Telegram Web Link
#HIDOYAT
ЖАННАТНИНГ САККИЗ ДАРВОЗАСИ

Жаннатнинг саккизта дарвозаси бўлиб, Қиёмат куни ҳар дарвозага фаришталар туриб олишади. Уларнинг юзлари оппоқ бўлиб, табассум билан у ерга кираётган мўминларни олқишлаб, қаршилаб туришади.

Жаннат дарвозаларининг номлари қуйидагичадир:

1⃣ Намоз дарвозаси — бундан намозни қолдирмасдан адо этганлар киради.

2⃣ Ғазот дарвозаси — бундан ғазот қилганлар киради.

3⃣ Райён дарвозаси — бундан рўзадорлар киради.

4⃣ Садақа дарвозаси — бундан садақа берувчилар киради.

5⃣ Айман дарвозаси — бундан ҳисоб-китоб қилинмайдиганлар киради.

6⃣ Афв қилувчилар дарвозаси — бундан одамларни афв қилиб, кечирувчилар киради.

7⃣ Зикр дарвозаси — бундан Аллоҳни зикр қилганлар киради.

8⃣ Ҳаж дарвозаси — Байтуллоҳни ҳаж қилувчилар киради.

🤲 Аллоҳ таоло барчамизга саккиз жаннат эшикларидан киришни насиб этсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#RASMIY_XABAR

⚠️ Ўзбекистонда тирик инсонлар шарафига ҳайкал ўрнатиш тақиқланди

🇺🇿📃 Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида монументал ёдгорликларни ўрнатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатга кўра, республика ҳудудида тирик инсонлар шарафига ҳайкал ўрнатиш тақиқланди. Давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликлар Ҳукуматнинг қарорларига асосан ўрнатилади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#INSON_QADRI_UCHUN
"МЕҲР ДАФТАРИ"ДАГИ ЁШЛАР УЙЛИ БЎЛДИ

🇺🇿🏠 Президентимизнинг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида етим болаларни ижтимоий ҳимоялаш мақсадида "Меҳр дафтари" жорий этилди.

Мазкур қарор ижроси доирасида Наманган вилояти Тўрақўрғон туманининг Оқтош маҳалласида яшовчи, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, турар-жойга муҳтож Муҳибилло Абдуғаниев  ва Миржалол Турғунбоев уй-жой билан таъминланди.

Тўрақўрғон тумани ҳокими Аҳрорбек Мансуров бошчилигидаги сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар иштирокида янги уйнинг калити ва сертификати тантанали равишда туҳфа қилинди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#QABUL_2024

📹🏢 Абитуриентларни рўйхатга олиш бошланди

2024-2025 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.

Наманган давлат университетида ҳам қабул жараёнлари муносабати билан "Call center" ва "Маслаҳат маркази" фаолияти ташкил этилди.

Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш my.uzbmb.uz сайтининг “Олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул” бўлими орқали амалга оширилмоқда.

Рўйхатга олиш 5 июндан 25 июнга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BILGANINGIZ_FOYDA

📹💥 Ўзбекистонда шу ҳафта ичида экстремал ультрабинафша нурланиш кузатилиши айтилмоқда

Хўш, юқори ультрабинафша нурлари нимаси билан хавфли? Бу ҳақида мутахассис изоҳ беради.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#SALOMATLIK

📹🍎🍏 Олманинг фойдалари ранги каби турли хил

Хусусан, яшил рангли олмалар аллергияси борлар учун фойдали.

Қизил олма - ҳужайраларни эрта қаришдан ҳимоя қилишга ёрдам беради. Қизил олма пўстлоғи С витаминига бой бўлиб, юрак-қон томир саломатлигига ёрдам беради.

Сариқ олма - жигар ва ўт пуфаги фаолиятини яхшилашга ёрдам беради.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#JARAYON

🌾 Наманганда бугун ғалла ўрим-йиғимига оқ фотиҳа берилди

Поп туманида шу муносабат билан ўтказилган тадбирда мавсумни кўнгилли ва уюшқоқлик билан ўтказишни ният қилиб, жонлиқ сўйилди ва нуронийлар томонидан янги ҳосилга қут-барака сўраб, дуои фотиҳа қилинди.

Маълумот ўрнида, 2024 йилги мавсумда Наманган вилоятида 68 минг гектар майдонда бошоқли дон етиштирилган бўлиб, жами 243 та комбайн ёрдамида саранжомлаб олиш мақсад қилинган.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#RASMIY_XABAR

🇺🇿🇹🇷 Шавкат Мирзиёев Туркияга отланмоқда

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия жумҳурияти Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг таклифига биноан 2024 йил 6 июнь куни расмий ташриф билан Туркияда бўлади.

Ташриф доирасида Анқара шаҳрида икки давлат раҳбарлари раислигида Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Туркия Президентлари икки мамлакат етакчи корхоналари ва компаниялари раҳбарлари билан биринчи қўшма учрашувини ўтказишади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#INSON_QADRI_UCHUN

📹☎️🇺🇿🇸🇦 Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев айни пайтда Ҳаж зиёратини адо этиш учун Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназаров ҳазратлари билан телефон орқали мулоқот қилди

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#HAJ_2024
#TURIZM
#ZIYORAT

📹🕋 "Раҳмат эшиклари очилган замин" - Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназаров ҳазратлари

🎥🇸🇦 Муфтий ҳазратлари айни кунларда Ҳаж зиёратини амалга ошириш учун Саудия Арабистонида бўлиб турган Наманган вилояти зиёратчилари билан учрашиб, муҳим мавзуида манфаатли суҳбат қурдилар.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ETIROF

📹🕌 "Тинч-осойишта диёрда эмин-эркинлик билан ибодат қилиш - Аллоҳ томонидан ато этилган буюк неъматдур" - иқтидорли уламо Муҳаммадбобур домла Насриддинов, Наманган шаҳридаги "Хомиддин қори" жомеъ масжиди имом-хатиби

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#HAJ_2024
#TURIZM
#ZIYORAT

📹🕋 Муфтий ҳазратлари Ҳаж сафарида бўлиб турган наманганлик 108 ёшли табаррук нуронийни йўқлади

🕌 Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназаров ҳазратлари Ҳаж зиёратини адо этиш учун айни вақтда Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида бўлиб турган 108 ёшли меҳнат фахрийси Иброҳимжон ҳожи ота Хўжаевни кўргани кирдилар.

🤲 Аллоҳ таоло барчамизни мана шундай улуғ ёшларга етказсин, омин!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#KRIMINAL
УЧҚЎРҒОНДА КАТТА МИҚДОРДАГИ КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИНИ ЎЗЛАШТИРГАН "УДДАБУРОН"ЛАР УШЛАНДИ

Наманган вилояти Учқўрғон туманида замонавий автомобилларга хизмат кўрсатиш учун ажратилган имтиёзли кредитни талон-торож қилган корхона раҳбарлари ушланди.

Ушбу ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Учқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда аниқланган.

“Й.Д.” масъулияти чекланган жамияти ва “М.қ.М.” оилавий корхонаси раҳбарлари тижорат банки Учқўрғон филиалидан замонавий автомобилларга хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш учун ажратилган имтиёзли кредит ҳисобидан харид қилинган ускуна ва электр жиҳозларини сотиб юбориб,545 миллион сўм имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилган.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
ЖАННАТНИНГ КАФОЛАТИ

📖 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Сизлар менга олти нарсанинг кафолатини беринглар, мен сизларга жаннатнинг кафолатини бераман”, дедилар:

1⃣ Гапирганда рост сўзланглар.

2⃣ Ваъда берсангиз, устидан чиқинглар.

3⃣ Омонат қўйилса, хиёнат қилманглар.

4⃣ Фаржларингизни сақланглар.

5⃣ Кўзларингизни (номаҳрамдан) асранглар.

6⃣ Қўлларингизни тийинглар.


Имом Аҳмад ривояти.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
2024/09/29 19:19:18
Back to Top
HTML Embed Code: