Telegram Web Link
#JAHON_AYVONIDA

🇮🇳 Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди истеъфога чиқди

Ҳиндистон Вазирлар Маҳкамаси парламент қуйи палатасини тарқатиб юборишни тавсия қилганидан сўнг, Бош вазир Нарендра Моди истеъфога чиқди.

Айтишларича, Бош вазир Нарендра Моди бугун Президент билан учрашди ва Вазирлар Маҳкамаси билан бирга истеъфога чиқди. Президент истеъфони қабул қилди ҳамда Нарендра Модига ва Вазирлар Маҳкамасига янги ҳукумат ишга киришгунга қадар ишни давом эттиришни сўраб мурожаат қилди.

Ҳиндистон парламентига сайловлардан сўнг амалдаги Бош вазир ва Вазирлар Маҳкамаси истеъфога чиқиши керак. Улар янги ҳукумат тузилмагунча ўз лавозимларида қолади.

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистонда 2024 йил 19 апрелдан буён ўтказилаётган умумий парламент сайловлари ниҳоясига етди. Овозларни санаш 4 июнь куни якунланди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ELON

🙋‍♂️ Ҳурматли фуқаролар, азиз наманганликлар!

Наманганга оид ҳар қандай мурожаат, аризалар ва таклифлар бўлса юборишингиз мумкин!

Бундай имкониятни қўлдан бой берманг!
👉 https://www.tg-me.com/Namangan_xalqim

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#DAYJEST_24

📹💰 Ойлик олдим, энди мазза қиламан деб ўйлайсизми? Шошилманг!.. 😁

🎥 Видеони кўринг, мазза қиласиз...

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ELGA_XIZMAT

📹💼 "Қаҳрамонимизнинг севимли иши ва келажак учун катта режалари бор" - Уйчи тумани ҳокими Шухрат Мирсодиқович Мусаев

“Халқ хизматчиси” лойиҳасининг биринчи сонида "Vodiy ovozi" ижодий жамоаси ҳоким билан туманнинг 20дан кўп жойларига бориб, эксклюзив интервю олди.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING
#FlowerFestNamangan
ЮЗ ЁШГА ЯҚИНЛАШАЁТГАН НУРОНИЙ ГУЛЛАР ФЕСТИВАЛИ МЕҲМОНИ БЎЛДИ

🌺👏 Миллионлаб меҳмонларни қучоқ очиб кутиб олаётган Наманган шаҳрининг катта шодиёнаси бўлмиш 63-Халқаро Гуллар фестивалига ташриф буюрган 98 муборак ёшни қаршилаган Абдуллажон ота Ўринбоев гуллар диёрида меҳмон бўлди.

Марғилонлик уста косиб бўлган табаррук нуроний байрамга фарзандлари билан ташриф буюриб, Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отахўжаев билан бўлган суҳбатда ажойиб манзаралардан беҳад шодланганини, юртни тинчлиги ва унга мана шундай байрамлар ярашишини тўлқинланиб айтди.

Бугун отахон шундай дорул омон кунларни саккиз фарзанди ва 90 дан зиёд набира-ю эваралари даврасида ўтказиб, кексалик гаштини сураётганлигини мамнуният билан изҳор этди.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#BONG
#XALQ_OVOZI
БУ ВЕНЕЦИЯ ЭМАС, НАМАНГАННИНГ СУВГА ТЎЛГАН, АБГОР КЎЧАСИ (видео)

📹🚰🛠 Наманган шаҳридаги Янги йўл ва Ибрат маҳалларига туташ ҳудудда янги ўрнатилган ичимлик суви қувурида юзага келган носозлик оқибатида сув увол бўлмоқда. Йўллар яроқсиз ҳолга келиб, транспорт воситалари шу йўлдан ўтолмаяпти. Одамлар пиёда ўтишда ҳам қийинчиликларга дуч келмоқда.

Мазкур муаммога Наманган вилояти ҳокимининг қурилиш ва коммуникациялар бўйича ўринбосари, "Наманган сув таъминоти" акциядорлик жамияти ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари томонидан эътибор қаратилиб, сифатли бартараф этиш чоралари кўрилса, айни муддао бўларди.

Дарвоқе, Янги йўл маҳалласи аҳолиси ва Тахтакўприкда барпо этилаётган кўпқаватли уйларга сув қувурларини тортиш тортиш учун олиб борилган қурилиш ишларидан кейин ўзи ҳаминқадар бўлиб турган йўллар янада "бечоралашиб" абгор ҳолга келди, қолди. Асфальтлаш эса ҳеч қайси ташкилотнинг эсига ҳам келмаяпти.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#SHUKRONA
САЙИДУЛ АЙЁМ, ҲАЖ-УЛ МАСОКИН - ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! (видео)

📹 Ассалому алайкум, азизлар!

📖 Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллам) муборак ҳадисларида:

🤲 "Жума кунида шундай бир соат борки, унда дуо шак-шубҳасиз ижобат бўлади", деб марҳамат қилганлар.

🤲 Аллоҳ тонгимизни ўз нури ва гўзаллиги ила мунаввар қилсин! Табаррук ой ва бу кунда ўзингиз ва яқинларингиз учун қилган дуоларингиз ижобат бўлсин! Ҳақ таоло юртимизни тинчликда ва барчамизни барокатда барқарор айласин, яхшиликлари ила қувонтирсин! Икки дунё саодатини ато этсин!

🕋 Сайидул айём, Ҳаж-ул масокин - Жума муборак бўлсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#HIDOYAT_SARI
#Muftiy_minbari

📹 Аллоҳ кузатиб турибди, нега гуноҳ қиламиз? - Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари фикрларига қулоқ тутайлик, азизлар!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐
namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#QARDOSHLIK

📹🇺🇿🇹🇷 Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи: кенг қамровли стратегик шериклик ривожида навбатдаги муҳим қадам

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐
namangan24.uz
👉 @namanganim24
#HIDOYAT
"КАҲФ" СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ ҚАНДАЙ?

📖 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, келаси жумагача ундан нур таралиб туради”

📝 Байҳақий “Сунанул кубро”да ривоят қилган.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Al-Kahf
Mishary Alafasi
#MUTOLAA
#QIROAT

📖🎤🎧 Мишари Рошид ал Афасий - "Каҳф" сураси

33:16 дақ
💾 15,2 мб

🕋 Сайидул айём, Ҳаж-ул масокин - Жума муборак бўлсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BILGANINGIZ_FOYDA
ЖУМА КУНИ КЎП САЛОВОТ АЙТИНГ! (видео)

📹 📿 Муборак Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📖Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади".

📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
2024/11/16 13:23:54
Back to Top
HTML Embed Code: