Telegram Web Link
#NAMANGAN_VA_JAHON

🇺🇿🇨🇳 Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги вилоят делегациясининг Хитойга  навбатдаги ташрифи самарали бўлди

Бугун вилоятимиз раҳбари Пекин шаҳрида Хитойда ишлаётган ва таълим олаётган ватандошлар билан учрашди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SALOMATLIK

🫑 Булғор қалампирининг қандай фойдали томонлари бор?

Булғор қалампири витамин ва фойдали моддаларга бой маҳсулот ҳисобланади. Уни хомлигича ишлатилса, максимал таъсирга эришилади. Чунки, пиширилганда таркибидаги фойдали моддаларнинг 70 фоизи йўқолиб кетади.

Булғор қалампири кўз саломатлиги, анемиянинг олдини олиш, вазн ташлаш, қонни суюлтириш, иммунитетни мустаҳкамлаш, уйқу ва кайфиятни яхшилашда самарали натижа беради.

🏥 Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#TAYINLOV
ЯНГИ НАМАНГАН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ЎРИНБОСАРИ ДАВЛАТОБОД ҲОКИМИГА ЎРИНБОСАР БЎЛДИ

💼 Туман ҳокимининг тегишли қарори билан Сардор Бахтиёрович Раҳимов Давлатобод тумани ҳокимининг
қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари
этиб тайинланди.

Депутат Сардор Раҳимов 1987 йилда Наманган туманида туғилган. Маълумоти олий, 2010 йили Наманган муҳандислик - педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги қурувчи.

Меҳнат фаолиятини 2011 йилда "Водийгазтаъминот" унитар корхонаси "Наманганшаҳаргаз" филиали 2-участкаси газ хўжалиги назоратчиси сифатида бошлаган. У 2011-2021 йилларда Наманган вилояти ҳудудий газ таъминоти филиалининг 1-Наманган шаҳар участкаси бошлиғи сифатида иш олиб борган.

Янги тайинловга қадар, яъни 2021 йил июнь ойидан буён Янги Наманган тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#SARHISOB

📹 Наманган ҳафта ичида - вилоят телерадиокомпанияси ахборот-таҳлилий дастури айни шу ҳақида. (2024 йил 24-30 июнь нигоҳи).

⤵️
Наманган ва дунё ҳақида энг ишончли хабарлар
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ANA_XOLOS

🇰🇬🇺🇿🇦🇫🍷 Ўзбекистонда машҳурликка эришган Афғонистон анор сувлари Қирғизистонда тақиқланмоқда!

Маълумотларга кўра, ушбу анор экстрактли сувларда соғлиқ учун хавфли бўлган моддалар борлиги аниқланган.

📢 Буни кимга юборишни биласиз.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#KOSA_TAGIDA_NIMKOSA

📹 Ўзбекистонда сайловлар яқин - яхшиям, у даврлар ортда қолди. Бўлмаса....

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#INSON_QADRI_UCHUN
2024 ЙИЛНИНГ ЎТГАН ОЛТИ ОЙИДА СУДЛАР ТОМОНИДАН ЮЗДАН ЗИЁД ОИЛАЛАР ЯРАШТИРИЛДИ

⚖️ Наманган вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ва фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлари томонидан ўтган даврда 39 минг 60 та фуқаролик иши кўриб, тамомланган.

Шу жумладан, 10 минг 506 таси фуқаролик иши, 28 минг 554 таси суд буйруғи тартибида кўрилган.

Оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оиланинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш мақсадида суднинг иш юритувида бўлган ишларнинг 102 таси бўйича эр-хотинларни яраштиришга эришилди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
​​#ELON

🏫 Наманган шаҳридаги 58-сонли ихтисослаштирилган мактаби ҳарбий ватанпарварлик йўналиши бўйича 7-синфга ўқувчиларни қабул қилади!

Давлатобод туманидаги 58-сонли айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумтаълим мактаби 6-синфни муваффақиятли тамомлаган ўқувчиларни ҳарбий ватанпарварлик йўналишидаги 7-синфга 2024-2025 ўқув йили учун

ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ!

📃 Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

🔹Мактаб директори номига ариза.
🔹Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома нусхаси.
🔹Ўқиш жойидан фанларни ўзлаштириши тўғрисидаги мактаб директори томонидан тасдиқланган баҳолар табели нусхаси.
🔹Ўқиш жойидан тавсифнома.
🔹Ўқувчининг истеъдод ва қтидорини кўрсатувчи ишларидан намуналар (агар улар мавжуд бўлса).
🔹086-У шаклидаги тиббий маълумотнома, ЭКГ.
🔹3х4 ҳажмдаги фотосурат (6 дона).
🔹Маҳалла фуқаролари йиғинидан тавсифнома.

🗓 Ҳужжатлар 2024 йил 25 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🚏 Манзил: Наманган шаҳри, Давлатобод тумани 3-кичик туман Порлоқ маҳалла, Тинчлик кўчаси, 39-а уй.

☎️ Мурожаат учун телефонлар:
📞 692328143
📞 998942353
📞 913568143

👌 Эслатма: Ҳужжатлар йиғмажилд шаклда топширилади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SPORT_TAYM
ТЕННИСЧИМИЗ БЕЛЬГИЯДА СОВРИНДОР БЎЛДИ

🎾🏸 Бельгиянинг Брюссель шаҳрида теннис бўйича “М25” тоифасида ўтказилган халқаро турнирда халқаро тоифадаги спорт устаси, Наманган спорт мактаби тарбияланувчиси Ҳумоюн Султонов муваффақиятга эришди.

👏 Мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур нуфузли турнирнинг яккалик баҳсларида барча рақибларини енгиб, финалгача етиб келган ватандошимиз ҳал қилувчи учрашувда нидерландиялик Максим Хаукесга қарши кортга чиқди.

Бош соврин учун ўтган ўйинда теннисчимизга бироз омад етишмади. Ҳумоюн дунё рейтингида ўзидан 110 поғона пастдаги европалик рақибига 7:5, 1:6, 1:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Мусобақа якунларига кўра, Ҳумоюн Султонов вице-чемпион сифатида эътироф этилиб, ўзи учун қимматли бўлган “ATP” рейтинг очколарини қўлга киритди.

👍 Айни вақтда жаҳон теннис таснифида Ҳумоюн Султонов 173 рейтинг очко тўплаган ҳолда, 309-ўринни эгаллаб, Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракетака устаси бўлиб турибди.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BU_MUHIM

📹💻 Наманганда Киберхавфсизлик ойлиги ўтказилмоқда!

Юртимиз бўйлаб бошланган “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” фуқароларни огоҳликка ундаш, интернетдаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, кибермаконда содир этиладиган жиноятларга қарши курашишга қаратилгани билан муҳим аҳамиятга эга.

❗️ Бугун содир этилаётган жиноятлар орасида интернет ва компьютер технологиялари билан боғлиқ жиноятлар кескин ошиб бормоқда. Жумладан, Наманган вилоятида 2024 йилнинг 5 ойи давомида кибермакондаги жиноятлар 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 38 фоизга ортиб кетган. Жиноятлар оқибатида жабрланувчиларга етказилган зарар миқдори 3,5 баробарга ўсиб, 1 миллиард сўмдан зиёдга ошган.

💰 Ойлик доирасида тиббиёт ва маҳалла тизимлари, ногиронлиги бўлган фуқаролар, журналистлар ҳамда блогерлар, олий таълим муассасалари талабалари ўртасида аҳолини кибертаҳдидлардан огоҳлантиришга қаратилган турли совринли кўрик-танловлар уюштиради.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BIZ_VA_JAHON

📹🇺🇿🇰🇿 Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида муҳим ташаббусларни илгари сурди

👏 Ўзбекистон томонидан илгари сурилган умумий хавфсизлик ва тараққиёт йўлидаги ҳамжиҳатлик бўйича Самарқанд ташаббусини амалга ошириш долзарблиги кўрсатиб ўтилди.

Давлатимиз раҳбари мулоқотни мустаҳкамлаш ва кўп томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида ШҲТнинг Яхши қўшничилик, ишонч ва трансчегаравий шериклик кодексини қабул қилишга чақирди.

👉 БАТАФСИЛ ЎҚИШ: 👈
#TANLOV
НАМАНГАННИНГ ФАОЛ ИМОМЛАРИ САРАЛАНМОҚДА

🕌 Наманган шаҳридаги «Яхёхон тўра» жомеъ масжидида "Йил имоми – 2024" кўрик-танловининг Наманган шаҳри босқичи ўтказилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Наманган вилоятидаги вакилли хабар берди.

📲 Батафсил ўқиш: 👇👇👇
https://www.namangan24.uz/zhamiyat/namanganning_eng_faol_imomlari_saralanmoda.html

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#SHUKRONA
САЙИДУЛ АЙЁМ, ҲАЖ-УЛ МАСОКИН - ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! (видео)

📹 Ассалому алайкум, азизлар!

📖 Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллам) муборак ҳадисларида:

🤲 "Жума кунида шундай бир соат борки, унда дуо шак-шубҳасиз ижобат бўлади", деб марҳамат қилганлар.

🤲 Аллоҳ тонгимизни ўз нури ва гўзаллиги ила мунаввар қилсин! Табаррук ой ва бу кунда ўзингиз ва яқинларингиз учун қилган дуоларингиз ижобат бўлсин! Ҳақ таоло юртимизни тинчликда ва барчамизни барокатда барқарор айласин, яхшиликлари ила қувонтирсин! Икки дунё саодатини ато этсин!

🕋 Сайидул айём, Ҳаж-ул масокин - Жума муборак бўлсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#HIDOYAT

📹 Амалингиз кузатиб борилмоқда. Хушёр бўлинг!

🕌
Наманган шаҳридаги "Хомиддин қори" жомеъ масжиди имом хатиби Муҳаммадбобур домла Насриддиновнинг ибратли фикрларига қулоқ тутинг!

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#TURIZM

🇺🇿🇸🇦🕋 Юртимизда "Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди

Бунда, Дин ишлари бўйича қўмита мазкур соҳадаги лицензияловчи ваколатли орган сифатида кўрсатилди.

"Умра" зиёратини ташкиллаштириш бўйича фаолиятини лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи БҲМнинг 10 баравари - 3 миллион 400 минг сўм этиб белгиланди.

Шунингдек, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари - 68 миллион сўм этиб белгиланди.

👉 БАТАФСИЛ ЎҚИШ: 👈

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#BILGANINGIZ_FOYDA

☝️ Ҳар мўмин учун зарур бўлган муқаддас Жума кунининг суннатлари:

🚿 Ғусл қилиш.
🧊 Хушбўйланиш.
🪥 Мисвок ишлатиш.
👕 Энг яхши кийимни кийиш.
📖 "Каҳф" сурасини ўқиш.
📿 "Салавот" айтиш.
🕌 Масжидга эрта бориш.

🤲 Саййидул айём - жума кунининг барокати сизга бўлсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
2024/09/30 07:21:02
Back to Top
HTML Embed Code: