Telegram Web Link
#JARAYON

🏢 Намангандаги олий таълим муассасаларида янги - 2024/2025 ўқув йили бошланди: шаҳар ҳокими НамМТИда "Мустақиллик дарси"ни ўтди!

Наманган муҳандислик-технология институтида янги ўқув йили бошланишига бағишланган тантанали тадбирда институт ректори, вилоят кенгаши депутати Одилжон Маматкаримов, Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отахўжаев, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Мирзатов қатшандилар.

Янги ўқув йилининг барча талаба ва ўқитувчилар учун муваффақиятли бўлишига тилак билдирилди. Институтнинг ютуқлари ва келгусидаги режаларига тўхталиб, илмий салоҳиятни янада ошириш ҳамда талабаларга замонавий таълим бериш йўналишидаги ислоҳотлар муҳимлиги таъкидланди.

Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отахўжаев олийгоҳ талабалари учун "Мустақиллик дарси"ни ўтди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SARHISOB
ЎТГАН ҲАФТА "NAMANGAN24.UZ" НИГОҲИДА! (2024 йил 2-8 сентябрь)

👉 Наманганда 56 нуронийга "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони топширилди

👉
Нанай - "Туризм қишлоғи"га айланди!

👉
Мактабларда биринчи қўнғироқ садолари янгради

👉
Давлатободда Ўзбекистондаги энг катта мусиқали фавворалардан бири ишга туширилди

👉
Наманган фарзанди Толиббой Йўлдошев – "Париж-2024" ёзги Паралимпия ўйинлари чемпиони!

👉
Наманганлик Кумушхон Хўжаева Паралимпия ўйинларида кумуш медалга сазовор бўлди

👉
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи сайёр қабули халқ дардига дармон ечим

👉
Наманганда 2024 йилнинг ўтган даврида 50,5 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди

👉
Наманган спорти ифтихори Нурхон Қурбонова - Паралимпия ўйинлари ғолиби бўлди!

👉 Наманганлик паралимпиячи Рухшона Ўктамова жаҳон рекордини ўрнатди!

👉 Президент наманганлик паралимпиячи чемпионларни табриклади

👉 Ҳоким чемпионларнинг хонадонини йўқлади

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
​​#BILGANINGIZ_FOYDA

💻💳 Проактив шаклида пенсия тайинлашнинг қандай қулайликлари бор?

Давлат пенсия тизимида фуқароларга проактив шаклда пенсия тайинлашнинг қулайликлари кўп жиҳатдан фуқаронинг ҳаётини соддалаштиради ва давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигини оширади. Ушбу шаклда пенсия тайинлаш фуқароларни пенсия олиш жараёнида ариза топшириш ёки ҳужжат йиғиш заруратидан қутқаради.

Бу эса ўз навбатида вақтни тежайди ва фуқароларнинг давлат идораларига мурожаат қилишдаги ортиқча қоғозбозликдан халос бўлишига ёрдам беради. Проактив шаклда тайинланган пенсиялар туфайли пенсия олиш жараёни автоматик тарзда амалга оширилади.

Проактив ёндашув аҳолининг барча қатламлари, хусусан, қишлоқ ҳудудларидаги фуқаролар учун ҳам қулайлик яратади, чунки, улар интернет ёки давлат хизматлари марказларига бориш имкониятига эга бўлмасликлари мумкин. Ушбу ёндошув орқали давлат фуқароларнинг маълумотлар базаларидан фойдаланиб, уларнинг пенсияга чиқиш вақти етганини автоматик равишда аниқлаб, пенсияни тайинлаши мумкин.

Пенсияни проактив тайинлаш, жараённинг автоматлаштирилиши ва проактив ёндашувининг жорий этилиши давлатнинг фуқаролар олдидаги масъулиятини янада оширади, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилайди, тизимни такомиллаштиради, шу билан бирга коррупция хавфини камайтиради.

📝 Алимардон Шокиржонов,
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлими фуқароларга хизмат кўрсатиш шўъбаси етакчи мутахассиси


⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#TAYINLOV
УЧҚЎРҒОН ТУМАНИ ҲОКИМИГА ЯНГИ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ

💼 Туман ҳокимининг қарори билан Ҳожиакбар Носиров Учқўрғон тумани ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У мазкур лавозимда фаолият юритган Бобурмирзо Турғунмирзаевич Тўламирзаевнинг ўрнида ишга киришди.

Ҳожиакбар Носиров 1994 йилда Учқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2017 йили Наманган муҳандислик-технология институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Наманган шаҳар молия бўлими, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Наманган вилояти кенгашида масъул ва раҳбарлик лавозимларида иш олиб борган.

Янги тайинловга қадар, яъни 2022 йилдан буён Учқўрғон тумани молия бўлими мудири лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#BIZ_VA_JAHON

🇩🇪🇺🇿Германия канцлери Олаф Шольц 2024 йил 15−17 сентябрь кунлари Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташриф буюради. Немис амалдори, шунингдек, "Марказий Осиё — Германия" саммитида иштирок этади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#INSON_QADRI_UCHUN

📹🏡 Олти йилдан бери уйсиз бўлган мингбулоқлик фуқарога уй берилди

Ойгул Ҳасанбоева олти йилдан бери тумандаги Мустақиллик маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйларнинг омборхоналарида яшаб келаётган эди.

Бугунги кунда унинг ва фарзанларининг қувончи чексиз. Сабаби бир умрлик орзуси амалга ошди. Унга Мингбулоқ тумани ҳокими Аҳрорбек Мансуров ташаббуси билан ҳомийлик асосида яшаш учун бир хонали уй берилди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SPORT_TAYM
#PARALIMPIYA_PARIJ_2024

👏🇺🇿🏆 Ўзбекистон спорт делегацияси "Париж-2024" Паралимпия мусобақасида 206 давлат ичида медаллар рейтингида 13-ўринни эгаллади

Франциянинг Париж шаҳрида 2024 йил 28 августдан 8 сентябрга қадар бутун дунё диққат марказида бўлган XVII-ёзги Паралимпия ўйинларида спортчиларимиз 10 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза медалини қўлга киритди. Бу натижа орқали мамлакатимиз тарихда илк бор энг яхши натижани қайд этиб, Осиёда учинчи, МДҲ, Марказий Осиё минтақаси, Ислом бирдамлиги ва Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар орасида биринчи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон спорт делегацияси "Париж-2024" XXIII-ёзги Олимпия ўйинларини ҳам 13-ўринда якунлаган эди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#RECPEKT
#ONA_TILIM_JONU_DILIM

📹 🇸🇳🇺🇿 Сенегаллик "ўзбек йигити" Муҳаммад Али - ўзбек бўла туриб, ўз она тилидан уяладиган айрим "замонавий" ҳамюртларимизга сабоқ бўлса, ажаб эмас...

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SAYLOV_2024

🗓🇺🇿 2024 йил 27 октябрь - Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови куни

Энди сайловда бутун оилангиз номидан ёки бир неча маротаба овоз берсангиз жаримага тортиласиз.

Қонун билан "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги кодексга бундай  қоидабузарлик учун жарима солишни назарда тутувчи қўшимча киритилди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SUV_HAYOT_MANBAI

🚰 Ўзбекистонда ҳар ойнинг 10-кунига қадар сув учун тўлаш керак, акс ҳолда сиздан жарима ундирилади

❗️💴 “Ўзсувтаъминот” аксиядорлик жамияти истеъмолчилар сув таъминоти учун ҳар ойнинг ўнинчи санасигача тўлиқ олдиндан тўловни амалга оширишлари шарт. Акс ҳолда, Ҳукумат қарорига асосан ҳар бир муддати ўтган кун учун оддий истеъмолчилардан 0,1 фоиз, юридик шахслардан эса 0,4 фоиз миқдорида пеня ундирилади, бироқ пеня 50 фоиздан ошмаслигини маълум қилди.

📝 "Наманган сувтаъминот" акциядорлик жамияти

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#IBRAT_VAQTI
#OILA_DAVRASIDA

📹 Аллоҳ берган неъматларига шукр қилайлик - ибратли ҳикояни диққат билан эшитинг ва кўринг!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#MOTIVATSIYA

📹 Пули кўп одам бой бўлиб қолмайди. Бу ўткир ҳақиқатни иқтисодчи Отабек Бакиров халқ тилида оддий қилиб тушунтирибди

👉 БАТАФСИЛ КЎРИШ: 👈

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ETIROF

👏🇺🇿🏆 "Париж-2024" Паралимпия ўйинлари совриндорларига мукофотлар топширилди


2024 йил 9 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ушбу нуфузли мусобақа ғолиблари, совриндорлари ва иштирокчиларини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Ҳукумат раҳбарлари, тегишли давлат ташкилотлари мутасаддилари иштирокида "Париж-2024" XVII-ёзги Паралимпия ўйинларида муваффақиятга эришган пара спортчиларимизга Ўзбекистон Президентининг тегишли қарорлари асосида пул мукофотларининг сертификати, давлатимиз раҳбари совғалари бўлган автомобиллар ва хонадон калитлари топширилди.

Хусусан,

🥇 Олтин медаль соҳибларига:
💰 200 минг АҚШ доллари;
🚙 "Tahoe" автомобили;
🏘 2 қаватли коттедж.

🥈 Кумуш медаль соҳибларига:
💰 100 минг АҚШ доллари;
🚗 "BYD Song Plus EV" автомобили;
🏬 квартира.

🥉 Бронза медали соҳибларига:
💰 50 минг АҚШ доллари;
🚓 "BYD Song Plus DM-i" автомобили;
🏬 квартира.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
2024/10/01 22:29:33
Back to Top
HTML Embed Code: