Telegram Web Link
#SALOMATLIK
ОЧ ҚОРИНГА ИЛИҚ СУВ ИЧИНГ!

🧂 Эрталаб бир стакан ичилган илиқ сув уйқу пайтида юзага келадиган суюқлик танқислигининг ўрнини тўлдиради. Иссиқ сув эса қонни суюлтиради. Бу тромбоз хавфи остида эмаслигингизни англатади.

Эрталаб илиқ сув ичиш одати бутун танада айланиб юрадиган токсинларни йўқотишга ёрдам беради ва ортиқча вазндан халос қилади.

🏥 Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#HAJ_2024
#TURIZM
#ZIYORAT

📹🕋 "Уҳуд бизни яхши кўради" - Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназаров ҳазратлари

Уҳуд тоғи Мадинанинг шимолий тарафида жойлашган муборак бир тоғдир. Тоғнинг узунлиги 7 километр, кенглиги 2-3 километр, баландлиги эса 350 метрга яқин. Тоғ Мадинаи Мунавварадан тахминан 4-5 километр узоқликда жойлашган. Уҳуд тоғида бир неча ғор ва даралар мавжуд бўлиб, баъзи ғорларнинг баландлиги бир ярим метрни, узунлиги эса ўн метрни ташкил этади.

Умра Ҳаж зиёратларига борган ватандошларимиз одатда Уҳуд тоғига чиқиб бу ерда шаҳид бўлган саҳобаларга дуои саломлар айтиб, уларнинг ҳақларига дуои хайрлар қилишади.

Уҳуд тоғи муборак макон саналади. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Уҳуд тоғи бизни яхши кўради ва биз ҳам уни яхши кўрамиз", деганлар (Имом Бухорий ривояти).

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#BU_MUHIM

☀️ Қуёшнинг хавфли ультрабинафша нуридан қандай ҳимояланиш керак?

❗️Шу кунларда туш пайти Ўзбекистонда қуёшнинг ультрабинафша нурланиш индекси 10 баллга етади.

Бундай пайтда кўчада кўп юриш:

🔻саратонга мойилликни оширади;
🔻иммунитетни туширади;
🔻бўйинда, қўлда пуфакча, қизил доғ ва тошма тошишига;
🔻кўз яллиғланишига олиб келади.

Ундан ҳимояланиш учун:

🔸соат 11:00дан 16:00гача қуёш нурлари остида узоқ вақт юрмаслик
🔸бош кийим кийиш
🔸соябон тутиш
🔸кўзойнак тақиш
🔸имкон қадар ёпиқ либослар кийиш керак.


📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BILGANINGIZ_FOYDA

📹🏡 Диққат, ўз ҳовлисида уй қуриш ва таъмирлашга 120 млн сўмгача кредит берилади

Эндиликда "маҳалла еттилиги" тавсияси асосида ўз ҳовлисида уй қуриш ва таъмирлашга 120 млн сўмгача ипотека кредити ажратиш йўлга қўйилади. Кредит камбағалликдан чиқариш дастурига кирган ва турар-жойи ночор аҳволдаги оилаларга берилади.

Бунда кредитнинг 15 фоизи ҳамда дастлабки 5 йилда фоиз ставкасининг 6 фоизгача банди бюджетдан қоплаб берилади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#SALOMATLIK
ҚАЧОН ТЕЛЕФОНДАН ФОЙДАЛАНМАСЛИК КЕРАК?

◽️ Овқатланиш пайтида. Овқатланиш вақтида гаджетларга чалғитиш метаболизм тезлигини пасайтиради, бу эса овқат ҳазм бўлишининг секинлашишига ва ёғларнинг секин эришига олиб келади.

◽️ Ухлашдан олдин смартфондан фойдаланманг. Гап шундаки, мобил қурилма экранининг нурланиши мия ярим кортексини қўзғатади. Шунинг учун уйқучанлик охир-оқибат йўқолади. Узоқ муддатда бу жиддий касалликларга олиб келади.

◽️ Ҳожатхонада телефондан фойдаланманг. Интернет маконида ҳаяжонли саёҳат туфайли ҳожатхонада узоқ вақт ўтириш варикоз кенгайиши ва геморрой ривожланишига олиб келиши мумкин.

📝 Солижон Мўминов,
тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор-кардиолог.


📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#FAKT

📹💰 Ўзбекистоннинг давлат қарзи қарийб 35 миллиард долларга етди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисоботида келтирилишича, ташқи қарз давлат ва хусусий қарзлардан иборат.

👉⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ESLATMA

🧑‍🎓 Ўзбекистонда 2 мингта грант учун хотин-қизларга тавсиянома берилади

Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга грант учун тавсиянома бериш бошланди.

Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида ажратиладиган ўринлар учун тавсиянома олиш мақсадида талабгорлардан аризалар 2024 йил 8 июнга қадар https://xotin-qizlar.uz/ платформаси орқали электрон шаклда қабул қилинади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#XUSHXABAR
#SPORT_TAYM
НамДУ ТАЛАБАСИ ЕВРОПА ОЧИҚ ЧЕМПИОНАТИДА ҒОЛИБ ЧИҚДИ!

🥋🏆Наманган давлат университетининг спорт фаолияти таълим йўналиши талабаси Фотимахон Турсунбоева Ўзбекистон довруғини халқаро ареналарда юксалтираётган музаффар спортчилар сирасига киради.

🥇 Фотимахон Россия Федерациясининг Хабаровский шаҳрида якунига етган дзюдо бўйича Европа очиқ чемпионатида 48 килограмм вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.

👏 Ушбу муваффақият билан спортчи қизимиз ва унинг мураббийлари ҳамда НамДУ жамоасини қизғин муборакбод этамиз!

⤵️
Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#IBRAT_VAQTI

📹 "Кўзимни ёшлатган воқеа" - Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназаров ҳазратларининг ибратли фикрларига қулоқ тутайлик, азизлар!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#HIDOYAT
ЖАННАТНИНГ САККИЗ ДАРВОЗАСИ

Жаннатнинг саккизта дарвозаси бўлиб, Қиёмат куни ҳар дарвозага фаришталар туриб олишади. Уларнинг юзлари оппоқ бўлиб, табассум билан у ерга кираётган мўминларни олқишлаб, қаршилаб туришади.

Жаннат дарвозаларининг номлари қуйидагичадир:

1⃣ Намоз дарвозаси — бундан намозни қолдирмасдан адо этганлар киради.

2⃣ Ғазот дарвозаси — бундан ғазот қилганлар киради.

3⃣ Райён дарвозаси — бундан рўзадорлар киради.

4⃣ Садақа дарвозаси — бундан садақа берувчилар киради.

5⃣ Айман дарвозаси — бундан ҳисоб-китоб қилинмайдиганлар киради.

6⃣ Афв қилувчилар дарвозаси — бундан одамларни афв қилиб, кечирувчилар киради.

7⃣ Зикр дарвозаси — бундан Аллоҳни зикр қилганлар киради.

8⃣ Ҳаж дарвозаси — Байтуллоҳни ҳаж қилувчилар киради.

🤲 Аллоҳ таоло барчамизга саккиз жаннат эшикларидан киришни насиб этсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#RASMIY_XABAR

⚠️ Ўзбекистонда тирик инсонлар шарафига ҳайкал ўрнатиш тақиқланди

🇺🇿📃 Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида монументал ёдгорликларни ўрнатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатга кўра, республика ҳудудида тирик инсонлар шарафига ҳайкал ўрнатиш тақиқланди. Давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликлар Ҳукуматнинг қарорларига асосан ўрнатилади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#INSON_QADRI_UCHUN
"МЕҲР ДАФТАРИ"ДАГИ ЁШЛАР УЙЛИ БЎЛДИ

🇺🇿🏠 Президентимизнинг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида етим болаларни ижтимоий ҳимоялаш мақсадида "Меҳр дафтари" жорий этилди.

Мазкур қарор ижроси доирасида Наманган вилояти Тўрақўрғон туманининг Оқтош маҳалласида яшовчи, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, турар-жойга муҳтож Муҳибилло Абдуғаниев  ва Миржалол Турғунбоев уй-жой билан таъминланди.

Тўрақўрғон тумани ҳокими Аҳрорбек Мансуров бошчилигидаги сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар иштирокида янги уйнинг калити ва сертификати тантанали равишда туҳфа қилинди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
2024/09/27 13:19:05
Back to Top
HTML Embed Code: