Telegram Web Link
🇺🇿 Юртимизнинг муҳтарам ҳимоячилари!

🇺🇿 Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси барчангизни 14 январь-Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этади!

🇺🇿 Ватанимиз сарҳадларини қўриқлаш, тинчлигини сақлаш-ҳар бир эркакнинг Ватан олдидаги муқаддас бурчидир! Ватанимизнинг муносиб ўғлонлари, сиз бизнинг таянчимиз, ишончимиз ва қалқонимизсиз!

🎉 Барчангизга энг эзгу истакларимизни тилаб қоламиз!

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🖥 Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси томонидан 2024 йил давомида фуқаролар учун ўтказилган сайёр қабуллар ҳамда ОАВларда амалга оширилган чиқишлар сарҳисоби – статистик маълумотларда

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💬 Пенсиянинг таянч миқдори нима ва у қандай аниқланади?

📊 Пенсиянинг таянч миқдори – бу базавий миқдор бўлиб, ёшга доир ва ногиронлик пенсиялари учун пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи, лекин расмий белгиланган ёшга доир энг кам пенсиянинг миқдоридан кам бўлмаган миқдорда аниқланади.

🖥 Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи қандай ҳисобланади?

🧑‍💻 Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи кетма-кет ишланган олтмиш календарь ойлар учун қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини олтмишга бўлиш йўли билан аниқланади.

📣 Бунда пенсия сўраб мурожаат этган кишининг хоҳишига кўра, ишга қабул қилиш ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш муносабати билан иш кунлари сони тўлиқ бўлмаган ойлар тўлиқ ишланган календарь ойлар сифатида ҳисобга олинади.

❗️ Эслатиб ўтамиз, пенсия миқдори юқори бўлишига меҳнат стажининг давомийлиги, иш ҳақининг юқорилиги ҳамда пенсияга қўшиладиган устамалар таъсир кўрсатади.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сайёр_қабул

🚨 Жорий йилнинг 20-24 январь кунлари Пенсия жамғармаси раҳбарияти томонидан Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент шаҳар, Тошкент, Бухоро ва Навоий вилоятларида фуқаролар учун сайёр қабуллар ўтказилади.

Сайёр қабуллар ўтказиладиган манзиллар ва вақтлари ҳақида батафсил маълумот:

📍 Фарғона вилояти, Қува тумани, "Сўфи" МФЙ, Сўфи кўчаси 55а-уй, 13-сон Болалар мусиқа ва санъти мактаби биносида, 20 январь соат 11:00 да

📍 Андижон вилояти, Асака тумани, "Эргашобод" МФЙ, Асака Агротехнологиялар техникуми биносида, 20 январь соат 16:00 да

📍 Наманган вилояти, Наманган тумани, "Катта тошбулоқ" МФЙ, Мустақиллик кўчаси 1-уй, Нуронийар маскани биносида, 21 январь соат 11:00 да

📍 Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Авиасозлар 1-тор кўчаси 7а-уй, Баркамол авлод биносида, 22 январь соат 10:00 да

📍 Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, "Ахил" МФЙ, Самарқанд кўчаси 7а-уй, 5-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида, 23 январь соат 11:00 да

📍 Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, "Зарафшон" МФЙ, Янгиработ қишлоғи, 11-сон Болалар ва ўсмирлар мусиқа мактаби биносида, 23 январь соат 11:00 да

📍 Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, "Мирзо Улуғбек" МФЙ, Меҳнатобод кўчаси, 9-сон умумтаълим мактаби биносида, 24 январь соат 10:00 да

📞 Сайёр қабулларда раҳбарнинг шахсий қабулига ёздириш учун алоқа контактлари бу ерда.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сайёр_қабул

💬 Жорий йилнинг 21 январь куни Пенсия жамғармаси раҳбарияти томонидан Наманган вилоятида фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилади.

ℹ️ Сайёр қабул ўтказиладиган манзил ва вақт ҳақида батафсил маълумот:

📍 Наманган вилояти, Наманган тумани, "Катта тошбулоқ" МФЙ, Мустақиллик кўчаси 1-уй, Нуронийар маскани биносида, 21 январь соат 11:00 да

🔔 Сайёр қабулда раҳбарнинг шахсий қабулига ёздириш учун алоқа контактлари бу ерда.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сайёр_қабул

🚨 Жорий йилнинг 22 январь куни Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси раҳбарияти томонидан Наманган шаҳрида фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилади.

🖥 Сайёр қабул ўтказиладиган манзил ва вақти ҳақида маълумот:

📍 Наманган шаҳар, Тараққиёт МФЙ, 24 мактаб биноси, 22 январь соат 10:00 да

⁉️ Пенсия бўйича ўзингизни қизиқтирган савол ҳамда мурожаатлар бўлса, сайёр қабул ўтказиладиган манзилга ташриф буюрган холда қатнашишингиз мумкин

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот ҳизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сайёр_қабул

🎸 Наманган вилояти, Наманган тумани, "Катта тошбулоқ" МФЙ, "Нуронийлар маскани" биносида Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори биринчи ўринбосари Зоҳидхўжа Турсунов томонидан сайёр қабул ўтказилди.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сайёр_қабул

💬 Сайёр қабул – халқ билан фаол ва очиқ мулоқот!

🖥 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Ю.Ахмедов томонидан Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларни қабулини ташкил этишда аҳоли учун қулайликлар яратиш  ҳамда уларнинг мурожаатларида баён этилган масалаларни тезкорлик билан жойида ҳал этиш мақсадида Наманган шаҳрида фуқаролар иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан Давлат пенсияларини тайинлаш, тўлаш, қайта ҳисоблаш, ҳамда талаб этиладиган иш стажи ва ҳужжатлари юзасидан берилган саволларга тушунтиришлар берилди. Бундан ташқари, фуқароларга ўзини-ўзи банд қилиш орқали иш стажига эга бўлиш афзалликлари ҳақида кенг маълумотлар бериб ўтилди. Шунингдек, қабулда фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар. 

🔖 Қайд этиш жоизки, бугун ҳаётимиздан тобора чуқур ўрин олаётган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган тамойил аҳолини қийнаётган муаммоларнинг ўз вақтида ҳал этилишига, одамларнинг турмуш шароити яхшиланишига хизмат қилмоқда. Бу борада эса жойларда ташкил этилаётган сайёр қабулларнинг аҳамияти катта.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/02/05 15:47:50
Back to Top
HTML Embed Code: