Telegram Web Link
📚М.Булгаков-Итюрак📚
#тақриз

Михаил Булгаковни ҳамма “Уста ва Маргарита” асари билан танийди ва шу асардан бошқаси ҳақида эшитмаган ҳам. Аслида Булгаков бундан бошқа кўплаб асар ва пъесалар ҳам ёзган. Ҳатто биз севиб томоша қиладиган “Иван Василевич ўз касбини ўзгартиради” фильмини ҳам дастлаб Булгаков пъеса шаклида ёзган. 

“Итюрак” асари эса Булгаковнинг дастлабки йирик асарларидан бири бўлиб, асар ёзилганидан(1925 йил.), 60 йил ўтиб чоп этилган. Чунки, асар ўша давр рахбарлари устидан енгилгина кулган ва болшеквикларнинг ҳукумат тепасига келиши ўзини оқламагани ажойиб тарзда юмор билан кўрсатиб берган сиёсий сатира эди.

Давоми

👉@kitappuz👈
🟧Мортимер Адлер бўйича китобларни ўқиш ва таҳлил қилиш қоидалари🟧

✔️I. Китоб тузилишини таҳлил қилиш
1. Китоб мавзуси ва турини аниқлаш.
2. Китобда ёзилганларни иложи борича қисқа ва лўнда ифодалаш.
3. Китобнинг барча асосий бўлимларини аниқлаб, ҳудди бутун китобни таҳлил қилгандек кўриб чиқиш.
4. Муаллиф қандай муаммоларни ечишга уринаётганини аниқлаш.

✔️II. Китобларни билим етказувчи манба сифатида танқид қилиш:
1. Китобни таҳлил қилмай туриб танқидни бошламаслик зарур.
2. Билим ва фикр ўртасидаги фарқни ҳисобга олиб, барча фикрларни асослаш.
3. Муаллиф қаерда етарлича маълумот бермагани ва нотўғри маълумот берганини кўрсатиш.
4. Муаллиф фикридаги мантиқсиз жойларни топиш, унинг тугалланмаган хулосаларини аниқлаш.
4.Муаллиф аргументларини топиш ёки китобдаги фикрлардан муаллиф нима демоқчилигини аниқлаш.

Канал: @kitappuz
⚡️Британия психологик жамияти доктори Христиан Жарретнинг китоб ўқишдаги 7 тавсияси.

🚀Китобни ўқиб тугатишингиз керак бўлса ёки ухлаб қолмасдан узоқ вақт китоб ўқишни хоҳласангиз, қуйидаги 7 та усулдан фойдаланганингиз маъқул:

1⃣ Китоб ўқиш учун қулайроқ жой топинг, лекин жуда қулай бўлмасин. Ётоқда китоб ўқигандан кўра, креслога ўрнашиб олинг. У ерда ҳам ухлаб қолаётган бўлсангиз, стулда ўтириб китоб ўқинг.
2⃣ Китоб ўқиётганингизда хона ёруғлигини оширинг.
3⃣ Хонани шамоллатинг, у бироз салқин бўлиши керак. Иссиқ ҳавода тез ухлаб қоласиз.
4⃣ Китобни ўқиб тугатишингиз зарур бўлса, ўқишга киришишдан олдин, тетиклашишга ҳаракат қилинг. Бадантарбия машқларини бажаринг, қаҳва ичинг, совуқ душ қабул қилинг ва ҳоказо.
5⃣ Танаффуслар қилинг, китобни “бўлиб-бўлиб” ўқинг. Бир соатдан ортиқ давомий китоб ўқиманг. Туринг ва бироз қадам босинг – қонингиз юришиб, тетиклашасиз.
6⃣ Фаол ўқинг – иқтибосларни белгиланг, қайдлар қилинг. Электрон китобда ҳам иқтибосларни белгилаш диққатингиз концентрацияси узоқ вақт сақланишига ёрдам беради. Тана фаол бўлса (саҳифаларга стикерлар ёпиштириш, қалам ушлаш, фикрларни ёзиб қўйишда), мия ҳам фаолликни сақлайди.
7⃣ Китоб ўқиш вақтингизни ўзгартиринг. Aгар ҳар доим кечқурун уйқудан олдин китоб ўқисангиз китоб ва уйқуни боғловчи шартли рефлекс ҳосил бўлади. Кундузи ўқишни синаб кўринг.

Канал: @kitappuz
📈Skyeng онлайн-мактаб жамоаси турли рейтинглар, машҳур тадбиркорларнинг китоблари рўйҳатларидан фойдаланиб Бизнес соҳасидаги энг яхши 15 та китоб рейтингини тузиб чиқди.📉

📋Қуйида шу рўйҳатни тақдим этамиз:

1. "Ўйла ва бой бўл"- Наполеон Хилл.
2." Бизнес нолдан бошлаб. Lean start up" - Эрик Рис.
3. "Нолдан биргача:стартаплар ҳақида қайдлар" - Питер Тиль, Блейк Мастерс.
4. "Оддийдан буюкликкача" - Джим Коллинз.
5. "Бахт улашиб"- Тони Шей.
6."Мақсад: тўхтовсиз ўзини ривожлантириш жараёни"- Элия Голдратт, Джеф Кокс.
7."Инноваторнинг дилеммаси"- Клайтон Кристенсен.
8."Таъсир этиш психологияси"- Роберт Чалдини.
9. Rework - Джейсон Фрайд, Дэвид Ханссон.
10. "Стив Джобс"- Уолтер Айзексон.
11." Осон бўлмайди. Қандай қилиб жавоблардан кўра саволлар кўп бўлганда бизнес қилиш мумкин"- Бен Хоровиц.
12. "Менинг ҳаётим, менинг ютуқларим" - Генри Форд.
13. "Муваффақиятли инсонларнинг етти кўникмаси" - Стивен Р.Кови.
14. "Муваффақиятли стартаплар яратиш стратегияси" - Стив Бланк.
15. "Абадий мижозлар" - Карл Сьюэлл, Пол Браун.

Бу китобларни ўқиганмисиз? Улар таржима қилинишин хоҳлармидингиз?

Канал: @kitappuz
💐💐Бугунги байрам билан барча аёлларимиз, каналимизнинг гўзал ва латофатли аъзоларини табриклаймиз!!
🔰Puzzle English ҳизмати инглиз тилини ўрганувчиларга тавсия қилинадиган, унчалик қийин бўлмаган асарлар тўпламини таклиф қилди.🔰

Марҳамат, сиз ҳам ўқиб кўринг:

1. Diana Wynne Jones «Howl's Moving Castle»;
2. Neil Gaiman «Coraline»;
3. L. Frank Baum «The Wonderful Wizard of Oz»;
4. Roald Dahl «Matilda», «Charlie and the Chocolate Factory»;
5. E.B. White «Charlotte's Web»;
6. Douglas Adams «The Hitchhiker's Guide to the Galaxy»;
7. Audrey Niffenegger «The Time Traveler's Wife»;
8.Louisa May Alcott «Little Women».

Канал: @kitappuz
#ваҳимасизкарантин
⚡️⚡️Атрофда нима гап? Коронвирус? Карантин? Демак, уйдан чиқмай китоблар ўқишнинг айни вақти. Бундай пайтда айнан турли эпидемиялар ҳақида китоблар ўқисакчи? Бу борада турли бадиий ва илмий оммабоп китоблар ёзилган. Уларни ўқиб эпидемиялар ҳақида бироз тасаввурга эга бўласиз ва ортиқча ваҳимага берилмайсиз деган умиддамиз. Демак, марҳамат:

1. "Декамерон", Джованни Бокаччо
2." Чума", Албер Камю
3. "Вонгозеро", Яна Вагнер
4. "Вирусы. Драйверы эволюции. Друзья или враги?", Майкл Кордингли
5. "Заражение", Сергей Милушкин
6. "Вирусы: Скорее друзья, чем враги", Карин Мёллинг
7. "Эта смертельная спираль", Эмили Сувада
8." Переход: Инфекции животных и следующая человеческая пандемия", Дэвид Кваммен
9."Грипп: История великой пандемии гриппа 1918 года и поиск вызвавшего ее вируса", Джина Колата
10."Пандемия. Всемирная история смертельных вирусов" Соня Шах.

Китобларни шу номда интернетдан осон топиб оласиз. Барчага, ёқимли мутолаа!
#ваҳимасизкарантин

Канал: @kitappuz
⚡️Ювал Ной Ҳарари “21-аср учун 21 сабоқ”

Ювал Ной Ҳарарининг “21-аср учун 21 сабоқ” асари давримизнинг энг машҳур илмий-оммабоп китобларидан. Китоб бугунги кундаги техник ривожланиш, сунъий онг қобилиятлари ва сўнгги ижтимоий-сиёсий ўзгаришларга ҳақида сўзлайди. Қуйида китобдан сўнъий онг борасидаги бир парчани келтирамиз.

Батафсил ўқиш

Канал: @kitappuz
​​📚Саёҳатчи ва юқори интеллектга эга Билл Брайсоннинг "Шаҳсий ва маиший ҳаётнинг қисқача тарихи" китобида воқеалар жуда қизиқарли ва оддий тарзда ҳикоя қилинади. Китобда сиз оддий инглиз хонадонига ташриф буюриб "Меҳмонхона", "Ошхона" да учратадиган барча нарса ҳақида маълумотга эга бўлиб борасиз. Шунингдек, биз кўп ишлатадиган сўзлар келиб чиқиш тарихини ҳам билиб оласиз. Маълумотлар хронологик кетма - кетликда кетади ва сиз хоҳлаган бобдан (хонадан) ўқишни бошлашингиз мумкин.

Таътил кунларида ажойиб, енгил ҳазм бўлувчи бу китоб сизнинг интеллектуал салоҳиятингизни ҳам оширади!

👉@kitappuz👈
​​📚Китоб нега фойдали? Aйниқса у бизнес ҳақида бўлса.

Китоб — буюк бойлик, инсон ундан фойдалана олгунига қадар.

Китоб инсоннинг тафаккурини чарҳловчи ноёб қуролдир. Китоблар билан яқиндан танишган сайин инсон кўп нарсаларга озгача нигоҳ билан назар солишни бошлайди.
Китоб доимо инсонлар учун яқин дост , ҳамроҳ , доно маслаҳатчи болиб келган . Бази китобларни мутолаа қилганда инсон ози учун ҳаётни янгидан кашф этиши ҳам мумкин . Бугунги ҳаётимизда кўпчилик китобнинг ўрни ўзгарди , энди китоб оқиш учун вақт сарфлаш ноўрин , театр , кино , газета , журналлар китобларнинг вазифасини бажариб , уларнинг ўрнини бутунлай эгаллади деб ҳисоблашади . Информациялар ҳаддан зиёд копайиб , ҳар дақиқада янгиланиб , интернет бутун инсоният онгини эгаллаб , ҳеч кимнинг зерикишга вақти қолмаган асрда китобларга жой бормикан ? Бундай савол ҳамманинг ҳаёлига келиши аниқ . Aйниқса бугунги ёшларнинг кўпчилиги бизнинг давр бир жойда отириб китоб варақлайдиган давр эмас деб такидлашади . Ҳўш китоб ўқиш аслида бизга нима беради ?

Фойда билан ўқиш - Брайан Трейси :
Бир донишманд шундай деган: “Телевизорни кўп кўрадиганлар кўп китоб ўқийдиганларга ҳамиша хизмат қиладилар”. Брайан Трейси буни ўз тажрибасидан билади. Зеро, у ўз муваффақиятига ўқиган кўплаб китоблари ва уларни амалда қўллаганлиги туфайли эриша олган. Бу унинг бугунги кундаги даражага етишига – жаҳон миқёсидаги энг сара нотиқ ва тренерлардан бирига айланишига кўмак берди. Демак дўстлар китоб ўқиш инсонга нафақат фойда, балки жуда катта бойлик ва шухрат олиб келар экан.

👉@kitappuz👈
📚Жиддий муаммоларга дуч келганимизда, кўпинча адашиб, хафа бўлиб, таслим бўламиз. Aммо бундай бўлмаслиги керак. Инсоният тарихидаги барча таниқли шахслар томонидан тўсиқларни имкониятларга айлантириш учун фойдаланадиган муваффақият формуласи мавжуд. Оғир вазиятларга тушиб, охир оқибат улар орзу қилган ажойиб ғалабаларга эришдилар.

📝Райан Ҳолидайнинг китоби ўзини бошқариш қобилиятига оид қисқа дарс бўлиб, бу дарсларни дунёни фатҳ қилган  Aлександр Македонский, Марк Aврелийдан то Стив Джобсгача бўлган таниқли ҳукмдорлар ва шахслар намойиш этади. Ушбу кўрсатмаларга риоя қилинг ва бутун ҳаётингизни ўзгартира оласиз!

👉@kitappuz👈
📚Китоб мутолааси кўнгил хоҳиши билан боғлиқ машғулот. Aлбатта, ҳеч ким бировни китоб ўқишга мажбурлай олмайди. Aксинча, мутолаага даъват этиш мумкин холос. Aммо Эдуар Лабуле: «Тараққиётнинг умумий кўламида ҳар бир халқнинг ўрни ўша халқ ўқиётган китобларнинг сони билан белгиланади», – деб ёзади.

Китоб ўқимаган одам яшай олмайди деган гап йўқ, аммо яшашда ҳам яшаш бор-да! Китоблар инсонга ўзликни, дунёни англаш, ҳаёт мазмунини тушуниш имконини беради. Aгар қисқагина хулоса қиладиган бўлсак, адабиёт инсоннинг бадиий тафаккури маҳсулидир. Китоб эса инсоннинг табиати, моҳияти билан боғлиқ бўлган буюк мўъжиза. Инсон бор экан, адабиёт ва китоб яшашда давом этаверади.

👉@kitappuz👈
📖 Мутолаа асабни тинчлантиради.

Aсабингизни тинчлантириш учун сайр қилиш ёки мусиқа тинглашни афзал кўрасизми? Сассекс университети олимлари эса бунинг ўрнига китоб ўқишни тавсия қилишади. Китоб ўқиш асабни тинчлантиришда энг самарали усул экан. Aтиги олти дақиқа китоб ўқиш асабийлашишга барҳам беради.

👉@kitappuz👈
Инсоннинг характери ва ақлига у танлаган китоблар ва дўстларига қараб баҳо бериш мумкин

Гельвеций Клод

👉@kitappuz👈
REWORK_READ.pdf
1.2 MB
REWORK kitobidan parchani o'qib ko'rishingiz mumkin

Kitob haqida:
Forbes jurnali ro'yhati bo'yicha eng ko'p o'qilgan 5️⃣ ta biznes adabiyotdan biri.
New York Times’ning bestselleri.
Har bir biznesmen va bo'lajak biznesmenlar o'qishi shart deya e'tirof etiladigan kitob.

Mualliflar: J.Fried & D.H.Hansson
Tarjimon: Ilhom Hasanov
Muqova: Qattiq
Hajmi: 240 bet
Narxi: 250 ming so'm

Karantin vaqtida 220 ming so'mdan bepul yetkazib beramiz 😍

🚚 Yetkazib berish xizmati mavjud!
📚Бу китобда турли корхоналар бизнес стратегиялари, инқирозлари ва ютуқлари таҳлилини кўриш мумкин. Бизнес оламига ажойиб саёҳат.
📝Ҳа китобни Бил Гейтс ўз блогида ҳам тавсия қилган. Шаҳсан У. Баффет Билга бу китобни ўқиб кўришни тавсия қилиб жўнатган экан.

👉@kitappuz👈
💬Муаммолар билан курашиб сиз яхши натижаларга эришишингиз мумкин, аммо буюк натижаларга фақат ўз имкониятларингизни амалга оширибгина эриша оласиз.

Jim Collins-"Good to great"

👉@kitappuz👈
💬Замонавий дунёда инновациялардан воз кечиш шунчаки хато эмас, катта айбдир.

📚 Пробуй — получится! - Сет Годин

👉@kitappuz👈
💬 С.Ковининг фикрини доим ёдда тутинг: "Муваффақият зинасидан кўтарилар экансиз, аввало бу зина тўғри бинога қўйилганига ишонч ҳосил қилинг".

📚Выйди из зоны комфорта. Измени свою жизнь - Брайан Трейси

👉@kitappuz👈
Агар сиз бошқалар ишончини қозонмоқчи ва ақлли кўринмоқчи бўлсангиз, оддий сўзларни ишлатиш мумкин бўлган жойда мураккабларидан фойдаланманг.

📚Думай медленно… Решайбыстро…- Даниэль Канеман

👉@kitappuz👈
2024/09/22 13:33:52
Back to Top
HTML Embed Code: