Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ANA_XOLOS

📹 Жойларда тадбиркорлар қуёш панеллари ўрнатишга мажбурланаётгани, акс ҳолда "светсиз" қолиши мумкинлиги айтилмоқда

⤵️
Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE
#SPORT_TAYM

📹🏆 Суперлига | 18-тур.
⚽️ "Навбаҳор" - "Насаф".
📆 2024 йил 14 сентябрь, шанба.
🏟 Давлатобод туманидаги "Марказий" стадион
.
Соат 19:30да бошланади.
🖥 "Foreign Languages" телеканалида тўғридан-тўғри намойиш қилинади.
⛳️ Бош ҳакам: Аҳрор Рисқуллаев.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Namangan24 | Расмий канал
#LIVE #SPORT_TAYM 📹🏆 Суперлига | 18-тур. ⚽️ "Навбаҳор" - "Насаф". 📆 2024 йил 14 сентябрь, шанба. 🏟 Давлатобод туманидаги "Марказий" стадион. Соат 19:30да бошланади. 🖥 "Foreign Languages" телеканалида тўғридан-тўғри намойиш қилинади. ⛳️ Бош ҳакам: Аҳрор…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#SPORT_TAYM

📹⚽️ "Навбаҳор" ўз майдонида Суперлига пешқадамига ютқазиб қўйди

Бугун - 2024 йил 14 сентябрь куни Давлатобод туманидаги "Марказий" стадионда Суперлига 18-тур доирасида "Навбаҳор" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги учрашув бўлди.

Мазкур шиддатли, муросасиз руҳда кечган ўйинда қаршиликлар кичик 0:1 ҳисобида ғалабага эришди. Мазкур ютуқдан кейин Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги воҳалик футболчилар чемпионлик сари яна бир қадам қўйди. Жамбули Жигаурининг голи "Насаф"га олтинга яқинлаштирувчи муҳим 3 очкони келтирди.

Мағлубиятга учраган "Навбаҳор" жамоаси эса миллий чемпионатда "кучли бешталик"ка кириш имкониятларини пасайтириб юборди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
​​#HIDOYAT_SARI
#Mavludi_sharif

📖📿 Жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида муҳим маълумотлар:

1. Расулуллоҳ алайҳиссалом Одам алайҳиссалом ҳали руҳ ва жасад орасида турганларида набий эдилар.

2. Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларда бирор фаҳш иш етмаган.

3. Набий алайҳиссалом Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар. У Зотдан аввал бирор киши бундай ном билан номланмаган .

4. Расулуллоҳ алайҳиссалом кечаси оч қоринга ухлаб, тонгда қоринлари тўқ ҳолда уйғонганлар. Аллоҳ у Зотни таомлантириб қўяр эди.

5. Расулуллоҳ алайҳиссалом олд томонни қандай кўрсалар орқа томонни ҳам шундай кўрар эдилар.

6. Расулуллоҳ алайҳиссалом кундузи қандай кўрсалар қоронғу кечада ҳам худди шундай кўрар эдилар.

7. Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг тупуклари шўр сувни ҳам чучук қилар эди.

8. Расулуллоҳ алайҳиссалом душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув солардилар.

9. Набий алайҳиссалом бирор марта ҳам эснамаганлар.

10. Расулуллоҳ ва бошқа пайғамбар алайҳимус саломлар ҳеч қачон эҳтилом бўлишмаган.

11. Ҳабибимиз алайҳиссаломнинг терлари  мушкдан ҳам ҳушбўй бўлган.

12. Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг соялари бўлмаган.

13. Набий алайҳиссаломнинг кийимларига бирор марта ҳам пашша қўнмаган.

14. Расулуллоҳ алайҳиссаломни бирор марта бурга ва ҳашорат чақиб азият бермаган.

15. Ҳабибимиз алайҳиссалом минган улов тезак ташламаган, бавл қилмаган.

16. Расулуллоҳ алайҳиссалом дунёга келганларида коҳинлар осмондан хабар ололмай қолишган.

17. Набий алайҳиссаломнинг умматларига бутун ер юзи масжид қилиб берилган.

19. Расулуллоҳ алайҳиссалом бошқа пайғамбарлар даврида келганларида, бошқа пайғамбарлар у Зотга уммат бўлар эдилар.

20. Ҳабибимиз алайҳиссаломнинг умматларига у Зотни исмлари билан чақириш ҳаром қилинган (Қуръони карим, "Нур" сураси, 63-оят).

21. Набий алайҳиссаломнинг саҳобаларига у Зотнинг овозларидан баланд овозда гапириш ҳаром қилинган (Қуръони карим, "Хужурот" сураси).

22. Ҳабибимиз алайҳиссаломнинг ҳузурларига фаришта Исрофил алайҳиссалом тушганлар. Бу фаришта набийимиз алайҳиссаломдан олдин ҳеч қайси пайғамбарга тушмаган эдилар.

23. Набий алайҳиссаломнинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилгандир (Қуръони карим, "Фатҳ" сураси).

24. Вафот этган бандадан қабрда Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳақларида сўралади, бошқа пайғамбарлар ҳақида сўралмайди.

25. Набий алайҳиссаломни тушида кўрган ҳақиқатда ҳам кўрган бўлади, чунки шайтон у Зотнинг суратига кира олмайди.

26. Набий алайҳиссалом бир кишини чақирсалар, ўша инсон намоз ўқиётган бўлса ҳам, у пайғамбаримизга жавоб бериши вожиб бўлган.

27. Расулуллоҳ алайҳиссалом вафот этганларида саҳобалар имомсиз, гуруҳ–гуруҳ бўлиб жаноза ўқиганлар ва бу намозларида жанозадаги машҳур дуо ўқилмаган.

28. Набий алайҳиссаломнинг муборак баданлари чиримайди.

29. Ҳабибимиз алайҳиссаломнинг қабрларига бир фаришта муваккал қилиниб, у Зотга саловат айтганларнинг саловотларини етказиб туради.

30. Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг қабрлари қиёмат куни биринчи очилади. Охиратда пайғамбаримиз етмиш минг фариштанинг қуршовида бўладилар.

31. Набий алайҳиссалом сирот кўпригидан биринчи бўлиб ўтадилар.

32. Расулуллоҳ алайҳиссалом маҳшарга Буроқ деган отга минган ҳолларида келадилар.

33. Ҳабибимиз алайҳиссалом маҳшар куни Аршнинг ўнг томонида шундай мақомда турадиларки, у Зотдан бошқа ҳеч ким у ерда турмайди.

34. Набий алайҳиссалом жаннатга  биринчи бўлиб кирадилар.

35. Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг умматлари Қиёмат куни биринчи сўроқ қилинади.

📘 Манба: "Икки олам сарвари
"

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

🌐 Namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SALOMATLIK

🥯🍵❗️Ҳар куни эрталаб ўзингизни мажбурлаб бўлса ҳам нонушта қилишга одатланинг!

Агар эрталаб нонушта қилмасангиз, организмингиз уйқудан уйғонмайди ва ҳаракатга киришмайди.

Бунинг оқибатида, ёғ йиғилади ва улар соч, юзларингизда акс этади юзингизни тез қариши ажинлар ва юз ва бурун атрофларига зарарли ёғлар йиғилишига сабаб бўлади.

📝 Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#HAMDARLIK

◼️ Биринчи Президент Ислом Каримовга аталган "Жанозамни булбул ўқисин" шеъри муаллифи вафот этди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоира Бибисора Туробова бугун, 15 сентябр куни 72 ёшида оламдан ўтди.

Марҳума бугун соат 12:20 да "Дўрмон" ижод уйи 19-дала ҳовлидан чиқарилади. Жаноза намози Пешин вақтида "Дўрмон" масжидида ўқилади.

🤲 Ўтганларни Аллоҳ раҳмат қилсин, жойлари жаннатда бўлсин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ANA_XOLOS

📹🚙 Тошкентдаги "Супермаркет"да самосуд қилинган ишчига узрнома сифатида машина совға қилинди

Арзимаган хатоси сабабли калтак еган болага "Inbazar" асосчиси томонидан "Spark" автомобили совға қилишди. Қолаверса, ишчи супермаркетга ишга қайта тикланди ва каттароқ вазифага тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, муштумзўрга нисбатан Ўзбекистон Республикаси "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги кодексининг 183-моддаси (“майда безорилик”) аломатлари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#RASMIY_XABAR

📹🇩🇪🇺🇿 Юртимизга расмий ташриф билан келган Германия Канцлери Олаф Шольц Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанд шаҳридаги Регистон ансамбли билан танишди

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OILA_DAVRASIDA

📹🧕 "Яхши аёл - яхши ҳаётдир"

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​#HIDOYAT
НЕГА ДУОЛАРИМИЗ ҚАБУЛ БЎЛМАЙДИ?

📝 Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳдан “Менга дуо қи­линглар, ижобат қиламан” ояти хусусида сўраб, биз дуо қила­миз–у, ижобат бўлмайди, дейишганида у киши: “Қалбларингиз ўн­та нарсадан ўлган”, деди:

◽️Аллоҳни танийсизлар-у, ҳаққини адо қилмайсизлар.
◽️Роббининг китобини ўқийсизлар-у, лекин унга амал қил­майсизлар.
Иблисни душман деб даъво қиласизлар, аммо уни дўст қи­либ оласизлар.
◽️Расулуллоҳ алайҳиссаломни яхши кўришни даъво қиласизлар, лекин набийимизнинг йўллари ва суннатларини тарк қиласизлар.
◽️Жаннатни яхши кўришни даъво қиласизлар, аммо унга кириш учун амал қилмайсизлар.
◽️Дўзахдан қўрқишни даъво қиласизлар, лекин гуноҳлардан тўхтамайсизлар.
◽️Ўлим ҳақ деб даъво қиласизлар, бироқ унга тайёргарлик кўрмайсизлар.
◽️Бошқаларнинг айби билан машғул бўласизлар, аммо ўз айбингизни сезмайсизлар.
◽️Худонинг ризқини ейсизлар-да, унга шукр қилмайсизлар.
◽️Ўликларингизни дафн қиласизлар-у, ундан ибрат олмай­сизлар.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 Namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#IBRAT_VAQTI

📹 Қачон шукрона келтиришни ўрганамиз? Қачон неъматларни қадрига етамиз?..

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#MIB

🚗💴 Наманганда йўл қоидасини 61 марта бузган фуқародан жарима ундирилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармасининг Поп тумани бўлими томонидан айни йўналишдаги ижро ҳаракати амалга оширилди

👉 БАТАФСИЛ ЎҚИШ: 👈

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SALOMATLIK

❗️🍅🫀Юрак қандай маҳсулотларни хуш кўради?

❤️‍🩹 Юрагим бардам бўлсин, десангиз, қуйидаги маҳсулотларни доимий равишда истеъмол қилинг: 👇

Овсянка ва ёнғоқ - керакли ёғлар ва клетчаткалар.
Зайтун ёғи - холестеринни эритади, инсульт ва инфарктдан ажойиб профилактика.
Омега3 кислоталарига бой балиқ ҳақида ҳам эсингиздан чиқмасин.
Исмалоқ - касалланиш хавфини 20%га камайтиради.
Шавел - қонни суюлтиради.
Соя - оқсилларнинг табиий манбаи.
Қора шоколад - ёмон холестеринни камайтиради, қоннинг мияга боришини кўпайтиради.

🏥 Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TEXNOLGIYA
#AVTO_OLAM

📹🚙 "Эски машинага янгича тус бераётган уста!" - наманганлик усталарнинг маҳоратига нафақат Ўзбекистон, балки Европа ва араб давлатлари ҳам қойил қолмоқда

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ETIROF

👏🇺🇿 Ўзбекистон "Global Cybersecurity Index 2024" рейтингида "T2 Advancing" - яхши ривожланаётган давлатлар қаторидан жой олди

Бу йилги Глобал киберхавфсизлик индексида мамлакатларнинг киберхавфсизлик таҳдидларига тайёргарлик чоралари бешта поғонага бўлиб баҳоланган (энг пастидан юқоригача: "Т5 Building" - пойдевори яратилаётган, "T4 Evolving" - шаклланаётган, "T3 Establishing" - мустаҳкамланаётган, "T2 Advancing" - яхши ривожланаётган, "T1 Role-modeling" - намуна бўлаётган). Ўзбекистон аввалги индексга нисбатан ўсиб, "T2 Advancing" - яхши ривожланаётган давлатлар қаторига киритилгани мамлакатимизда бу соҳага ҳам алоҳида эътибор берилаётганининг ўзига хос тасдиғи бўлиб хизмат қилади. 

Албатта, ҳали бу йўналишда амалга ошириладиган ишлар жуда кўп, айниқса рақамли технологиялар ҳаётимизга кенг кириб келаётган даврда аҳолининг барча қатламларини киберхавфсизлик таҳдидларидан огоҳ бўлиб, фирибгарларга ишонмаслик кўникмаларини шакллантириш энг қийин бўлган вазифалардан.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SAYLOV
НАМАНГАНДА УЧАСТКА САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИНИНГ ТАРКИБИ ТАСДИҚЛАНДИ

🇺🇿 Жорий йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайлов ўтказувчи Наманган вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Вилоят ҳудудий сайлов комиссияси аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокидаги мазкур йиғилишни вилоят ҳудудий сайлов комиссияси раиси, Наманган давлат университети ректори, профессор Собитхон Турғунов олиб борди.

Йиғилишда Сайлов кодексининг 20- ва 23-моддалари ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг шу йил 5 июндаги 1337-сон қарори билан тасдиқланган “Участка сайлов комиссияси тўғрисида”ги низомга кўра, Наманган вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга асосан, вилоят ҳудуди бўйича ташкил этилган 837 та сайлов участкаси учун участка сайлов комиссияларининг тўлиқ таркиби тасдиқланди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
​​#BU_MUHIM

🚰 Истеъмолчилар диққатига: Наманган шаҳрининг Янги Наманган ва Давлатобод туманлари ҳамда Янгиқўрғоннинг айрим ҳудудида ичимлик суви таъминоти икки суткага тўхтатилади!

Европа тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари иштирокидаги "Наманган шахрининг ичимлик сув ва канализация тизимларини реконструкция қилиш" лойиҳаси доирасида барпо этилган янги тармоқларни асосий тармоқларга улаш ва синовдан ўтказиш мақсадида "Наманган сув таьминоти" АЖга қарашли "Пахтали-кўл" иншоотидан

🗓🚱 2024 йил 17 сентябрь сешанба куни тонги соат 05:00 дан сув узатилиши икки суткага режали тўхтатилади.

Бу давр мобайнида Янги Наманган туманидаги Истиқбол, Ишонч, Сиҳатгоҳ, Атангангузари, Шербулоқ, Маънавият, Оромгоҳ, Мингчинор, Ахсикент, 1-2 Гўзал, Чаманзор, Паҳлавон, Мингтерак, Мустақиллик, Ёшлик, Меҳнатобод, Янги замин маҳаллалари ва Янгиқўрғон кўчаси;

Давлатабод туманидаги 1- кичик туман, Нуробод, Гулшан, Наврўз, Навбаҳор ва Ижодкор маҳаллалари ҳамда Янгиқўрғон туманининг шаҳарга туташ ҳудудларида ичимлик суви узатилишида узилиш бўлади.

❗️Истеъмолчилардан эҳтиёжлари учун имкон қадар уч кунлик сув захирасини тайёрлаб қўйишларини сўраймиз.

🚚 Аҳолига тоза сув етказиб бериш махсус техникаларда амалга оширилади.

📝 “Наманган сув таъминоти" акциядорлик жамияти

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#QARDOSHLIK

📹👏🇺🇿🇰🇬 Наманган вилоятининг олис туманларидан бири Учқўрғонда Ўзбекистон ва Қирғиз Республикасини боғловчи “Учқўрғон” ва "Кенгсай" чегара божхона постлари очилиши қардош икки халқ учун унутилмас тарихий байрамга айланди

🎥 Видеолавҳани кўриш 👇👇👇
https://www.youtube.com/watch?v=mHXPjIEFwJQ

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
2024/09/27 11:27:44
Back to Top
HTML Embed Code: