Telegram Web Link
#MOTIVATSIYA
ҲАР БИР МЎМИН БАЖАРИШИ МАНФААТЛИ БЎЛГАН КУНДАЛИК ВАЗИФАЛАР

1⃣ Беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш.

2⃣
Фарз намоздан олдинги ва кейинги суннатларни ўқиш.

3⃣
Бомдоддан кейин тонгги ва шомдан олдин кечки зикрларни мукаммал ўқиш.

4⃣ Ҳар куни бир жуз (пора) Қуръондан тиловат қилиш.
Уни бўлиб бўлиб, ҳар намоздан кейин ўқиса ҳам бўлади.

5⃣
Уйқудан олдин таҳорат олиш ва "Оятал курсий"ни ўқиш. (Ушбулар тонг отгунча шайтонлар ёмонлигидан сақлайди).

6⃣ Зуҳо (чошгоҳ)
намозини икки ёки тўрт ракат ўқиш.

7⃣ Кун бўйи
тили Аллоҳнинг зикри билан банд бўлиш.

8⃣
Хуфтондан кейин, тунда уйғониб кичик сураларни тиловат қилиб бўлсада, таҳажжуд намозини ўқишга ҳаракат қилиш.

📢 Яқинларингизга ҳам эслатишни унутманг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#SARHISOB
ҲАФТА "NAMANGAN24.UZ" НИГОҲИДА! (2024 йил 22-28 июль)

👉 Наманганда энг яхши тарбиячилар сараланди!

👉
"Ҳудудгазтаъминот" жамияти раҳбари Наманганда сайёр қабул ўтказди

👉
"Қадамингизни ўйлаб босинг!" - Намангандаги маҳаллалар "Ҳуқуқ тартибот маскан"ларида кузатув камералари ишламоқда!

👉
Шавкат Абдураззоқов хорижда ишлаётган ва ўқиётган наманганликлар билан онлайн мулоқотда бўлди

👉
Наманган вилояти судида янги тайинловлар амалга оширилди

👉
Наманганлик таэквондчи қиз “Париж-2024” ёзги Олимпия ўйинларида қатнашади!

👉
Сардор Раҳимхонга дуч келган питон Намангандаги ҳайвонот боғига тегишли бўлиб чиқди

👉
"Навбаҳор"га таниқли футболчи келиб қўшилди

👉 Сардоба даҳаси ҳудудида пиёдалар учун эскалаторли кўприк қурилади

👉 Ўзбекистонда депутатлик сайлови 27 октябрда ўтказилади!

👉 Наманганда 1,2 миллиард сўмлик ноқонуний дорилар сақланаётган омборхоналар аниқланди

👉 Мингбулоқда Корея шоличилик инновацияси йўлга қўйилди!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#IQLIM

⚡️⚠️ Қон босими ("давления"си) ва бронхиал астмаси борлар ҳамда боши тез-тез оғрийдиганлар огоҳ бўлинг: бугун ва эртага Ерни магнит бўрони қоплайди!

Қуёшда бирданига иккита кучли чақнаш содир бўлди, бунинг оқибатида 2024 йил 30 ва 31 июль кунлари улкан плазма булутлари ерга тушади.

Об-ҳавога боғлиқ бўлган одамларга кўпроқ сув, камроқ спиртли ичимликлар ичиш, туз истеъмолини камайтириш, етарлича ухлаш ва танани ортиқча юкламаслик тавсия этилади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#SARHISOB

📹 Наманган ҳафта ичида - вилоят телерадиокомпанияси ахборот-таҳлилий дастури айни шу ҳақида. (2024 йил 22-28 июль нигоҳи).

⤵️
Наманган ва дунё ҳақида энг ишончли хабарлар
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#BILGANINGIZ_FOYDA

🌞 Жазирамада қандай ҳимояланиш керак?

🇺🇿 Юртимизда ёз чилласи қизғин паллага кириб, юқори ҳароратли жазирамалар кузитилмоқда.

❗️ Бу даврда овқатланиш рациони, организмнинг сув баланси, кийиниш тартиби қандай бўлиши керак – Sputnikuzbek инфографикасини кўринг!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️
Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#HIDOYAT_SARI
#Muftiy_minbari

📹 "Фарзандларимизни фойдали илм ва касб-кор эгаси қилайлик!" - Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари фикрларига қулоқ тутайлик, азизлар!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐
namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#RASMIY_XABAR

🏬💎 Наманганда заргарлик маркази ташкил этилади

🇺🇿 2024 йил 23 июлда Ўзбекистон Президентининг “Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини янада ривожлантириш ва уларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-104-сон фармони қабул қилинди.

🗓 Мазкур фармонга кўра, 2024–2026 йилларда Наманган вилоятида заргарлик маркази ташкил этилиши белгиланди. Заргарлик марказида тадбиркорлик субъектлари учун зарур инфратузилма яратилади.

2025 йил 1 январгача заргарлик марказларини ташкил этиш учун давлат кўчмас мулк объектларини яхлит мулк сифатида ёки лотлар (қисмлар ва хоналар)га бўлган ҳолда тадбиркорлик субъектлари ва тижорат банкларига узоқ муддатли ижарага ёки мулк ҳуқуқи асосида, қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш шартларида реализация қилиш чоралари кўрилади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ESLATMA

🍦 Санэпидқўмита йўл-йўлакай сотилаётган музқаймоқлардан заҳарланиш мумкинлигидан огоҳлантирди!

Антисанитар ҳолатда сотилаётган музқаймоқларда стафилококк бактерияси бўлиши мумкин.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#TAYINLOV
НАМАНГАН ВИЛОЯТИГА ЯНГИ БОШ ОТИНОЙИ ТАЙИНЛАНДИ

🕌 Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Наманган вилояти вакиллигида вилоят, шаҳар ва туманлар бош имом-хатиблари, ҳудудлардаги бош отинойилар ҳамда вилоят вакиллиги масъул ходимлари иштирокида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

📲 Батафсил ўқиш: 👇👇👇
https://www.namangan24.uz/zhamiyat/namangan_viloyatiga_yangi_bosh_otinoyi_tayinlandi.html

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#KUN_SANASI
“БИР БЎЛСАК – ЯГОНА ХАЛҚМИЗ, БИРЛАШСАК – ВАТАНМИЗ!”

🗓 30 июль - Мамлакатимизда Халқлар дўстлиги куни

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 10 февралдаги ЎРҚ-672-сон Қонунига асосан 30 июль - Халқлар дўстлиги куни этиб белгиланган.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 130 дан зиёд турли миллат ва элат вакиллари, шунингдек, 16 диний конфессия вакиллари истиқомат қилади.

Жумладан, ҳозирда Наманган вилоятда яшовчи 45дан ортиқ миллат ва элат вакиллари Янги Ўзбекистон тараққиётига ҳисса қўшиб келишмоқда.

Вилоят Қирғиз, Тожик, Рус ва Корейс миллий маданий марказларининг самарали фаолият юритишларини таъминлаш мақсадида замонавий 2 қаватли "Дўстлик уйи" фойдаланишга топширилган.

Маълумот ўрнида, вилоятимиз ҳудудида 14 та рус ва 3 та қирғиз тилида таълим берувчи мактаблар бор.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
​​#BILGANINGIZ_FOYDA

📿 Олти ойда 15 йиллик қазо намозини қандай ўқиса бўлади?

1 кунда - 1 ойлик қазо намоз.
12 кунда - 1 йиллик.
1 ой 6 кунда - 3 йиллик.
2 ойда - 5 йиллик.
4 ойда - 10 йиллик.
6 ойда - 15 йиллик.

Аввал бомдод намозидан бошлайсиз. Ҳар куни ҳар намоздан кейин (бомдод ва аср намозларидан олдин ўқилса тўғри бўлади) бомдод намозининг 2 ракат фарзидан 6 марта ўқийсиз.

Яъни:

2+2+2+2+2+2 / Бомдоддан аввал
2+2+2+2+2+2 / Пешиндан кейин
2+2+2+2+2+2 / Асрдан аввал
2+2+2+2+2+2 / Шомдан кейин
2+2+2+2+2+2 / Хуфтондан кейин витрдан олдин (чунки, витр куннинг охирги намози бўлса, тўғри бўлади).

Шу бир кунда 1 ойлик намозни ўқиган бўласиз. Чунки 6×5 = 30 бўлади, 30 кун = 1 ой, дегани эмасми?!

Агар ҳар куни бир ойлик бомдод намози қазосидан қутилиб олсангиз, 12 кунда бир йиллик бомдод намозини ўқиб бўлган бўласиз. Тасаввур қилиб кўринг...

12 кундан кейин Пешин намозини бошланг, энди сал қийинроқ бўлиши мумкин, лекин охири албатта ҳузур бўлади. Вафот этгач биринчи сўраладиганимиз намоз бўлади. Намоздан ўтиб олсак, у ёғи биизниллаҳ марра бизники бўлади.

Пешинни 4 ракатдан 6 марта,
Асрни ҳам 4 ракатдан 6 марта,
Шомни 3 ракатдан 6 марта,
Хуфтонни 4 ракатдан 6 марта,
Витрни 3 ракатдан 6 мартадан ўқиб чиқасиз ҳар 12 кунда.

Алалоқибат, 72 кунда, яъни атиги 2 ойу 12 кунда бир йиллик тўлиқ намоз билан охиратдаги захирангизни тўлдириб олган бўласиз.

Ҳаёл қилиб кўринг, икки ойдан кейин елкангиздаги оғир юкни қанақадир маънода енгиллаштирган бўласиз. Ҳаёлининг ўзи қанчалик мароқли...

Бундай икки ойнинг қанчаси ҳеч нимасиз ўтиб кетмоқда. Унутманг, машаққатлар ўткинчидир, лаззатлар боқийдир.

🤲 Аллоҳ ҳаммамизга қазолардан қутулиб, кўп кўп сажда қилиб Ўзига яқин бўлувчилардан қилсин. Меҳрибон Аллоҳнинг Ўзи ҳаммамизга солиҳ амалларда бардавом бўлишликка кўмак берсин.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️
Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#FAROVONLIK

📹🗾 Наманган шаҳрининг Гузар маҳалласи тадбиркорлик марказига айланмоқда!

Бу маҳалланинг асосий драйверлиги эшик ва ромлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Хонадонларнинг 100 дан ортиғи айни шу ҳунар билан мунтазам шуғулланиб келишади.

Қолаверса, тадбиркорлар томонидан эшик ва ромларнинг қисмларини бўяш, касаначилик йўли билан маҳалладаги 500 дан зиёд хонадонларга тарқатиб, яхши даромад олиш учун имконият юзага келтирилмоқда.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#SAYLOV_2024

📹🗓🇺🇿 2024 йил 27 октябрь - Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови куни

🎥 Аралаш сайлов тизимида сайловчилар қандай тартибда овоз беради?

⁉️💬 Хўш, жаҳонда ўзи қандай сайлов тизимлари мавжуд? Аралаш сайлов тизими деганда, нима тушунилади?

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ENERGIYA

⚡️💳 Диққат, беш кун "свет"га пул ташлаб бўлмайди!

"Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти янги дастурий комплекси ишга туширилиши муносабати билан 2024 йил 31 июль соат 23:50дан 5 август соат 22:00гача маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлар олиб борилишини маълум қилди.

Мазкур вақт оралиғида электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар бўлиши мумкин.

👌 Қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан ажратилмайди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#JAHON_AYVONIDA

🇮🇷🇵🇸🇮🇱 ҲАМАС ҳаракати етакчиси Эронда сионистлар томонидан йўқ қилинган - "Irna" ахборот агентлиги

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания бугун тонгда Теҳронда ўлдирилган.

Бу ҳақида Эроннинг расмий ахборот агентлиги Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси баёнотига таяниб хабар бермоқда.

Исмоил Ҳания ва унинг тансоқчиларидан бири Теҳрондаги қароргоҳига қилинган ҳужумдан сўнг ҳалок бўлди.

ҲАМАС лидери Эрон Ислом Республикасининг янги сайланган президенти Масъуд Пезешкиённинг инаугурациясида қатнашиш учун Теҳронга келган бўлган.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#TEZKOR_XABAR

🔥🚙🚛 Эртадан бошлаб "заправка"ларда метангаз нархи ошиши кутилмоқда

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари - метан газ "заправка"ларида табиий газни сотишда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 сентябрдаги 475-сон қарори 7-бандига асосан киритилган унинг энг баланд чакана нархи 2024 йил 1 августгача бир куб метр учун 3 минг 750 сўм қилиб белгиланган эди. Бу муддат тугаяпти.

Агар Ҳукумат ушбу чекловни яна узайтирмаса, эртадан кейин "заправка"ларда метан газ қимматлашади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ELGA_XIZMAT
#TRANSPORT

✈️🛫 Ёз чилласида йўловчиларга янада қулай бўлиши учун "Наманган халқаро аэропорти"дан пойтахтимизга мунтазам авиарейслар йўлга қўйилди

Наманган-Тошкент ва Тошкент-Наманган йўналишидаги мунтазам парвозлар
"Silk avia" ва "Uzbekistan airways" авиакомпаниялари томонидан амалга оширилмоқда.

👉 Авиақатновлар жадвали билан танишинг: 👈

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#TEZKOR_XABAR

🇺🇿🇰🇿 Президентимиз давлат ташрифи билан Қозоғистонга боради

"Оқўрда" матбуот хизматининг хабарига кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил 7-8 август кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонга боради.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари 9 август куни Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 6-маслаҳат учрашувида ҳам қатнашади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#HIDOYAT
НАМОЗ ТАҚВИМИ: АВГУСТ ОЙИ, НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН

☝️📿
Намоз - мўъминнинг меърожи бўлиб, у билан киши Аллоҳга муножот қилади. Намоз динимиз устуни ҳисобланади. Икки дунё саодатига эриштирувчи калитдир.

📖 "... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир" (Қуръони карим, "Нисо" сураси 103-оят).

📖 Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу борада шундай марҳамат қилганлар:
"مَنْ حَافَظَ عَلَيْهَا كَانَتْ لَهُ نُورًا وَبُرْهَانًا وَنَجَاةً يَوْمَ الْقِيَامَةِ، وَمَنْ لَمْ يُحَافِظْ عَلَيْهَا لَمْ يَكُنْ لَهُ نُورٌ وَلاَ بُرْهَانٌ وَلاَ نَجَاةٌ"

(رواه الإمامُ أحمدُ عن عبد اللَّه ابن عمر رضى الله عنهما)

яъни: "Ким намозни ўз вақтида ўқиса, қиёмат куни намоз у киши учун нур, ҳужжат ва нажот бўлади. Ким намозни ўқимаса, қиёмат куни у киши учун нур, ҳужжат ва нажот бўлмайди"
(Имом Аҳмад ривоятлари).

* Пешин бир хил вақт 12:50да ўқилади.

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#HIDOYAT_SARI
#Muftiy_minbari

📹 "Юзларидан нур таралган Жаннат аҳли" - Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари фикрларига қулоқ тутайлик, азизлар!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐
namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
2024/10/01 17:23:16
Back to Top
HTML Embed Code: