Telegram Web Link
#сайёр_қабул

💬 Сайёр қабул – халқ билан фаол ва очиқ мулоқот!

🖥 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Ю.Ахмедов томонидан Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларни қабулини ташкил этишда аҳоли учун қулайликлар яратиш  ҳамда уларнинг мурожаатларида баён этилган масалаларни тезкорлик билан жойида ҳал этиш мақсадида Тўрақўрғон туманида фуқаролар иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан Давлат пенсияларини тайинлаш, тўлаш, қайта ҳисоблаш, ҳамда талаб этиладиган иш стажи ва ҳужжатлари юзасидан берилган саволларга тушунтиришлар берилди. Бундан ташқари, фуқароларга ўзини-ўзи банд қилиш орқали иш стажига эга бўлиш афзалликлари ҳақида кенг маълумотлар бериб ўтилди. Шунингдек, қабулда фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар. 

🔖 Қайд этиш жоизки, бугун ҳаётимиздан тобора чуқур ўрин олаётган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган тамойил аҳолини қийнаётган муаммоларнинг ўз вақтида ҳал этилишига, одамларнинг турмуш шароити яхшиланишига хизмат қилмоқда. Бу борада эса жойларда ташкил этилаётган сайёр қабулларнинг аҳамияти катта.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🚕 Кимларга пенсия пули уларнинг яшаш манзилларига етказиб берилади?

🧑🏻‍🦽Қонунчиликка мувофиқ, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва мустақил ҳаракатланиш ҳамда пенсияларни сайёр кассаларда олиш имконияти бўлмаган шахсларга пенсиялар Халқ банки филиали томонидан бевосита уларнинг яшаш жойига етказиб берилади.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сўровнома

Нақд пул шаклида пенсия олувчи фуқароларга пенсиялар қачонгача етказиб берилади?
Anonymous Quiz
27%
Ҳар ойнинг 5⃣ санасига қадар
17%
Ҳар ойнинг 1⃣0⃣ санасига қадар
12%
Ҳар ойнинг 2⃣0⃣ санасига қадар
45%
Ҳар ойнинг 2⃣7⃣ санасига қадар
💬 Ногиронлик пенсиясидан ёшга доир пенсияга ўтказиш учун ариза берилганда, ариза неча кунда кўриб чиқилади?

📆 Қонунчиликка мувофиқ, пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза Пенсия жамғармаси бўлими томонидан 10 кун муддатда кўриб чиқилади.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тайинланган пенсияни тўлаш қачон тўхтатилиши мумкин?

Тайинланган пенсияни тўлаш:

▶️ пенсионер вафот этганда;
▶️ тайинланган пенсияга ҳуқуқлар йўқолганда;
▶️ хорижий давлатда бўлган даврида пенсия (ижтимоий нафақа) олганлиги ҳолати аниқланганда;
▶️ доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетилганда тўхтатилади.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сўровнома

Ёши 100 га тўлган ва ундан ошган фуқароларнинг пенсиясига ҳар ойда пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг неча фоизи миқдорида қўшимча тўлов тўланиши белгиланган?
Anonymous Quiz
33%
25%
15%
50%
7%
75%
45%
100%
👩‍🦽18 ёшгача ногиронлиги бўлган боламга қараб турганлигимни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмас. Энди қандай қилиб бу даврлар иш стажига ҳисобланиши мумкин?

👨🏼‍⚖️ Қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномалари мавжуд бўлмаганда қараб туриш ҳолати суднинг қарори асосида белгиланади.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚖️ Наманган вилояти маъмурий суди судьялари билан биргаликда амалий учрашув бўлиб ўтди.

🖥 2024 йил 20 сентябрь куни Наманган вилояти маъмурий суди судьялари У.Нишанова ҳамда А.Дедабаевлар ва Наманган туманлараро маъмурий суди раиси Ф.Мадрахимов иштирокида фуқароларга ёшга доир пенсия тайинланишида, пенсия қонунчилигида белгиланган талабларга риоя этган холда иш фаолиятини олиб бориш, шунингдек аҳолини ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этиш юзасидан Наманган вилояти Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ходимлари билан Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси биносида амалий учрашув ўтказилди.

💬 Амалий учрашув давомида ходимларнинг судларга оид ишлари юзасидан келиб тушган мурожаатлари кўриб чиқилди. Амалий учрашув давомида бошқарма ҳамда шаҳар-туманнинг барча ходимлари суд-ҳуқуқ соҳасига оид ўзларини қийнаётган турли саволларга жавоб олдилар.

🗣️ Амалий учрашув давомида ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди. Шу билан бирга, савол берувчиларнинг ҳуқуқий билимини ошириш юзасидан суҳбатлар ўтказилди.

🔖 Амалий учрашувни ўтказишдан мақсад суд идоралари томонидан қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси шунингдек ходимларнинг суд идоралари билан боғлиқ муаммоларини ҳал этишга кўмаклашишдан иборат, дейди Наманган туманлараро маъмурий суди раиси Ф.Мадрахимов.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👶 Бола парвариши таътилида бўлганлик даври қандай аниқланади?

Болани парваришлаш таътилида бўлиш даври қуйидаги даврларни ташкил этади:

🟣1 йил — 1971 йил 1 январдан 1983 йил 1 ноябргача туғилган бола учун;

🟣1,5 йил — 1983 йил 1 ноябрдан 1990 йил 1 июлгача туғилган бола учун;

🟣3 йил — 1990 йил 1 июлдан кейин туғилган бола учун.

Мисол учун, фуқаро меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарча) бўлмаган ёки юқорида белгиланган муддатлар асосида ҳисобланган болани парваришлаш таътилида бўлиш вақти давомийлигидан норози.

📄 Бундай ҳолларда фуқаронинг болани парваришлаш таътилида бўлиш вақти Пенсия жамғармаси бўлимининг сўрови асосида олинадиган ёки фуқаро томонидан тақдим қилинадиган ташкилот ёки архив томонидан бериладиган унинг болани парваришлаш таътилида бўлиши ва қайтиши тўғрисидаги маълумотномалар асосида белгиланади.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот ҳизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/02/06 23:43:16
Back to Top
HTML Embed Code: