Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#YOSHLAR_OVOZI

📹 Наманганда Ёшлар ойлиги доирасидаги ёшлар фестивалига старт берилди

Наманганда 63-Халқаро гуллар фестивали ҳамда "Ёшлар ойлиги" муносабати билан ёшлар фестивали бўлиб ўтди.

Маълумот ўрнида ушбу фестивал доирасида Наманган вилояти ҳокими соврини учун 10 та танлов ва мусобақалар ўтказилди.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ELON
#REKLAMA
НАМАНГАН ШАҲРИДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРДА ТЕЛЕФОН ВА ИНТЕРНЕТ АЛОҚАСИ ВАҚТИНЧА ИШЛАМАЙДИ

☎️📲 Наманган шаҳридаги электр алоқа хизматидан фойдаланувчи корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда фуқаролар ДИҚҚАТИГА!

Наманган шаҳар телекоммуникация боғламаси 233-ЭАТС ҳудудига қарашли 233/28, 233/29, 233/30 тарқатиш жавонларига тортилган ТПП-600х2 алоқа кабелида носозликлар кўпайиб кетганлиги учун кабелни таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, Навоий кўчасидаги кўп қаватли уйларда, Ахси, Қўқон кўчалари, Қўқон кўчаси 1-ўтиш йўли, Қўқон кўчаси 7-берк кўчаси, Термиз кўчаси, Термиз кўчаси 1-4-5-6 ўтиш йўлларида, Дамбоғ, Низомий кўчаси 10-ўтиш йўли, Бобур, Ҳумоюн кўчаларидаги телефон, IP-TV, интернет тармоқлари 2024 йил 11 июндан 21 июнгача ишламаслигини маълум қилади.

Ушбу ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз.


🏬 “Ўзбектелеком” Наманган филиали
Наманган шаҳар телекоммуникация
боғламаси маъмурияти.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Реклама ва мурожаат учун:
📲 @OqilxonDadaboyev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#JARAYON

📹🇺🇿 "Биз зўравонликдан жабрланганлар билан ишлаяпмиз, аммо зўравон уйда ўтирибди. Яна урмайди деб ким кафолат беради?" – Шавкат Мирзиёев


Президентимиз оилавий зўравонлик ҳолатида нафақат жабрланган, балки зўравон-агрессор билан тенг равишда психологик ишлаш зарурати ҳақида гапирди.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#NAMANGAN_VA_DUNYO
ХИТОЙ ЭЛЧИСИ НАМАНГАНГА КЕЛДИ

🇺🇿🇨🇳 Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юй Цзюнь Наманган вилоятига ташриф буюрди. Вилоятимиз ҳокими Шавкат Абдураззоқов элчи жаноблари билан учрашди.

Вилоятимиз раҳбари мартабали меҳмонни Наманган заминида кўриб турганидан хурсанд эканлигини таъкидлаб, вилоятнинг инвестицион салоҳияти ҳақида батафсил маълумот берди. Ўз навбатида, хитойлик дипломат ҳам ҳар томонлама алоқаларни янада ривожлантиришга тайёр эканлигини билдирди.

Ташриф давомида Хитой элчиси Наманган шаҳри Давлатобод туманидаги "Янги Наманган шаҳарчаси" қурилиши ва туманлардаги бир қатор ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишди.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#SAXOVAT

📹🏥 "Эҳсоннинг мукофоти - яхшиликдур" - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Носирбек Абдуллахонов таъсисчилигидаги "ANAMED" тиббий диагностика марказида 2024 йил 6-8 июнь кунлари "VAQF" хайрия фонди билан биргаликда Наманган вилоятида яшовчи болаларда онкологик касалликларни олдиндан аниқлашга қаратилган хайрия тиббиёт кўриги ўтказилди

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#TAFAKKUR

🕌 Аллоҳ таолонинг муҳаббатига сазовор бўлувчи кимсалар:

📖 "Яхшилик қилинг! Албатта Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади" ("Бақара" сураси, 195 оят).

📖 "Албатта Аллоҳ тавба қилувчиларни севади" ("Бақара" сураси, 222 оят).

📖 "Ва албатта Аллоҳ ўзларини мудом пок тутувчиларни севади" ("Бақара" сураси, 222 оят).

📖 "Зеро, Аллоҳ тақво қилувчи кишиларни севади" ("Оли имрон", 76 оят).

📖 "Албатта Аллоҳ сабр қилувчиларни севади" ("Оли имрон" сураси, 146 оят).

📖 "Аллоҳга таваккал қилинг – суянинг! Албатта ўзига таваккал қилувчиларни севади" ("Оли имрон" сураси, 159 оят).

📖 "Албатта Аллоҳ адолат қилувчиларни севади" ("Моида" сураси, 42 оят)

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#TURIZM
#TRANSPORT
НАМАНГАН ШАҲРИДАН ИСТАНБУЛГА ИЛК ПАРВОЗ АМАЛГА ОШИРИЛДИ

🛫✈️ Бугун - 2024 йил 12 июнь куни илк бор юртимиздаги хусусий авиаташувчи ташкилоти - "Қанот Шарқ" авиакомпанияси томонидан Наманган-Истанбул йўналишидаги илк парвозни амалга оширди.

🇺🇿🇹🇷 Авиакомпаниянинг "A321" русумли ҳаво кемаси илк бор Намангандан 184 нафар йўловчини  Истанбул шаҳрига олиб кетди.

Маълумот ўрнида, Наманган-Истанбул йўналишидаги павозлар хафтада икки бор - чоршанба ва жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ESLATMA

📹⚡️☀️ Иссиқ уришидан ўзингизни асранг! Сабаби иссиқ уриши юракни тўхтатиб қўйиши мумкин!

🎥 Ушбу видеолавҳа орқали иссиқ уришининг сабаблари ва белгиларини билиб олинг.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SHUKRONA

🌙 Қурбон Ҳайити намозини ўқиш вақтлари белгиланди

🕌 Юртитмиздаги жоме масжидларда 2024 йил 16 июнь, якшанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади.

Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг хабар беришича, Наманган вилоятидаги масжидларда эрталаб соат 05:00 да Қурбон ҳайити намози адо этилади.

Республикамизнинг бошқа ҳудудлари, масалан Тошкент шаҳрида соат 05:10да, қўшни вилоятлар - Фарғона ва Андижонда эса соат 05:00да ўқилади.

Ушбу кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
2024/11/16 12:14:54
Back to Top
HTML Embed Code: