👍8
Мусаҳҳиҳ ва муҳаррир
Аввал берилган маълумотларда бир неча бор мусаҳҳиҳ ва муҳаррир сўзи қайд қилинди. Билганларга такрор, билмаганларга маълумот бўлсин дея бу касблар ҳақида қисқача маълумот берамиз.
Мусаҳҳиҳ – «мусаҳҳиҳ» сўзи тўғриловчи деган маънони билдиради. Нашриёт соҳасида имловий хатоларни тўғриловчи касб вакиллари шундай аталади. Мусаҳҳиҳлар матннинг қайси тилда эканига кўра турли хил бўлади: ўзбекча матн мусаҳҳиҳи, арабча матн мусаҳҳиҳи, русча матн мусаҳҳиҳи ва ҳоказо. Мусаҳҳиҳнинг вазифаси маълумотни синчковлик билан ўқиб, имловий хатоларини тузатишдир. Бошқача қилиб айтганда, бу соҳа вакилларининг ишлари ўқишдир.
Муҳаррир – «муҳаррир» сўзи таҳрир қилувчи маъносини билдиради. Таҳрир эса тузатишдир. Муҳаррир деганда, одатда, сўзларнинг грамматик жиҳатдан хато жойлашувини, сўз қўллаш билан боғлиқ хатоларни тузатувчи киши тушунилади. Бу турдаги муҳаррирлар айтилаётган фикрни тўғри етказиб беришга, уни тушунарли бўлишига катта хизмат қилади. Шу билан бирга, бошқа турдаги муҳаррирлар ҳам бор. Масалан, илмий муҳаррир, бадиий муҳаррир, техник муҳаррир...
@Kitaabun

👍22
👍27😁2
👍21😱1
"Лолазор" романидаги қиссанависнинг исми нима эди?
Anonymous Quiz
16%
Саидрасул
22%
Назар
35%
Саидқул
16%
Абдужаббор
11%
Абдуқаҳҳор
🤔18👍5🤩2😢1
Қай бири нотўғри?
Anonymous Quiz
16%
Ходим | xodim
9%
Холиқ | Xoliq
43%
Хозир | xozir
14%
Ҳеч | hech
18%
Хаёл | xayol
👍26😁4😢2
👍13😢6🤩4🥰3😁1
"Сенинг вазифанг таҳрирлаш, қайта ёзиб чиқишинг шарт эмас", — деб виждон билан келишмоқчиман. Кўнармикан, нима дейсиз? 😊
👍20😁19🤔1
Кеча бир ичимлик олган эдим, "Чанқоқ босди" деб ёзибди. Бундан чанқоқ ниманидир босгани тушунилади. "Чанқоқбосди" бўлганда сифатга айланиб, чанқаганни кетказувчи деган маъно бўлар эди.
#Имло
#Имло
👍47😁12🤔1🤩1
❌ iqtisoslashmoq
✅ ixtisoslashmoq
❌ иқтисослашмоқ
✅ ихтисослашмоқ
“Ихтисослашмоқ” сўзи асли араб тилидан кириб келган “ихтисос” сўзидан ясалган. Араб тилида “ихтисос” (اختصاص) сўзи “махсус”, “белгиланган”, “ажратилган” деган маъноларни англатади. Бу сўз рус тилидаги “специализация” сўзига яқин маънога эга.
Ясалиши:
“Ихтисослашмоқ” сўзи “ихтисос” (махсус бир соҳага оид) сўзига “-ла” (феъл ясовчи қўшимча) ва “-ш” (ўзлик ва жараён ифодаловчи қўшимча) қўшимчалари қўшилиши орқали ҳосил қилинган:
• Ихтисос + -ла + -ш + -моқ = ихтисослашмоқ
Маъноси:
“Ихтисослашмоқ” сўзи “бирор бир махсус соҳа ёки йўналишда чуқурлашмоқ”, “ўзини маълум бир соҳага бағишлаш”, ёки “бирор касб, йўналишда мутахассис бўлиб етишмоқ” деган маъноларни англатади. Бу сўз, асосан, касб-ҳунар ёки илмий йўналишларда қўлланилади, масалан, “математикага ихтисослашган мактаб” деганда бу мактабда математика чуқур ўргатилиши тушунилади.

👍23
😁25👍8