Telegram Web Link
#ELON

🙋‍♂️ Ҳурматли фуқаролар, азиз наманганликлар!

☝️ Наманганга оид, ўз маҳаллангизга дахлдор ҳар қандай масала, мурожаат, аризалар ва таклифлар бўлса юборишингиз мумкин!

Бундай имкониятни қўлдан бой берманг!

Мулоқот гуруҳига аъзо бўлиш:
👉 https://www.tg-me.com/Namangan_xalqim

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#MATONAT

🏊‍♀ Наманганда ФВБ ходими каналда оқиб кетаётган фуқарони қутқариб қолди

Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими Учқўрғон туманида яшовчи 32 ёшли эркакнинг ҳаётини сақлаб қолди.

Наманган вилоят ФВБ ахборот хизмати раҳбари Қаҳрамон Сатторовнинг хабар беришича, 2024 йил 18 июнь куни соат 16:30 да Учқўрғон тумани Бахрабод маҳалласида яшовчи 1992 йилда туғилган эркак ўзини "Андижон" каналига ташлаб юборган.

Уни каналнинг Норин тумани Қозоғовул маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтган қисмида шу яқин орада хизмат олиб бораётган туман ФВБ 11-ёнғин-қутқарув қисми смена бошлиғи Ҳасанбой Абдураҳмонов ҳамда ён атрофдаги фуқаролар кўриб қолган.

Шундан сўнг 32 ёшли фуқаро "Ғалла-2024" ўрим йиғим мавсумига жалб этилган ФВБ ходими Ҳасанбой Абдураҳмонов томонидан қутқариб олинган ва биринчи ёрдам кўрсатилиб, йўловчи автомобиль орқали туман тиббиёт бирлашмасига олиб борган. Ҳозирда қутқариб олинган фуқаронинг аҳволи яхши.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#TURIZM
#HAJ_2024

🕋 Наманганлик зиёратчилар Ҳаж зиёратидан 27 июндан бошлаб уйларига қайтишади

Ҳамюртларимиз Ҳаж сафаридан 2024 йил 22 июнь – 12 июль кунлари қайтишади. Ўзбекистон Мусулмонлар идораси хабарига кўра, ҳожиларимиз Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Термиз, Навоий, Нукус ва Урганч шаҳарларига тўғридан-тўғри авиқатновлари орқали парвоз қилиб қайтадилар.

"Наманган халқаро аэпорпорти" МЧЖ матбуот котибининг қайд этишича, "Ҳаж-2024" дастури доирасида Саудия Арабистонига борган Наманган вилояти ҳожилари 27 июндан 1 июлга қадар муқаддас сафардан уйларига қайтиб келишлари режалаштирилган.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#SHU_KUNNING_MAVZUSI

📹🕋🕌 "Ҳожилик мартаба эмас!" - Нуруллоҳ домла Жамолов, Наманган шаҳридаги "Яҳёхон Тўра" жомеъ масжиди имом-хатиби

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#MAORIF

🧾 Битирувчиларга "Шаҳодатнома"ни электрон шаклда олиш имконияти мавжуд

Умумтаълим мактабларининг битирувчилари электрон шаҳодатнома, яъни "аттестат"ни my.gov.uz портали орқали бепул юклаб олиши мумкин.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#TIBBIYOT_VA_ZAMON

📹🏥 Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалида мураккаб технологик операция ўтказилди

Кардиохирургия бу юрак билан боғлиқ бўлган мураккаб амалиётдир, икки соат давом этган аорта-коронар шунтлаш операцияси муваффақиятли якунланди.

Шифокорларнинг фикрича, бемор тез фурсатларда жисмонан фаол ҳаёт тарзига қайтади энг асосийси бундай мураккаб технологик операциялар келгусида маҳаллий жарроҳлар томонидан ўтказилиши режалаштирилган.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#MAORIF

🏫 Мактабларнинг биринчи синфига қабул бугундан бошланди

Хабар берилишича, 1-синфга қабул жараёнлари икки босқичда амалга оширилади:

Биринчи босқич: 20 июндан 31 июлгача микро-ҳудуд доирасида, иккинчи босқич: 1 августдан 15 августгача микро-ҳудуддан ташқарида.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ADLIYA_MINBARI
#MOHIYAT
"АЁЛЛАР ДАФТАРИ"ДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАР УЧУН ҚАНДАЙ ИМКОНИЯТЛАР БОР?

🇺🇿💼 2022 йил 31 мартдаги 145-сон Ҳукумат қарорига 1-илоава сифатида тасдқиланган “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги Низомга билан “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар учун бир қатор имкониятлар яратилган.

Батафсил ўқиш: 👇👇👇
https://www.namangan24.uz/zhamiyat/ayollar_daftaridagi_hotin-izlar_uchun_anday_imkoniyatlar_bor.html

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#SARHISOB

📹 Наманган ҳафта ичида - вилоят телерадиокомпанияси ахборот-таҳлилий дастури айни шу ҳақида. (2024 йил 10 - 16 июнь нигоҳи).

⤵️
Наманган ва дунё ҳақида энг ишончли хабарлар
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#AVTO_OLAM
#ESLATMA

📹🚙 Эртага, 2024 йил 21 июнь куни соат 10:00 да "Кобальт" автомашинаси учун 25 000 та шартнома очилади

Яқинларга юбориб қўямиз, savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали шартномани уйда ўтириб олинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TASHABBUS

📹🇺🇿💼 "Оталар куни жиддий сиёсий-ижтимоий кун сифатида оммалаштирилиши зарур" Алишер Қодиров, Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси раиси

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#HIDOYAT

📹 "Аллоҳ таоло: Эй одам болалари! Катта-кичигингиз, оқу-қорангиз, яхши-ёмонингиз, эркагу-аёлингиз, ҳамма-ҳаммангиз..." - Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари айтган ибратли фикрларга қулоқ тутайлик!

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#SHUKRONA
САЙИДУЛ АЙЁМ, ҲАЖ-УЛ МАСОКИН - ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! (видео)

📹 Ассалому алайкум, азизлар!

📖 Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллам) муборак ҳадисларида:

🤲 "Жума кунида шундай бир соат борки, унда дуо шак-шубҳасиз ижобат бўлади", деб марҳамат қилганлар.

🤲 Аллоҳ тонгимизни ўз нури ва гўзаллиги ила мунаввар қилсин! Табаррук ой ва бу кунда ўзингиз ва яқинларингиз учун қилган дуоларингиз ижобат бўлсин! Ҳақ таоло юртимизни тинчликда ва барчамизни барокатда барқарор айласин, яхшиликлари ила қувонтирсин! Икки дунё саодатини ато этсин!

🕋 Сайидул айём, Ҳаж-ул масокин - Жума муборак бўлсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#JAHON_AYVONIDA

Алишер Усмонов сохта хабарномалар юборган Европа банкини судга берди

Асли келиб чиқиши наманганлик бўлган россиялик таниқли ишбилармон Алишер Усмонов вакилининг таъкидлашича, "UBS Europe" 2018–2022-йилларда Германия божхона бош бошқармасининг Молиявий мониторинг департаментига миллиардернинг молиявий операциялари ҳақида ўндан ортиқ хабарнома юборган.

Россиялик миллиардернинг қайд этишича, банкнинг хатти-ҳаракатлари Алишер Бурҳоновичнинг обрўйига катта путур етказган. Бундан ташқари, "UBS Europe" билдиришномалари 2022 йилда Германияда Алишер Усмоновга нисбатан тергов ва тинтувларга олиб келди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#BILGANINGIZ_FOYDA

☝️ Ҳар мўмин учун зарур бўлган муқаддас Жума кунининг суннатлари:

🚿 Ғусл қилиш.
🧊 Хушбўйланиш.
🪥 Мисвок ишлатиш.
👕 Энг яхши кийимни кийиш.
📖 "Каҳф" сурасини ўқиш.
📿 "Салавот" айтиш.
🕌 Масжидга эрта бориш.

🤲 Саййидул айём - жума кунининг барокати сизга бўлсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#HIDOYAT
"КАҲФ" СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ ҚАНДАЙ?

📖 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, келаси жумагача ундан нур таралиб туради”

📝 Байҳақий “Сунанул кубро”да ривоят қилган.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Al-Kahf
Mishary Alafasi
#MUTOLAA
#QIROAT

📖🎤🎧 Мишари Рошид ал Афасий - "Каҳф" сураси

33:16 дақ
💾 15,2 мб

🕋 Сайидул айём, Ҳаж-ул масокин - Жума муборак бўлсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#ANA_XOLOS

🇺🇿🇺🇳 Ўзбекистон дунёда энг паст маош таклиф қиладиган давлатлар рейтингидан жой олди

Юртимизда ўртача иш ҳақи 351 долларни ташкил этиб, 119-ўринни эгаллади. МДҲ давлатлари орасида Ўзбекистон 8-поғонада қайд қилинди.

2024 йилдаги энг юқори ва энг паст иш ҳақи тўлайдиган давлатлар рейтинги мамлакатларнинг ўртача ойлик иш ҳақига қараб тузилган. Ушбу рейтингда 196 та давлат қатнашган.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#KRIMINAL

📹 Ноқонуний йўллар билан муаммо ҳал қилиб берувчилардан огоҳ бўлинг! - Наманганда "права" олиб бериш пайидаги фирибгар қўлга тушди

Наманган туманида яшовчи фуқаро имтиҳон марказида танишлари борлиги, улар орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини айтиб, мансабдор шахсга пора беришига далолат қилган ва фуқародан 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётганида, ашёвий далиллар билан ушланган.

⤵️
Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
2024/10/01 19:18:32
Back to Top
HTML Embed Code: