ЁСУМАН
Ҳозирда кўпгина ўзбек оилаларида янгича арабча ёки бошқа тиллардаги исмларни қўйиш удум бўлган. Кўпинча ота-оналар бундай исмларнинг маъноси ёки қайси тилдан эканлигига эътибор қилишмайди, муҳими, яхши жарангласа, қулоққа яхши эшитилса, улар учун бу буюк топилма.
Шундай отлардан бири – Ясмина, Ясмин ёки Жасмин, “www.ismlar.com” деган бир сайтда бу исмни – “жаннат гули” деб изоҳлашибди, билмадим, бу гапни қаердан олишган. Мазкур сайтда ёзишларича, ҳозирда бу исмнинг Ўзбекистонда: “Ясмина, Ясминахон, Ясминабону, Ясминаой, Жасмин” каби шакллари бор экан ёки сайт эгалари ўзбекларга шундай исмларни қўйишни тавсия этишяпти. Афсуски, ўзбек исмлари билан шуғулланишдай масъулиятли ишни зиммаларига олган бу шахслар ясмин “жаннат гули” эмас, минтақамизнинг ҳамма жойида ўсадиган ёсуман гули эканлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўришмаган. Ҳеч бўлмаса, Фурқатнинг “Фасли навбаҳор ўлди” ғазалини, майли, ўқишни қўйинг, қўшиғини диққат билан тинглашганларида, балки ўзбек тилида бу гулнинг номи “ясмин” ёки “жасмин” эмас, “ёсуман” бўлишини англашган бўлармиди:
“Настаран ювиб юзни, ёсуман тузиб ўзни,
Наргиз очибон кўзни интизори ёронлар”.
Ёки луғатга мурожаат этишлари ҳам мумкин эди, “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да: “ёсуман (ф-т) – хушбўй, оқ тўп гулли декоратив бута”, деб изоҳланган. Бу гул номини Бобур ҳам “Бобурнома”да тилга олади: “Яна ёсуман бўладур оқ, муни чампа дейдурлар. Бизнинг ер ёсуманларидин улуғроқ ва иди тундроқ бўладур” (Б.Шарқ.2002.207), яъни, Бобурнинг далолат беришича, ёсуман гули Ҳинд ерларида ҳам ўсар экан, ҳиндлар уни чампа деб аташаркан, лекин биздаги ёсуманлардан баландроқ, ҳиди ўткирроқ экан. Навоий асарларида ҳам бу гулнинг номи “ёсуман” ва “ёсмин” шаклларида учрайди ва Навоий луғатида: “хуш исли оқ ва сариғ тусли гул” деб изоҳланган. Аммо адабиётда ҳийлагар, маккор аёл маъносида Ёсуман кампир образи ҳам бор.
“Ёсуман”нинг асли форсча (ياسمن) бўлиб, кейинчалик араб тилига “ясмин” (یاسمین) шаклида ўзлашган, араб тилидан эса оврўпо тилларига “жасмин” (“jasmin”) бўлиб ўтган.
© Абдувоҳид Ҳайит
#Исм
@kitaabun

Косаси оқармоқ ибораси қандай пайдо бўлган?
«Маънолар махзани» китобида «Арвоҳ урган – ўнғалмас» мақолига бағишланган мақоласида бу борада қуйидаги фикрлар келтирилган:
...«косаси оқармас» ибораси ҳақида шуни айтиш керакки, ўтмишда аксари чорвадорларнинг хонадонида ёғоч коса ишлатилган. «Заранг коса» ёхуд «оёқ» деб аталмиш бундай коса сирланмагани учун қорароқ тусда бўлган. Сут-қатиқни эса «оқлиқ» деб атаганлар. Ана шу оқлиқ қора косани оқартирарди. Бирор кишининг сигири туғса: «оғзи оқарибди», «косаси оқарибди» (яъни, кўчма маънода: «хонадонига қут-барака кирибди»), деганлар.
Оёқ сўзи омоним бўлиб, иккинчи маъноси коса, идиш, қадаҳ (жом)дир (биринчи маъносини ҳамма яхши билади).
Косангиз ҳар доим оқариб юрсин.
Шокир Турсун саҳифасидан
#Иборалар
@Kitaabun

Бир йигит савол берибди, гапининг охирида "ikki ot orasida qoldim" дебди. Бечорага қийин бўлибди, отлар оёқости қилиб юборгандир...
#Таббассум
@Kitaabun
#Таббассум
@Kitaabun
Мухбир бозорда сотувчиларга савол бериб чиқяпти: «янги йилга қанча расход қиласиз?», деб. Ўзбек тилида расход деган сўз йўқ, балки «чиқим», «сарф», «харажат», «буромад» деган сўзлар бор. Қанча расход қиласиз, демасдан «қанча сарфлайсиз?», «қанча харажат қиласиз?» дейиш мақсадга мувофиқ.
Алишер Султонхўжаев саҳифаларидан
@Kitaabun
Алишер Султонхўжаев саҳифаларидан
@Kitaabun
Forwarded from Жамолиддин Муҳаммаджон (Жамолиддин)
2024 йил декабрь ойида Остона шаҳридаги Qazaq Coffee қаҳвахонасида қозоқ тилидаги менюнинг йўқлиги сабабли можаро келиб чиқди.
Бир мижоз 2GIS иловасида қаҳвахонада қозоқ тилидаги меню йўқлигини танқид қилиб, фикр қолдирган. Қаҳвахона маъмурияти эса жавобан ходимлар қозоқ тилида гапиришга мажбур эмаслигини, ҳужжатлар эса рус ва қозоқ тилларида тенг юритилишини маълум қилган.
Бу жавоб ижтимоий тармоқларда кенг танқидга сабаб бўлди. Фойдаланувчилар оммавий равишда салбий фикрлар қолдириб, 2GISда қаҳвахона рейтинги 1,2 баллга тушиб кетди.
Қаҳвахона маъмурияти Instagram орқали узр сўради, аммо кейинчалик аккаунт ўчириб юборилди. Натижада қаҳвахона вақтинча ўз фаолиятини тўхтатди.
Бу ҳодиса давлат тили ва мамлакат маданиятий хусусиятларига ҳурмат билан ёндашишнинг бизнес учун нақадар муҳим эканини яна бир бор кўрсатиб берди, айниқса, миллий ўзлик билан боғлиқ ном остида иш олиб борувчи брендлар учун.
Қозоқларнинг ижтимоий фаоллигига ҳавас қилса арзийди.
@jamoliddin_blog

2025-yilda nechta kitob o'qishni niyat qildiz?
Anonymous Poll
17%
10 tadan kam
23%
10–20 ta orasida
15%
20–30 ta orasida
21%
30–50 ta orasida
24%
Undan ko'p
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдусаттор қори ака Андижонда "Milliy books" китоб дўконини юритадилар. У киши билан ушбу дўконда китоб тақдимоти ўтказганимизда яқиндан танишганман. Шундан кейин тез-тез мулоқот қилиб турдик. Олди-берди, сафар ҳам қилдик. Қори акамизнинг китоблари бўйича бирга ишладик. Хулосам шуки, қори ака ихлосли, Аллоҳга мустаҳкам боғланган, самимий, ростгўй — амалли қорилардан! У кишининг китоблари ҳақида видеода қисқача гапирдим.
#Китоб
@Kitaabun
#Китоб
@Kitaabun
Агар иш-ҳаракатнинг бажарувчиси маълум бўлмаса, ундан кейин тушум келишигидаги сўз келмайди. Яъни "Кимни?", "Нимани?" сўроқларига жавоб бўлувчи сўз. Масалан:
Итоатсизлик қилган кишини жазоланади. ❌
Итоатсизлик қилган киши жазоланади. ✅
Буни араб тилидаги қоидалар билан айтсак, тушуниш янада осон бўлади: мажҳул феълдан кейин бевосита келган исм мафъулун биҳи бўлмайди.
#Имло

Гапни айлантириш билан билмаслигини яширишга уриниш мунофиқликка ўхшаш сифатдир. Риё ҳам, ёлғончилик ҳам, иккиюзламачилик ҳам шундай инсонлардан келиб чиқади.
Афсуски, китоб дўкони сотувчилари орасида ҳам бундай иллат мавжуд. Қуйидаги ёзишмада бунга ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин. Сотувчи китобим ҳақида маълумотга эга эмас, "Менда бу ҳақида маълумот йўқ, аниқлаштириб, сизга маълум қиламан" дейиш ўрнига гапни айлантиряпти. Лекин унинг бу гапини оддий китобхон тушунмаса ҳам, мен яхши тушунаман!
Қанақа "нашрга боғлиқ"?! Шундай атамаларни ишлатсам, мижоз тушунмайди, ақлли гап айтгандек кўринаман деб ўйлаяпти, шекилли.