаб витаминлар, жумладан "B 12" ва холин мавжуд. Холин етишмаслиги ақлий функцияларнинг пасайишига олиб келади. "B 12" витамини хотира қобилиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

📝 Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 Namangan24.uz
👉 @namanganim24
2024/11/15 07:46:29
Back to Top
HTML Embed Code: