Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#HIDOYAT

📹📖 "Қандай илм бизни Аллоҳ таолога яқинлаштиради?" - меҳроб шаҳиди Муҳаммад Саид Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#BU_MUHIM

🔖 Келажакда фақир бўлиб кетадиган одамнинг 15 та ёмон одату белгиси:

1. Эрта туришни ёқтирмайди.

2. Имкон туғилди, дегунча дам олишни яхши кўради.

3. Интилувчан одамларни "пул учун жонини ҳам беради бу", деб ҳисоблайди.

4. Ҳар кунги машғулоти бир хил: ошхона, телевизор, интернет, ётоқ...

5. Ишсиз, ишга жойлашса маоши оз, деб нолийди.

6. Бой одамдек хаёл суради, аммо ҳаракат қилмайди.

7. Доим бировга суяниб яшайди.

8. Интернетга кўп вақтини сарф қилади.

9. Жонини қийнагиси келмайди.

10. Бир иш қилса, "қовун" туширадигон одати бор.

11. Яхши кўрган сўзи: "Ўша кун келаверсинчи".

12. Пулни тежашни билмайди, пул бӯлди дегунча тезроқ ишлатиб юбориш пайига тушади.

13. Қарз олишни яхши кўради.

14. Ақл ўргатишга уста бўлади.

15. Энг муҳими: кўп ёлғон гапиради.

👌 Ҳозироқ ўзингизни ўзгартиринг! Бир қадам олдинга!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#YOSHLAR_OVOZI

📹🏫👩‍🎓 Наманган шаҳридаги 7-мактабни тамомлаган 20 ёшли талаба қиз бешта хорижий давлатда қандай таҳсил олди?

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BILGANINGIZ_FOYDA

📹🏘🏢 Бугундан субсидия учун аризалар бериш бошланди

☝️ Субсидия олиш учун Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза берилади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SALOMATLIK

🍋 Лимон - кимёвий дорилардан 10 минг маротаба кучли мева!

Лимон - рак хужайраларини ўлдирувчи бу мева кимёвий муолажадан 10 минг маротаба кучли, аммо бу ҳақида ҳалигача билмаймиз!

Лимонни ҳеч ким билмаган хусусияти ошкор бўлди, дунё ҳайратда қолди! АҚШ соғлиқни сақлаш институти хабар беришича, тиббиётнинг охирги ракка қарши энг ўткир фаол таъсир қилувчи янги топилмаси - бу лимон мевасидир.

Дарҳақиқат, лимон рак хужайраларини ўлдирувчи ажойиб мева. Чунки, кимёвий дориларни ишлаб чиқарувчи компаниялар фойдаси катта бўлгани учун лимоннинг хусусиятларини яшириб келган.

Лимонни хоҳлаган ҳолатда ейишингиз мумкин (сокини ичинг, ўзини енг, асалга қўшиб енг), чунки у рак микробларига қарши энг кучли восита, деб тан олинди.

1970 йилларда ўрганилган ва ўтказилган тажрибаларда Лимон 12 хил рак касаллигини йўқ қилгани исботлаган. У "Adriamycin", "Chemotherapeutic" дорисидан 10 минг маротаба афзаллиги исботланди.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SPORT_TAYM

🏆 Шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон тўртта медални қўлга киритди!

Венгрия давлатида 12 кун давомида бўлиб ўтган навбатдаги 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиб ва совриндорлари тақдирланди.

Жумладан, Ўзбекистон делегацияси тўртта медални қўлга киритди. Терма жамоамиз делегацияси жамоавий баҳсларда: бронза медали — эркаклар ўртасидаги терма жамоамиз; якккалик баҳсларида: олтин медаль — Шамсиддин Воҳидов (4-тахта); кумуш медаль — Нодирбек Абдусатторов (1-тахта); кумуш медаль — Нодира Нодиржонова (5-тахта) совриндор бўлди.

Маълумот ўрнида, қизларимиз умумжамоа ҳисобида 12-ўринни қўлга киритди ва бу тарихимиздаги энг яхши натижадир!

Мусобақа ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими якунида анъанага кўра, навбатдаги шахмат Олимпиадаси мезбонига эстафета тантанали равишда топширилди.

Ҳисоб бўйича 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси 2026 йил Тошкент шаҳрида ўтказилади. Демак, шахмат Олимпиадаси байроғи ва машъаласини Ўзбекистон қабул қилди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#QAYROQI_FIKR

☝️📃 "Ҳалиям эркинмиз, лекин қонунларимиз доирасида"

👌 Тушунган, тушунди...

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#LIVE
#TAYINLOVLAR
ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ЯНГИ ВАЗИРНИ ТАЙИНЛАДИ

🇺🇿 Бугун - 2024 йил 23 сентябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган йиғилишда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш масалаларига тўхталинди.

Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тасдиқлангани маълум қилинди. У бунга қадар Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани ҳокими бўлиб ишлаган.

Бу вазирлик фаолияти ҳам мутлақо бошқача бўлиши кўрсатиб ўтилди. Маҳаллабай агентлиги тугатилиб, унинг барча вазифалари ҳамда ҳоким ёрдамчилари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтади.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ҳукумат бўйсунувига ўтказилади ва Беҳзод Мусаев унга раҳбар этиб тайинланади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#VALYUTA_KURSI
 
💰 Тижорат банкларида доллар курси ёппасига кўтарилди!

🇺🇿 Марказий банк 2024 йил 24 сентябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

🇺🇸 1 АҚШ доллари 12 747,29 сўм (+17,46).
🇪🇺 1 Евро 14 158,42 сўм (-49,34).
🇷🇺 1 Россия рубли 137,27 сўм (+0,19).

🏦 Маълумот ўрнида, Ўзбекистондаги тижорат банкларида 1 АҚШ доллари 12 740 сўмдан 12 790 сўмгача  сотилмоқда.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Namangan24 | Расмий канал
Photo
#INSON_QADRI_UCHUN

🌲 Наманган вилоятининг Поп туманида саноатлашган "ин-витро" боғ барпо этилади

Юртимиздаги 200 минг оилани камбағалликдан чиқариш учун 50 минг гектар ер ажратилади.

Президент Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ҳокимликларга шу йўналишда ҳисоб-китобларни амалга оширишни топширди.

Сўх, Бахмал, Поп, Оҳангарон туманларида саноатлашган “ин-витро” боғлар яратиш тажрибасини бутун республикага ёйиш зарурлиги қайд этилди.

Бунда, “ипотека боғлари” яратилиб, ҳосилга кирганидан кейин одамларга 5 йилда бўлиб тўлаш шарти билан берилади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SARHISOB
ЎТГАН ҲАФТА "NAMANGAN24.UZ" НИГОҲИДА! (2024 йил 16-22 сентябрь)

👉 Наманганда йўл қоидасини 61 марта бузган фуқародан жарима ундирилди

👉
Наманганда сайлов участкаларининг таркиби тасдиқланди

👉
Собиқ ҳоким вилоят бошқармаси бошлиғи бўлди

👉
Ахси - олис ўтмишдан сўзловчи қадимий ошён

👉
Чуст тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

👉
Марказий сайлов комиссияси раиси Наманганга келди

👉
Ахсикент - уч минг йиллик мозийдан сўзловчи маскан

👉
Наманганда 828,1 миллион сўмлик дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

👉
Наманганда мактаб ўқувчилари учун "Маънавият стипендияси" берилади

👉 Уйчилик саховатпеша инсон Ҳаж сафари учун жамғарган пулига мактабга асфальт босиб берди

👉 Довдуқдан Парижга йўл - Паралимпия ўйинларининг қўшалоқ медаль соҳибаси Нурхон Қурбонова уйидан видеорепортаж

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BU_MUHIM

📹🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев: Уй-жой сотиб олиш бўйича кафолатли экскроу тизими жорий қилинади

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#HIDOYAT
МУХАББАТ ВА ҲАЙБАТ

📖 Умар розияллоҳу анҳу айтдилар:

🔹 “Ким ортиқча сўзларни тарк этса, унга ҳикмат берилади.

🔹 Ким ортиқча қарашни тарк этса, унга қалб хушуъси берилади.

🔹 Ким ортиқча таомни тарк этса, унга ибодат лаззати берилади.

🔹 Ким ортиқча кулишни тарк этса, унга ҳайбат берилади.

🔹 Ким мазахни тарк қилса, унга кўркамлик берилади.

🔹 Ким дунё муҳаббатини тарк қилса, унга охират муҳаббати берилади.

🔹 Ким бошқалар айби билан машғул бўлишни тарк этса, унга ўз айбини ислоҳ қилиш берилади.

🔹 Ким Аллоҳнинг кайфиятини излашни тарк этса, унга мунофиқликдан сақланиш берилади”.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BILGANINGIZ_FOYDA

📹🏘 Ижарада яшайдиган ёш оилаларга 12 ой давомида ҳар ой 1 миллион 125 минг сўмдан тўлаб берилади

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#MAORIF

🧑‍🏫👨‍🏫💰 Ўқитувчилар ойлиги 15 фоизга оширилади

🇺🇿 Президентимизнинг тегишли фармонига кўра, умумтаълим мактабининг педагог ва бошқа ходимлари ойлиги 2024 йил октябрь ойидан эътиборан 15 фоизга оширилади.

Ўқитувчилар учун янгиланган ойлик суммаси қуйидагича:

– Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 3 млн. 169 минг 623 сўм;
– Олий маълумотли ўқитувчи – 3 млн. 390 минг 824 сўм;
– Иккинчи тоифали ўқитувчи – 3 млн. 796 минг 213 сўм;
– Биринчи тоифали ўқитувчи – 4 млн. 230 минг 138 сўм;
– Олий тоифали ўқитувчи – 4 млн. 674 минг 594 сўм.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
​​#BU_MUHIM
ДИН ИШЛАРИ БЎЙИЧА ҚЎМИТА “УМРА” ТАДБИРЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТАЁТГАН ТУРОПЕРАТОРЛАРГА ОГОҲЛАНТИРИШ БИЛАН ЧИҚДИ!

🔎🕋 Ўтказилган таҳлилларга кўра, интернет ва ижтимоий тармоқларда “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ реклама ахборотлари фаоллашганлиги, тегишли лицензия ва рухсатномалар бўлмаган ҳолатда ушбу хизматлар реклама қилинаётганлиги кузатилмоқда.

Жумладан, туроператорлар томонидан 2024 йил октябрь-декабрь ойларида Умра зиёратига юбориш бўйича хизматлар кенг реклама қилинаётгани қайд этилмоқда.

Маълумки, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2024 йил 2 июль куни қабул қилинди.(ЎРҚ-935-сон)

Ушбу Қонунга кўра, лицензияга эга бўлган туроператорлар томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш жорий йил 5 октябрга қадар амалга оширилади.

Бунда, Дин ишлари бўйича қўмита мазкур соҳадаги лицензияловчи ваколатли орган сифатида белгиланди.

2024 йил 5 октябрдан сўнг “Умра” хизматини кўрсатиш бўйича барча турдаги фаолият ноқонуний ҳисобланади.

Ушбу қонунбузарлик учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари - 68 миллион сўм этиб белгиланган.

👌 Огоҳ бўлинг, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларини лицензияга эга бўлмаган субъектлар томонидан кўрсатиш тақиқланган.

Ҳурматли фуқаролар, Дин ишлари бўйича қўмита зиёратчиларимизни "Умра" амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун огоҳ бўлишлари ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмасликлари мақсадида ишончли ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишларини тавсия этади.

📝 Дин ишлари бўйича қўмита

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌏 Namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#KOSA_TAGIDA_NIMKOSA

📹📌 "Таълимни ҳали ҳам ўлдирмоқдалар…" - Беҳзод Ҳамро

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌏 Namangan24.uz
👉 @namanganim24
Namangan24 | Расмий канал
#SPORT_TAYM 🏆 Шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон тўртта медални қўлга киритди! Венгрия давлатида 12 кун давомида бўлиб ўтган навбатдаги 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиб ва совриндорлари тақдирланди. Жумладан, Ўзбекистон делегацияси тўртта медални қўлга киритди.…
#SPORT_TAYM

🏆🚙 Шахмат олимпиадаси қаҳрамонларига автомобиллар совға қилинди!

Венгриянинг Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган 45-бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси иштирокчилари бугун - 2024 йил 24 сентябрь куни Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Тантанали маросимда, нуфузли мусобақада умумжамоа ҳисобида фахрли учинчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон эркаклар жамоасининг ҳар бир аъзосига "BYD Chazor" автомобили совға қилинди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌏 Namangan24.uz
👉 @namanganim24
2024/09/27 11:21:52
Back to Top
HTML Embed Code: