Telegram Web Link
Ўзбекистон ва Франция: асосий ҳамкорлик йўналишлари қайсилар?

Ўзбекистон президентининг Францияга давлат ташрифи олдидан London Post нашрида Ўзбекистон иқтисодиёти ҳақида катта мақола эълон қилинди. Унда хорижий инвестицияларни жалб қилишда махсус иқтисодий зоналарнинг аҳамияти ҳамда Франция-Ўзбекистон ҳамкорлигининг сўнгги йиллардаги ривожи ҳақида сўз боради.

👉 https://kun.uz/kr/13546327

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон туманига янги ҳоким тайинланди

Туманга 2021 йил февралидан буён раҳбарлик қилиб келган Шерзод Йўлдошев лавозимидан озод этилган. Унинг ўрнини Равшанбек Бегматов эгаллади.

👉 https://kun.uz/kr/17650655

Kun.uz расмий канали
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида саноат кооперацияси маркази ташкил этилади

Объектнинг умумий майдони 100 гектарни ташкил этади, шундан 50 гектар Қозоғистон, 50 гектар Ўзбекистон қисмидир. Муайян ҳудудга минтақавий саноат зонаси мақоми берилади.

👉 https://kun.uz/kr/93824004

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Навоийазот»да портлаш содир бўлди

Завод лабораториясида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Ҳозирча жабрланувчилар ҳақида маълумот берилмади. Ҳодиса жойига 10 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган.

👉 https://kun.uz/kr/29287867

Kun.uz расмий канали
Шуҳрат Қурбонов Humo бошқаруви раиси лавозимидан кетди

Унинг ўрнига Алексей Максимов тайинланди.

👉 https://kun.uz/kr/72836233

Kun.uz расмий канали
«Навоийазот»даги портлашда бир киши ҳалок бўлди

Яна 11 киши жароҳатланган. ФВВ ёнғин бартараф этилгани, ҳозирда жабрланганларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилаётганини маълум қилди.

👉 https://kun.uz/kr/09242979

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда

Президент топшириғидан кейин, бош вазир Абдулла Арипов Mercedes-Benz русумли хизмат автомобилидан Chevrolet Malibu'га ўтган (видеода). Вилоятлар ҳокимлари ҳам UzAuto Motors'дан харид қилинган моделларга ўтмоқда. Мулозимлар хизматида бўлган, эндиликда фойдаланилмаётган “иномарка”лар аукцион орқали сотиб юборилади.

👉 https://kun.uz/kr/16315140

Kun.uz расмий канали
Ипотека банк OTP Group 2024 йилги молиявий натижаларини эълон қилди: сезиларли даромад ўсиши ва барқарор ривожланиш

👉 https://kun.uz/kr/37012581

Реклама
Ўзбекистонга гибрид енгил автомобиллар импорти 21 баробарга қисқарди

2025 йилнинг феврал ойида Ўзбекистонга енгил автомобил импорти қиймат жиҳатдан 3,5 баробарга, миқдор жиҳатдан эса 2,8 баробарга қисқарди. Энг катта камайиш гибрид автомобиллар импортида кузатилган – 21 баробар. Электромобиллар ва бензинли енгил автомобиллар импортидаги қисқариш эса мос равишда 2 баробар ва 2,8 баробар бўлган.

👉 https://kun.uz/kr/96635657

Kun.uz расмий канали
Озода Нурсаидованинг клипини суратга олишда актриса қизни автомобил босиб кетди

Бахтсиз ҳодиса 2024 йил кузида рўй берган: клипда суратга тушаётган вояга етмаган қиз “Гелендваген” русумли автомобилни бошқариб, бошқа бир актриса – Сабрина Жабборовани босиб кетган. Оқибатда ногирон бўлиб қолган Сабрина оёққа туришига ёрдам сўраганида, фақат қуруқ ваъдалар ва таҳдидларни олганини ёзиб, жамоатчиликка мурожаат қилди.

👉 https://kun.uz/kr/91765373

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чегара божхона постларида пулли навбатсиз ўтиш хизмати йўлга қўйилади

Бунда алоҳида йўлаклар ташкил этилиб, паспорт ва божхона назорати жараёнлари тезлаштирилади. Хизматдан фойдаланувчилар БҲМнинг 15 фоизи миқдорида тўлов тўлаши керак бўлади. Божхона қўмитаси матбуот котиби Ҳусан Тангриевга кўра, бу хизмат бошқа ўтиб-қайтувчиларни камситиш ёки уларнинг ҳуқуқларини чеклашга дахл қилмайди.

👉 https://kun.uz/kr/41504295

Kun.uz расмий канали
Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари тайинланди

Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник Аюбхон Раҳматуллаев яқинда ишдан кетган Шавкат Раҳмонов ўрнига ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига кўтарилди. ИИВ ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаментига полковник Улуғбек Тошхўжаев раҳбар бўлди.

👉 https://kun.uz/kr/83834493

Kun.uz расмий канали
Россиядан кўчмас мулк харид қилаётган ўзбекистонликлар сони ошди

РФда кўчмас мулк савдоси бўйича норезидентлар томонидан амалга оширилган харидларнинг 15 фоизи Ўзбекистон фуқаролари ҳисобига тўғри келмоқда. Ўзбекистонликлар бу борада кучли учликка кирди.

👉 https://kun.uz/kr/61192588

Kun.uz расмий канали
Фирибгарлар ўғрилаган пулларни қайтариб бўлмайдими?

2024 йилда биргина Тошкент шаҳрида фирибгарлар масофадан туриб одамларни 381 млрд сўм (қарийб 30 млн доллар)га “ухлатиб кетди”. Пойтахт ИИББ'нинг Kun.uz'га маълум қилишича, бу пуллардан атиги 4 фоизи (14,2 млрд сўми) қайтарилган, қолгани чет элга чиқиб кетган. ИИББ вакили фирибгарлар одамларни қандай қилиб чув тушираётганини сўзлаб берди, Kun.uz мухбири эса чет элга олиб чиқиб кетилган пулларни қайтариш имкони бор-йўқлигини сўради.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Мустақилликдан кейинги 34 йил. Марказий Осиё давлатлари қандай ривожланди?

Мустақилликка эришилган пайтда Марказий Осиё мамлакатларининг умумий ялпи ички маҳсулоти 47 млрд доллар атрофида эди. Орадан 34 йил ўтиб бу миқдор 10 баробардан кўпроққа ўсиб, 500 млрд долларга яқинлашиб қолди. Миллий иқтисодиётлар юқори суръатда ўсаётган бўлса-да, минтақада хомашё экспорти ва пул ўтказмаларига қарамлик сақланиб қоляпти.

👉 https://kun.uz/kr/06424020

Kun.uz расмий канали
Европа нимадан қўрқмоқда: минтақа ўзини ҳимоя қила оладими?

Трамп бошчилигидаги АҚШ таъбир қилиб бўлмайдиган давлатга айланди. Трамп – кайфият одами, унинг беқарорлигига бир неча бор гувоҳ бўлдик. Европа давлатларини энг кўп қўрқитаётган нарса – АҚШнинг Россия билан дўстлашмоқчи экани. Трамп Путин билан яқинлашиб, Хитойга қарши АҚШ–Россия иттифоқини ясаш ниятида.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
11 март янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар

«Навоийазот»даги портлаш, «иномарка»лардан воз кечаётган амалдорлар, президентнинг Францияга ташрифи ва овоз бериш бошланган «Опен бюджет»нинг янги мавсуми — ўтган кун давомида Kun.uz’да ёритилган долзарб ва муҳим Ўзбекистон янгиликлари билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/27042245

Kun.uz расмий канали
Сурия ҳукумати алавийлар исёнини бостирди

Мамлакатда оммавий қатллар рўй берди. Дунёдагилар бунда ким айбдорлиги ҳақида гапирмасликка ҳаракат қилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/22623741

Kun.uz расмий канали
Полшада Ўзбекистон фуқароларининг ички аъзоларини сотиш билан шуғулланган шахс қўлга олинди

Қўлга олинган Украина фуқароси «қора бозор»да 56 дона инсон буйрагининг сотилишини ташкиллаштирган. Қурбонлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.

👉 https://kun.uz/kr/30596498

Kun.uz расмий канали
Трампнинг тинчликка интилиши — АҚШ заифлигининг тан олиниши. Эксперт Америка президенти ташқи сиёсати ҳақида

Доналд Трампнинг Украина ва Россияга нисбатан сиёсатини MAGA ҳаракати мафкураси призмасидан қараганда тушуниш осонроқ. Трамп ўзидан олдинги кўплаб президентлар каби демократия душманлари билан эмас, балки АҚШ ичидаги «сўл радикал таҳдид» ва бутун дунёдаги «глобалистлар» билан курашмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/46524335

Kun.uz расмий канали
2025/03/12 16:09:59
Back to Top
HTML Embed Code: