Telegram Web Link
#IQLIM
ИЮНЬ ОЙИДА ЮРТИМИЗДА ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУЗАТИЛАДИ?

☀️ Бу йил ёз илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ҳарорат кундуз кунлари 28-33 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 35-38 даражагача бўлади, бу ўртача кўп йиллик қийматларга яқиндир.

"Ўзгидромет" хабарига кўра, июнь ойининг биринчи беш кунлигида Ўзбекистон бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 4-5 июнь кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечалари 14-19 даража, кундуз кунлари 28-33 даража, баъзи жойларда 35 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 37 даражагача бўлади.

Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат асосан кечалари 15-20 даража, кундуз кунлари 33-38 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда 40 даражагача бўлади. Ойнинг иккинчи ўн кунлигида қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши эҳтимоли кўп.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING
#FlowerFestNamangan
ГУЛЛАР БАЙРАМИ МЕҲМОНЛАРНИ РОМ ЭТМОҚДА!

🌺 Шу кунларда Наманган дунё аҳлининг эътиборида. Муаззам ва навқирон гўшанинг касби, ёши, мавқеидан қатъий назар, жамики инсонлари улуғ мақсад йўлида бир ёқадан бош чиқариб, 63 йилдан буён амалга ошириб келаётган эзгу анъаналари ана шундай мақтовга лойиқ.

Вилоят туризм бошқармаси маълумотларига кўра, 63-Халқаро Гуллар фестивалининг дастлабки ўн кунлигида 3 миллион 794 минг 870 нафардан зиёд юртдошимиз, 57 давлатдан 148 мингдан ортиқ хорижий сайёҳлар фестиваль меҳмони бўлишди. Туристлар турфа гуллардан иборат ҳайратбахш манзаралар, сайру саёҳатлари мароқли ўтиши учун ташкил этилган жаҳон андозалардаги хизматлардан баҳраманд.

👉 БАТАФСИЛ ЎҚИШ: 👈

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
#KUN_SURATI
#INSON_QADRI_UCHUN

💼📸 Вилоят ҳокими меҳнат муҳожирлари хонадонида!

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Янгиқўрғон туманида олиб бораётган ўрганишлари давомида мигрантларнинг хонадонларини йўқлади.

Чўнгбағиш маҳалласидаги хонадонларда мигрантларнинг яқинлари билан бўлиб ўтган мулоқотларда вилоятимиз раҳбари муҳожирларнинг ҳолати, келгуси режалари билан қизиқди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
#IBRAT_VAQTI

🇮🇷🏡 "Буюклик - оддийликда" - яқинда авиаҳалокат оқибатида ҳалок бўлган Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий ва унинг онасини хонадони

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
​​#OILA_DAVRASIDA
ТАРБИЯДА КЕЧИКМАЙЛИК...

Фарзанди 1-синфга чиққан ота-оналар:
— Устоз, болам биринчи партада ўтирсин, илтимос Биздан нима хизмат, устоз...

Фарзанди 2-синфга ўтганда:
— Устоз, боламнинг ўқишлари яхшими? Раҳмат, устоз, албатта, уй вазифаларини ўзим бирга бажаряпман. Раҳмат, сизга устоз

Фарзанди 3-синфга ўтганда:
— Менинг болам ҳам тадбирда қатнашсин, ўзим ёдлатаман, шеърини. Барака топинг, устоз

Фарзанди 4-синфга ўтганда:
— Устоз, боламни одоби яхшими, ўзингиз чарчамаяпсизми? Барака топинг, устоз.

Фарзанди 5-синфга ўтганда:
— Мани болам бошланғич синфда ҳамма фандан аъло баҳо оларди, нимага ўқитувчи она тилидан 4 баҳо қўяди, ўзингиз бир гаплашиб кўринг, устози

Боласи 6-синфга ўтганда:
— Мажлис дейсизми, ман ишдаман, адаси чет элдалар, кейинги сафар борарман.

Боласи 7-синфга ўтганда:
— Менга уй вазифаларини тайёрлаяпман дедику, ўзи ўқитувчиларингиз битта мени боламни топиб олган. Мактабга боролмайман, вақтим йўқ!

Фарзанди 8-синфга ўтганда:
— Нима битта менинг боламда телефон бор эканми, тортиб олишга нима ҳақингиз бор. Устингиздан шикоят қиламан

Фарзанди 9-синфга ўтганда:
— Муштлашган бўлса тарбия беринг, ҳадеб мени безовта қилавермай, сиз билан гаплашгани вақтим йўқ.

Фарзанди 10-синфга ўтганда:
— Устоз, фарзандимнинг ўқишлари яхши бўлиши учун нима қилишим керак, у эртага бир столнинг эгаси бўлиши керак, ёрдам беринг...

❗️Aфсуски, кечиккан бўламиз...

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#QABUL_2024

💻 Бу йил олийгоҳларга ҳужжат қабул қилиш барвақт бошланади!

🇺🇿 Президент фармонига асосан 2024-2025-ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш 5 июндан бошланади ва жараён 25 июнгача давом этади.

Давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига (ОТМ) қабул имтиҳонлари “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ бир вақтда ўтказилади.

Бунда абитуриентлар ўзи танлаган тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, дастлаб ОТМнинг бакалавриатига, сўнг профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун танловда иштирок этади.

Имтиҳонлар июль-август ойларида ўтказилади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#IBRAT_VAQTI
"АЛЛОҲ КЎРИБ ТУРИБДИ!" (видео)

📹 Аллоҳ таоло ҳар бир инсонни дунёга рағбатли қилиб яратган. Шу боис у кўпинча мол-дунё тўплаб фаровон ҳаёт кечиришга интилади, турли йўллар билан мол-мулкни қўлга киритиш пайидан бўлади.

Мол-дунё, бойлик орттиришнинг ягона йўли тўғри ва ҳалол касб билан меҳнат орқали бойишдир.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
#HIDOYAT
НАМОЗ ТАҚВИМИ - ИЮНЬ ОЙИ, НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН

☝️📿
Намоз - мўъминнинг меърожи бўлиб, у билан киши Аллоҳга муножот қилади. Намоз динимиз устуни ҳисобланади. Икки дунё саодатига эриштирувчи калитдир.

📖 "... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир" (Қуръони карим, "Нисо" сураси 103-оят).

📖 Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу борада шундай марҳамат қилганлар:
"مَنْ حَافَظَ عَلَيْهَا كَانَتْ لَهُ نُورًا وَبُرْهَانًا وَنَجَاةً يَوْمَ الْقِيَامَةِ، وَمَنْ لَمْ يُحَافِظْ عَلَيْهَا لَمْ يَكُنْ لَهُ نُورٌ وَلاَ بُرْهَانٌ وَلاَ نَجَاةٌ"

(رواه الإمامُ أحمدُ عن عبد اللَّه ابن عمر رضى الله عنهما)

яъни: "Ким намозни ўз вақтида ўқиса, қиёмат куни намоз у киши учун нур, ҳужжат ва нажот бўлади. Ким намозни ўқимаса, қиёмат куни у киши учун нур, ҳужжат ва нажот бўлмайди" (Имом Аҳмад ривоятлари).

* Пешин бир хил вақт 12:50да ўқилади.

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#KUN_SANASI
БОЛАЛАРГА БЕРИНГ, ДУНЁНИ

Қитъаларга таралар куйи,
Болдан ширин ўйлаган ўйи,
Минорларга етади бўйи,
Болаларга беринг, дунёни!


🗓👫 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни.

Бу байрам "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” сифатида 1925 йилда Швейцариянинг Женева шаҳрида болалар фаровонлиги бўйича бутунжаҳон конференсиясида эълон қилинган. 1950 йилдан эса 1 июн - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонлана бошлади. Юртимизда ҳам ушбу байрам ҳар йили дилларда қувонч ила нишонланади.

👏 Болажонларимиз доимо бахтимизга соғ-омон ва бахтли бўлишсин. Юзларидан табассум ҳеч қачон аримасин! Президентимиз орзу қилганидек, Учинчи ренессанс даври пойдеворлари бўлиб етишсин!

Бугун совғалар олиш ва болаларни хурсанд қилиш эсдан чиқмасин!

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#KRIMINAL

💰 Наманган давлат университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармасининг Янги Наманган тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда

фуқаро Х. Т. фуқаро И. С. нинг ишончига кириб, уни қўшни Қирғиз Республикасидаги университетга ўқишга киритиб, кейинчалик ўқишни Наманган давлат университетига кўчириб бериши эвазига 3 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далилар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#SALOMATLIK

🍹 Энергетиклар ўрнини босувчи табиий ичимлик

Кўк чой + бир бўлак лимон + бир чой қошиқ асал. Бу ичимлик сизни жонлантиради. Шу билан бирга, у асабий тарангликни енгиллаштиради.

Имтиҳонлар, муҳим суҳбатлар ва ҳоказолар олдидан жуда яхши ёрдам беради.

📝 Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
#TAFAKKUR
#KUN_SANASI

🗓👫 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни.

​​Она бўлиб олтита муҳим ҳақиқатни тушундим!

1⃣ Энг ақлли одамлар бу – болалар!

2⃣ Энг шарафли ва масъулияти иш – яхши ота-она бўлиш!

3⃣ Алдагани бола яхши - эмас!

4⃣ Энг яхши одам - болалигини йўқотмаган одам!

5⃣ Энг золим одам - ўз фарзандига бефарқ одам!

6⃣ Энг ёмон иш - болага унинг ота-онасини ёмонлаш!

👏 Ҳар бир боланинг болалиги бўлсин! Байрам муборак!

📝 Феруза Муҳаммаджонова,
Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси масъул ходими.


📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ENERGETIKA

📹💡💰 “Бир неча сабаблари бор” — Республика Энергетика вазири электр энергияси ва газ нархи нега оширилганига изоҳ берди

Ўзбекистонда 2023 йил 1 октябрдан бизнес учун, 2024 йил 1 майдан аҳоли учун электр ва газ тарифлари оширилганди.

Вазир Жўрабек Мирзамаҳмудов тарифлар оширилиши эълон қилинганидан кейин бир ой ўтибгина, халққа кўриниш берди...

👉 ИНТЕВЬЮНИ БАТАФСИЛ ЎҚИШ: 👈

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
2024/09/27 23:21:23
Back to Top
HTML Embed Code: