Telegram Web Link
#TAFAKKUR
БИР УМРЛИК БАХТ КАФОЛАТИ

📝 Бир киши донишманддан: "Фарзандим хурсанд бўлиши учун нима совға қилай?", деб сўради.

Донишманд: "Агар қанд берсанг, бола бир кун хурсанд бўлади, эртасига таъмини унутади. Ўйинчоқ олиб берсанг, бир ҳафта қувонади. Тулпор от мингизсанг, бир ойдан кейин уни қирчанғи қаторида кўради. Сен фарзандим хурсанд бўлсин десанг. Халтасига китоб солиб қўй, шундай қилсанг, у бир умрга бахтли бўлади..." дебди.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Namangan24 | Расмий канал pinned «​​#HIDOYAT_SARI #Mavludi_sharif 📖📿 Жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида муҳим маълумотлар: 1. Расулуллоҳ алайҳиссалом Одам алайҳиссалом ҳали руҳ ва жасад орасида турганларида набий эдилар. 2. Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг…»
​​#TAYINLOV
СОБИҚ ҲОКИМ ВИЛОЯТ БОШҚАРМАСИГА РАҲБАР БЎЛДИ

💼 Ўзбекистон Республикаси
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг буйруғига кўра, Бекзод Исмоилович Ҳамдамов Наманган вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Бекзод Ҳамдамов 1979 йилда Мингбулоқ туманида туғилган. 2001 йилда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти, 2008 йилда эса Солиқ академиясини тамомлаган. Мутахассислиги - иқтисодчи.

Меҳнат фаолиятини 2003 йилда Мингбулоқ тумани давлат нав синаш участкасида бош ҳисобчиликдан бошлаган. У 2004-2020 йилларда Мингбулоқ тумани солиқ инспекцияси, Мингбулоқ тумани ҳокимлиги, Наманган вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси, Наманган вилояти ҳокимлиги, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят бўлинмасида турли масъул ва раҳбарлик вазифаларда иш олиб борган.

Янги тайинловга қадар, яъни 2020 йил июль ойидан 2024 йил 19 февралга қадар Чуст тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Таъкидлаш жоизки, бундан аввал ўз вақтида Косонсой, Наманган ҳамда Норин туманлари ҳокимлигидан бўшатилган Баҳодир Юсупов, Жавлонбек Йўлдошев ва Аъзамжон Султонов ҳам айни шу лавозимда ишлашган.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#BILGANINGIZ_FOYDA
ПЕНСИЯЛАР МИҚДОРИ ҚАНЧАГА ОШДИ?

🇺🇿💳 Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони имзоланди. Пенсиялар миқдори оширилиши билан боғлиқ харажатлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

📲 Батафсил ўқиш: 👇👇👇
https://www.namangan24.uz/itisodiyot/pensiyalar_midori_anchaga_oshdi.html

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#RASMIY_XABAR

📹🇺🇿🇰🇿 Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остонага ташриф буюрди

Давлатимиз раҳбари бугун Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтадиган иккинчи "Марказий Осиё - Германия" саммитида иштирок этади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SALOMATLIK
#BU_MUHIM
#Mavludi_sharif

🍇 Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллалоҳу алайҳи васаллам севиб истеъмол қилган 10 та шифобахш нозу неъматлар:

🌾 Арпа
🌴🫘 Хурмо
🥑 Анжир
🍇 Узум
🍯 Асал
🍉 Тарвуз
🥛 Сут
🍄 Қўзиқорин
🫒Зайтун ёғи
🌿Анор

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#MOZIYGA_NAZAR
#NAMANGAN_TARIXI
АХСИ - ОЛИС ЎТМИШДАН СЎЗЛОВЧИ ҚАДИМИЙ АЗИЗ ОШЁН (видео)

📹🕌 Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Ахси қишлоғида жойлашган "Янги Ахси мажмуаси" таркибидан ўн мингга яқин нодир экспонатлар,  артефактлар мавжуд.

Ахси осори-атиқалар музейи;  уч мингдан ортиқ ноёб қўлёзма ва минга яқин тошбосма китоблар сақланаётган Қўлёзмалар маркази, Ахси саййидлари зиёратгоҳи,  мукаммал меъморий ечимга эга жомеъ масжиди ўрин олган.

Янги Ахси мажмуаси ва унга ёндош ҳудудлардаги қазишмалар бу ерда XIV-XVII асрларда катта шаҳар бўлганини узил-кесил исботлади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#BIZ_VA_JAHON

🇺🇿🇰🇬🇰🇿🇹🇲🇹🇯🇩🇪 Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил 17 сентябрь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида иккинчи "Марказий Осиё - Германия" саммитида қатнашди

Марказий Осиё мамлакатлари ва Германия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди. Инвестиция ва технологиялар, ўта муҳим хомашё ресурслари, "яшил" энергетика, транспорт ва логистика алоқалари, иқлим ўзгаришига қарши курашиш соҳаларида шерикликни ривожлантириш, таълим ва маданий дастурларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Президентимиз ўз нутқида Германия Марказий Осиё давлатларида олиб борилаётган демократик ўзгаришлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни, минтақадаги ҳамкорлик ва интеграцияни қатъий ҳамда ўзгармас қўллаб-қувватлаётганини юқори баҳолади.

Ўзбекистон Президенти Марказий Осиёнинг Германия билан ҳар томонлама ҳамкорлигини янада ривожлантириш мақсадида бир қатор янги ташаббус ва таклифларни илгари сурди.

👉 БАТАФСИЛ ЎҚИШ: 👈

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#TAYINLOV
ЧУСТ ТУМАНИ ҲОКИМИГА ЯНГИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ

💼 Туман ҳокимининг тегишли қарорига кўра, Баҳриддин Ботиралиевич Жаъфаров Чуст тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Баҳриддин Жаъфаров 1987 йилда Чуст  туманида туғилган. Маълумоти олий. 2008 йили Наманган муҳандислик-педагогика институти, 2024 йили Наманган муҳандислик-технология институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида 2008-2024 йилларда Чуст тумани электр таъминоти корхонаси, Мажбурий ижро бюроси Чуст ва Поп туманлари бўлими, Чуст тумани электр таъминоти корхонасида турли масъул ва раҳбарлик вазифаларида иш олиб борган.

Янги тайинловга қадар, яъни 2024 йил июль ойидан буён Поп тумани электр таъминоти корхонаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#BILGANINGIZ_FOYDA

❗️2024 йил 1 октябрдан ошган жарималарни нархи тасдиқланди

Тақилмаган камар: 187 500;
Техник кўрик, биринчи тиббий ёрдам тўплами: 187 500;
Ҳужжатсиз ҳайдаш: 375 000;
Суғуртасиз ҳайдаш: 375 000;
Қизилда ўтиш: 750 000;
Ноқонуний парковка: 750 000
Давлат рақамисиз автомобилни бошқариш: 1млн 875 минг сўм;
Тезлик (+20 км/соат): 375 000;
Тезлик (+20-40 км/соат): 1млн 875 минг сўм;
Тезлик (40+ км/соат): 3 млн 375 минг сўм;
Қарама-қарши тирбандликда ҳаракатланиш: 3 млн 750 минг сўм;
Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш - 9 млн 375 минг сўм ва 3 йилгача машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш;
Рухсатсиз ранг бериш: 9 млн 375 минг сўм.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ENERGETIKA
#TEJAMKОRLIK

☝️💡Бир дона лампани алмаштириб, қанча пул тежашингизни биласизми?


Фақатгина чўғланма лампани самарадор "LED" лампага алмаштириб, сиз бир йилда 122 минг сўм тежашингиз мумкин.

Энди бу суммани уйингиздаги лампалар сонига кўпайтириб кўринг, ва қанча кўп пул тежашингиз мумкинлигини аниқланг.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#SAYLOV_2024

☝️📹🇺🇿 Марказий сайлов комиссияси раиси Наманганга келди

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев Наманган вилоятида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўтказиладиган сайловга тайёргарлик ишлари билан танишди.

👉 БАТАФСИЛ ЎҚИШ: 👈

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#BU_MUHIM

❗️ Соат нечада ухлаган маъқул?

Соат нечада ухлашингиз танангизга қандай таъсир қилишини билиб олинг:

🕰 21:00 - Соғлом бўласиз.
🕰 22:00 - Ақлингиз тиниқлашади.
🕰 23:00 - Ортиқча вазн йиғасиз.
🕰 00:00 - Тана дам ололмайди.
🕰 01:00 - Ўз ўзингизни заҳарлайсиз!

👌 Шу хабарни ўқиб, ухлашга ётинг!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ESLATMA

☎️ Агар газ, электр ёки сув ўчирилган бўлса, сизга керак бўладиган телефон рақамлар рўйхати:

• 101 – ёнғин хавфсизлиги бўлими;
• 102 – ички ишлар органлари;
• 103 - тез тиббий ёрдам;
• 104 - газ хизмати;
• 1050 - қутқарув хизмати;
• 1001 - об-ҳаво маълумотларини олиш;
• 1054 - «Сувсоз» рақами;
• 1069/(78)140-19-19 - дори воситалари ёки дорихоналарни қидириш;
• 1347 – иситиш ва иссиқ сув таъминоти масалалари бўйича;
• 1154 – электр таъминоти масалалари учун;
• 1055 - барча турдаги коммунал муаммолар учун.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
2024/11/15 15:11:09
Back to Top
HTML Embed Code: