Telegram Web Link
#SALOMATLIK

☀️ Ёз фаслида саломатликни сақлашнинг етти муҳим қоидаси

Ёзнинг иссиқ ҳарорати инсон танасида айрим муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли бу фаслда гигиена қоидаларига риоя қилиш, нафақат шахсий тозаликни сақлаш, балки касалликларнинг олдини олишда ҳам муҳим аҳамиятга эга:

🔸Доим тоза ва озода жойларда овқатланиш, тез бузиладиган маҳсулотлардан сақланиш.

🔸Фақат тоза ва дезинфекция қилинган сунъий сузиш ҳавзаларида чўмилиш.

🔸Совун ва антисептик геллар ёрдамида тез-тез қўлларни ювиб туриш.

🔸Иссиқ кунларда тез-тез илиқ душ қабул қилиш.

🔸Жамоат ҳожатхоналаридан фойдалангач, албатта, қўлларни совунлаб ювиш.

🔸Албатта, тоза ва хавфсиз ичимликлар истеъмол қилиш

🔸Уйларни тозалаш, намликни назорат қилиш ва ҳавони алмаштириб туриш.

📝 Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#MAORIF

🏫 Янги ўқув йили учун 1-синфга қабул 20 июндан бошланади

2024-2025-ўқув йили учун 1-синфга қабул шу йилнинг 20 июндиан бошланади. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар беришича, регламентга асосан 1-синфга қабул жараёнлари икки босқичда амалга оширилади:

1-босқич: 20 июндан 31 июлгача микро-ҳудуд доирасида,

2-босқич: 1 августдан 15 августгача микро-ҳудуддан ташқарида.

1-синфга қабул жараёнлари Наманган шаҳрида электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади.

Бунда ота-оналар 20 июндан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин.

Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz)га киритилади.

Электрон қабул жараёнлари юзасидан вазирлик "Cаll"-марказининг 712030704 рақами ёки телеграмдаги @mymaktab_uz расмий канали орқали қўшимча маълумот олиш мумкин.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#SARHISOB

📹 Наманган ҳафта ичида - вилоят телерадиокомпанияси ахборот-таҳлилий дастури айни шу ҳақида. (2024 йил 2 - 9 июнь нигоҳи).

⤵️
Наманган ва дунё ҳақида энг ишончли хабарлар
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OMMAVIY_SPORT

📹⚽️ ДХХ кубоги мусобақаларининг иккинчи босқичи старт олди


Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ёшлар ишлари агентлиги ва Спорт вазирлиги ҳамкорлигида “Соғлом ёшлар – Янги Ўзбекистон келажаги” шиори остида ёшлар ўртасида ўтказилаётган футбол ва мини-футбол бўйича "ДХХ кубоги" мусобақалари қизғин паллага кирди.

2024 йилнинг апрель-май ойларида бўлиб ўтган илк босқич мусобақаларида 209 та туман/шаҳар кесимида 9 448 та маҳалладан 19 698 та жамоа шакллантирилиб, уларда 251 500 нафар ёш қатнашди. Босқич доирасида ўтказилган 37 745 та ўйинни 1 миллиондан ортиқ мухлис томоша қилди.

Иккинчи босқичда (июнь-июль ойлари) юртимиз бўйича 7 500 нафардан ортиқ ёшдан шакллантирилган 627 та жамоа ўртасида саралаш мусобақалари ўтказилади ва унинг ғолиблари Республика босқичига йўлланмани қўлга киритади.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#QABUL_2024

📹🏢 Сиз шифокор бўлмоқчимисиз? - У ҳолда Наманган давлат университетини танланг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING
#FlowerFestNamangan

📹🌺 Гуллар байрами доирасида таниқли сўз устаси Валижон Шамшиев Бобур боғида концерт дастурини ҳавола этади!

63-Халқаро гуллар фестивали доирасида машҳур қизиқчи санъаткор Валижон Шамшиев иштирокида бугун, 2024 йил 10 июнь куни Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи амфитеатрида соат 20:00 дан 21:00 гача бўлиб ўтадиган кулгу кечасига барчани чорлаймиз.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#JAHON_AYVONIDA

🇮🇷 Эрон Президентлиги учун номзодлар маълум бўлди

Эрон Ислом Республикасида Президентлик сайловларида қатнашадиган олти нафар номзод эълон қилинди.

“Конституцияни қўриқлаш кенгаши” томонидан 80 номзод орасидан қуйидагилар саралаб олинди:

💼 Эрон собиқ соғлиқни сақлаш ва тиббий таълим вазири, парламент аъзоси Масуд Пезешкиян.

💼 Парламентнинг амалдаги спикери Муҳаммад Бағер Ғолибаф.

💼 Теҳрон мери Алиризо Заканий.

💼 Собиқ ички ишлар вазири, дин арбоби Мустафа Пурмуҳаммадий.

💼 Эрон Олий етакчисининг Миллий хавфсизлик олий кенгашидаги вакили Саид Жалилий.

💼 Шаҳидлар ва фахрийлар фонди раҳбари Амир-Ҳусайн Газизода-Ҳошимий.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BU_QIZIQ

📹 Тирноқларингиз ҳолатига қараб ўзингизга ташхис қўйишни билармидингиз?

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#VALYUTA_KURSI
 
💰 Долларнинг расмий курси яна тушди!

🇺🇿 Марказий банк 2024 йил 11 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

🇺🇸 1 АҚШ доллари 12 634,92 сўм (-11,95).
🇪🇺 1 Евро 13 572,43 сўм (-202,54).
🇷🇺 1 Россия рубли 142,00 сўм (-0,44).

🏦 Маълумот ўрнида, Ўзбекистондаги тижорат банкларида 1 АҚШ доллари 12 670 сўмдан 12 710 сўмгача  сотилмоқда.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#TAYINLOV
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ БОЖХОНА БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ ЎЗГАРДИ

💼 Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитаси раисининг 2024 йил 6 июндаги буйруғи билан Умиджон Суҳбатжонович Қодиров Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У мазкур лавозимда фаолият юритган Муталлибжон Обиджонович Солиевнинг ўрнида ишга киришди.

Умиджон Қодиров 1983 йилда Фарғона вилояти Риштон туманида туғилган. Меҳнат фаолияти давомида 2006 йилдан буён божхона тизимида турли масъул вазифаларда иш олиб борган. Подполковник ҳарбий унвонига эга.

Янги тайинловга қадар, яъни 2022 йилдан буён Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#BILGANINGIZ_FOYDA

🥛🍶 Тадқиқот: Сут саратоннинг олдини олади!

Канадалик тиббиёт ходимлари ҳар куни сут ва сут маҳсулотлари - қатиқ, кефир, творогни еб туришни маслаҳат беришмоқда.

Текширувлар натижасида маълум бўлдики, бу маҳсулотлар касаллик ривожланишини тўхтатади ва унинг олдини олади.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#JARAYON

📹💡🔥 Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов: Энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ва энергетика соҳаси объектлари куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш долзарб вазифа

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#RASMIY_XABAR

🇺🇿🕌 Юртимизда Қурбон ҳайити байрами 16 июнь куни нишонланади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев "Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан мамлакатимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади. 

Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SALOMATLIK

🥘 Иссиқ ҳавода қандай овқатланиш керак?

Ҳозирги об-ҳавода танада сув-туз алмашинуви бузилади, терлаш кучайиши сабабли муҳим витаминлар ва минераллар йўқолади.

Организм сувсизланмаслиги ва витамин-минералларни сақлаб туриши учун ушбу маҳсулотларни истеъмол қилиш лозим:

▫️ Ҳўл мевалар.
▫️ Хом сабзавотлар ва улардан тайёрланган салатлар.
▫️ Дуккакли маҳсулотлар (ловия, мош).
▫️ Қайнатилган гўштли таомлар.
▫️ Қайнатма шўрва, мастава, манпар каби ҳазми енгил таомлар.
▫️ Қовун-тарвуз.

❗️Иссиқ ҳавода аччиқ, шўр ва тузли таом, маҳсулотларни ейиш қатъиян мумкин эмас.

📝 Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ESLATMA

📹🚙 "Тонировка"ни меъёpидан оширгани учун 8,5 миллион сўм жарима ёзилган ҳайдовчи судда ютиб, жаримаси бекор бўлгани айтилмоқда

Ҳайдовчиларга эслатиб ўтамиз, рухсатнома бўлиб "тонировка" меъёридан бироз ошган бўлса, 8,5 миллион сўм жаримага асос бўлолмайди!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
2024/09/27 21:30:21
Back to Top
HTML Embed Code: