Telegram Web Link
#VALYUTA_KURSI
 
💰 Доллар ва Евронинг расмий курси яна кўтарилди!

🇺🇿 Марказий банк 2024 йил 9 июлдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

🇺🇸 1 АҚШ доллари 12 618,26 сўм (+14,54).
🇪🇺 1 Евро 13 675,67 сўм (+29,62).
🇷🇺 1 Россия рубли 142,90 сўм (-0,31).

🏦 Маълумот ўрнида, Ўзбекистондаги тижорат банкларида 1 АҚШ доллари 12 590 сўмдан 12 615 сўмгача  сотилмоқда.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SARHISOB
ҲАФТА "NAMANGAN24.UZ" НИГОҲИДА! (2024 йил 1-7 июль)

👉 Июль ойи учун Намоз тақвими - Наманган вақти билан

👉
Наманганлик журналист АОКА танловида ғолиб чиқди

👉
Уйчи тумани Ички ишлар бўлимида янги раҳбар иш бошлади

👉
Поп тумани ҳокимининг ўринбосари Учқўрғон ҳокимига ўринбосари бўлди

👉
Наманганда ноҳақликка учрган тўрт шахсга оқлов ҳукми қўлланилди

👉
Вилоятимиздаги технологик йўналишдаги олийгоҳлар бирлашадими?

👉
НамМҚИ дунё "ТОП-1000" рейтингига кириш учун нималар қилмоқда?

👉
Наманган вилояти ҳокими бошчилигидаги делегациянинг Хитойга ташрифи самарали бўлди

👉
Янги Наманган тумани ҳокимининг ўринбосари Давлатобод ҳокимига ўринбосари бўлди

👉
Наманганда судлар томонидан ажрим ёқасида турган юздан зиёд оилалар яраштирилди

👉 Наманганлик моҳир теннисчи Бельгиядаги нуфузли турнир совриндори бўлди

👉 Наманганда Киберхавфсизлик ойлиги ўтказилмоқда!

👉 Наманганнинг фаол имомлари сараланмоқда!

👉 Наманганлик ихтирочи меваларни териб берадиган ускуна яратди

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#FAROVONLIK

📹 Наманганлик фермер ўрик, гилос, шафтоли ҳосилини Хитой, Россия ва араб давлатларига экспорт қилмоқда

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ESLATMA

📲 Ухлашдан олдин телефон, компютер ва бошқа гаджетлардан фойдаланманг!

Бизнинг танамиз нафақат чарчаганида, балки қоронғи туша бошлаганда ҳам ухлашга мослашган. Қоронғида организмда уйқу гормони - мелатонин ишлаб чиқарилади.

Бу гормон танадаги нормал уйқуни назорат қилади. Кучли ёруғлик ёки гаджетлардан чиқаётган кўк нур бу гормон синтезини тўхтатади.

Шунинг учун мароқли дам олишни истасангиз, ухлашдан аввал телефон, компютерлардан асло фойдаланманг!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐
namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#HIDOYAT
ХОЛИС ВА УМИД БИЛАН ДУОДА БЎЛИШ (видео)

📹🤲 Дуони икки нарса бузади:
Шошилмоқ ва ижобат бўладими, йўқми, деб шубҳа қилмоқ…


Ихлос энг  гўзал "Амийн"дир дуоларингизга. Агар Аллоҳ дуо ила унга юзланишингизни хоҳламаганда эди, у дуони тилингизга жо қилмасди.

Зеро, келажак орзуларни истасангиз, дуо бор. Бошингизга ташвиш тушган бўлса, намоз бор. Ҳаловатингиз йўқолган бўлса, Қуръон бор. Туганмас, абадий неъмат истасангиз, жаннат бор.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐
namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#QABUL_2024

🪪❗️Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди

2024-2025-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга "Абитуриент рухсатномаси"ни бериш бошланди.

Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун "Абитуриент рухсатномаси"ни my.uzbmb.uz сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SPORT_TAYM
"НАВБАҲОР" ДУНЁ КЛУБЛАРИ РЕЙТИНГИДАН ЖОЙ ОЛДИ

⚽️ Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси ("IFFHS") дунёнинг энг кучли клублари янги рейтингини эълон қилди.

Қувонарлиси шундаки, Наманганнинг "Навбаҳор" клуби жамоаси 83,75 балл жамғарган ҳолда, "IFFHS" рўйхатида 221-ўринни эгаллаган.

Шунингдек, "Топ-500" рейтингида Ўзбекистоннинг икки жамоаси - "Насаф" (88,25 балл билан 201-ўрин) ва "Пахтакор" (51 балл билан 496-поғона) ҳам қайд этилган.

Беш қитъанинг 75 та миллий чемпионати қатнашчилари бўлган 504 та жамоа номи келтирилган мазкур рўйхатга клубларнинг 2023 йил 1 июлдан 2024 йил 30 июнгача бўлган даврда қайд этган натижалари асос қилиб олинган.

Дунёнинг энг зўр жамоалари рейтингининг биринчи поғонасида
371 балл тўплаган ҳолда Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби Испаниянинг "Реал" клуби бормоқда.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#KIBERXAVFSIZLIK

📹 Юртимизда Киберхавфсизлик ойлиги давом этмоқда!

Ўзбекистон энг кўп киберҳужумга учраган МДҲ давлатлари  ичида тўртинчи ўринда бормоқда.

Ҳисоботда, шунингдек, тез-тез киберҳужумларга дучор бўладиган фаолият соҳалари ҳам аниқланган.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SALOMATLIK

❗️🫖 Диққат қилинг: Совуқ чой буйракда тош йиғади!

Американинг Чикаго шаҳридаги Лоёла университети тиббиёт маркази совуқ чой инсон саломатлиги учун хавфли эканлигини аниқлашди.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, совуқ чой таркибидаги моддалар буйракда тош пайдо бўлишига олиб келади.

Улар бу касалликка мойиллиги бор кишилар имкон қадар совуқ чой ичмаслик кераклигини айтишмоқда.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐
namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#MashaAlloh

📹🕋 Каъба ёпинчиғ кисва - каъбапўш алмаштирилди

🇸🇦 Саудия Арабистонининг Маккаи мукаррама шаҳрида жойлашган табаррук Каъбатуллоҳ кисваси одатда ҳар йили арафа куни алиштирилар эди. Бу сафар эса, янги ҳижрий 1446 йил бошланишида - Муҳаррам ойининг биринчи кечасида янгиланди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#SARHISOB

📹 Наманган ҳафта ичида - вилоят телерадиокомпанияси ахборот-таҳлилий дастури айни шу ҳақида. (2024 йил 1-7 июль нигоҳи).

⤵️
Наманган ва дунё ҳақида энг ишончли хабарлар
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OFARIN

📹👏 Ўзбек қизи, дея эътироф этилаётган ушбу истеъдод соҳибаси дунё аҳлини лол қолдирмоқда!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#IBRAT_VAQTI

📹 Москвичли
"Темир хотин" ёхуд чинакам қаҳрамон она

👏 Эридан барвақт ажралган, ёш жонига ҳаётнинг машаққатларини метин иродаси билан енгиб ўтаётган 33 ёшли аёлнинг сабр ва матонати, фарзандлари учун жонини ҳам аямасдан ҳаёт учун курашишини кўринг!

📢 Ибрат учун дўст ва яқинларингизга ҳам юборинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#MOZIYGA_NAZAR
#NAMANGAN_TARIXI

📘 Наманганда Абу Наср Форобий қаламига мансуб нодир китоб топилди

Тўрақўрғон туманида жойлашган Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси мажмуасидаги бебаҳо экспонатлар сони яна ўн ададга ортди. XI ва XIV асрга оид ноёб қилич, Бақтрия ва Хитой тангалари, Абу Наср Форобий қаламига мансуб нодир китоб топилди.

Мутахассислар томонидан XI асрга оидлиги айтилаётган қилич, жангдан чиққан ҳолатда сақланган. У қаттиқ пўлатдан Ахсикент темирчилари томонидан ясалган. Дунё пўлат маркази сифатида тан олинган Ахсикентнинг юмшоқ ва қаттиқ пўлати машҳур. Унинг яратилиши эса ҳозиргача сир.

Иккинчи аслаҳа эса XIV асрга оид бўлиб, уни Амир Темурнинг хос аскарлари ишлатишган.

Бақтрия тангаси 475-600 йилларга оид. Хитой тангаси эса XIX асрга оид бўлиб, уни тарихчи олим Шерали Қўлдошев батафсил тадқиқ этди.

Учта нодир китоб эса, илм-маърифатга, фалсафа ва тарихга оид бўлиб, унда ноёб илм битилган.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#RASMIY_XABAR
ОЙЛИК БЕЛГИЛАНГАН ЭЛЕКТР ЛИМИТИ МИҚДОРИ ОШИРИЛМАЙДИ

⚡️💡 Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда аҳоли учун 2024 йил 1 майдан жорий қилинган электр энергияси истеъмолининг 200 кВт·соат ойлик базавий меъёри кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Энергетика вазирлиги ҳамда тизим ташкилотлари расмий баёнотида келтирилганидек, таҳлилларга кўра, шу йилнинг ўтган июнь ойида 71 фоиз аҳоли 200 кВт.гача электр энергияси истеъмол қилганлиги аниқланди. Бундан кўринадики, истеъмолчиларнинг 71 фоизи белгиланган лимит доирасидан чиқмаган.

Шу боис яқин истиқболда истеъмолчиларга қўлланилаётган ойлик 200 кВт·соатгача бўлган базавий меъёр миқдори оширилишига асос мавжуд эмас.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#KOSA_TAGIDA_NIMKOSA

📹 "Сиз қанақа гаплашасиз?" - Инсонни мушоҳадага чорловчи видеоролик

📢 Ибрат учун дўст ва яқинларингизга ҳам юборинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#HIDOYAT

📹 "Омонатдорлик - мусулмоннинг зийнати"

🕌
Наманган шаҳридаги "Хомиддин қори" жомеъ масжиди имом хатиби Муҳаммадбобур домла Насриддиновнинг ибратли фикрларига қулоқ тутинг!

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#SALOMATLIK

🌰❗️Ҳафтада камида бир марта 5 та ёнғоқ истеъмол қиладиган одамлар ўртача 7 йилга кўпроқ умр кўриши исботланган

Сиз ҳам тонгги нонуштангизга бу фойдали маҳсулотни албатта қўшинг. Негаки миянинг фаол ишлашига ҳам катта ёрдам беради.

Қолаверса, ёнғоқ асаб толаларини мустаҳкамлаш вазифасини бажаради. Юрак мушаклари ва қон томирларини мустаҳкамлайди. Бу мева тез ҳазм бўладиган маҳсулот ҳисобланади.

📝 Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#JARAYON
ЎЗБЕКИСТОН БОШ ВАЗИРИ НАМАНГАНГА КЕЛДИ

🇺🇿 Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Республика Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Наманган вилоятида амалий ташрифда бўлишди. Ташриф чоғида Поп туманида қурилаётган қуёш фотоэлектр станцияси билан танишилди.

Хитойнинг "Next solar energy group" компанияси томонидан барпо этилаётган ушбу станция қуввати 500 мегаватт бўлиб, фойдаланишга топширилганидан сўнг йилига 1,1 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Мазкур жараёнларда Наманган муҳандислик-технология институти ва Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг профессор-ўқитувчилари ҳамда амалиёт ўтаётган талабалар иштирок этди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
2024/09/30 13:27:37
Back to Top
HTML Embed Code: