Telegram Web Link
#BU_MUHIM
ИНСОН СОҒЛИҒИ УЧУН БЕШТА АСОСИЙ ХАВФ БОР, УЛАР НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?

❗️ Ўзбекистонда ортиқча вазн ва семиришнинг тарқалганлик даражаси бугунги кунда 56,4 фоизни ташкил этади. Бу эса аҳолининг носоғлом овқатланиш, трансёғларнинг организмга салбий таъсири, шакар ва тузни ортиқча истеъмол қилиш, шунингдек етарлича бўлмаган жисмоний фаоллик тўғрисида паст даражадаги хабардорлигидан далолат беради.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, инсон соғлиги учун чекиш, алкогол истеъмол қилиш, ёғ ёки қандни кўп ейиш билан боғлиқ носоғлом овқатланиш, кам жисмоний фаоллик ва тана вазни индекси бўйича ҳисобланган ортиқча вазн каби бешта асосий хавф бор.

💧🧂 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти катталар бир кунда 2 литрдан 2,5 литргача сув истеъмол қилишини тавсия қилади. Иссиқ иқлимда, жисмоний машқлар бажаришда ва турли касалликларда кўпроқ сув истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. Таркибида қанд-шакар бўлган ичимликларни сув билан алмаштириш лозим.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ESLATMA

🗓❗️Бугун барча ходимлар ишдан камида бир соат олдин чиқиб кетиш ҳуқуқига эга

2024 йил 30 сентябрдаги иш куни байрамдан олдинги кун ҳисобланади, шунинг учун унинг давомийлиги камида бир соатга қисқартирилади. Ушбу норма Меҳнат кодексининг 121-моддасида назарда тутилган.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TABASSUM

📹 "Ҳамма ўзида йўғини орзу қилар эканда..." 😂

☝️ Кулинг, умрингиз узун бўлади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#MUALLIM_QADRI

🇺🇿🧑‍🏫 Президентимизнинг таълим соҳаси вакиллари билан мулоқотида қандай масалалар илгари сурилди?

▫️Келгуси ўқув йилидан халқаро стандартлар асосида малака сертификатини бериш йўлга қўйилади.

▫️Келгуси 4 йилда 200 хусусий боғча қурилиб, янги 30 минг ўрин яратилади.

▫️“Йил ўқитувчиси” танлови ўтказилади ва унда 208 туман ва шаҳардан ғолиб чиққан ўқитувчиларга Президент совғаси сифатида уй-жой берилади.

▫️Нуфузли халқаро фан олимпиадасида олтин медаль олган ўқувчига – 170 миллион сўм, кумуш медалга – 102 миллион сўм, бронза медаль учун – 68 миллион сўм мукофот пули берилади.

▫️Педагогика йўналишидаги олийгоҳларнинг иқтидорли талабалари учун Абдулла Авлоний номидаги стипендия ташкил этилади.

▫️1300 таянч мактаб ва 200 боғча танлаб олиниб, улардаги етакчи ўқитувчилар ёш педагоглар учун “Касбий ривожланиш куни” ва “Касбий ривожланиш соати” ўтказилади ва бунинг учун етакчи ўқитувчиларнинг иш ҳақига 20 фоиз устама қўшилади.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#SHONLI_SANA

📹🏬 "Наманган муҳандислик - қурилиш институти 45 ёшда!" - 1979 йилда филиал сифатида ўз фаолиятини бошлаган ушбу олийгоҳ бугунги кунга келиб республикамизнинг нуфузли олий таълим муассасаларидан бирига айланди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
2024/09/30 17:29:55
Back to Top
HTML Embed Code: