Telegram Web Link
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📚📖📚САЛОВОТ АЙТИШНИНГ ФАЗЛИ

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Албатта, энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У кунда менга кўп саловот айтинглар, чунки сизларнинг саловотларингиз менга кўрсатилади». Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, чириб кетган бўлсангиз, қандай қилиб бизнинг саловотларимиз сизга кўрсатилади?»–дейишди.
(Шунда) У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини (ейишни) ерга ҳаром қилди», дедилар".
(Абу Довуд ривояти)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бирор киши менга салом айтса, Аллоҳ таоло руҳимни менга қайтаради. Мен салом айтган кишига алик оламан»,–дедилар."

(Абу Довуд ривояти)

📚📖📚SALOVOT AYTISHNING FAZLI

Avs ibn Avs roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:

Rasululloh sollallohu alayhi vasallam dedilar:

«Albatta, eng afzal kunlaringizdan biri juma kunidir. U kunda menga ko‘p salovot aytinglar, chunki sizlarning salovotlaringiz menga ko‘rsatiladi». Sahobalar: «Ey Allohning Rasuli, chirib ketgan bo‘lsangiz, qanday qilib bizning salovotlarimiz sizga ko‘rsatiladi?»–deyishdi.
(Shunda) U zot: «Alloh taolo payg‘ambarlarning jasadlarini (yeyishni) yerga harom qildi», dedilar".
(Abu Dovud rivoyati)

Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:

"Rasululloh sollallohu alayhi vasallam:

«Biror kishi menga salom aytsa, Alloh taolo ruhimni menga qaytaradi. Men salom aytgan kishiga alik olaman»,–dedilar."
(Abu Dovud rivoyati)

@laa_ilaaha_illallohu
📚📖📚АРАФА КУНИ НИМА ИШЛАР ҚИЛИШ КЕРАК?

Ҳадисларда зикр қилинган Арафа Зулҳижжа ойининг тўққизинчи кунидир. Бу йил Арафа 15-июл кунига тўғри келмоқда.

Хўш, бу куни қандай амаллар тавсия этилган?

1. Арафа куни рўза тутиш энг савобли амаллардандир.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги ва ундан кейинги йиллардаги гуноҳларга каффорот бўлади деб Аллоҳдан умид қиламан», деб айтдилар.
(Имом Муслим ривояти)

Қатода ибн Нўъмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Ким Арафа куни рўза тутса, келаси ва ўтган йилги гуноҳлари мағфират қилинади», деганларини эшитганман».
(Ибн Можа ривояти)

Ҳунайда ибн Холид ўз аёлидан, унинг аёли эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаларидан ривоят қиладилар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи аёллари шундай дейишган экан:
 «Расулуллоҳ Зулҳижжанинг тўққизинчи кунида
(яъни Арафа кунида), Ашуро кунида, ҳар ойда уч кун ва душанба ҳамда пайшанба кунлари рўза тутар эдилар». 
(Абу Довуд ривояти)

2. Арафа куни бомдод намозидан бошлаб такбири ташриқ айтамиз ва ҳайитнинг тўртинчи куни аср намозидан кейин тугатамиз.

«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар валиллааҳил-ҳамд».

Маъноси: «Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир».

Такбири ташриқ арафа куни, яъни 15-июнь бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19-июнь аср намозига қадар айтилади:

15-июнь – 5 маҳал;

16-июнь – 5 маҳал;

17-июнь – 5 маҳал;

18-июнь – 5 маҳал;

19-июнь – 3 маҳал.

Жами 23 маҳал фарз намоздан сўнг Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилганидан кейин такбири ташриқни айтади.


3. Арафа куни қилинган ҳар бир солиҳ амалга беҳад ажр-у савоблар берилади.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Бирор бир кун йўқки, солиҳ амал ушбу ўн кунидагидан ҳам кўра Аллоҳга маҳбуброқ бўлса...»
(Бухорий ривояти)

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳеч қайси кунда қилинган амал Аллоҳнинг наздида ушбу ўн кунда қилинган амаллардан улуғроқ ва Аллоҳга суюмлироқ эмас. Шундай экан, бу кунларда такбир, таҳлил ва таҳмидни кўпайтирингиз!" деганлар.
(Аҳмад ривояти)

Демак, фарз намозлардан кейин такбири ташриқ айтамиз, қолган вақтда эса Такбир("Аллоҳу акбар"), таҳлил("лаа илааҳа иллаллоҳ") ва таҳмид("алҳамдулиллаҳ")ларни кўпроқ айтиб юришга ҳаракат қиламиз.

Шунингдек, нафл намозлар, озми-кўпми садақа бериш, силаи раҳм қилиш, Қуръон тиловати билан машғул бўлиш каби амалларимиз ҳам юқоридаги ҳадисда баён этилган "солиҳ амаллар"дан саналади.

Аллоҳим, бу кунларда ибодатга янада кўпроқ ғайрат қилиб, Арафа кунининг, Қурбон ҳайитининг баракаларидан кўпроқ баҳраманд бўлишни ҳар бир мўмин-мусулмонга насиб этгин!

@laa_ilaaha_illallohu
📚📖📚ARAFA KUNI NIMA ISHLAR QILISH KERAK?

Hadislarda zikr qilingan Arafa Zulhijja oyining to'qqizinchi kunidir. Bu yil Arafa 15-iyul kuniga to'g'ri kelmoqda.

Xo'sh, bu kuni qanday amallar tavsiya etilgan?

1. Arafa kuni ro'za tutish eng savobli amallardandir.

Abu Qatoda roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
Nabiy sollallohu alayhi vasallam:
«Arafa kunining ro'zasi undan oldingi va undan keyingi yillardagi gunohlarga kafforot bo'ladi deb Allohdan umid qilaman», deb aytdilar.
(Imom Muslim rivoyati)

Qatoda ibn No''mon roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
«Men Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning:
«Kim Arafa kuni ro'za tutsa, kelasi va o'tgan yilgi gunohlari mag'firat qilinadi», deganlarini eshitganman».
(Ibn Moja rivoyati)

Hunayda ibn Xolid o'z ayolidan, uning ayoli esa Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning zavjalaridan rivoyat qiladilar:
Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning ba'zi ayollari shunday deyishgan ekan:
 «Rasululloh Zulhijjaning to'qqizinchi kunida(ya'ni Arafa kunida), Ashuro kunida, har oyda uch kun va dushanba hamda payshanba kunlari ro'za tutar edilar». 
(Abu Dovud rivoyati)

2. Arafa kuni bomdod namozidan boshlab takbiri tashriq aytamiz va hayitning to'rtinchi kuni asr namozidan keyin tugatamiz.

«Allohu akbar! Allohu akbar! Laa ilaaha illallohu vallohu akbar! Allohu akbar valillaahil-hamd».

Ma'nosi: «Alloh buyukdir, Alloh buyukdir. Alloh taolodan o'zga iloh yo'qdir. Alloh buyukdir, Alloh buyukdir va hamd Alloh taolo uchundir».

Takbiri tashriq arafa kuni, ya'ni 15-iyun' bomdod namozidan boshlab Hayitning to'rtinchi kuni, ya'ni 19-iyun' asr namoziga qadar aytiladi:

15-iyun' – 5 mahal;

16-iyun' – 5 mahal;

17-iyun' – 5 mahal;

18-iyun' – 5 mahal;

19-iyun' – 3 mahal.

Jami 23 mahal farz namozdan so'ng Takbiri tashriqni bir marotaba aytish vojib amal sanaladi. Ayollar takbiri tashriqni maxfiy aytadilar.

Namozga kechikib qo'shilgan kishi ham namozini to'liq qilganidan keyin takbiri tashriqni aytadi.

3. Arafa kuni qilingan har bir solih amalga behad ajr-u savoblar beriladi.

Abdulloh ibn Abbos roziyallohu anhumodan rivoyat qilinadi: Nabiy sollallohu alayhi vasallam aytdilar:
«Biror bir kun yo'qki, solih amal ushbu o'n kunidagidan ham ko'ra Allohga mahbubroq bo'lsa...»
(Buxoriy rivoyati)

Yana o'sha kishidan rivoyat qilinadi:
Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: "Hech qaysi kunda qilingan amal Allohning nazdida ushbu o'n kunda qilingan amallardan ulug'roq va Allohga suyumliroq emas. Shunday ekan, bu kunlarda takbir, tahlil va tahmidni ko'paytiringiz!" deganlar.
(Imom Ahmad rivoyati)

Demak, farz namozlardan keyin takbiri tashriq aytamiz, qolgan vaqtda esa Takbir
("Allohu akbar"), tahlil("laa ilaaha illalloh") va tahmid("alhamdulillah")larni ko'proq aytib yurishga harakat qilamiz.

Shuningdek, nafl namozlar, ozmi-ko'pmi sadaqa berish, silai rahm qilish, Qur'on tilovati bilan mashg'ul bo'lish kabi amallarimiz ham yuqoridagi hadisda bayon etilgan "solih amallar"dan sanaladi.

Allohim, bu kunlarda ibodatga yanada ko'proq g'ayrat qilib, Arafa kunining, Qurbon hayitining barakalaridan ko'proq bahramand bo'lishni har bir mo'min-musulmonga nasib etgin!

@laa_ilaaha_illallohu
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

🕋Бугун Арафа куни!

Келаётган Қурбон ҳайити байрами барчамизга хайрли бўлсин!

Аллоҳим сиздан ҳам, биздан ҳам солиҳ амалларимизни қабул этсин!

Бугундан бошлаб 5 кун ҳар фарз намоздан сўнг ташриқ такбирларини айтиш вожибдир.

Яъни, бугун ва уч кун ҳайит 5 маҳал фарз намоздан кейин ҳамда ҳайитнинг тўртинчи куни аср намози билан қўшиб ҳисобланса, ҳаммаси бўлиб 23 маҳал камида бир марта такбир айтамиз. Кўп айтишнинг зарари йўқ.


Assalomu alaykum va rahmatullohi va barokatuhu!

🕋Bugun Arafa kuni!

Kelayotgan Qurbon hayiti bayrami barchamizga xayrli bo'lsin!

Allohim sizdan ham, bizdan ham solih amallarimizni qabul etsin!

Bugundan boshlab 5 kun har farz namozdan so'ng tashriq takbirlarini aytish vojibdir.

Ya'ni, bugun va uch kun hayit 5 mahal farz namozdan keyin hamda hayitning to'rtinchi kuni asr namozi bilan qo'shib hisoblansa, hammasi bo'lib 23 mahal kamida bir marta takbir aytamiz. Ko'p aytishning zarari yo'q.


@laa_ilaaha_illallohu
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ТАКБИРИ ТАШРИҚ ЛАФЗЛАРИ:

اللَّهُ أَكْبَرُ، اللَّهُ أَكْبَرُ، لَا إلَهَ إلَّا اللَّهُ، وَاَللَّهُ أَكْبَرُ، اللَّهُ أَكْبَرُ، وَلِلَّهِ الْحَمْدُ

“Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд”.

Маъноси: “Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ
(таоло) учундир”.

@laa_ilaaha_illallohu
#TAKBIRI TASHRIQ LAFZLARI:

اللَّهُ أَكْبَرُ، اللَّهُ أَكْبَرُ، لَا إلَهَ إلَّا اللَّهُ، وَاَللَّهُ أَكْبَرُ، اللَّهُ أَكْبَرُ، وَلِلَّهِ الْحَمْدُ

“Allohu akbar, Allohu akbar, Laa ilaaha illallohu vallohu akbar, Allohu akbar va lillaahil hamd”.

Ma'nosi: “Alloh buyukdir, Alloh buyukdir. Alloh taolodan o'zga iloh yo'qdir. Alloh buyukdir, Alloh buyukdir va hamd Alloh
(taolo) uchundir”.

@laa_ilaaha_illallohu
#БИР_ҲАДИС_ШАРҲИ 

Амр ибн Шуайб оталаридан, оталари боболаридан ривоят қиладилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Дуоларнинг яхшиси Арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги пайғамбарлар айтган калималарнинг яхшиси: «ЛАА ИЛААҲА ИЛЛАЛЛОҲУ, ВАҲДАҲУ ЛАА ШАРИЙКА ЛАҲ, ЛАҲУЛ МУЛКУ ВА ЛАҲУЛ ҲАМДУ ВА ҲУВА ЪАЛАА КУЛЛИ ШАЙ'ИН ҚОДИР», дейишдир».

(Имом Термизий ривояти)

УШБУ ДУОНИ АРАФА КУНИ ҚАНЧА КЎПРОҚ АЙТА ОЛСАК, ШУНЧАЛИК КЎП САВОБЛАРГА ЭГА БЎЛАМИЗ, ИН ШАА АЛЛОҲ!

Маъноси: “Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мулк Уникидир. Унга ҳамд бўлсин. У ҳар бир нарсага Қодирдир”.

Имом Моликнинг «Муватто»сида эса:
«Дуоларнинг афзали Арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги пайғамбарларнинг айтган калималарининг афзали «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ»дир», деб келган.
(Имом Молик ривояти)

Солим ибн Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу Арафа куни бир тиланчининг одамлардан тиланиб юргани кўриб
: «Эй бечора, шундай кунда Аллоҳдан бошқадан ҳам нарса сўрайсанми?» деган эканлар.

@laa_ilaaha_illallohu
📚📖📚ДУО КЎПРОҚ ИЖОБАТ БЎЛАДИГАН ВАҚТЛАР

– Қадр кечасидаги дуо.
– Туннинг ярмида қилинган дуо.
– Намозда, саждада қилинган дуо.
– Ёмғир ёғаётгандаги дуо.
– Беморликдаги дуо.
– Мусофирликдаги дуо.
– Ҳожининг дуоси.
– Азон билан иқомат орасидаги дуо.
– Хўроз қичқирган пайтдаги дуо.
– Биродарининг ҳаққига ғойибдан қилинган дуо.
– Фарз намозлардан кейин қилинган дуо.
– Жума кунидаги бир фурсатда қилинган дуо.
– Азон пайтидаги дуо.
– Қийинчилик чоғида қилинган дуо.
– Мазлумнинг дуоси.
– Отанинг фарзандга қилган дуоси.
– Аллоҳ йўлида юрганнинг дуоси.
– Умрачининг дуоси.
– Арафа кунидаги дуо.
– Маййитнинг кўзи юмилган пайтдаги дуо.
– Рўзадор оғзини очаётган пайтдаги дуо.

Дуо қабул бўладиган вақтлар ичида Арафа кунининг алоҳида ўрни бор. Илло, Рамазон ҳайитидан олдинги кунни биз Арафа деб ўрганиб қолганмиз. Кўпинча, ўша куни аниқ бўлмай ҳам қолади, одатда.

Аммо, Қурбон ҳайитидан олдинги Арафа куни ҳар доим аниқ–Зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни.

Демак, шу куни ўзимиз, яқинларимиз, қўни-қўшни, қариндош-уруғларимиз ҳаққига ва умуман ўзимиз таниган ва танимаган барча мўмин-мусулмонлар ҳаққига ғойибона кўп-кўп дуолар қилишдан ғафлатда қолмайлик
!

Қанча одамни ғойибона дуо қилсангиз, ўша дуоларингиз баробарида ажр-у савобларга эга бўласиз. Зеро, сиз бошқа мўминларни дуо қилаётганингизда, бир фаришта "Сенга ҳам..." деб туради.

Бундай улуғ имкониятни қўлдан чиқарманг!

Арафа кунининг хуфтон намозини ўқиб бўлгач, дуолар, зикр-тасбиҳлар, Қуръони Карим тиловати билан тонг оттириш ва масжидга чиқишдан олдин ғусл қилиб олиш ҳам энг фазилатли амаллардан саналади.

@laa_ilaaha_illallohu
#BIR_HADIS_SHARHI 

Amr ibn Shuayb otalaridan, otalari bobolaridan rivoyat qiladilar:
«Rasululloh sollallohu alayhi vasallam shunday dedilar: «Duolarning yaxshisi Arafa kunidagi duodir. Men va mendan oldingi payg'ambarlar aytgan kalimalarning yaxshisi: «LAA ILAAHA ILLALLOHU, VAHDAHU LAA SHARIYKA LAH, LAHUL MULKU VA LAHUL HAMDU VA HUVA 'ALAA KULLI SHAY'IN QODIR», deyishdir».
(Imom Termiziy rivoyati)

USHBU DUONI ARAFA KUNI QANCHA KO'PROQ AYTA OLSAK, SHUNCHALIK KO'P SAVOBLARGA EGA BO'LAMIZ, IN SHAA ALLOH!

Ma'nosi: “Yakka Allohdan boshqa iloh yo'q. Uning sherigi ham yo'q. Mulk Unikidir. Unga hamd bo'lsin. U har bir narsaga Qodirdir”.

Imom Molikning «Muvatto»sida esa: «Duolarning afzali Arafa kunidagi duodir. Men va mendan oldingi payg'ambarlarning aytgan kalimalarining afzali «Laa ilaaha illallohu vahdahu laa shariyka lah»dir», deb kelgan.
(Imom Molik rivoyati)

Solim ibn Abdulloh ibn Umar roziyallohu anhu Arafa kuni bir tilanchining odamlardan tilanib yurgani ko'rib: «Ey bechora, shunday kunda Allohdan boshqadan ham narsa so'raysanmi?» degan ekanlar.

@laa_ilaaha_illallohu
📚📖📚DUO KO'PROQ IJOBAT BO'LADIGAN VAQTLAR

– Qadr kechasidagi duo.
– Tunning yarmida qilingan duo.
– Namozda, sajdada qilingan duo.
– Yomg'ir yog'ayotgandagi duo.
– Bemorlikdagi duo.
– Musofirlikdagi duo.
– Hojining duosi.
– Azon bilan iqomat orasidagi duo.
– Xo'roz qichqirgan paytdagi duo.
– Birodarining haqqiga g'oyibdan qilingan duo.
– Farz namozlardan keyin qilingan duo.
– Juma kunidagi bir fursatda qilingan duo.
– Azon paytidagi duo.
– Qiyinchilik chog'ida qilingan duo.
– Mazlumning duosi.
– Otaning farzandga qilgan duosi.
– Alloh yo'lida yurganning duosi.
– Umrachining duosi.
– Arafa kunidagi duo.
– Mayyitning ko'zi yumilgan paytdagi duo.
– Ro'zador og'zini ochayotgan paytdagi duo.

Duo qabul bo'ladigan vaqtlar ichida Arafa kunining alohida o'rni bor. Illo, Ramazon hayitidan oldingi kunni biz Arafa deb o'rganib qolganmiz. Ko'pincha, o'sha kuni aniq bo'lmay ham qoladi, odatda.

Ammo, Qurbon hayitidan oldingi Arafa kuni har doim aniq–Zulhijja oyining to'qqizinchi kuni.

Demak, shu kuni o'zimiz, yaqinlarimiz, qo'ni-qo'shni, qarindosh-urug'larimiz haqqiga va umuman o'zimiz tanigan va tanimagan barcha mo'min-musulmonlar haqqiga g'oyibona ko'p-ko'p duolar qilishdan g'aflatda qolmaylik!

Qancha odamni g'oyibona duo qilsangiz, o'sha duolaringiz barobarida ajr-u savoblarga ega bo'lasiz. Zero, siz boshqa mo'minlarni duo qilayotganingizda, bir farishta "Senga ham..." deb turadi.

Bunday ulug' imkoniyatni qo'ldan chiqarmang!

Arafa kunining xufton namozini o'qib bo'lgach, duolar, zikr-tasbihlar, Qur'oni Karim tilovati bilan tong ottirish va masjidga chiqishdan oldin g'usl qilib olish ham eng fazilatli amallardan sanaladi.

@laa_ilaaha_illallohu
Арафа қандай кун?
Arafa qanday kun?
Қадр кечаси қанчалик қадрли бўлса, Арафа куни ҳам шунчалик қадрлидир.

Qadr kechasi qanchalik qadrli bo'lsa, Arafa kuni ham shunchalik qadrlidir.

@laa_ilaaha_illallohu
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#БИР_ҲАДИС_ШАРҲИ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Аллоҳ таоло ҳеч бир кунда Арафа кунида дўзахдан озод этганичалик бандани дўзахдан озод этмайди. У яқинлашиб, ўша (
дўзахдан озод этилган) бандалар билан фаришталарга мақтанади ва: «Улар нима исташади?!»–деб сўрайди».
(Муслим ривояти)

Шарҳи: Демак, қай бир банда Арафа кунининг қадрини билиб, бу куннинг ғанимат эканини англаб, рўза тутиб, кўп вақтини дуо ва зикрлар билан, Қуръон тиловати билан ўтказса, беҳад ажр-у савобларга эга бўлиши ва дўзахга тушишига сабаб бўлувчи гуноҳлари ҳам кечирилиши мумкин экан, ин шаа Аллоҳ!

#BIR_HADIS_SHARHI

Oisha roziyallohu anhodan rivoyat qilinadi:
"Rasululloh sollallohu alayhi vasallam shunday dedilar:
«Alloh taolo hech bir kunda Arafa kunida do'zaxdan ozod etganichalik bandani do'zaxdan ozod etmaydi. U yaqinlashib, o'sha
(do'zaxdan ozod etilgan) bandalar bilan farishtalarga maqtanadi va: «Ular nima istashadi?!»–deb so'raydi».
(Muslim rivoyati)

Sharhi: Demak, qay bir banda Arafa kunining qadrini bilib, bu kunning g'animat ekanini anglab, ro'za tutib, ko'p vaqtini duo va zikrlar bilan, Qur’on tilovati bilan o'tkazsa, behad ajr-u savoblarga ega bo’lishi va do’zaxga tushishiga sabab bo’luvchi gunohlari ham kechirilishi mumkin ekan, in shaa Alloh!

@laa_ilaaha_illallohu
2024/06/25 06:37:54
Back to Top
HTML Embed Code: