Telegram Web Link
Пенсия жамғармаси томонидан 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида 292,5 минг нафар фуқароларга интерактив хизматлар кўрсатилди

⌨️ Жумладан, жорий йилнинг 9 ойи давомида 73,6 минг нафар фуқароларга Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари (ЯИДХП) портали орқали пенсиялар тайинланди.

🗣Батафсил маълумот билан инфографикада танишишингиз мумкин.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
16 сентябрь куни менга пенсия тайинланди. Октябрь ойи пенсиясига 30 сентябргача бўлган давр учун пенсия қўшиб тўланадими?

👉 “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 47-моддасига мувофиқ, ёшга доир пенсия — агар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб 60 кун ичида уни сўраб мурожаат этилган бўлса, пенсия ёшига тўлган кундан эътиборан тайинланади.

📆 Мазкур қоидага асосан, 16 сентябрда фуқарога пенсия тайинланган бўлса, сентябрь ойининг қолган кунлари учун пенсия октябрь ойи учун бериладиган пенсияга қўшиб тўланади.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Live stream finished (28 minutes)
📍 Ҳудудларда 743 марта сайёр қабуллар ташкил этилди

🗓 Жорий йилнинг 10 ойи давомида Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлимлари томонидан МФЙларда пенсия таъминотига оид масалалар юзасидан фуқаролар билан 743 марта сайёр учрашувлар ўтказилди.

Мазкур сайёр қабулларда фуқароларнинг мавжуд муаммолари ўрганилиб, белгиланган тартибда ечилиши таъминланди.

🖥 Шунингдек, фуқароларга пенсия таъминотига оид амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда амалий ёрдамлар кўрсатилди.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🗓 Ноябрь ойида Наманган вилояти бўйича ўртача пенсия миқдори қанчани ташкил этди?

📈 2024 йил Ноябрь ойида пенсияларнинг бир ойлик ўртача миқдори 1 237,8 минг сўмни ташкил қилиб, 2023 йил Ноябрь ойига нисбатан 253,0 минг сўмга ёки 21 фоизга кўпайди.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🗓 Ноябрь ойи ҳолатига Наманган вилояти бўйича 100 ёшдан ошган пенсия олувчилар сони қанчани ташкил этади?

🔴 2024 йил 1 ноябрь ҳолатига, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Наманган вилояти ҳудудий туман (шаҳар) бўлимлари ҳисобида туриб пенсия олаётган 100 ёшга тўлган ва 100 ёшдан катта ёшдагилар сони 31 нафарни ташкил қилди.

🖥 Шундан, 3 нафари (9,7%) эркак ва 28 нафар (90,3%) аёл кишилар ҳисобланади.

📈 Батафсил инфографикада танишинг.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💬 Фуқаро бир вақтнинг ўзида икки турдаги пенсияни олиши мумкинми?

🖥 “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасига кўра, давлат пенсияларининг турли хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади.

Яъни, агар фуқароларда икки ёки ундан ортиқ пенсияни олиш ҳуқуқи пайдо бўлганда, юқоридаги Қонун моддасига асосан, фуқаронинг танлови билан фақат битта турдаги пенсияни олиши мумкин.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб

💬 "Турмуш ўртоғим 35 йилдан буён элекропайвандчи, 56 ёшда. Пенсия жамғармасига мурожаат қилсак, 60 ёшдан нафақага чиқишингиз мумкин, дейишди. Шу ҳолатга аниқлик киритсангиз."

🔈 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси бўлим бош мутаҳассиси Холмирзаев Шухратжон жавоб беради: — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сонли «Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, вазифалар ва кўрсаткичларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарорида бу рўйхат тасдиқланган. Электропайвандчи касби бўйича ёшга доир имтиёзли пенсияга, умумий белгиланган пенсия ёшни беш йил қисқартирилган ҳолдаги пенсияга метални ишлаш корхоналарида ёки қурилиш ташкилотларида тўлиқ иш куни мобайнида эркаклар иш стажи камида 25 йил бўлиб, бундан камида 12 йилу 6 ойи кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда ҳамда иш ўрни шароити тегишли тартибда аттестациядан ўтказилган шахсларга, аттестация кўриги натижасига кўра тайинланади.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💬 Пенсионерман. Турмуш ўртоғим вафот этди. Турмуш ўртоғимнинг пенсиясига ўтсам бўладими?

👨‍👩‍👧‍👦 Эр-хотин пенсия олиб келаётган бўлса ва маълум сабабларга кўра эр вафот этиб қолса, хотини турмуш ўртоғининг пенсиясини олиш ҳуқуқига эга. Бунда фуқарога боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланади.

🖥 Масалан, эр-хотин пенсия оляпти. Эрнинг пенсияси хотинининг пенсиясидан кўпроқ. Ҳаётий сабабларга кўра, эр вафот этган тақдирда хотини турмуш ўртоғининг пенсиясига ўтиш ҳуқуқига эга.

🪙 Мана шундай ҳолатларда аёл (эркак) мазкур ҳуқуқдан фойдаланган тақдирда унга юқори миқдорда пенсия тайинланиши мумкин.

🔖 Ҳурматли фуқаролар, агарда сизнинг ҳаётий ҳолатингиз юқоридаги мисолга тўғри келса, Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сайёр_қабул

🚨 Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Пенсия жамғармаси Наманган вилояти раҳбарияти томонидан Чортоқ туманида фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилади.

🖥 Сайёр қабуллар ўтказиладиган манзил ва вақти ҳақида маълумот:

📍 Чортоқ тумани, Алихон МФЙ, Алихон махалла фуқаролар йиғини биносида, 14 ноябрь соат 10:00 да

⁉️ Пенсия бўйича ўзингизни қизиқтирган савол ҳамда мурожаатлар бўлса, сайёр қабул ўтказиладиган манзилга ташриф буюрган холда қатнашишингиз мумкин

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот ҳизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💬 Боқувчисини йўқотганлик сабабли пенсия олаётган аёл киши янги никоҳдан ўтса пенсияси тўхтатиладими?

Қонунчиликка мувофиқ, аёл киши турмуш ўртоғи вафот этган бўлса ва у боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиб келаётган вақтда янги никоҳдан ўтган тақдирда ҳам пенсия тўланиши сақланиб қолади.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👨‍🦽Ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари умумий белгиланган пенсия ёши (55 ёш)дан 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга

🖥 Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни 12-моддаси 3-бандига кўра:

болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари уларни 8 ёшгача тарбиялаган бўлса ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда 5 йил олдин ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сайёр_қабул

💬 Сайёр қабул – халқ билан фаол ва очиқ мулоқот!

🖥 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Ю.Ахмедов томонидан Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларни қабулини ташкил этишда аҳоли учун қулайликлар яратиш  ҳамда уларнинг мурожаатларида баён этилган масалаларни тезкорлик билан жойида ҳал этиш мақсадида Чортоқ туманида фуқаролар иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан Давлат пенсияларини тайинлаш, тўлаш, қайта ҳисоблаш, ҳамда талаб этиладиган иш стажи ва ҳужжатлари юзасидан берилган саволларга тушунтиришлар берилди. Бундан ташқари, фуқароларга ўзини-ўзи банд қилиш орқали иш стажига эга бўлиш афзалликлари ҳақида кенг маълумотлар бериб ўтилди. Шунингдек, қабулда фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар. 

🔖 Қайд этиш жоизки, бугун ҳаётимиздан тобора чуқур ўрин олаётган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган тамойил аҳолини қийнаётган муаммоларнинг ўз вақтида ҳал этилишига, одамларнинг турмуш шароити яхшиланишига хизмат қилмоқда. Бу борада эса жойларда ташкил этилаётган сайёр қабулларнинг аҳамияти катта.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🖥 "СМС-ПЕНСИЯ" хизматига онлайн уланиш ишга туширилди

❗️ Ҳурматли пенсионерлар!

Эндиликда сиз my.gov.uz портали орқали онлайн "СМС-ПЕНСИЯ" хизматига уланишингиз, телефон рақамингиз ўзгарган бўлса янги рақамингизни киритишингиз мумкин.

📱 Телефон рақамингизни мазкур хизматга улаганингиздан сўнг @pensiyauzbot боти орқали ўз пенсиянгиз миқдори тўғрисида маълумот олишингиз мумкин.

🔗 Хизматдан фойдаланиш учун ҳавола: https://my.gov.uz/uz/service/1139

⚠️ Эслатма: Мазкур хизматдан фақатгина пенсияга чиққан фуқаролар фойдаланишлари мумкин.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/02/07 00:07:31
Back to Top
HTML Embed Code: